Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Глобаллашув шароитида Ғарб ва Ислом муносабатлари



Download 0,97 Mb.
bet67/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Глобаллашув шароитида Ғарб ва Ислом муносабатлари. Ғарб ва ислом дини ўртасидаги муносабатлар ҳавас билан қарайдиган ҳолатда эмас. Ғарб ва ислом ўртасидаги муносабатлар қарама-қаршиликларга, парадоксларга, коллизияларга бой. Бугунги Ислом дунёси Ғарбга нисбатан умуман ишончсизлик билан муносабатда бўлишмоқда. Бу ишончсизликга нисбатан уларда тегишли жиддий асослар, хулосалар мавжуд. Маълумки Ғарбий Осиё ва Шимолий Африканинг мусулмон давлатлари (асосан араб давлатлари) яқин ўтмишда Ғарб капиталистик ва империалистик тизимининг мустакамлакаси сифатида сиёсий, иқтисодий азоб – уқубатлар гирдобига тортилган эди. Айрим мусулмон давлатлари бугунги ривожланган Европа давлатларига нисбатан ўз адоватларини, ғаразларини турлича кўринишларда очиқ намойиш ҳам этишмоқда. Ўзига хос “қасос” олишнинг кенг тарқалаётган турларидан бири бўлиб террор майдонга чиқмоқда. Ўз навбатида Ғарб ҳам “Берлин девори” қулаганидан кейин халқаро майдонда ислом омилини ўзнинг асосий рақиби сифатида кўрмоқда. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги мустақиллик даврида мусулмон давлатларининг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига турли воситалар билан тўсқинлик қилишга ҳаракат қилмоқда. Ўз навбатида мусулмон давлатлари, ташкилотлари ўз ижтимоий иқтисодий тараққиётини юксалтирмасдан, оёққа туриб олмасдан туриб эски гиналарни, адоватларни рўкач қилиб ўз хатти-ҳаракатлари билан Ғарбни таҳликада ушлаб туришга интилмоқда. Радикал рухдаги экстремистик кучлар Ғарбга таъсир этишнинг энг таъсирчан воситаси сифатида террорни қўллашмоқда. Иккинчи томондан Ғарб мусулмон дуёсини жаҳон ҳамжамияти олдида шарманда қилиш учун исломни террор билан айнанлаштирмоқда, диндаги бир қатор қадриятларни қадрсизлантирувчи турли клиплар, мултимедиялар яратиб халқаро сайтларга жойлаштиришмоқда ва ўз навбатида Ғарбнинг мусулмон замонавий сивилизациядан четга улоқтиришга интилишининг ўзи мусулмон радикал гуруҳларининг террорга ўтишга мажбур қилмоқда.
С.Хантингтон томонидан илгари сурилган сивилизациялар тўқнашуви тўғрисидаги тезис АҚШ томонидан Ироқнинг оккупация қилиниши сабабли яна долзарб мавзуга айланди. Инсоният буюк динлардан “бахт рецепти” ни излаши сабабли мафкуралар ўтмишга қолади. Юксак даражадаги сивилизациянинг барқарор ривожланиши, яшовчанлиги унинг бошқа сивилизацияларга нисбатан муросасиз, агрессив бўлишига боғлиқ.
Юқоридаги тегишли кўрсатмалар асосида иш юритиш Ғарбнинг амалий ҳаракатларида кўзга ташланади. Ғарбнинг турли хил таъсир этиш воситалари қуролланиш воситалари, кураш методикаси амалда исломнинг туб моҳиятига қаратилмаган. Аксинча бу диннинг асл моҳиятини бузиш, ундаги қадриятларни сохталаштириш, ижтимоий онгда нотўғри тасаввурни ҳосил қилишга қаратилган. Бошқача айтганда исломни бугунги Қуръонга, сивилизацияга, фанга, соғлом фикрга қарши қўйиш, замонавий ривожланиш жараёнлаидан чеккада қолдиришга интилишдир. Мусулмон дунёсини шу каби турли воситалар билан замонавий сивилизациядан чеккага сурилмаса, уларнинг ривожига тўсқинлик қилинмаса улар ўзларининг катта табиий заҳираларига, имкониятларига таяниб, уларни ишга солиб етакчи мамлакатларга айланишлари эҳтимолдан холи эмас. Албатта Ғарб бу жараёнга эътиборсизлик билан қарамайди. Айнан шу боис Ғарб исломни замонавий сивилизацияга қарши қўйиш тактикасини ишга солмоқда. Бу тактикани амалга оширишнинг усулларидан бири ислом дунёси ичидаги бир-бирига қарама-қарши гуруҳлар топиш, уларнинг ғоявий-мафкуравий соҳадаги келишмовчиликларидан устамонлик билан фойдаланиш ҳисобланади. Буни Яқин Шарқ мисолида кўриш мумкин.
Биполяр тизим даврида Ғарбнинг шарқий коммунизмга қарши курашда айнан ислом омилидан унумли фойдаланди. Бунга сабаб Москванинг диндан холи жамият барпо этишга интилиши, атеистик сиёсат юргизиши эди. 1991 йилга келиб социалистик тизимнинг қулаши, биполяр тизимнинг тугаши, мафкуравий қарама-қаршиликнинг емирилиши натижасида вазият буткул ўзгарди. АҚШ Ғарбий Европанинг мадади билан илк бор мусулмон давлатига – Ироққа қарши уруш бошлади. Кечаги иттифоқдош бўлмиш жиҳод “рицарлари” Ғарбнинг ашаддий душманига айланди.


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish