МАНТИҚ ФАНИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ
АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ
КАДИМГИ ДУНЁДА МАНТИҚ ИЛМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
ВА РИВОЖЛАНИШИ
Хар бир фан каби мантиқ илми ҳам узининг шаклланиш
ва ривожланиш тарихига эга. Мантиққа оид дастлабки
анъаналар Қадимги Шарқ мамлакатларида, хусусан, Ҳиндис-
тон, Хитойда вужудга келди. Уларнинг шаклланишига нотик
лик санъати, математика илмининг ривожланиши ва шу кабилар
катга таъсир кўрсатди. Шуни айтиш керакки, Кадимги дунёда
Аристотелгача булган даврда мантик фалсафа таркибида мавжуд
бўлган мустакил фан сифатида шаклланмаган.
Кадимги Ҳиндистонда мантик илмининг ривожланиши
уч даврни уз ичига олади: 1 - илк будда мантиғи (эр. ав.
VI-V асрлар); 2 - ньяя, вайшешика мактабларининг
мантикий таълимоти (эр. Ill—
V асрлари); 3 - будда
мантиганинг ривожланган даври (эр. VI—
VIII асрлари).
Ҳинд мантиқшунослари баҳс-мунозарада нима
исботланяпти ва кандай исботланяпти, деган масалани
ажратиб кўрсатишган. Улар исботлашнинг элементларини
(тезис, асос, мисол, бир хиллик, хар хиллик, бевосита
ҳиссий қабуллаш, хулоса, авторитет ва шу кабиларни)
батафсил тахлил этганлар. Ньяя мактабининг вакиллари
хулоса чиқариш масаласини урганишга катта ҳисса
қўшдилар. Шунингдек, улар беш кисмдан иборат силлогизм
структурасини яратдилар:
1.Тезис (тепаликда олов бор).
2.Асос (тепаликдан тутун чиқяпти).
3.Мисол (қаерда тутун бўлса, шу ерда олов бор).
4.Шу холатга нисбатан кўллаш (бу тепаликда тутун бор).
5.Хулоса (демак, бу тепаликда олов бор).
Кадимги хинд мантикшунослари Дигнага, Дхармакирти
ва уларнинг шогирдлари томонидан тушунча, хукм, айниқса,
хулоса чиқариш билан боғлиқ масалалар кенгрок, чукуррок
тахлил килинди. Дигнага хулоса чиқаришда мантикий асосга
хос бўлган уч хусусиятни кўрсатиб ўтади: мантикий асос
хулоса чиқариш объекти билан боғлиқ бўлади, бир турдаги
объектлар билан боғлиқ бўлади, ҳар турдаги объектлар
билан боғлиқ булмайди. Бу хулоса чиқаришнинг асосий
шартлари бўлиб, уларнинг бузилиши мантикий хатоларга
олиб келади. Дхармакирти хулоса чиқаришнинг «ўзи учун»
ва «бошқалар учун» турларини, шунингдек, муҳокамада
учрайдиган мантикий хатоларни батафсил ўрганган.
Кадимги Ҳиндистондаги шаклланган мантик анъана
лари Кадимги Грецияда мантик илмининг пайдо бўлишига
таъсир кўрсатган.
Кадимги грек фалсафасида мантик масалалари, дастлаб,
Пармениднинг «Табиат тўғрисида» асарида, Элейлик Зенон-
нинг апорияларида, Гераклит таълимотида у ёки бу даражада
кўриб чиқилган. Аристотелгача бўлган мантикий таълимотлар
ичида Демокритнинг мантикий таълимоти, Сократнинг индуктив
методи ва Платоннинг диалектикаси диққатга сазовордир.
Демокрит (эр. ав. 460-370 й.й.) мантикий таълимотида
фикрнинг чинлиги масаласи мухим ўрин тутади. У кўпрок
индукция ва аналогияни ўрганишга эътибор беради, хакиқат-
ни билиш учун якка буюмларни кузатиш, хис кипиш ор
кали умумлаштириш зарур, деб таъкидлайди. Ҳукмни субъект
ва предикатнинг ўзаро алоқасидан иборат, деб таърифлай
ди. У етарли асос қонунини онтологик асосда тушунтиради.
Демокритнинг мантикий таълимоти кейинчалик Аристотель
ва Ф.Бэкон таълимотларига сезиларли таъсир кўрсатган.
Сократ (эр. ав. 469-399 й.й.) таълимотига кўра буюмларнинг
мохиятини билиб бўлмайди. Инсон, аввало, ўз-ўзини билиши
керак. Билим умумийлик тугрисидаги тушунчадир. Ҳақикдтни
аниклаш учун ўзига хос усул даркор. Бу усул воситасида
ўрганилаётган буюм хакида умумий тушунча хосил килинади
ва шу тушунчага асосланиб буюм хакдца фикр юритилади.
Ҳақиқатни аниклаш учун мухолиф фикридаги зиддиятлар
ўрганилади. Предмет хакидаги тушунчалар зиддиятли бўлса,
демак, билим юзаки бўлади. Сократ ҳакикатни аниқлашда
индукция ва дефинициядан фойдаланишни тавсия этади.
Индукция - кундалик хаётдаги якка мисоллар асосида
умумий тушунчаларни хосил килиш усулидир. Дефиниция
бахс жараёнида тушунчаларни таърифлашдан иборат. Бу
усулни Сократ «майевтика» деб атайди.
Платон (эр. ав. 427-347 й.й.) устози Сократнинг, умумий
тушунчалар буюмларнинг мохиятини ифодалайди, деган
фикрини давом эттиради. У умумий тушунчаларни буюм-
лардан ва инсонлардан ажрал ган мутлақ гоялар сифатида
талқин қилади, уларни бирламчи деб билади. У хукмни
тафаккурнинг асосий элементи деб хисоблайди. Ҳукм эга
ва кесимнинг бирлигидан иборат бўлиб, тасдиқ ёки инкор
маънони билдиради. Агар хукмда бирлашиши мумкин булма
ган тушунчалар бирлаштирилса, у хато булади.
Платон хукмларни ташкил этувчи тушунчаларни пи
рамида шаклида тасвирлайди. Пирамид анинг учига эзгулик
тушунчасини қўяди. Борлиқ, ўзгариш, сукунат, айният,
тафовут тушунчаларини энг универсал тушунчалар, деб
таърифлайди. Чин билимга интуиция орқали эришилади.
Платон дефиниция масаласига катта эътибор берган, яқин
жинс ва тур белгисини кўрсатиш орқали таърифлаш
усулини, тушунчаларни дихотомик бўлишни билган.
Платон тугри тафаккурнинг асосий конунларини таъриф-
лаб бермаган бўлса хам уларнинг мохиятини тушунган.
Масалан, контрадиктор тушунчалар, хукмлар, бир вақтда бир
хил муносабатда бир буюмга нисбатан чин бўла олмаслигини
таъкидлаган. «Евтидем» диалогидаги «Бир нарсанинг хам
бўлиши, ҳам бўлмаслиги мумкин эмас», деган фикри унинг
нозидлик қонунини билганлигидан далолат беради.
Мантик илмининг алохида фан сифатида шаклланиши
Аристотелнинг номи билан боғлиқ. У биринчи бўлиб мантик
илми ўрганадиган масалалар доирасини аниклаб берди.
Аристотелнинг «Категориялар», «Талқин ҳақвда», «Бирин
чи аналитика», «Иккинчи аналитика», «Софистик раддия-
лар ҳақида», «Топика» номли асарлари бевосита мантик
масалаларига багишланган. Унинг «Риторика», «Поэтика»
асарлари хам мантикий таълимотининг мухим таркибий
қисмлари хисобланади. «Метафизика», «Руҳ ҳакида» асар
ларида эса мантик масалалари маълум даражада баён килинган.
Аристотель мантикни «маълум билимлардан номаълум
билимларни аникловчи», «чин фикрни хато фикрдан аж
ратувчи» фан сифатида таърифлайди. Мантиқнинг вазифаси
чин фикрни, хакикатни аниклашдир, деб таъкидлайди.
Мутафаккир ҳақикатнинг мавжудлигини, объектив ха
рактерини эътироф этган холда, «билимларимизнинг воқе-
ликка мос келиши - хақиқатдир», деб кўрсатади. У хакикат
ни аникдашда нозидлик ва учинчиси истисно конунларига
амал кдлиш зарурлигини таъкидлайди. Аристотель бу қонун-
ларни хам онтологик, хам гносеологик нуктаи назардан
таърифлайди. Бир вактда, бир хил муносабатда айнан бир
предметга нисбатан ўзаро бир-бирини истисно этувчи
фикрларни билдириш мумкин эмаслигини, чунки бу
фикрлардан бири чин, бошкаси хато бўлиши ёки хар иккиси
хам хато булиши мумкинлигини асослаб беради; ўзаро
икки зид фикрнинг бири чин, бошкаси хато бўлганда,
учинчи фикрга ўрин йўк эканлигини таъкидлайди.
Аристотель асарларида тўғри тафаккурнинг айният ва
етарли асос қонунлари махсус тарзда кўриб чиқилмаган.
Лекин мутафаккир асарларининг тахдили уларда бу конун
ларга хос талабларнинг баён қилинганлигини кўрсатади.
Аристотелнинг мантикий таълимотида хулоса чикариш
етакчи ўринни эгаллайди. У тафаккур шакллари булган
тушунча ва хукмни хулоса чикаришнинг таркибий
к и см л ар и
сифатида тахлил килади. «Руҳ ҳақида» асарида
мулохазаларни рухий ходиса сифатида текширса,
«Метафизика», «Талқин хақида» асарларида уни мантикий
шакл сифатида анализ килади. Ҳукм - диайрезис - акдий
анализнинг натижасидир. У хукмни апофансис деб атайди.
Ҳукм бирор нарсага ниманингдир тааллукли ёки тааллукли
эмаслиги хакида баён килинган фикр бўлиб, у чин ёки
ёлгон бўлиши мумкин. Ҳар кандай гап хам хукм бўлмайди.
Факат катъий фикрларгина хукм хисобланади. Мутафаккир
хукмнинг структураси мантикий эга, мантикий кесим ва
мантикий боғловчидан иборат бўлади, деб кўрсатади: S-
Р (S-Р эмас). У хукмни куйидагича турларга ажратади:
тасдиқ
Ҳ
мазмуни
инкор
у
умумий
ҳажми
жузъии
К
якка
зарурий
М
модаллиги
имконии
ноимконий
Аристотель тушунчаларни хукмнинг таркибий кисм
лари сифатида тахлил кдлади, умумий ва якка тушунча
ларнинг муносабатига алохида эътибор беради.
Якка тушунчалар биринчи мохият бўлиб, мазмунан
бойдир.
Умумий тушунчалар иккинчи моҳиятни ифодалайди ва
улар мазмунан бой эмас.
Умумийлик якка буюмларнинг асосини ташкил этади.
Аристотель категория (тушунча)ларни куйидагича
туркумлайди: 1.Моҳият. 2,Микдор. З.Сифат. 4.Муносабат.
5.Ўрин. 6 .Вақт. 7.Ҳолат. 8 .Эгалик. 9.Ҳ аракат.
Ю.Таъсирланиш.
Аристотелнинг таъкидлашича, субъектларнинг субъекти,
яъни предикат бўлолмайдиган субъектлар - биринчи
субстанциядир.
Предикатларнинг предиката, яъни охирги предикат -
категориядир.
Аристотелда категория ҳам онтологик, хам фамматик,
х,ам мантикий жиҳатларга эга. У: «Тушунча - бу бирор
жинс ёки турга мансуб барча предметларга хос умумийлик
бўлиб, предметнинг мохдятини ифодалайди», - деб айтган.
Аристотель бевосита хулоса чикаришни алохида кўриб
чиккан эмас. У силлогизм деганда мавжуд ҳукмлардан
янги хукмларни келтириб чикаришни тушунади.
Аристотель дедуктив, яъни силлогистик хулоса чиқа-
ришнинг назарий асосларини ишлаб чиккан. Силлогизмнинг
аксиомаси, умумий ва хусусий қоидалари, силлогизм фигу-
ралари, модуслари, энтимема, эпихейрема, полисиллогизм,
сорит каби масалаларни “Биринчи аналитика” асарида ба
тафсил баён этган. У I фигурани мукаммал деб билган.
Аристотель таълимотида хулоса чикариш исботлаш шак
ли деб ҳисобланади. У исботлашнинг илмий (аподейктик),
диалектик, риторик, софистик усулларини тахлил килган,
эристика - муваффақиятли баҳс юритиш қонун-қоидала-
рини ишлаб чиққан, пейрастиканинг - мақсадсиз муҳокама
юритишнинг зарарли эканлигини таъкидлаган.
Индуктив исботни дедукцияга нисбатан кучсиз, деб
ҳисоблаган. Аналогияни (парадейгма) жузъийликдан жузъ-
ийликка борувчи хулоса чикариш, деб кўрсатган.
Аристотель «Софистик раддиялар ҳақвда» номли асарида
софистларнинг баҳс юритищдан мақсади ҳақикдгни аникдаш
эмас, балки рақибини маглубиятга учратищдир, деб кўрсатади.
У софистик хатоларнинг турларини аниқлаб берди. Булар:
а) фикрнинг шакли билан боғлиқ бўлган хатолар;
б) фикрнинг мазмуни билан боғлиқ бўлган хатолар.
Аристотелнинг мантикий таълимоти мантик илмининг
кейинги ривожига катта таъсир этган.
Аристотелдан сўнг мантиқ илми асосан стоя мактаби
вакиллари, Эпикур, скептиклар таълимотларида ривож-
лантирилган.
С тоя
мактаби вакиллари биринчи бўлиб «логика» тер-
минини тафаккур ҳақидаги махсус фанни ифодалаш учун
қўллашган. Улар мантиқни фалсафанинг таркибий кисми,
мантикнинг мақсади инсон акдини хатолардан асраш ва
ҳакиқатга эришишдир, деб билишган. Стоиклар мантиғи
икки кисмдан иборат бўлган: диалектика ва риторика;
диалектика ўз навбатида грамматика ва билиш назариясига
бўлинган. Стоиклар х,ам Аристотель каби нозидлик кону-
нини тўғри тафаккурнинг асосий принципи, деб билганлар.
Хукм масаласида эса улар катъий хукмларни эмас, кўпроқ
шартли хукмларни тахлил килганлар. Улар шартли ҳукмни
сабаб ва окибат богланишларини акс эттирувчи тафаккур
шакли деб билиб, хулоса чикаришнинг куйидаги беш
модусини кўрсатганлар:
Айтиш мумкинки, стоиклар биринчи бўлиб мулоҳаза-
лар мантиғига оид фикрларни баён килганлар.
Э пикур
(эр. ав. 341-270 й.й.) фалсафада биринчи ўринга
билиш назарияси ва мантиқни қўйган, иккинчи ўринда физика,
учинчи ўринда ахлоқ бўлган. У туғма гоялар йўқ,
билимларимизнинг манбаи - сезгилардир, сезгиларимиз ёл
гон маълумот бермайди, фақат хулоса чикаришдагина инсон
хатога йўл кўйиши мумкин, деб таъкидлайди. Эпикур хулоса
чикаришда кўпрок аналогия ва индукцияга аҳамият берган.
С кеп ти ци зм
вакиллари билиш жараёнининг нисбий ха
рактерини мутлаклаштирганлар, ҳакикатни билиб бўлмайди,
деганлар. Сезгилар ва тасаввур ўртасидаги тафовутни
бўрттириб кўрсатганлар. Уларнинг инсонни хдкиқатан адаш-
тирувчи ҳолатлар ҳақидаги карашлари эътиборга лойик.
Биз юқорида кўриб чиккан таълимотлар Қадимги
Грецияда мантик илмининг шаклланиши ва ривожланиши
бу илмнинг билимлар тизимидан мустаҳкам ўрин эгалла-
шида муҳим аҳамиятга эга булган, деб хулоса чиқариши-
мизга асос бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |