этилган, яъни Р нинг S га хослиги тасдикданган.
Умумий
ҳолда ҳукмнинг мантиқий структурасини (шаклини) S—Р
формуласи ёрдамида ифода этиш мумкин.
Хулоса чиқаришда ҳам юқоридагига ўхшаш ҳолларни
кузатиш мумкин. Масалан,
“Дарахт - ўсимлик”.
“Терак - дарахт”.____
Демак, “Терак - ўсимлик”.
ёки
“Ҳар бир кимёвий элемент ўз атом оғирлигига эга”.
“Мис - кимёвий элемент”.
Демак, “Мис ўз атом оғирлигига эга” кабилар.
Бу хулоса чикариш холлари мазмуни бўйича турлича були-
шига карамасдан, бир хил мантикий структурага эга. дар
иккаласица хулосани ташкил этувчи тушунчалар хулоса чика
риш учун асос бўлиб хизмат килаётган хукмларда учинчи бир
тушунча (биринчи мисолда - «дарахт», иккинчи мисолда -
«кимёвий элемент» тушунчаси) орқали боғланган.
Юкоридаги келтирилган мисоллардан тафаккур шак
лининг фикрнинг конкрет мазмунидан нисбатан мустакил
холда мавжуд бўлиши ва, демак, ўзига хос конуниятларга
эгалиги маълум бўлди. Шунинг
учун хам мантикда уни
алохида урганиш предмети сифатида олиб қараш мумкин.
Тушунча, хукм (мулохаза) ва хулоса чикариш тафаккур
нинг универсал мантикий шакллари, унинг асосий структуравий
элементлари хисобланади. Мухокама юритиш ана шулар ва
уларнинг узаро алоқаларга киришиши натижасида вужудга
келадиган бошка мантикий структуралар (масалан, муаммо,
гипотеза, назария, гоя ва шу кабилар)да амалга ошади.
Мухокама юритишда ишончли натижаларга эришиш-
нинг зарурий шартлари қаторига фикрнинг чин оўлиши
ва формал жиҳатдан тўғри курилиши киради. Чин фикр
ўзи ифода килаётган предметга мувофиқ
келувчи фикр
хисобланади (масалан, «темир - металл»). Хато фикр
предметга мос келмайдиган фикрдир (масалан, «темир -
металл эмас»), Фикрнинг чин ёки хато бўлиши унинг
мазмунига тегишли хусусиятларидир.
Фикрнинг чин бўлиши мантикий фикр юритишнинг
зарурий шарти бўлса-да, ўз ҳолича етарли эмас. Фикр
мухокама юритиш жараёнида формал жиҳатдан тўғри
курилган хам булиши керак. Бу хусусият фикрнинг
шаклига тааллукли бўлиб, тафаккурда хосил -оуладиган
турли хил мантикий структураларда содир бўладиган хар
хил мантикий амалларда ўз аксини топади.
Фикрни тўғри куришга тафаккур қонунлари талабла
рига риоя килгандагина эришиш мумкин. Тафаккур қонуни
муҳокама юритиш жараёнида фикрлар (фикрлаш элемент
лари) уртасидаги мавжуд зарурий алоқалардан иборат. Та
факкур қонунлари мазмунидан келиб чиқадиган, муҳока-
мани тўғри қуриш учун зарур бўлган
талаблар фикрнинг
аниқ, изчил, етарли даражада асосланган бўлишидан иборат.
Муҳокамани тўғри қуриш билан боғлиқ талаблар ҳақида
гапирганда, биринчи навбатда, уларнинг муайян принцип-
лар, қоидалар тарзида, яъни тўғри тафаккур принциплари
сифатида амал қилишига эътибор бериш зарур. Мазкур
қоидаларнинг бузилиши муҳокаманинг нотўғри қурилишига
сабаб бўлади. Бунда, хусусан, чин фикрлардан хато хулоса
чиқиши (масалан, «Конун
- риоя килиш зарур булган
хукукий хужжат», «Буйруқ қонун эмас», демак, «Буйруқ
риоя қилиш зарур бўлган хукукий хужжат эмас») ёки хато
қурилган муҳокамадан чин хулоса чикиши (масалан, «Барча
моддий жисмлар - кимёвий элементлар», «Темир - моддий
жисм», демак, «Темир - кимёвий элемент») мумкин.
Тафаккур кўп қиррали жараён бўлиб, уни турли хил
томондан, хусусан, мазмуни ва шакли (структураси) бўйича,
тайёр ҳолида ёки келиб чиқиши ва тараққиётвда олиб урга
ниш мумкин. Буларнинг барчаси мантик илмининг вазифаси
ни ташкил этади, унинг турлича методлардан фойдаланишига,
ҳар хил йўналишларга ажрал ишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: