Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева


Н А . Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йўк, «Мулокрг», 1998, № 5, З-б



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

1 Н А . Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йўк, «Мулокрг», 1998, № 5, З-б.


билимларнинг чегараси нисбий булганлиги каби, далиллашнинг 
юкоридаги икки усулга ажратилиши хам нисбийдир.
Далиллашнинг хусусий кўриниши мантикдй исботлаш- 
дир. Мантикий исботлаш деб, бирор фикр, мулохазанинг 
чинлигини чинлиги аввалдан тасдикланган бошка мулохаза­
лар оркали асослашга айтилади. Исботлашдан мақсад бирор 
фикрнинг чинлигини аникдаш бўлса, далиллашдан мақсад 
ҳам фикрнинг чинлигини аникдаш, хам унинг ахамиятини 
ва муайян фаолият учун кўллаш мумкинлигини курсатищдир. 
Исботлаш жараёнида кулланиладиган чин мулохазалар (асос­
лар) берилган фикрнинг чинлигини тасдиклаш учун хизмат 
қилса, далиллаш, бундан ташкари, далилланаётган фикрнинг 
бошка шу каби фикрлардан афзалрок эканлигини асослаш 
учун хам хизмат килади. Далиллаш учун келтирилган аргу- 
ментлар (асослар) исботлаш учун келтирилган аргументларга 
нисбатан ранг-баранг булади. Далиллаш шакллари билан 
исботлаш шакллари бир-бирига айнан мос тушмайди.
Исботлаш хулоса чиқариш кўринишида амалга ошади. 
Далиллаш кўпроқ сухбат (диалог) кўринишида бўлиб, 
унинг и ш тирокчилари дан хар бири ўз ф и кр и н и н г 
чинлигини исботлашга, рақибининг фикрини рад этишга 
ва тингловчиларнинг ўзини ҳам ф икр килиш га, ўз 
фикрларига ишонтиришга харакат қилади.
Далиллаш жараёнида реципиентларга (лот. - қабул 
қилувчи) тингловчиларга бирор фикрнинг тўғри ёки хатоли­
ги асослаб берилади ва уларда шу фикрга нисбатан ишонч 
туйгуси шакллантирилади. Далилловчи шахснинг сўз санъатини 
кай даражада эгаллаганлиги, яъни ношқлик маҳорати тингловчи- 
ларда ишонч-эьтиқоднинг шаклланишида мухим роль ўйнайди.
Фактлар ва бошқа далилларга таяниб юритиладиган фикр 
юксак ишонтириш кучига эга бўлади, кишиларда ишонч- 
эътиқодни шакллантиради. Билишнинг мақсади илмий асосга 
эга бўлган эътиқодни яратшццан иборат. Далиллаш ва ис­
ботлаш ишонч-эътикодни шакллантириш воситасидир.
Ишонч-эътиқод бу кишиларнинг хулқ-атвори ва хатги-ҳара- 
катларини белгилаб берадиган карашлари ва тасаввурларидир.
ИСБОТЛАШ ВА УНИНГ ТАРКИБИ.
ИСБОТЛАШ ТУРЛАРИ
Кишиларнинг амалий фаолиятдаги муваффақиятлари 
улар қўллаётган билимларнинг қай даражада чин бўлишига, 
яъни бу билимларнинг воқеликни қанчалик тўғри акс 
эттиришига боғлиқ. Хато фикрлар предметларнинг реал


алоқалари ва муносабатларини бузиб кўрсатади, билищца 
кўп чалкашликларга олиб келади. Шунинг учун ҳам билиш 
жараёнида ҳар бир фикрни тўғри қуришга эришиш, унинг 
чинлигини далиллар билан кўрсата олиш, хато фикрларни 
эса рад қила билиш муҳим ахамиятга эга.
Фикрнинг чинлигини тасдиклаш учун уни ходисанинг 
(фактнинг) ўзи билан сапиштириш мумкин. Лекин кўп холлар­
да билиш жараёнида натижаларнинг чинлиги уларни илгари 
вужудга келган билимлар билан боглаш оркали аникланади. 
Буни амалга оширишнинг мантикий усули исботлащдир.
Исботлаш бир хукмнинг чинлигини у билан боғланган 
бошқа чин хукмлар ёрдамида асослащцан иборат бўлган ман­
тикий амалдир. Унинг таркиби уч элементдан ташкил топган: 
тезис, аргументлар (асослар), исботлаш усули - демонстрация.
Тезис - чинлиги асосланиши лозим бўлган хукм, у 
исботлашнинг марказий фигураси хисобланади; бутун 
диққат-эътибор унинг чинлигини кўрсатишга қаратилади. 
Тезис бир мулохазанинг ўзидан, ёки мулохазалар тизимидан, 
ёки теоремалардан, ёки аниқ фактларни умумлаштириш 
натижаларидан, ёки ходисаларнинг сабабини кўрсатувчи 
мулохазалардан ва шу кабилардан иборат бўлади.
Аргументлар - тезиснинг чинлигини асослаш учун келти­
рилган хукмлар. Аргументлар бўлиб фактларни кайд килувчи 
хукмлар, таърифлар, аксиомалар, теоремалар, конунлар хамда 
бошқа эмпирик ва назарий умумлашмалар хизмат килади. 
Аргумент сифатида келтирилган фактлар, албатта, ўзаро 
богланган ва тезиснинг мохиятига алоқадор бўлиши лозим.
Таърифлар ҳам чин хукмлар бўлиб, улардан аргумент 
сифатида фойдаланиш мумкин. Масалан, «Ҳаракат - бу 
хар кандай ўзгаришдан иборат», деган таъриф чин хукмдир.
Аксиомалар чинлиги ўз-ўзидан равшан бўлган, исботлашни 
талаб килмавдиган фикрлардир. Инсон тажрибасвда куп марталаб 
такрорланганлиги учун хам уларни исботлаш зарур эмас.
Теоремалар ва қонунларнинг чинлиги исботланган бўла- 
ди, уларни ҳеч иккиланмасдан аргумент қипиб олиш мумкин.
Исботлаш усули - демонстрация тезис билан аргументлар 
ўртасидаги мантикий алоқадан иборат. У хулоса чиқариш 
шаклида бўлади, яъни тезис аргументлардан хулоса сифа­
тида мантикан келтириб чикарилади.
Исботлашнинг икки тури мавжуд: бевосита исботлаш, 
бавосита исботлаш. Бевосита исботлашда тезиснинг чин­
лиги тўғридан-тўғрл аргументлар билан асосланади, унда 
тезисга зид бўлган хукмлардан фойдаланилмайди. Тезис 
кўп холларда якка ҳодисани ифода килиб келади ва маълум


бир умумий билимдан, масалан, қонундан аргумент 
сифатида фойдаланилиб, унинг чинлиги асосланади. 
Масалан, «Узбекистон - мустақил давлатдир», деган хукм 
(тезис)нинг чинлиги «Ўзбекистоннинг мустақил давлат деб 
эълон қилиниши, унинг халқаро миқёсда эътироф этилиши» 
каби асослар ёрдамида исботланади.
Бавосита исботлашда эса тезиснинг чинлиги унга зид бўлган 
қукмнинг (антитезиснинг) хатолигини кўрсатиш орқали 
асосланади. Антитезис кандай шаклда ифодаланган бўлишига 
караб апагогик исботлаш ва айирувчи исботлаш фарк. килинади. 
Апагогик исботлашда тезис (а) ва антитезис (а) уртасидаги 
муносабатга асосланилади. Масалан, «Материя ҳаракатсиз 
мавжуд эмас», деган хукмнинг чинлигини асослаш учун унга 
звд булган «Материя ҳаракатсиз мавжуд», деган хукм олинади.
Апагогик исботлашда антитезис топилиб (1-боскич), 
вақтинча чин деб кабул килинади ва ундан маълум бир 
натижалар келтириб чикарилади (2-босқич), сўнгра бу нати- 
жаларнинг хатолиги кўрсатилади (3-боскич) ва демак, те­
зиснинг чинлиги исботланади. Масалан, «Материя ҳаракатсиз 
мавжуд», деган ҳукм чин бўлса, «Моддий предметлар струк- 
турасиз мавжуд», деган фикр (антитезисдан келиб чиккан 
натижа) хам чин бўлади. Бизга маълумки, моддий предмет­
лар таркибсиз (уни ташкил килувчи элементлар ва уларнинг 
ўзаро алоқасисиз) мавжуд эмас. Демак, «Материя ҳаракат- 
сиз мавжуд», деган фикр хато, шу тарика «Материя хара- 
катсиз мавжуд эмас», деган фикрнинг чинлиги асосланади.
Айирувчи исботлашда тезис соф айирувчи хукмнинг 
(кучли дизъюнкциянинг) бир аъзоси бўлиб, унинг чинлиги 
бошқа аъзоларининг (антитезиснинг) хатолигини кўрсатиш 
оркали асосланади. Масалан, “Жиноятни ё А, ё В, ё С 
шахслар содир этган», деган фикр текширилиб, «Жиноятни 
В шахс хам, С шахс ҳам содир этмаган”лиги аникланади 
ва шу тарика «Жиноятни А шахс содир килган», деган 
хукмнинг чинлиги асосланади. Бу мисолда айирувчи 
исботлаш айирувчи - катъий силлогизмнинг инкор этиб, 
тасдикдовчи модуси бўйича куридсан:
а V b V с; b л с
а
Бунда барча муқобил вариантлар тўлиқ олингандагина 
хулоса чин бўлади, яъни тезис исботланади.


Раддия - исботни бузишга каратилган мантикий амалдир.
Бирорта фикрнинг чинлигини рад этиш айни пайтда унта 
зид бўлган фикрнинг хатолигини кўрсатишдан иборагг бўлганлиги 
учун раддияни исботлашнинг хусусий кўриниши, деб ҳисоблаш 
мумкин. Раддия ҳам исботлаш каби тезис (рад килиниши ло­
зим булган хукм), аргументлар (тезисни рад килувчи хукмлар) 
ва демонстрациядан (рад этиш усули) дан ташкил топган бўпа- 
ди. Раддия бирорта масалани муҳокама қилиш, яъни баҳс, 
мунозара жараёнида учрайди. Баҳс кдтнашчиларидан бири маъ­
лум бир тезисни илгари суриб, уни химоя қилса (пропоненг), 
бошкаси унга кдрши чикади (оппонент). Ҳал килинмаган, му- 
нозарали масалалар буйича олиб бориладиган баҳслар поле­
мика хисобланиб, унда кдрама-кдрши тезислар асосланибгина 
қолмай, балки танкидий анализ хам килинади.
Раддия уч хил усул билан амалга оширилади:
1) тезисни рад этиш;
2) аргументларни рад этиш;
3) демонстрацияни рад этиш.
/. 

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish