Бўлажак ўқитувчиларда коммуникатив кўникмаларни шакллантириш



Download 342,5 Kb.
bet7/9
Sana23.03.2022
Hajmi342,5 Kb.
#507001
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
РЎЗАЛИ

Боб юзасидан хулоса.
Ўқитувчилик энг қийин лекин шунинг билан бирга фахрли ва олижаноб касблардан биридир. Халқ ўқитувчиси – халқ маданиятини ривожлантириш учун курашда асосий таянч, ёшларнинг миллий анҳаналар асосида, юксак онглилик рухида тарбиялашда актив рол ўйнайди.
Шарқ мутафаккирлари ва олимлар ўз асарларида ўқитувчининг муҳим фазилатлари мавжудлигини кенг баён қилганлар. Уларнинг билдирган фикрлари асосида ўқитувчи психологиясидаги энг асосий сифатлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: ўқитувчининг ҳар томонлама баркамол бўлиши, ўзининг юксак хислатлари, ҳис-туйғулари билан бошқа касбдаги кишилардан ажралиб туриши, болалар руҳиятига осон кира олиш қобилияти, тараққиётда орқада қолганлар билан яккаҳол ишлаш уқувчанлиги, ўқувчилар диққатини ўзига торта олиш сеҳри, ўз касби, фаолияти ва болаларни севиши, таълимда ҳиссий билиш услубидан унумли фойдаланиш уқуви, мустақил ишлаш малакасини ошириш қобилияти, психологик муомала ва одобга эга бўлиш кабилар. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, улар томонидан таҳлил қилинган ўқитувчининг сифатлари то ҳозирги кунгача ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда. Демак, аждодларимизнинг ғоясини такомиллаштириш эвазига ҳозирги замон таълимини юксак босқичга кўтариш мумкин.
Ўқитувчи болаларга ўзининг фикрлари, сўз ва иборалари, шахсий намунаси, кишиларга бўлган муносабати, ақл-идроки, иродаси билан таъсир этади. Ёш авлодни ижтимоий тарбиялашда ўқитувчи фаолиятининг натижаси катта рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам болаларни ўқитишда ўз кучи ва билимларини сарфлаётган ўқитувчи фаолиятининг машаққатини халқ ҳурматлайди ва ғамхўрлик қилади.
II боб. Ёш педагог ходимларида комуникатив кщникмаларни шакллантиришда психоконсултацияни ўрганишнинг амалий психологик таҳлили
2.1. Бўлажак ўқитувчиларда коммуникатив кўникмаларнинг ривожланиши.
Мамлакатимизнинг ўзига хос тараққиёт йўлидан комил ишонч билан бориши талаба-ёшларнинг ўз-ўзликларини чуқур англашларига, билимлар тизилмасини пухта ўзлаштиришларига, бой маънавий-интеллектуал қудратга ва руҳий барқарорликка эга бўлишларига боғлиқ. Шунинг учун ҳам баркамол авлод тарбияси масаласи давлат сиёсати мақоми даражасида ҳал қилинаётган бугунги кунда талабалар жамоасида янгича мазмундаги демократик муносабатларнинг қарор топишига, ёшларда янгича фикрлашни ва дунёқарашни шакллантириш жараёнига эътибор қаратиш лозим.
Талабалик даврининг асосий хусусиятларидан бири ижтимоий етукликнинг жадал сурҳат билан рўёбга чиқишидир. Маълумки, ижтимоий етуклик шахсдан зарур ақлий қобилиятни ҳамда ижтимоий турмушда бажариладиган турли ролларни эгаллашга, ҳамда фойдали меҳнатда қатнашишга тайёрланишни талаб қилади. Мазкур жараённинг бош мезонлари ва кўрсаткичлари ўрта маълумотлилик, жамоатчилик топшириғи, меҳнатда фаоллик кўрсатиш, қонунлар олдида жавобгарлик, мутахассис бўлиш имконияти, унга интилиш туйғуси, иродавий зўр бериш, ёш оталик ва оналик бурчи, жамоат арбоби вазифасини ўташ, ижтимоий гуруҳга раҳбарлик қилиш, спорт билан шуғулланиш, бўш вақтни ташкил эта олиш, тўгаракда қатнашиш ва ҳоказолардан иборатдир.
Мазкур ёш давридаги ижтимоий-психологик ўсишнинг хусусиятларидан яна бири ўқиш фаолиятининг онгли мотивлари кучайишидир. Талабаларда ахлоқий жараёнларнинг, хулқнинг энг муҳим сифатлари - мустақиллик, ташаббускорлик, топқирлик, фаросатлилик ва ҳоказолар такомиллашиб боради. Шунингдек, уларда ижтимоий ҳолатларга, воқеликка, ахлоқий қоидаларга қизиқиш, уларни амалга оширишга интилиш тобора кучаяди.
Психологларнинг тадқиқотлари шахс ҳаёт тажрибасини эгаллашда унда ўзлигини англаш вужудга келишини кўрсатади. Шахсий ҳаётнинг мазмунини англаш, аниқ турмуш режаларини тузиш, келажак ҳаёт йўлини белгилаш шулар жумласидандир. Талаба аста-секин микрогуруҳнинг нотаниш шароитларига кўникиб боради, ўзининг хақ-хуқуқлари ва мажбуриятларини била бошлайди, шахслараро муносабатнинг янгича кўринишини ўрнатади, турмушдаги ижтимоий ролларни амалда шахсан синаб кўришга интилади.
Талабалик даврида ўзини бошқаришнинг таркибий қисмлари, ижодий тафаккур, муайян ҳаётий тажриба, ўзлаштирилган билимларни тартибга солиш асосида ҳис-туйғулар, қарашлар, ахлоқий қадриятлар, ўзлигини англаш ва барқарор эътиқод шаклланади. Талаба воқелик тўғрисида ҳукм ва хулоса чиқаргач, ўз хатти-ҳаракатида қатъий туриб уларни ҳимоя қилади, у ҳаётнинг турли соҳалари бўйича ҳар хил даражадаги кўникма ва малакалар, назарий билимлар, ижтимоий-психологик тушунчаларни амалий фаолиятга татбиқ этиш имкониятига эга бўлади. Талабаларда ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини баҳолаш, ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини бошқариш каби ақл-заковатнинг муҳим жиҳатлари тараққиётнинг янги юксак босқичига кўтарилади.
Олий таълим узлуксиз равишда ижодий тафаккурни талаб қиладиган, муаммоли хусусиятдаги топшириқ ва масалалар тизимидан иборатдир. Ҳар бир маъруза, семинар машғулоти, мустақил топшириқлар муаммоли вазиятлардан тузилган бўлади. Уларни ҳал қилиш ижодий изланишни вужудга келтиради. Бундан ташқари талабалик даври ўзининг маҳсулдорлиги, рефлексив яъни англашилганлик, онгли режалаштира олишлик хусусияти билан бошқа ёш даврлардан ўзига хос равишда ажралиб туради. Талабалик йиллари ижодий изланишлар, ақл-заковат заҳираларини ишга сола билиш, ақлий қобилиятни сафарбар қилиш имкониятларига эга бўлган шахснинг етуклик даври ҳисобланади. Хуллас, ушбу ёш даврда тафаккур сермаҳсул, сермазмун босқичга кўтарилиб, яратиш, ихтиро, ижод ва кашфиёт қилиш арафасида туради.
Талабалар нарса ва ҳодисалар, воқеликни тўғри, оқилона, омилкорлик билан акс эттириш, ижтимоий ҳаёт талаби ва эҳтиёжларини англаш, онгли равишда фикр юритиш фаолиятини ташкил қилиш ва бошқариш имкониятига эгадирлар. Таълим жараёни уларда тафаккурнинг дискурсив ва рефлексив сифатларини шакллантириб, илмий, ижодий тафаккурни вужудга келтиради. Бунинг учун уларни мустақил билим олиш фаолиятини тўғри уюштириш ва бошқаришга ўргатиш керак бўлади.
Талаба ёшлар психологиясининг ўзига хослиги шундаки, у ҳозирги пайтини, бугуни ва эртасини келажак нуқтаи назаридан, истиқболга назар билан қабул қилади. Айнан шу даврга келиб, ўзининг келажакда ким бўлишини тасаввур қилади. Демак, ўз-ўзини профессионал нуқтаи назардан ажратиш, тасаввур қилиш амалга ошади.
Талаба ёшларнинг ҳаёти ва фаолиятида ўзини-ўзи камолотга етказиш жараёни муҳим роль ўйнайди. Бунда ўзини бошқаришнинг таркибий қисмлари ўзини-ўзи таҳлил қилиш, назорат этиш, баҳолаш, текшириш ва бошқалар алоҳида аҳамият касб этади. Идеал «Мен»ни реал «мен» билан таққослаш орқали ўзини-ўзи бошқаришнинг таркибий қисмлари амалий ифодага эга бўлади. Талабаларнинг олдида турган ижтимоий ролларни амалиётда тезроқ синашга интилишларидан оқилона фойдаланиш асосида уларни мустақил фаолиятни ташкил қилиш ва уни бошқаришга ўргатиш-олий таълим самарадорлигини ошириш кафолатидир. Талаба ёшларнинг ўз-ўзини бошқариш, ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини баҳолаш бўйича психологик саводхонлигини ошириш учун тренинглар ташкил этиш, тарқатма материаллар нашр этиш, таълим-тарбия, ижтимоий-маънавий соҳалардаги ишларга кўпроқ жалб этиш, ўқув жараёнида ўзини-ўзи бошқариш билан боғлиқ мустақил таълимни янада ривожлантириш, дарсдан ташқари вақтлардаги ҳамда талабалар турар жойларида амалга ошириладиган маънавий-маърифий ишларни ташкиллашдаги иштирокини кенгайтириш, талабаларнинг ўзини-ўзи бошқариш билимларини оммавийлаштиришнинг ноанъанавий шаклларини жорий этиш, шахснинг ўзини-ўзи бошқариш саводхонлиги бўйича илмий изланишлар кўламини кенгайтириш, оммавий ахборот воситаларида талаба ёшларнинг ўзини-ўзи бошқариш фаолиятини тарғиб қилувчи турли хил кўрсатувлар ва саҳифаларни йўлга қўйиш лозим.
Талаба ёшларда ўзини-ўзи бошқаришнинг ўсишини таъминловчи омиллардан бири талабанинг шахсий интилиш, қизиқиш, маслаги нуқтаи назаридан ўз билимига ва малакаларига муайян талаблар қўя билишидир. Демократик, тенг ҳуқуқлиликка асосланган ўзаро муносабатларигина талабага ўзини-ўзи англаш, келажакда жамиятнинг ривожланишига ўз касбий билимдонлиги билан ҳисса қўша олиш ўз руҳиятида «ички тартиб-интизом»ни жорий этиш ва шу асосда ўзини-ўзи руҳий-маънавий жиҳатдан тарбиялаш тизимини амалга оширишга имкон беради. Ушбу жараёнда маънавий тарбиянинг ажралмас бўлаги сифатида ёшлар онгига қадриятларимизни сингдириш муҳим саналади. Булар кенг маънода-Ватанга, юртга, халққа, борлиққа, касбга ва яқин кишиларга қаратилган бўлиши керак. Юксак ҳис-туйғуларнинг энг олийси Ватан туйғуси бўлиб, бу туйғу инсоннинг илк ёшлик давриданоқ онгига ва қалбига сингиб боради. Зеро, Ватан ҳисси шу Ватаннинг эгаси бўлмиш халқни билишдан, унинг қадрига етишдан, нималарга қодир бўлганини тан олишдан, буюклигини эътироф этишдан бошланади. Талаба шахсида қанчалик даражада ўзини англаш, мустақиллик ва ўз-ўзини бошқара олиш каби психологик хусусиятлар мужассамлашган бўлса у шунчалик юксак чўққиларга эриша олади.
Биз ўз тадқиқотларимизда талаба ёшларнинг бўлажак педагоглик фаолиятида муҳим рол ўйновчи коммуникатив кўникмаларини амалий психологик таҳлил қилишга ҳаракат қилдик. Талаба ёшларда ўтказган тадқиқот натижалари қуйидаги жадвалда акс эттирилган.

Бўлажак педагогларнинг коммуникатив кўникмаларини ўрганиш натижалари


1-жадвал.

Сифатлар




Йигитлар

Қизлар



Паст кўрсаткич

Юқори кўрсаткич

Паст кўрсаткич

Юқори кўрсаткич

Мулоқотга мойиллик
А-8,5 меъёр

10

40%

15

60%

4

16%

21

84%

Эмоционал барқарорлик
С-7,5 меъёр

6

24%

19

76%

12

48%

13

52%

Ҳуркмронликка интилиш
Е-5,5 меъёр

3

12%

22

88%

7

28%

18

72%

Онглилик, онгсизлик
С-7,5 меъёр

2

8%

23

92%

3

12%

22

88%

Ижтимоий мардлик
Н-7,65 меъёр

4

16%

21

84%

9

36%

16

64%

Ишонувчанлик
У- 4,5 меъёр

18

72%

7

28%

20

80%

5

20%

Ишонч, ишончсизлик
О- 6,5 меъёр

24

96%

1

4%

19

76%

6

24%

Тобелик, мустақиллик
О-5,75 меъёр

5

20%

20

80%

7

28%



18

72%

Ўз-ўзини назорат қилиш
О- 6,5 меъёр

3

12%

22

88%

6

24%

19

76%

Қўзғалувчанлик ва зўриқиш

11

44%

14

56%

17

68%

8

32%

Мулоқотга мойиллик даражаси бўйича респондентларнинг берган жавобларини таҳлил қиладиган бўлсак, талаба йигитлардан кўра қизларнинг очиқ кўнгилилиги, ўзини эркин тутиши, ёрқин эмоционаллиги, одамларга диққат-эътиборлиги билан ажралиб туришлиги аниқ бўлди (84 фоиз).


Эмоционал етуклик, кучли ирода, ҳаётга реалистик қараш, хотиржамлик, кайфиятнинг барқарорлиги кабилар талаба йигитларда кучлироқ намоён бўлди (76 фоиз). Ҳиссий ҳолатидаги ўзгарувчанлик, эгилувчанлик, ҳаяжонланиш, нохушлик ҳолати билан боғлиқ кўринишлар 48 фоиз қизларда мавжудлиги аниқланди.
Ҳуркмронликка интилиш билан боғлиқ давогарлик йигитларда 88 фоизни ташкил қилди. Улар ўзига ишонади, фикрлаши мустақил, қаттиқ қўл, лекин раҳбарларга одатда бўйсунмайди. Қизлар орасида ҳам деярли ҳар доим ҳуркмронликни яхши кўрадиган, ўз қонунларини ўзгартирадиган ҳамда мустақил фикрлайдиган талабаларнинг мавжудлиги жадвалдаги рақамлардан кўриниб турибди.
Ҳар иккала жинс вакилларида ҳам мажбуриятни ҳис қилиш, ўзига талабчанлик, тиришқоқлик юқори бўлиб, улар жавобгарликни ўз бўйниларига олади, кўп нарсаларни режалаштиради ва вақтни бекорга ўтказмайди.
Ижтимоий мардлик кўрсаткичлари қизларга нисбатан йигитларда устун бўлди (84 фоиз). Талаба йигитлар мард, тўла эркин, ижтимоий ботир, уддабурон эканликларини қайд этишди. Бундай сифатлар 64 фоиз қизларда ҳам мавуд. Лекин талаба қизларнинг 36 фоизи уятчан ўзига ишонмайди, ўзини доимо четга олади, одатда ўзидан кўнгли тўлмаслигини ҳис қилади. Улар кўпчилик билан алоқада бўлишни, атрофида бўлаётган ҳодисаларга аралашишни маъқул кўрмайди.
Ишонувчанлик даражалари талаба йигитлар ва қизларда бир-бирига яқин кўрсаткичларни берди. Уларнинг аксарияти рашк ва ҳасад қилишдан озод, қувноқ, зиддиятларга интилмайди, бошқалар ҳақида кўпроқ қайғуради, гуруҳларда яхши ишлайди.
Талабалар ўртасида мустақил, ўзидан кўнгли тўқ, ўзининг шахсий қарорларини тавсия қиладиган, ўз йўлини тутишга мойил йигит-қизлар мавжудлиги уларнинг ўқитувчилик фаолиятини мустақил, ижодий изланишлар асосида юрита олиш имкониятига эга эканлигини кўрсатади.
Аксарият талаба ёшлар ўзини юқори даражада назорат қилади. Уларда умумий хулқ ва ўзининг иродавий ҳиссиётларини кучли назорат қилиш тенденцияси мавжуд.
Йигитларда зўриқиш, меъёрдан ортиқ фаоллик, сабрсизлик 56 фоизни кўрсатди. Қизларда эса қониқиш ҳисси билан боғлиқ бўлган ҳолда зўриқиш сусайган. Лекин баъзи бир вазиятларда ҳаддан ташқари ўзидан қониқиш дангасаликка олиб келади.
Бўлажак ўқитувчининг мукаммал педагог даражасига кўтарилиши таълим-тарбия жараёнида амалга ошади ва ўқитувчи шахсининг баъзи бир хусусиятлари: педагогик кузатувчанлик, хотиранинг ҳозир жавоблиги, мустақил ва ижодий фикр юритиш услуби, нутқининг аниқлиги, тўғрилиги ва ифодалилиги диққатнинг юксак даражада ривожланган хусусиятлари, мақсадга интилувчанлик, ўз мақсади самарадорлигини олдиндан кўра билиш ва бошқалар шаклланади.
Ҳозирги мустақилликка эришган давримизда ҳар бир зиёли кишиларимизнинг мустақил фикри бўлиши керак. Айниқса, бўлажак ўқитувчилар мустақил фикрли, келажакка ишонч билан қарайдиган ва ўз фанининг билимдони бўлиши керак. Ана шундагина мустақил Ўзбекистонимиз гуркираб яшнайди, чунки давлатимиз келажаги ҳозирги ёш авлоднинг соф дунёқараши, ҳар бир фанни чуқур ўзлаштириши, янги-янги кашфиётлар қилиши, янги-янги ишлаб чиқариш корхоналарини очиши билан боғлиқдир. Буларнинг барча-барчасининг бунёдга келиши заминида ўқитувчиларнинг актив меҳнати ётади.
Биз ўз тадқиқотларимиз давомида педагоглик фаолиятини олиб бориш билан бир вақтда олий ўқув юртида тахсил олаётган талабаларнинг коммуникатив кўникмаларини ҳам ўргандик. Тадқиқот натижалари қуйидаги жадвалда акс эттирилган.

Педагог-ўқитувчиларнинг коммуникатив кўникмаларини ўрганиш натижалари


2-жадвал

Сифатлар




Педагог-ўқитувчилар (эркак)

Педагог-ўқитувчилар
(аёл)

Паст кўрсаткич

Юқори кўрсаткич

Паст кўрсаткич

Юқори кўрсаткич

Мулоқотга мойиллик
А-8,5 меъёр

4

16%

21

84%

1

4%

24

96%

Эмоционал барқарорлик
С-7,5 меъёр

2

8%

23

92%

6

24%

19

76%

Ҳуркмронликка интилиш
Е-5,5 меъёр

5

20%

20

80%

8

32%

17

68%

Онглилик, онгсизлик
С-7,5 меъёр

-

-

25

100%

2

8%

23

92%

Ижтимоий мардлик
Н-7,65 меъёр

1

4%

24

96%

7

28%

18

72%

Ишонувчанлик
У- 4,5 меъёр

19

76%

6

24%

22

88%

3

12%

Ишонч, ишончсизлик
О- 6,5 меъёр

22

88%

3

12%

20

80%

5

20%

Тобелик, мустақиллик
О-5,75 меъёр

8

32%

17

68%

9

36%



16

64%

Ўз-ўзини назорат қилиш
О- 6,5 меъёр

1

4%

24

96%

3

12%

22

88%

Қўзғалувчанлик ва зўриқиш

3

12%

22

88%

8

32%

17

68%

Жадвалдаги рақамлар таҳлили шуни кўрсатадики, педагог-ўқитувчилар фаолиятида тажриба муҳим рол ўйнайди. Чунки тест саволлари бўйича белгилаган жавобларининг натижалари бўлажак ўқитувчилар жавобларидан анча юқори чиқди. Аёл ўқитувчиларнинг мулоқотга мойиллиги энг юқори кўрсаткични берди (96 фоиз). Эмоционал барқарорлик даражаси эса эркак ўқитувчиларда 92 фоизда намоён бўлди. Ҳар иккала жинс вакилларида ҳам ўзига талабчанлик, мажбуриятни ҳис қилиш, тиришқоқлик, жавобгарликни ўз бўйнига олиш кабилар юқори кўрсаткичларни берди. Эркаклар хусусиятининг асосий томони ҳисобланган ижтимоий мардлик ўқитувчиларнинг 96 фоизида мавжуд экан. Аёл ўқитувчиларнинг 88 фоизида умумий хулқ ва ўзининг иродавий ҳиссиётларини кучли назорат қилиш тенденцияси мавжуд.
Ўқитувчилик касби энг фахрли, энг аҳамиятли касблардан биридир. Ўқитувчи жамиятнинг муносиб кишиларини тайёрлашни ўз педагогик фаолиятининг асосий мақсади деб билади.
Ҳозирги кун ўқитувчиси аввало ижодкор бўлиши, машғулотга ижодий ёндашмоғи лозим.
Мустақил йўлдан катта одим ташлаб кетаётган Ўзбекистон жумҳурриятида ҳозирги вақтда ўқитувчилар ролини ошириш мақсадида бир мунча арзугилик ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Чунки, таълим системасини ривожлантирмай туриб, янги ҳаёт қуриш мумкин эмас. Ўқитувчи шахси хусусиятларининг муҳим томонини унинг маънавият ва сиёсий эътиқоди, дунёқараши ташкил қилади. Ўқитувчи ёшларда Ватанга, халқига, она-юртига, ўлкасига, муҳаббат, меҳнатсеварлик, инсонпарварлик, ҳалоллик, ростгўйлик, ахлоқий поклик, камтарлик, хато ва камчиликларга нисбатан муросасизлик, дўстлик, ўртоқлик, қардошларга бирдамлик каби юксак ахлоқий фазилатларни тарбиялайди. Бу ахлоқий фазилатлар ёшларни ички эҳтиёжи бўлиб қолиши учун курашади.
Ўқитувчиларнинг юқори ижтимоий онглилиги уларни ўқувчилар орасида обрў ва ҳурматини оширади. Бу обрў ўқувчиларнинг ўқиш фаолиятларнинг ва ўзлаштиришларининг яхшиланишини таъoминлайдиган энг муҳим омиллардан биридир.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг ички дунёсини, турмушини билиши, яхши психолог бўлиши, ўқувчини қизиқтира олиши, ўқув материаларини тушунтира олиши, болаларга ижобий тарбиявий таъсир кўрсатиши, ўқувчилар жамоасини меҳнатини ташкил этиб, уларга раҳбарлик қила олиш керак. У шундагина қобилиятли ўқитувчи ҳисобланади.
Ўқитувчи ўз меҳнатини ижобий меҳнатга айлантирганида, педагоглик фаолиятининг амалий томонларини, назариясини астойдил ўрганиб иш тутганида, бошқаларнинг тажрибасидан фойдаланиб, ўзи ҳам ижод қилиб, ташаббус кўрсатиб фаолият олиб борса ўзининг чинакам ишчанлик қобилиятини кўрсатган бўлади.
Шунинг учун ҳам биз ўқитувчиларнинг ўз-ўзларига берадиган баҳосини аниқлаш мақсадида профессор Э.Ғозиевнинг «Ўқитувчиларнинг ўзини-ўзи баҳолаш шкаласи» методикасини ўтказдик. (2-илова).
Методика натижалари асосида қуйидаги жадвал тузилди.



Download 342,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish