Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/98
Sana23.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#153946
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   98
Bog'liq
pdf

Ҳалоллик. Ҳалоллик “виждон”, “адолат” ва “бурч” каби ахлоқшунослик 
мезоний тушунчалари билан боғлиқ. Даставвал, у диний тушунча сифатида 
вужудга келиб, ҳар бир мусулмоннинг емак-ичмаги, жинсий ва иқтисодий 
хатти-ҳаракатлари сифатини белгилаб берувчи шаръий меъёр бўлиб амал 
қилган, унинг зидди - ҳаром диний нуқтаи назардан салбий ҳисобланган 
хатти - ҳаракатларга нисбатан қўлланилган. М., бисмил қилинган ҳайвон ё 
парранда гўшти - ҳалол, ўлакса гўшти - ҳаром, никоҳдаги жинсий алоқа - 
ҳалол, зино - ҳаром, меҳнат ҳақи - ҳалол, ўғрилик билан топилган мол - 
ҳаром в.ҳ. Донишмандлар фикрича, “Ҳалоллик ҳар қандай мартабани 
безайди” (Шиллер), “Ҳалол одамни таъқиб этиш мумкин, аммо уни бадном 
қилиб бўлмайди” ( Вольтер).
Раҳмдилликбундай раҳбар барчага раҳм–шафқатли бўлади. Улар 
бошқаларни кўп нарсада кечиришади, аммо ўзларини ҳеч нарсада 
кечиришмайди. Улар раҳм–шафқат инсонларнинг энг олий фазилатларидан 
бири эканлигини, раҳм–шафқатли киши доимо одамларга ёрдам қўлини 
чўзишини, ожиз ва нотавон кишилардан хабар олиб туриши лозимлигини 
яхши тушунадилар. 
Хушхулқлиликбундай раҳбар инсон гўзаллигининг асоси унинг 
чиройли хулқида эканлигини, айнан хушхулқлилик инсонни улуғликка олиб 
боришини, ёқимли хулқ эгасидан барча катта-кичик хурсанд бўлишини, 
бундай хулқ эгаси бошқаларни хурсанд қилишдан ташқари, ўзи ҳам доимо 
хурсанд юришини, бошқалардан эса ўзига муҳаббат ва мулойимлик 
қайтишини яхши тушунади. 
Раҳбар маданияти. Маданият, Аввало,маънавий бойлик ҳосиласидир. 
Сиёсий маданияти юксак раҳбар миллат, давлат, халқ манфаати нуқтаи 
назаридан иш тутади, умумманфаатини ўз шахсий эҳтиёж ва манфаатларидан 
устун қўяди. 
Аввало, раҳбарлар ва раҳбарликка даъвогар шахслар ўзларини ҳар 
жиҳатдан тарбиялаб боришлари лозим. Бунинг учун сиёсий ҳаётдан хабардор 
бўлиш ёки иқтисодий ва касбий билимларни ўзлаштиришнинг ўзигина кифоя 
қилмайди. Улар жаҳон тажрибалари асосида шаклланган илғор бошқарув 
малакаларини ҳам ўзлаштирган бўлишлари керак. Бугунги раҳбар бунга 


141 
ўзига нисбатан талабчан бўлиб эришади. Масалан, у ҳар куни газета ва 
журналлар ўқиши, радио ва ойнаи жаҳон янгиликларидан хабардор бўлиш 
орқали ҳам маълум даражада билим эгаллаши мумкин. Яна сиёсат, 
иқтисодиёт ва маънавиятга дахлдор китобларни, ҳатто мумтоз адабиётларни 
мустақил ўқиши, тарихий жараёнларни чуқур мушоҳада қилиш ҳам унинг 
дунёқарашини кенгайтиради. 
Буларнинг барчаси раҳбар маданий савиясининг ўсиб боришига ва 
сиёсий маданиятининг такомиллашувига катта ёрдам беради. Чунки 
чекланган тафаккур, чала билим, паст маданият билан дунёни билиб, 
масъулиятли иш ва мансабни эгаллаб бўлмайди. 
Бинобарин, демократик асосда шаклланиб бораётган жамиятимиз талаби 
шуки, сиёсий етук, ақлан ва маънан баркамол, пухта билимга эга бўлган 
теран тафаккурли кишиларгина раҳбар бўлишга ҳақлидирлар. 
Аждодларимизнинг киндик қони тўкилган муқаддас масканимиз 
саналмиш шу Ватаннинг бир кафт тупроғи, зилол суви, тоза ҳавоси, ранго-
ранг табиати ю, қир-адири, тоғ-тошлари юракка шунчалик яқинки, буни бир 
сўз билан таърифлаш қийин. Ана шундай мўътабар Ватанда раҳбарлик 
қилиш, унинг келажак авлоди, ҳар бир жамоасига масъул бўлиш, бутун 
умрини раҳбарлик меҳнатига бағишлаш, юрт равнақи учун умрини сарфлаш 
ҳар бир етакчи учун катта бахт. 
Раҳбар ўз ходимларини қабул қилиш маданиятига эга бўлиши лозим. 
Чунки, ходимларни қабул қилиш, уларнинг ташвишларига қулоқ солиш, 
оғирликларини енгил қилиш ҳар бир раҳбарнинг бурчи ва вазифаси 
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам қабул маданиятига риоя қилиш учун раҳбар 
қуйидагиларга эътибор бериши лозим: 
- суҳбатдошингизни қанча вақтингиз борлиги тўғрисида огоҳлантиринг; 
- фақат суҳбатдошингиз гапларига мўлжал олиб вазиятни кўз олдингизга 
келтиринг; 
- тўхтатиб бўлмайдиган, узил–кесил мунозаралардан ўзингизни тийинг; 
- ўз фикрингизни ишончли ва батафсил айтинг; 
- ўз ғоянгизни изчиллик билан баён этинг; 
- баланд овозда гапирманг, сўзларингиз дона–дона равон бўлсин; 
- қарши танбеҳ ҳолларда ўзингизга нисбатан танқидий ёндашинг; 
- шунчаки фикрлаш ёки ҳақиқатан ҳам шундайми – улар ўртасидаги
фарқни билинг; 
- саволларни шундай тузингки, улар тушунилсин; 
- муаммо муҳокамасини аниқ ечим билан тугатинг;
- ишни қалаштирманг. Зудлик билан кўрсатма беринг; 
- суҳбатдошингизни юмуши ўзи учун ўта муҳим эканлигини унутманг. 
Қабулингизда бўлган кишининг муаммосини ечиш имкониятингиз 
бўлмаса ҳам, сиз у кишини самимий, илтифот билан кузатинг ва 
хайрихохлик билан ишининг ўнгланиб кетишига умид бахшида этинг.


142 
Раҳбар маданияти унинг минбарда чиқиб сўзлаган чоғида, у ерда ўзини 
тутишида, нутқида ҳам ўз аксини топади.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish