Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Глобаллашув ва ақидапарастлик ғояларни олдини олиш шарт-шароитлари ва омиллари



Download 0,97 Mb.
bet68/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Глобаллашув ва ақидапарастлик ғояларни олдини олиш шарт-шароитлари ва омиллари.
Диннинг глобаллашуви бу жамиятни, инсониятни динсизлаштириш дегани эмас. Яқин Шарқ, Ўрта Шарқ мусулмон давлатлари буни худди шу тартибда қабул қилади. Маданиятларнинг ўзаро таъсири узоқ асрлар давомида давом этиб келди. Лекин бу таъсир кейинги ўн йилликларда шу даражада кучайдики, бу таъсирни ифодалаш учун глобаллашув атамаси исътемолга киритилди.
Ўзларини ватанпарвар, миллатпарвар деб ҳисобловчи кўпгина давлатлардаги миллий, диний руҳдаги ташкилотлар, жамиятлар глобаллашув жараёнини миллий қадриятларнинг емирилиб боришига, маънавий мероснинг йўқолиб боришига, диний қадриятларнинг йўқолиб боришига, дин секулярлашувига асосий сабабчи сифатида қарашади. Шу боис улар бу жараёндаги ўзгаришларнинг айбдори сифатида глобаллашувни кучли танқид остига олишади. Лекин жаҳонда узоқ давом этган ижитмоий сиёсий жараёнларнинг таҳлили бу фикрни шубҳа остига олади. Европада динни ислоҳ этиш билан боғлиқ қарашлар, ҳаракатлар Реформация асрига бориб тақалади: диний ташкилотлар устидан давлат назорати; университетлар устидан черков назоратини бекор қилиш, фуқаролик ва никоҳ ва ш.к. Бундай жараён ХХ асрнинг иккинчи ярмида айниқса кучайди. Уруш кейин Ғарбий Европанинг барча давлатлари ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг кўпгина соҳаларида секулярлашув амалга оширилди. Глобаллашувсиз дунёвий, демократик қадриятларга асосланган фуқаролик жамияти барпо этишга ўтилди. Ғарбий Европадан фарқли равишда Шарқий Европа давлатларида динга қарши секулярлашув эмас, бутун бир атеистик жанг бошлаб юборилди. Ғарбда инсон эркинликлари олий қадрият дея эълон қилинди. Инсон хоҳишлари, эҳтиёжлари чеки йўқ. Натижада инсоннинг ўтмишга муносиб ворис бўлиш, замоннинг муносиб фарзанди бўлиш, келажакнинг маънавий отаси бўлиш сингари маъсулиятли вазифалари ортга чекинди. Миллий-маънавий қадриятларнинг, диний қадриятларнинг вориси, ташувчиси, ижодкори бўлмай қолди.
ХХ аср воқелиги диннинг халқлар ҳаётида ўз ўрнини сақлаб қолсада, унга бир қатор омиллар ўз таъсирини кўрсатди. Шундай бўлса-да, бу борадаги айрим ҳолатларга тўхталиш, мақсадга мувофиқ.
Биринчидан, демократик тартибларнинг устуворлашиб бориши натижасида, аксарият давлатларда дин расмий мафкура сифатида мақомини йўқотди. Дин ва давлат алоҳида соҳаларга ажратилди. Диний бағрикенглик тамойиллари умуминсоний қадрият даражасига кўтарилиб, ягона ҳудуд ва минтақаларда турли дин ва конфессияларнинг биргаликда ҳаёт кечиришлари олий демократик қадрият сифатида расмийлашди.
Иккинчидан, демократик шароит виждон эркинлиги тўғрисидаги қонун-қоидаларнинг жорий этилишига сабаб бўлди. Бу ҳам диннинг умумжамият, умумдавлат миқёсдан хусусий даражадаги масалалар қаторидан жой олишини таъминлади. Бугунги кунда фуқаролар диний эътиқодидан қатъи назар тенг ҳуқуқларга эга.
Юқоридаги икки жиҳат сўнгги икки юз йил мобайнида диний ҳаётда юз берган энг муҳим ўзгаришлар ҳисобланади. Зеро, “дин ва давлат”, “дин ва жамият” кесимида олиб қаралганда, ушбу икки йўналишда содир бўлган ўзгаришлар диний асосда кечадиган бошқа барча жараёнларнинг сабаби сифатида намоён бўлади.
Айни пайтда, диннинг давлат ишларидан ажратилиши ва виждон эркинлиги тамойилининг жорий этилиши диннинг жамият ҳаётида тутган ўрнининг заифлашуви эмас, балки такомиллашуви, инсоният маънавий маданиятининг юксалиб бораётганини англатишини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.
Дин истиқболларига доир қарашлари билан танилган яна бир олим Э.Тоффлер (1928 й) ҳисобланади. У ўзининг 1980 йилда эълон қилинган ва катта шов-шувларга сабаб бўлган “Учинчи тўлқин” номли китобида тобора сони кўпайиб бораётган турли хил диний оқим ва ҳаракатлар фаолиятининг диний ҳаёт барқарорлигига асосий таҳдид сифатида олиб қарайди. Унинг фикрича, анъанавий диний тизимлар соғлом асосларда, илмий таҳлиллар орқали чинакам диний таълимотлар мазмунини янада теранроқ очиб бериш ва уларни тизимли тарғибот қилиб боришлари зарур. Шундагина, асил мақсадлари мавҳум бўлган турли диний ҳаракатларнинг авж олишининг олди олинади. Тоффлер шаклланиб келаётган глобал диний манзарани “спиритуал товарлар бозори” деб атайди. Олим талқинига кўра, ушбу бозорда индивидуал ва ижтимоий эҳтиёжларнинг кенг спектри учун кўплаб диний мазмундаги ақидалар ва диний-мистик амалиёт шакллари таклиф этилади. Айни пайтда, Тоффлернинг бундай сохта диний ғоялардан бузғунчилик мақсадлар йўлида, масалан, терроризм ва давлат тизимини вайрон қилиш каби ишларда фойдаланиш хавфининг ҳам катта эканини таъкидлагани эътиборга молик.
Ўтган асрнинг охирида дунёга машҳур бўлган яна бир футурологик қараш америкалик олим С.Хантингтоннинг “Сивилизациялар тўқнашуви” консепсиясидир. Умуман олганда, сўнгги йилларда, Ғарбда диний, маданий, сивилизациявий тафовутлар халқлар ўртасидаги зиддиятларнинг манбаи экани тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар, қарашлар ривожланиб борганини таъкидлаш жоиз. Ушбу консепсия ҳам шулар жумласидандир.
Маълумки, америкалик олим инсоният истиқболида асосий зиддият ва қарама-қаршиликлар сивилизацияларнинг кесишув чизиғида содир бўлишини башорат қилади ва диний, маданий фарқ ва хилма-хиллик бунда устувор омил эканини таъкидлайди.
Халқлар ўртасидаги диний, миллий, маиший ва бошқа фарқлар ўз-ўзича қонли уруш, зиддиятларга сабаб бўлмайди. Балки, сиёсий кучлар томонидан уларнинг мазмунининг бўрттирилиши, бир ёқлама талқин қилиниши натижасида, сохта, рационал асослардан узилган вайронкор ғоя ва мафкуралар яратилади ва оммага турли йўллар билан сингдирилади. Масалан, фашизм, расизм, шовинизм, диний экстремизм каби мафкура ва амалиёт шаклларининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихига назар ташласак ҳам, улар сиёсий кучларнинг субъектив ҳаракатлари натижасида пайдо бўлгани маълум бўлади. Зеро, у ёки бу миллатнинг олий ирқ экани ёки бўлмаса, ҳозирги даврда халифалик барпо этиш учун реал имкониятларнинг мавжудлиги ҳеч бир соғлом илмий-фалсафий консепсияда исботланмаган. Сирасини айтганда, диний тафовутлар объектив характерга эга, бироқ, уруш ва зиддиятлар замирида субъектив омилларнинг таъсири ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
“Сивилизациялар тўқнашуви”ни ўйлаб топилган назария дейиш мумкин. Чунки жаҳонда мавжуд сивилизациялар миллий, диний ва бошқа тафовутларга қарамасдан, биргаликда тинч-тотув яшашлари ҳам мумкин.
Сирасини айтганда, воқелик дин инсонлар ҳаётида ўз таъсир кучини нафақат сақлаб келаётгани, балки кўп ҳолларда унинг аҳамиятини кучайиб бораётганини кўрсатмоқда. Айниқса, бу Ғарб ва Шарқ жамиятларига татбиқан олиб қаралганда, яққол кўзга ташланади. Зеро, секулярлашув умуминсоний ҳодиса бўлса-да, макон нуқтаи назаридан хусусий ҳолат касб этишини ҳам унутмаслик зарур. Зеро, масалан, дин Шарқ жамиятлари, хусусан, халқимиз маънавий ҳаётининг ажралмас қисми сифатида доимо ривожланиб келмоқда. Албатта, сиёсий омиллар туфайли диннинг таъқиб остига олиниши бу борада муайян даражада депсинишларга сабаб бўлди. Бироқ, мустақиллик туфайли дин ижтимоий-тарихий мақоми сиёсий-ҳуқуқий асосларда қайта тикланди. Юртимизда нафақат, ислом дини, балки бошқа конфессиялар фаолияти учун ҳам бирдек шарт-шароитларнинг яратилгани фикримизга далил бўла олади.
Бир сўз билан айтганда, бугунги кунга келиб, дин авваллари бўлгани каби инсоният ҳаётида муҳим ўрин тутади. Диний ҳаёт истиқболи билан боғлиқ масалалар бўйича турли-туман ёндашувлар бўлса-да, бизда: маънавий ҳаёт бор экан, дин унинг муҳим таркибий қисми сифатида ривожланиб бораверади, деган хулосани баён этиш учун етарли асослар мавжуд.
Инсоният бугунги кунга келиб фикрлар ва қарашлар хилма-хиллиги (плюрализм), ҳурфикрлилик, тенг ҳуқуқлилик шароитларида ҳаёт кечирмоқда. Шу маънода, индивидда ўз маънавий ҳаётини ташкил этиш учун улкан имкониятлар мавжуд. Бироқ, эмпирик кузатишлар, тизимли таҳлил диннинг маънавий ҳаётнинг ажралмас қисми бўлиб қолиши ҳақидаги хулоса чиқаришга имкон бермоқда. Диннинг истиқболи билан боғлиқ қарашларнинг қандай характерга эга бўлишидан қатъи назар, масаласини теран англаб етган ҳар қандай футуролог инсоният келажагини диний омилдан айри ҳолда тасаввур этмаслиги аниқ.
Ўзбекистонга нисбатан ислом фундаментализми - ақидапарастликнинг таҳдиди нималарда намоён бўлмоқда?

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish