Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева


Сезги  предметнинг бирорта ташки  хусусиятини (масалан, рангини, шаклини, таъмини) акс  эттирувчи якқол образдир.  Идрок



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

Сезги 
предметнинг бирорта ташки 
хусусиятини (масалан, рангини, шаклини, таъмини) акс 
эттирувчи якқол образдир. 
Идрок 
предметнинг яхлит яккол 
образи бўлиб, у мазкур предмет ҳақидаги турли хил сез- 
гиларни синтез килиш натижасида ҳосил бўлади. Алохида 
олинган сезгилардан фаркли ўлароқ, идрок берилган пред­
метни бош ка предметлардан (масалан, олмани беҳидан, 
нокдан ва шу кабилардан) ф арк килиш имконини беради. 
Тасаввур 
эса аввал идрок этилган предметнинг образини 
маълум бир сигналлар (берилган предмет билан маълум 
бир умумийликка эга булган) таъсирида мияда қайта х,осил 
қилишдан ёки шу ва бошка образлар негизида янги образ 
яратиш дан иборат ҳиссий билиш ш аклидир. М асалан, 
танишингизга ўхшаган кишини учратганда танишингизни 
эслайсиз ёки қурмокчи бўлган иморатингизни мавжуд имо- 
ратлар образлари ёрдамида яққол ҳис қиласиз.
Ҳиссий билишнинг барча шаклларига хос булган ху­
сусиятлари қаторига куйидагилар киради:
Биринчидан, хдссий билиш объектнинг (предметнинг ёки 
унинг бирорта хусусиятининг) субъектга (индивидга, тўғри- 
роғи, унинг сезги органларига) бевосита таъсир этишини та- 
қозо этади. Тасаввур ҳам бувдан истисно эмас. Унда образи 
кайта ҳосил этилаётган (ёки яратилаётган) предмет эмас, у 
билан боғлиқ бўлган бошқа предмет-сигнал таъсир этади.
И ккинчидан, ҳиссий билиш ш акллари предметнинг 
ташқи хусусиятлари ва муносабатларини акс эттиради.
Учинчидан, ҳиссий образ предметнинг яққол образи- 
дан иборат.
Тўртинчидан, ҳиссий билиш конкрет индивидлар то­
монидан амалга оширилганлиги учун ҳам ҳар бир алоҳида 
ҳолда конкрет инсоннинг сезиш қобилияти билан боғлиқ 
тарзда ўзига хос хусусиятга эга бўлади.
Бешинчидан, хдссий билиш билишнинг дастлабки ва за­
рурий боскичи ҳисобланади. Усиз билиш мавжуд бўла ол­
майди. Чунки инсон ташки олам билан ўзининг сезги орган­
лари оркали боғланган. Билишнинг кейинги босқичи, бошқа 
барча шакллари сезгиларимиз берган маълумотларга таянади.


Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, ҳиссий билиш 
тафаккур билан узвий боғлиқ. Хусусан, назарий билимлар­
нинг чинлиги охир-оқибатда эмпирик талқин қилиш йўли 
билан, яъни тажрибада бундай билимларнинг объектини 
қайд этиш орқали асосланади. Ўз навбатида, ҳиссий билиш, 
умуман олганда, акл томонидан бошқарилиб туради, билиш 
олдида турган вазифаларни бажаришга йўналтирилади, ижо­
дий фантазия элементлари билан бойитилади. Масалан, гу- 
вохларнинг берган кўрсатмалари асосида жиноятчининг 
портрети (масалан, ком пью тер ёрдамида ф отороботи) 
яратилади, яққол ҳис килинади ва кдцирилади.
Лекин, шунга қарамасдан, ҳиссий билиш ўз имкони­
ятлари, чегарасига эга. У бизга алоҳида олинган предметлар 
(ёки предметлар тўплами), уларнинг таш қи белгилари 
ҳ а қ и д а м аъ л у м о т б ер ад и . У н да м авж уд п р ед м етл ар 
ўртасидаги алоқадорлик (масалан, муз билан ҳавонинг 
ҳ а р о р а т и
ў р т а с и д а г и
б о ғ л а н и ш ) 
ў р г а н и л м а й д и , 
предметларнинг умумий ва индивидуал, муҳим ва номуҳим, 
зарурий ва тасодифий хусусиятлари ф арқ қилинмайди.
Бундан ташқари, баъзи ҳолларда ҳиссиётимиз бизни 
алдаб қўяди. Унинг асосий сабаблари инсон сезги аъзолари 
и м к о н и я т л а р и н и н г ч е га р а л а н ган л и ги ва ш ун и н гд ек, 
п р е д м е т н и н г
м о ҳ и я т и н и
б е л г и л а й д и г а н
мух,им 
хусусиятларнинг ҳаммавақт ҳам ташқаридан аниқ, равшан 
ифодалана бермаслигидан иборат. Масалан, узокдан сизга 
қараб юриб келаётган кишини танишингизга ўхшатасиз, 
л екин яқ и н р о қ келганда унинг бош қа киш и эканлиги 
м аълум б ў л ад и . Б о ш к а бир м и сол. Э нди тан и ш ган
кишингиз ҳақидаги дастлабки таассурот (бу асосан унинг 
таш қи том онидан кўриниш ига қараб ҳосил қилинади) 
баъзан у билан мулоқотда бўлгандан кейин ўзгаради. Мана 
шу ўринда «Кийимига караб кутиб олишади, акдига караб 
кузатишади» деган мақолнинг ҳиссий билиш билан 
а к л
ў р таси д аги ў зар о м уносабатн и , ф ар қ н и яхш и иф ода 
қилишини таъкидлаш лозим. Ю қорида қайд этиб ўтилган 
ҳолатлар таф аккурга бўлган эҳтиёж ни, унинг билишда 
тутгян ўрнини чуқур англашга ёрдам беради.
Предмет ва х,одисаларнинг моҳиятини тушунишга та­
факкур ёрдамида эришилади. Тафаккур билишнинг юкори- 
рационал (лотинча ratio - акл) билиш босқичи бўлиб, 
унда предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим хусусиятлари 
аникланади, улар ўртасицаги ички, зарурий алоқалар, яъни 
қонуний боғланишлар акс эттирилади. Тафаккур куйидаги 
асосий хусусиятларга эга:


1. Тафаккурда воқелик абстрактлашган ва умумлашган 
ҳолда инъикос қилинади. Ҳиссий билшццан фаркди ўлароқ, 
тафаккур бизга предметнинг номуҳим, иккинчи даражали (бу 
одатда билиш олдида турган вазифа билан белгиланади) 
белгиларидан абстрактлашган (фикран четлашган, мавҳум- 
лашган) ҳолда, эътиборимизни унинг умумий, муҳим, такрор­
ланиб турувчи хусусиятларига ва муносабатларига қаратиши- 
мизга имкон беради. Хусусан, турли кишиларга хос индивидуал 
белгиларни (хулқ-атвор, темперамент, қизиқиш ва шу кабилар) 
эътибордан четда қолдирган ҳодда улар учун умумий, мухим 
белгиларни, масалан, максадга мувофик ходда мехнат килиш, 
онгга эга бўлиш, ижтимоий муносабатларга киришиш каби 
хислатларни ажратиб олиб, «инсон» тушунчасини ҳосил кдлиш 
мумкин. Умумий белгиларни аниклаш предметлар ўргасвдаги 
муносабатларни, богланиш усулларини ўрнатишни тақозо этади. 
Турли хил предметлар фикрлаш жараёнида ўхшаш ва мухим 
белгиларига кўра синфларга бирлаштирилади ва шу тариқа 
уларнинг мохдятини тушуниш, уларни характерлавдиган қону- 
ниятларни билиш имконияти тутилади. Масалан, юкорида кел­
тирилган «инсон» тушунчасида барча кишилар битта мантикий 
синфга бирлаштирилиб, улар уртасидаги му хдм ботланишлар 
(масалан, ижтимоий муносабатлар) билиб олинади.
2. Таф аккур борлиқни билвосита акс эттира олади. 
Унда янги билимлар тажрибага ҳар сафар бевосита мурожаат 
этмасдан, мавжуд билимларга таянган холда хосил кдлинади. 
Фикрлаш бунда предмет ва ҳодисалар уртасидаги алоқа- 
дорликка асосланади. М асалан, боланинг хулқ-атворига 
караб унинг кандай муҳитда тарбия олганлиги х,акдца фикр 
юритиш мумкин. Тафаккурнинг мазкур хусусияти, айниқса, 
хулосавий фикр ҳосил килишда аник намоён булади.
3. Тафаккур инсоннинг ижодий фаолиятидан иборат. 
Унда билиш жараёни борликда реал аналогига эга булмаган 
нарсалар - юқори даражада идеаллашган объектлар (масалан, 
абсолют қатгиқ жисм, идеал газ каби тушунчалар)ни яра­
тиш, турли хил формал системаларни куриш билан кечади. 
Улар ёрдамида предмет ва ҳодисаларнинг энг мураккаб 
хусусиятларини ўрганиш, ходисаларни олдиндан кўриш, 
башоратлар килиш имконияти вужудга келади.
4. Тафаккур тил билан узвий алоқада мавжуд. Фикр 
идеал ҳодисадир. У фақат тилда - модций ходисада (товуш 
тўлқинларида, граф ик чизикларда) реаллаш ади, бош ка 
киш илар бевосита кабул ки ла оладиган, ҳис этадиган 
ш аклга киради ва одам ларнинг ўзаро ф и к р алмаш иш
воситасига айланади. Б ош қача айтганда, тил ф икрнинг 
бевосита воқе бўлиш шаклидир.



Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish