O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O‘RTAMAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
FARG‘ONA DAVLAT UNIVERSITETI
PEDAGOGIKA- PSIXOLOGIYA FAKULTETI
PSIXOLOGIYA YO‘NALISHI
15.12 -guruh talabasi Мухиров Рўзали Илмиддин ўғлиning
KONSULTATIV PSIXOLOGIYA VA PSIXOKORREKSIYA
fanidan
“Ёш педагог ходимларида комуникатив кщникмаларни шакллантиришда психоконсултация ишлари”
mavzusidagi
KURS ISHI
Ilmiy rahbar: П.ф.н. Ж.Зайнобиддинов
Farg‘ona- 2019
РЕЖА
Кириш.
I боб. Ёш педагог ходимларида комуникатив кщникмаларни шакллантиришда психоконсултацияни ўрганишнинг методологик муаммолари
Шарқ мутафаккирларининг ўқитувчи психологияси ҳақидаги қарашлари.
Таълим жараёнини бошқаришда коммуникатив кўникмаларнинг ўрни.
I боб юзасидан хулоса.
II боб. Ёш педагог ходимларида комуникатив кщникмаларни шакллантиришда психоконсултацияни ўрганишнинг амалий психологик таҳлили
Ёш педагог коммуникатив кўникмаларнинг ривожланиши.
Ёш педагог психологик хусусиятларининг амалий тахлили.
II боб юзасидан хулоса.
Хулоса.
Амалий тавсиялар.
Адабиётлар рўйхати.
Иловалар.
КИРИШ
Мустақиллик туфайли юртимизда ҳозирги кунда ўзимизга хос, ўзимизга мос, буюк тарихимизга, миллий маънавий, тарихий, маданий қадриятларимизга, инсонпарвар анъаналаримизга асосланган ва жаҳон андозаларига, бугунги кун талабларига жавоб берадиган кадрлар тайёрлаш миллий модели яратилди. Мустаҳкам илдизга асосланган миллий моделимиз таълим-тарбия соҳасида янги имкониятлар очиб берди. Бу имкониятлар айниқса, ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ бўлиб, уларга ўқитувчи ижодкорлиги, мустақил фикрлашга имконият туғдирувчи муҳитни яратиш, миллий қадриятларимиздан фойдаланиш ва бошқалар киради. Тарихий, ижтимоий тараққиёт тажрибаси шу нарсани исботлайдики, жамиятда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий қурилма ўзгарганда, бу ўзгаришлар энг аввало таълим-тарбия тизимини ислоҳ қилишни, унинг моҳияти ва мазмунини ўзгартиришни талаб қилади. Ўзбекистон Республикасида «Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури» ҳамда «Таълим тўғрисидаги Қонун»да эътироф этилганидек, ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишга масъул бўлган жамият аъзолари, биринчи галда ёшларда соғлом эътиқодни тарбиялаш, миллий қадриятларни эъзозлайдиган, ўз касбининг моҳир устаси бўлган малакали кадрларни етиштириш зиёлилар, ота-оналар, мураббийлар олдига жиддий вазифаларни қўяди. Ўзбекистонда маънавий-маърифий ишларни такомиллаштириш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётини эркинлаштириш борасидаги фаол ҳаракатнинг бошланганлиги, Президентимизнинг ҳар бир нутқи, асарларида ёшлар муаммоларига алоҳида ўрин берилиши мустақил Ўзбекистон фуқаролари шахсини шакллантириш, шахс тузилмасида маънавият компонентларининг ўрни қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини исботлайди. Зеро, бозор муносабатларига ўтишда содир бўлиши мумкин бўлган маънавий таназзулнинг олдини олиш, эҳтимоли мавжуд бўлган бўшлиқнинг ўрнини соғлом ғоялар, илмий асосланган билимлар, тушунчалар ва дунёқараш билан тўлдириш баркамол инсон шахсини шакллантиришдаги муҳим вазифадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |