Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий



Download 1,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/98
Sana23.02.2022
Hajmi1,93 Mb.
#153946
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   98
Bog'liq
pdf

Сиз минбардасиз: 
- нутқингиз тушунарли ва осон қабул қилинмоғи лозим; 
- нутқни дарров бошламанг. “Сизга эътибор беришга” имкон беринг; 
- маълумот ва рақамларни ўқиб беринг; 
- микрофон борлигини унутманг. 
Айрим тавсиялар 
- нутқ маъноли, бурро, дона – дона, таъсирчан бўлишини унутманг; 
- нутқингизда жаргон сўзларни қўлламанг; 
- муҳим фикрларга урғу беринг ва имо – ишорани ўрнида қўлланг. 
 
Нутқ пайтида қуйидагиларни эсда тутинг: 
- ҳаддан ташқари баланд овозда нутқ сўзлаш, тингловчиларга ўз
ҳукмини ўтказаётгандек таассуротни қолдиради; 
- ҳаддан ташқари паст овоздаги нутқ унинг қабул қилинишини
пасайтиради
ва акс саволларни бўлишини юзага келтиради; 
- ҳаддан ташқари чўзиб, имиллаб нутқ сўзлаш вақтни чўзяпти, деган
фикрни туғдиради; 
- ҳаддан ташқари тез сўзлаш эса, аудиторияга бўлган ҳурматсизлик деб
қабул қилинади. 
Шуни эсда тутинг: 
Раҳбар айтиши мумкин
 
Раҳбар айтиши мумкин эмас 
Мен ўз фикримни аниқ ва тўла 
айта олмадим 
Сиз мени тушуна олмайсиз 
Мен хатога йўл қўйдим ва уни 
тузатаман 
Бу менинг айбим эмас 
Буни бошқача тушунтиришга 
ҳаракат қиламан 
Юз марталаб сизга такрорлаяпман 
Инсон 
умрини 
охиригача 
ўрганар экан. 
Менинг иш тажрибам шу 
Эҳтимол, бунга биз турлича 
ёндашар эканмиз 
Сиз ноҳақсиз, мен ўз фикримда 
қоламан 
Раҳбар низо ва келишмовчиликлар ҳолатида ўзини тута билиши зарур. 
Низо ва келишмовчиликлар меҳнат жамоаларидаги энг нохуш ҳолатлардан 
ҳисобланади. Бошқарув жараёнида низо – бу раҳбар, ишчи ва бошқа 
ходимлар ўртасида муайян масалаларни ҳал қилишда томонларнинг бир– 
бири билан бир ечимга кела олмаганлиги туфайли вужудга келадиган 
вазиятдир. Ташкилотда раҳбарият ва ходим ўртасида юзага келувчи низо 
бутун жамоага эмас, балки “танланган” одамларгагина ёмон таъсир этиши 
мумкин.


143 
Меҳнат жамоасида низоли вазиятлар турли сабабларга кўра вужудга 
келиши мумкин: 
- меҳнатни ташкил қилишдаги камчиликлар; 
- ҳақ тўлаш такомиллаштирилмаганида; 
- ёмон меҳнат шароитлари; 
- меҳнат ҳақидаги қонун бузилганда; 
- раҳбарликнинг қониқарсиз савияси; 
- ўзаро муносабатлар маданиятининг паст савиясидалиги.
 
Низоларнинг тўрт хил тури кўпроқ учрайди: 
- ички шахсий низо 
- шахслараро низо 
- шахс ва гуруҳ ўртасидаги низо 
- гуруҳлараро низо
Адолатли раҳбар низони бартараф этиш учун нима қилиши керак? 
Низони бартараф этишда раҳбар ўз хулқи, маданиятига таяниб 
қуйидагича ҳаракат қилмоғи лозим. 
Даставвал: 
- низонинг таъсир қилиш доирасини топинг; 
- низонинг келиб чиқишидаги сабаб ва баҳонани аниқланг; 
- низонинг келиб чиқишида ходимларнинг субъектив баҳоларини
ажратинг; 
- низонинг қандай оқибатларга олиб келишини баҳоланг; 
- низонинг ривожланиш динамикасига баҳо беринг. 
Низони бартараф қилиш жараёнидаги хатти–ҳаракатлар: 
- мавзудан четлашиш, диққатни бошқа йўналишга қаратиш; 
- муросага келиш, ҳеч бўлмаса жорий келишувга эришиш; 
- Низони музлатиш, сақлаб қолиш; 
- Ишонтириш. Ҳокимлик позициясида эмас, балки тенг ҳуқуқлик
асосида ечимни топиш. 
Эсда тутинг: 
- низо доирасини кенгайтирманг; 
- муросага келувчи позитив қарорлар таклиф қилинг; 
- чўрт кесар, қатъилик шаклларини қўлламанг. 
- шикоятлар сонини камайтиринг 
- иккинчи даражали томонларга эътибор берманг 
- томонлар гапларини бўлманг, уларни бир–бирлари тан
олишларига эришинг 
- мавзуга умумий қарашларни ҳосил қилишга ҳаракат қилинг 


144 
Низоли ҳолатларни олдини олиш ва ундан муваффақиятли чиқишнинг 
энг ишончли воситаси – бу ҳар бир касбга хос хулқ, муомала маданиятининг 
шаклланиб, сайқалланиб, маҳорат даражасига етказилганидир. 
Зиддиятларнинг босқичлари. Зиддиятлар ўзига хос хусусиятларга эга 
бўлса-да, умумий ўтиш босқичларига эга: 
1-босқич - қарама-қарши манфаатлар, қадриятлар ва меъёрларнинг 
салоҳиятли шаклланиши; 
2-босқич - потенциал зиддиятлардан реал ҳолатга ўтиш; 
3-босқич - зиддиятли хатти-ҳаракатлар; 
4-босқич - зиддиятнинг хал бўлиши. 
Зиддият тузилмаси. Ҳар бир зиддият аниқ тузилмага эга. Ҳар қандай 
зиддиятда унинг объекти мавжуд бўлиб, у ташкилий ёки технологик ҳамда 
меҳнат ҳақини тўлаш, томонларнинг шахсий ёки ишбилармонлик хусусияти 
билан боғлиқ. Зиддиятнинг кейинги элементи мақсади, иштирокчиларнинг 
субъектив мотивлари, уларнинг моддий, маънавий қарашлари билан боғлиқ 
жараён ҳисобланади. Шунингдек, зиддият оппонентлар, аниқ шахслар 
мавжудлигини ҳам эътироф этади. Шу билан бирга, зиддиятда баҳона ва асл 
сабабни ажрата олиш ниҳоятда муҳим. 
Раҳбар-амалиётчи ҳар доим шуни эсдан чиқармаслиги лозимки, 
зиддиятнинг мазкур элементлари мавжуд экан, уларни бартараф этиш 
мушкул. Зиддиятни куч ишлатиш ёки муросага келтиришга ҳаракат, бошқа 
инсонларни мазкур жараёнга қўшилиши зиддиятни янада кескинлаштириб, 
вазиятни мураккаблаштиради. Демак, зиддиятнинг ҳеч бўлмаганда бир 
унсурини йўқотишга эришиш лозим.
Мутахассислар томонидан инсонларнинг зиддиятли вазиятлардаги 
хатти-ҳаракатлари, ҳал этиш йўллари ишлаб чиқилган. Авваламбор
инсоннинг муомала жараёнидаги зиддиятли вазиятини олиб қарайлик. 
Юқоридаги бўлимларда айтганимиздек, инсонларнинг ўзаро муносабатидаги 
муомала жараёни уч амални тақозо этади. Булар - идрок этиш, ҳиссиётлар, 
ахборот алмашинувчи.  

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   98




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish