Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/98
Sana23.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#153946
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   98
Bog'liq
pdf

ўртасидаги ҳислатдир. Бу ҳислат одамларнинг қилмишларида ва гап 
сўзларида кўринади. Уятсиз, шалоқ одам ҳаммага, ҳар қандай вазиятда ҳар 
нарсани гапираверади. Тортинчоқ одам эса зарур гапни зарур вақтида 
айтмайди, зарур ишни бажаришга ҳам журъати етишмайди. Камтарин 
одам эса, уятсиз одам каби, ҳар вақт, ҳар ерда, ҳар қандай гапни 
айтавермайди; ва ўта тортинчоқ одам каби, зарур вақтда зарур гапни 
айтишга журъатсизлик ҳам қилмайди.”
2
Камтаринлик - тортинчоқлик ва андишаликдан фарқ қиладики, улар 
инсоннинг қадр–қимматини тушириб қўйиши эҳтимоли бор. Камтарлик 
хокисорлик ва самимийликдан келиб чиқади. У кишиларга бўлган 
муносабатда ҳам яққол кўринади. Камтарлик инсон ички маънавий 
дунёсининг ташқи ифодаси ҳисобланади. Бу борада Мирзо Абдулқодир 
Бедил ҳазратлари дейдилар:
Кибру ҳасад бермас кишига ором 
Одамни менсимай қувилди шайтон. 
Тарбия кўрган, одобли кишини унинг камтарлигидан ҳам билиб олиш 
мумкин. Барча инсоний фазилатлар ичида энг эъзозлиси камтарликдир. 
Камтарликнинг қарама–қарши томони такаббурликдир. Уларнинг бири 
инсонни инсонга яқинлаштиради, иккинчиси эса уни одамлардан 
узоқлаштиради. Хитой мақолига кўра “доно бўлмай туриб, камтар бўлиш 
мумкин, аммо камтар бўлмай туриб доно бўлиш қийин”.
 Адолат. Адолатнинг эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонликдан асосий 
фарқи шундаки, адолатнинг ўзи бирор-бир қадриятни англатмайди, лекин 
1
Форобий. Фозил одамлар шаҳри. -Т.:Халқ мероси. 1993. -Б186–187 
2
Арасту. Поэтика. Ахлоқи Кабир.- Т.:Янги аср авлоди. -Б128. 


139 
қадриятлар орасидаги нисбатни белгилайди, уларни баҳолаш мақомига эга. 
Адолат жамиятни тартибга солувчилик хусусиятига эга бўлиб, унда ҳам 
ахлоқий, ҳам ҳуқуқий талаблар мужассамлашган. Адолатни маълум маънода 
ахлоқ соҳасидаги миқдор ўлчовчи ҳам дейиш мумкин: у талаб билан
тақдирлашни ўлчаб турадиган тарозидир. Адолат бор жойда зулм ва 
зўравонликка, ўзбошимчалик ва бебошликка йўл қўйилмайди. Шу боис, 
маънавий етукликнинг энг юксак белгиси адолатлилик, десак янглишмаган 
бўламиз. 
Меҳрибонлик, 
садоқат, 
вафодорлик 
каби 
ахлоқий 
ҳислатлар 
ҳайвонларда ҳам мавжуд. Лекин ҳайвонларда бундай ҳислатлар ўз тўдаси, 
зурриёти ва ўзини асрашга йўналтирилган бўлади. Одамзот эса ўзига қондош 
бўлмаган бегоналарга ҳам ушбу сифатларни раво кўради. Шундай экан, 
баъзи ахлоқий сифатлар бевосита ақлга эмас, балки табиатга асосланади. 
Буни “адолат” мезоний тушунчасида яққол кўриш мумкин.
Адолатнинг ахлоқий тушунча сифатидаги ўзига хослиги Айниқса, 
ҳуқуқда яққол кўзга ташланади. Ҳуқуқ вазирлигининг ҳатто Адлия вазирлиги 
деб аталиши, жиноятга яраша жазони белгиловчи, ҳукм чиқарувчи 
идораларнинг “Одил суд” деган номлар билан юритилиши бунинг 
далилидир. Лекин адолатни фақат ҳуқуқий тушунча сифатида талқин этиш 
тўғри эмас. Юқорида айтганимиздек, у кенг қамровли ахлоқий тушунча. У 
нафақат фуқаролар орасидаги муносабатларни, балки давлат билан халқ, 
жамият билан шахс ўртасидаги алоқалар мезонини ҳам ўз ичига олади. Шу 
боис халқ орасида минг йиллар мобайнида одил подшо идеалининг яшаб 
келгани бежиз эмас.
Виждон. Ахлоқшуносликнинг таъсир доираси ниҳоятда кенг 
категорияларидан бири виждондир. У инсоннинг ўз фаолияти, қилган 
ишлари ва белгилаган мақсадларини руҳий таҳлил эта олиш имкониятидир. 
Инсон маънавиятининг кучи, қудрати ҳам, ўз қилмишига ўзи ҳолисона баҳо 
бера олиш даражаси билан белгиланади. Виждон, Зигмунд Фрейд таъбири 
билан айтганда, аъло мен, мен устидан назорат ўрнатиб, уни бошқариб 
турувчи иккинчи бир, юқори даражадаги мен. Агар уят ҳисси инсоннинг 
ташқи, жамиятга боғлиқлигидан келиб чиқса, виждон унинг ички ўз-ўзига 
боғлиқлигини намоён этади. Бу ички боғлиқлик ташқи боғлиқликка нисбатан 
теран ва доимийдир: уят маълум бир вақт ичида одамнинг ўз ножўя ҳаракати 
туфайли юзага келган ўнғайсизлиги бўлса, виждон азоби бу - оддий 
ўнғайсизлик эмас, балки қалбдаги, одамдаги одамийликка эътиқоднинг 
фарёди, талаби. Уни қондирмас экансиз, ҳеч қачон азоб тўхтамайди. Уят 
билан виждонни, шу боис, денгиздаги муз тоғи – айсбергга ўхшатиш 
мумкин: юзага уят тарзида чиқиб турган қисми теранликдаги қисмидан юз, 
балки минг баробар кичик. 
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов ҳам виждонга шундай баҳо 
беради: “ Виждон поклиги ва бедорлиги асрлар, замонлар оша инсон 
маънавиятининг устунларидан бири бўлиб келмоқда. Жамият ҳаётида адолат 


140 
ва ҳақиқат, меҳр - шафқат, инсоф - у диёнат каби тушунчаларни қарор 
топтиришда айнан мана шу омилнинг ўрни ва таъсири беқиёсдир.”
Виждон – шахснинг фақат ўзигагина хос бўлган руҳий таҳлил 
имкониятидир. Лекин, шахснинг виждони умуминсоний, миллий, маънавий 
қадриятлар заминида шаклланади, унинг ўзига хос эҳтиёжи ва манфаатлари, 
дунёқараши ва маданияти ҳамда маънавий камолоти даражаси билан
аралашиб, фаолиятига баҳо беришга имкон яратадиган руҳий мезонга 
айланади. Шу сабабли виждонлилик даражаси ҳаммада бир хил бўлиши 
мумкин эмас. Виждон асосида ўз қилмишимизгагина эмас, балки 
бошқаларнинг фаолиятига, жамиятдаги воқеа ва ҳодисалар, ижтимоий 
вазиятга ҳам баҳо берамиз. 

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish