Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева


агар ўрганилаётган мураккаб ҳодисани ташкил



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

агар ўрганилаётган мураккаб ҳодисани ташкил
этувчи ҳодисанинг (ёки ҳодиса қисмининг) битта ҳолат-
дан бошқа ҳолатлар билан алоқаси зарурий тавсифга эга
бўлмаса, ана шу қолдиқ ҳолат мазкур ҳодисанинг (ҳодиса
қисмининг) сабаби бўлиши мумкин.
Илмий индукциянинг бошқа методлари сингари кол­
диклар методи ҳам эҳтимолий билим олиш воситаси 
ҳисобланади. Ч иқарилаётган хулосанинг чин бўлиш 
эх,тимоли, биринчидан, ходисадан аввал келиб, унга таъсир 
ўтказаётган ҳолатлар ҳақидаги билимнинг кай даражада 
бўлиши, иккинчидан, ҳар бир ҳолат билан вужудга 
келаётган мураккаб ҳодиса уртасидаги алокадорлик 
зарурий тавсифга эга эканлигига аниқ ишонч ҳосил 
қилиш, учинчидан, конкрет хар бир холат билан у сабаби 
б ў л и б ҳ и с о б л а н а ё т г а н ҳ о д и са қисм и у р т аси д а ги
алокадорликнинг тасодифий эмаслигини аниклаш ва шу 
каби омилларни ҳисобга олган ҳолда ортади.
Шундай килиб, сабабий алокадорликни аникдашнинг 
биз кўриб чиккан индуктив методлари ўз мантикий 
таркибига кўра етарли даражадаги мураккаб муҳокама 
юритиш усуллари бўлиб, уларда индуктив умумлаштириш 
дедуктив хулоса чикариш иштирокида амалга ошади. 
Хусусан, дедукция тасодифий ҳолатларни муҳокама жа- 
раёнидан чикариб ташлаш (элиминация килиш) йўли 
билан (айирувчи-катъий силлогизмнинг tollendo ponens 
модуси асосида) индуктив умумлаштириш йўналишини 
б ел ги л аш га, у н и н г х у л о с а с и н и н г а с о с л а н г а н л и к , 
ишончлилик даражасининг ортишига ҳизмат килади.
СТАТИСТИК УМУМЛАШТИРИШ
У тўликсиз индукциянинг алохида бир тури бўлиб, ил­
мий индукция сингари, хулоса чикарихцда элиминация килиш 
усулига, яъни кераксиз ҳолатларни муҳокамадан чиқариб 
ташлаш йўли билан керакли ҳолатларни ажратиб олишга 
асосланади. У оммавий тусга эга, кенг кўламда содир бўлади-


ган ҳодисапарни ўрганишда қўлланилади. Масалан, у иқти- 
содий ривожланиш кўрсаткичларини ўрганиш, туғилиш ва 
ўлиш ҳақидаги маълумотларни тўплаш, тахлил қилиш ва 
шу каби ҳолларда муваффақиятли қўлланилади.
Оммавий тусдаги ходисаларни ўрганиш тасодифий бел­
гилар, уларнинг мавжуд ҳодисаларда такрорланиши, кўла- 
мини аниклашга ёрдам беради ва шу тариқа сабабий 
алоқаларни ўрнатишни осонлаштиради.
Статистик умумлаштириш кўпроқ оммавий тусдаги ходи­
саларнинг микдорига тегишли маълумотларни тўплаш ва 
тахлил килиш, умумлаштириш билан боғлиқ. Бундай мик­
дорий маълумотлар ҳодисалар тараққиётининг нисбатан 
турғун тенденцияларини ўзида ифода килгани холда, улар­
нинг тараккиёт йўналишларини белгилашга, стратегик ва 
тактик ахамиятга молик вазифаларни ҳал этишни ташкил 
килишга ёрдам беради. Масалан, у аҳолига хизмат кўрса- 
тиш, турли хил касалликларнинг таркалиши, конунбузар- 
лик каби ходисаларнинг олдини олиш максадида профи­
лактика ишларини амалга оширишга имкон беради.
Оммавий тусдаги ходисалар хакида уларни ёппасига 
караб чикиш йўли билан эмас, балки айримларини танлаб 
олиб ўрганиш асосида, уларга хос бўлган турғун белгилар, 
алокалар, конуниятларни мантикан бутун синфга кўчириш 
оркали хулосалар хосил килинади. Хулоса чикариш бунда 
статистик умумлаштириш тарзида содир бўлади.
Статистик умумлаштириш - тўликсиз индукция бўйича 
хулоса чикарищцан иборат бўлиб, унда асосларда ўрга- 
нилаётган ходисалар гуруҳида — намунада муайян белги­
нинг частотаси хакидаги микдорий ахборот хулосада шу 
жинсдаги ходисаларнинг бутун синфига кўчирилади.
Статистик умумлаштиришда асосда кайд этилган мик­
дорий маълумот ўз ичига куйидагиларпи олади: 1) оммавий 
тусдаги ходисаларнинг ўрганилаётш i гуруҳи (намуна)ни 
ташкил этувчи ҳолларнинг умумий сопи; 2) тадкикотчини 
қизиктираётган белгининг такрорланаё гган холлари сони;
3) шу белгининг пайдо бўлиш частотаси.
Статистик умумлапггиришнинг амалга ошиш шаклини куриш 
учун куйидаги шартли белгилардан фойдаланамиз: S - тадкик 
этилаётган ходисалар гуруҳи ёки намуна; Р - тадкикотчини 
кизиқтираётган белги; п - кузатилаётган ҳолларнинг (намуна 
элементларининг) умумий сони; пт-р белгиси хос булган 
ходисалар (ҳоллар) сони; f (р) - р белгисининг частотаси; К -
популяция, яъни оммавий тусдаги ходисаларнинг бутун синфи 
(белги частотаси ейиладиган ходисалар синфи).


S - намунада p белгисининг пайдо булиши частотаси 
ш
-HL га тенг. Уни f(p) = 
кўриншцда ёзиш мумкин. Ма- 
п 
п
салан, автомобиль аварияларининг 100 тадан 17 тасини ҳай- 
довчининг мает қолатда автомобилни бошқариши келтириб 
чиқаради, деб фараз килайлик. Унда мает ҳолда ҳайдовчи- 
нинг автомобилни бошқариши натижасида содир булган 
авария частотаси 17/100ни, яъни 17% ни ташкил этади.
Умумий ҳолда ҳодисаларни статистик тасвирлашда р 
белгининг пайдо бўлиш частотаси Одан 1гача булган ин- 
тервалдаги қийматни ташкил этади.

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish