Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/98
Sana23.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#153946
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   98
Bog'liq
pdf

 
 


146 
БОШҚАРУВ ПЕДАГОГИКАСИ, ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИСИНИНГ 
ПЕДАГОГИК ЙЎНАЛГАНЛИГИ 
Яхши стратегия ва уни амалга ошириш – яхши бошқарувнинг энг 
ишончли белгиси. Раҳбар бошқарув стратегияси бешта бир–бирига боғлиқ 
масалани ҳал этишга асосланади. Булар: 
1. Ташкилот бажариши лозим бўлган стратегик кўра билиш, ҳаракат, узоқ 
муддатли йўналиши ва аниқ вазифани шакллантириш. 
2. Стратегик кўра билиш ва зиммадаги вазифани аниқ мақсад ҳамда 
топшириққа айлантириш. 
3. Мақсад ва вазифаларга эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш. 
4. Қабул қилинган стратегияни малакали ҳамда самарали татбиқ этиш ва 
амалга ошириш. 
5. Иш 
натижаларини баҳолаш, янги йўналишларни ўрганиш ва 
ривожланишнинг узоқ муддатли йўналиши, стратегия мақсадлари ёки 
амалдаги тажрибага асосан уни амалга ошириш усуллари, ўзгарувчан 
шароитлар, янги ғоялар ва имкониятларга қаратилган хатти – 
ҳаракатларни амалга ошириш. 
Ташкилот бажариши лозим бўлган стратегик кўра билишни, ҳаракат, 
узоқ муддатли йўналишини ва аниқ вазифани шакллантириш. Бу вазифани 
бажаришда ташкилотнинг раҳбари қуйидаги саволларга жавоб бериши 
лозим: биз нима қилмоқчимиз ва нимага эришамиз? Зиммадаги вазифа баён 
қилинганда ташкилот фаолиятининг тавсифи аниқлашади ва у мижозлар 
учун нима қилиши кераклиги белгиланади. Раҳбар эса ўз ходимларида 
“мақсад туйғусини” юзага келтириш учун, уларни ташкилотнинг стратегик 
мўлжали ва зиммадаги вазифа тўғрисида хабардор қилиши лозим. 
Стратегик кўра билиш, ва зиммадаги вазифани аниқ мақсад ҳамда 
топшириққа айлантириш. Раҳбарият томонидан белгиланган мақсадлар 
қисқа ва узоқ муддатли бўлади. Қисқа ва узоқ муддатли мақсадларни 
уйғунлаштириш керак бўлган ҳолларда кейингиси устувор ҳисобланади. 
Мақсадларни белгилашда соҳадаги барча раҳбарлар иштирок этиши лозим. 
Ташкилот раҳбари барча бўлинмалари орқали олдига аниқ вазифалар қўяди, 
буларни ҳал этиш умумий мақсадга эришилишига муайян ҳисса бўлиб 
қўшилади. 
Бошқарув стратегияси 5та ўзаро боғлиқ вазифани бажаришга 
асосланади: стратегик кўра билиш ва ташкилот вазифасини шакллантириш; 
мақсадларни белгилаш; мақсадларга эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш; 
стратегияни жорий этиш ва амалга ошириш; ишларни баҳолаш, янги 
йўналишларни ўрганиш ва тўғриловчи ҳаракатларни амалга ошириш. Бу 
вазифалар бир йўла ва абадий ҳал бўлмайди, чунки тез–тез янги вазиятлар 
юзага келиши натижасида тўғриловчи ҳаракатлар ўтказиш зарурати юзага 
чиқади. 


147 
Кишиларнинг билими раҳбар касбий ваколатининг кўрсаткичидир. 
Инсон ижтимоий муносабатлар тизимига қўшилганда ва мустақил фаолият 
учун ижтимоий сифатга эга бўлганда шахс сифатида қарор топади.
Шахс – алоҳида киши, ижтимоий-маънавий, ахлоқий моҳиятни ўзида 
мужассамлаштирган одам. Бу тушунча барча ижтимоий-гуманитар фанларда 
ўз предмети нуқтаи назаридан ишлатилади. Шахс ҳақида хилма-хил 
талқинлар бор. Шахс — биофизиологик, ижтимоий, маънавий, ахлоқий ва 
эстетик фазилат ва ҳислатларнинг яхлит бир бутунликка айланиши ҳамда 
муносабатлар тизими билан қамраб олинишидир. Шахснинг шаклланишида 
қуйидаги омиллар қатнашади: 1) биологик (насл); 2) табиий муҳит;
3) маданий муҳит; 4) ижтимоий тажриба; 5) одамлар билан муносабат. 
Шахснинг биофизиологик жиҳати овқатланиш, жойлашиш, жинсий 
алоқаларга киришиш, бола туғилиши каби индивидуал фаолияти билан
боғлиқ ҳодисалардир. Шахснинг шаклланишига табиий алоқадор буюм ва 
алоқалар олами физик муҳит деб аталади. Шахс маданийлашган жонзот; 
ижтимоий, тарихий тажрибага эга бўлган муайян авлод вакили; одамлараро 
муносабатлар субъекти бўлиши ҳам мумкин. Бу уч омил ҳам шахс ҳаёти ва 
фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.
Шахс — жамиятдаги алоҳида бир киши, одам. Лекин одам шаклидаги 
ҳар бир мавжудотга нисбатан “шахс” сўзини қўллаб бўлмайди. Кўзга 
кўрингани, намоён бўлгани учун инсонни башар, инсониятни эса башарият 
дейдилар. Жисм эгаси бўлмиш ҳар бир башар шахс даражасига кўтарила 
олмаслиги ҳам мумкин. 
Фалсафада “индивид” деган атама ва тушунча бўлиб, лотинча 
индивидум деган сўздан келиб чиққан, “бўлинмайдиган” деган маънони 
англатадиган бу атама мустақил яшайдиган тирик вужуд, ҳар бир шахс, 
ҳайвон ва ўсимликни билдиради. 
Индивидуал онг — айрим шахснинг онги, давр, замон, миллат, 
индивидуал турмуш таъсирида шаклланган шахснинг маънавий дунёси. 
Индивидуал онг ижтимоий онг билан узвий боғланган, чунки ҳар бир шахс 
муайян жамиятда муайян муҳитда яшайди, шунинг учун унинг онги 
ижтимоий онгнинг ифодасидир. Аммо индивидуал онг ижтимоий онгдан 
ажралмас бўлсада, ҳар доим ҳам ижтимоий онгнинг бир бўлаги 
бўлавермайди. 
Шахсга нисбатан, ижтимоий муносабатлар ва онгли фаолият субъекти 
сифатидаги инсон; 2) индивидни жамият аъзоси сифатида тавсифловчи 
ижтимоий қимматли хусусиятларнинг барқарор тизими каби тавсифлар ҳам 
мавжуд. Индивид ижтимоий функцияларни ўзлаштириш ва ўз-ўзини 
англашни ривожлантириш жараёнида Шахс бўлиб етишади. Ижтимоий 
умумийликка қўшилишга интилиш ва шу билан бирга алоҳидаланиш, 
ижодий индивидуаллик намоён қилиш Шахсни ижтимоий муносабатлар 
маҳсули ва субъектига айлантиради. Шахснинг шаклланиши индивидларнинг 
ижтимоийлашиши яъни тарбиялаш жараёнида амалга ошади. Шахс 


148 
турмушнинг муайян ижтимоий-тарихий шароитлари маҳсули. Индивидуал, 
такрорланмайдиган қуйидаги психологик кўрсаткичлар намоён бўлади: уқув, 
қобилият, қизиққонлик, хусусият, йўналганлик. Хусусият — муносабатлар 
тўртта тизимда намоён бўлувчи атроф муҳитга ва ўз-ўзига муносабатнинг 
барча ранг-баранглигини акс эттирувчи. 
Шахс ўз эҳтиёжини қондиришга интилиб, турли меҳнат ва ижтимоий 
фаолият соҳасига кириб боради. Олимларнинг фикрича, шахс фаоллигининг 
манбаи унинг турли–туман эҳтиёжларидир. Эҳтиёж – бу индивиднинг 
ривожланиши ва фаол даражада ўзини намоён қилишининг шароитларга 
боғлиқ бўлган омилидир. Эҳтиёжларнинг қуйидаги турлари ажратилади: 
биологик, физиологик, психологик, ижтимоий.
Рус олими Р. Немов фикрича, шахсдаги мавжуд эҳтиёжларни икки 
гуруҳга бўлиш мумкин: 
1. Биологик эҳтиёжлар — бу физиологик (ташналик, очлик, уйқу,

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish