Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева


ЎРТА АСРЛАРДА МАНТИҚ ИЛМИНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

ЎРТА АСРЛАРДА МАНТИҚ ИЛМИНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ
Қадимги Грецияда шаклланган мантиқ илми Ўрта аср­
ларда янги мазмун билан бойитилди. Бу, айниқса, мантиқ- 
нинг Яқин ва Урта Шарк мамлакатларида, хусусан, Ўрта 
Осиёда ривожланишида яққол кўринади.
VII—
XIII асрларга келиб Яқин ва Ўрта Шаркда Араб 
халифалиги вужудга кедди, унинг ҳукмрон дунёқараши бўлган 
ислом дини қарор топди. Тарихда «мусулмон маданияти» 
номи билан маълум булган маданият шаклланди. Бу янги 
маданиятнинг шаклланишига Ўрта Осиё халкдарининг истеъ­
додли вакиллари мухим хисса қўшдилар. Бу даврда диний ва 
дунёвий илмлар қатори мантик илми хам ривожлавди.
IX-XI асрларда Шарк мамлакатларида, хусусан, Ўрта 
Осиёда фалсафий ва мантикий таълимотларнинг ривожла­
нишига кадимги юнон, ҳинд мутафаккирлари асарлари­
нинг кўплаб таржима килиниши ижобий таъсир кўрсатди.
Шуни алохида таъкидлаш зарурки, LX-XI асрлар Яқин ва 
Ўрта Шаркда мантикий таълимотларнинг ривожланишидаги 
энг самарали давр хисобланади. Бу даврда мантик ил мини 
ўрганишга бўлган талабнинг ошиши, биринчидан, табиатшу­
нослик фанларининг ривожланиши ва табиий-илмий билимларга 
бўлган эҳтиёжнинг кучайиши билан; иккинчидан, ижтимоий 
ҳаёт билан боғлиқ бўлган масалаларни тўғри, адолатли ҳал 
килишга интилишнинг ортиши билан ва учинчидан, энг муҳими, 
тўғри фикр юритишга бўлган талабнинг чин фикрларни хато 
фикрлардан ажратиш зарурияти билан изохланади.
Таржимонларнинг фаолияти натижасида IX асрга келиб грек 
мангиги бугун мусулмон эпистемологияси (билиш назарияси)нинг 
асоси бўлиб қолди. Мангикни улар баъзан «хунар» ёки «санъат» 
ва кўпроқ «илм» деб аташган. Мантик илм сифатида маълум 
билимларни яратиш, уларни асослаш ва таснифлаш системасини 
берган. У «хакикат»ни билиш йўллари ҳакцдаги илм сифатида 
тарихчиларнинг ва муҳаддисларнинг баҳсларига, мусулмон 
хуқуқшунослигига хам катта таъсир кўрсатган.
Шаркда биринчилардан бўлиб мантик илми билан шу­
гулланган, араб-мусулмон дунёсида перипатетизмга йўл 
очиб берган мутафаккир Ал-Киндийдир.


Абу Юсуф Ёқуб ибн Исҳоқ Ал-Киндий (тахм. 800 
й.,Басра - 870 й.й.,Бағдод) - араб файласуфи ва олими. 
У кадимги грек, ҳинд ва форсларнинг фалсафий-мантиқий 
меросини яхши билган, араб тилида фалсафий атамаларни 
ишлаб чикишда фаол катнашган ва уз даврида биринчи 
бўлиб фанларни таснифлашга уринган.
Ал-Киндийнинг дунёкарашида мантик илмига оид ма­
салалар алоҳида ўрин эгаллайди. У кадимги юнон мутафак- 
кирлари асарларини таржима килиб, уларга шарҳлар ёзган.
Ўрта асрларда ёзилган «Ал-Фихрист» номли библиофа- 
фик асарда (муаллифи Ибн ан-Надим, 995 й. вафот этган) 
Ал-Киндийнинг «Аристотелнинг ўнта категориялари ҳакдда», 
«Категориялар»даги Аристотелнинг мақсади ҳакдца» ном­
ли асарлари тўфисида маълумот берилади. Ан-Надимнинг 
таъкидлашича, Ал-Киндий «Иккинчи аналитика»га оид икки 
трактат ёзган: «Мантикий исботлашга дойр қисқача рисо­
ла» ва «Исботлаш хакида рисола». Шунингдек, Ал-Киндий 
«Софистларнинг адаштиришларига карши огохлантириш» 
номли рисоласида Аристотелнинг «Софистика»сига бўлган 
муносабатини баён килади. Ал-Киндийнинг «Шеър санъати 
хакида» номли асари Аристотелнинг «Поэтика»сига ком­
ментария сифатида ёзилган.
У Аристотелнинг «Иккинчи аналитика»сини Евклид 
геометрияси билан солиштириш ғоясини илгари суради. 
Мантикий исботлашни тушуниш ва ундан фойдаланиш 
учун геометрияни урганиш зарур, деб хисоблайди. Унингча, 
факат шундагина Аристотелнинг яратган коидаларини ту­
шуниш мумкин. Ал-Киндий бирорта буюмни исботлашни 
унинг мавжудлиги га, борлигига ишонмасдан туриб бошлаш 
мумкин эмас, дейди. Унинг фикрича, исботлашнинг мак­
сади буюмни ташкил этувчи шаклни ўрганишдан иборатдир.
Ал-Киндийнинг фалсафий ва мантикий асарлари, унинг 
рационалистик йўналишдаги фикрлари Форобий, Ибн 
Сино, Ибн Рушд, Беруний ва бошқа профессив мутафак­
кирлар дунёкарашининг шаклланишига бевосита таъсир 
кўрсатди. Унинг асарлари Ўрта асрлардаёк Ғарбий Евро­
пада кенг шуҳрат козонди.
IX-XI асрларда мантик масалалари билан астойдил шу­
гулланган Ўрта Осиё мутафаккирларидан Форобий, Ибн 
Сино, Абу Абдуллох ал-Хоразмийларни кўрсатиш мумкин. 
Бу мутафаккирларнинг мантикка багашлаб ёзган асарлари 
асосан тўккиз номдан иборат эканлигини ва уларнинг ном­
ланиши, кетма-кетлиги бир хил эканлигини кўришимиз


мумкин. Бунга сабаб шуки, Аристотелнинг «Органон»ини 
ташкил этувчи олтита мантиқий трактатларига («Категория­
лар», «Талқин ҳақида», «Биринчи аналитика», «Иккинчи 
аналитика», «Топика», «Софистик радция») сурияликлар 
унинг «Риторика»си билан «Поэтика»сини кўшдилар. Бун­
дан аввалрок эса унга Порфирийнинг «Исоғувчи» асари 
қўшилган эди. Шундай килиб, «Органон» тўқкиз трактатдан 
иборат булган яхлит таълимот сифатида араб файласуфлари 
томонидан кабул килинган. Шу асосга кўра Форобий, Ибн 
Сино, Ал-Хоразмийлар мантиқкд оид таълимотларини айнан 
шу тартибда ишлаб чикдилар.
Мантик масалаларини кенг ва изчил тадкик этган мута­
факкир 
А л-Ф ороби й
(873-950 й.й.)дир. У Сирдарё бўйи- 
даги Утрор шаҳар-қалъасида, туркий харбий оилада дунёга 
келди. Бухоро ва Самарканд шахарларида билим олди. У 
кадимги грек, ҳинд фалсафасини чукур ўрганди, илмнинг 
турли соҳаларига оид 1 бОдан ортик турли ҳажмдаги рисо- 
лалар ёзиб қолцирди, умрининг сўнгги йилларини Дамашкда 
ўтказди. Форобий асарларининг катта кисми фалсафа ва 
мантик илмига оиддир.
Форобийда мантикий билимлар системаси «Исогув- 
чи» (Кириш), «Макулот» (Категория), «Ибора» (Ҳукм), 
«Киёс» (Силлогизм, Биринчи аналитика), «Бурхон» (Ис- 
ботлаш, «Иккинчи аналитика»), «Жадал» (Диалектика), 
«Сафсата» (Софистик раддия), «Хитоба» (Риторика), 
«Шеър» (Поэтика) асарларини ўз ичига олади. Шунингдек, 
Форобий «Мантик илмига кириш», «Ақл ҳақида», «Шартли 
хукмлар», «Силлогизм» каби асарларида мантик 
масалаларини ишлаб чикди. «Илмлар таснифи» асарида 
хам мантик илмининг предмети, тузилиши, илмлар 
системасида тутган ўрни ва аҳамияти ҳаклда фикр юритади.
Мутафаккирнинг таъкидлашича, мантик санъати ин- 
теллектнинг мукаммаллашувига олиб келувчи ва инсонни 
хакикат томон йўналтирувчи қонунларнинг мажмуасини 
ўрганади. Бу қонунлар инсонларни билиш жараёнидаги 
турли хато ва адашишлардан сакдайди. Инсон бу қонунлар 
ёрдамида билимларини текшириб, уларнинг чин ёки ха- 
толигини аникдаш имконига эга бўлади.
Форобийнинг мантикий таълимоти унинг гносеологик 
таълимоти билан узвий богликдир. Унингча, фикрлар та­
биатдаги нарса ва ходисаларни сезгилар оркали билиш 
асосида вужудга келади. У билишда сезгиларнинг ролига


жуда катта ўрин беради. Фикр шакллари уртасидаги алока, 
муносабатлар реал муносабатларни ифодалаш жараёнида 
вужудга келишини таъкидлайди.
Мутафаккир мантик илмининг тил, фамматика, фалсафа 
билан ўзаро алокадорлигини кўрсатиб ўтади. У «Фалсафа­
ни ўрганишдан аввал нималарни билиш керак» номли рисо­
ласида фалсафий аргументлаш билан, яъни фалсафий маса­
лаларни асослаш, исботлаш билан танишишдан аввал сил- 
логизмларни, яъни мантикий хулоса чиқариш усулларини 
билиб олиш зарур, дейди. Форобий, айникса, Аристотел­
нинг «Аналитикалар»ини урганиш зарурлигини таъкидлайди. 
Бу китобларни урганиш чин исбот билан хато исботни бир- 
биридан фарклашга, мутлақо хато булган фикр билан бир 
оз хато булган фикрни ажратишга ёрдам беради.
Форобий фикрича, силлогизм ва исботлаш усули энг 
тўфи, хакикатга олиб келувчи усул бўлиб, илм-фан, фалса­
фа шуларга асосланади. Форобий асосий мантикий шакл­
лар бўлган тушунча, хукм ва уларнинг турлари, хулоса чи­
кариш, айникса, силлогизм ва унинг фигуралари, модусларини 
чукур тахлил килиб, улар тўфисида изчил таълимот яратди.
У тўфи тафаккурлашнинг асосий принциплари: айнан- 
лик, ҳукмларнинг ўзаро зид бўлмаслиги, изчиллиги, хар 
кандай хулосанинг етарлича асосланганлиги каби мухим 
мантикий масалаларни хам хар томонлама ишлаб чикди.
Форобийнинг мантикий таълимоти Якин ва Ўрта Шарк­
да, Ўрта Осиёда мантик фанининг кейинги ривожига кат­
та таъсир кўрсатди.
Хусусан, IX-X асрларда Абу Абдуллох ал-Хоразмий, Яҳё 
ибн Али Абу Сулаймон, Абу Хайян кабилар Форобийнинг 
мантик соҳасидаги ғояларини давом этгирдилар. Айникса, 
Форобий фалсафаси ва мантиги «Ихван ас-Сафо» - «Соф 
биродарлар»нинг таълимотига жуда катта таъсир кўрсатди. 
Улар хам Форобий каби, «Билим - бу билинаётган нарсанинг 
билувчининг жонвдаги образидир», деб таъкидлаш ган. «Соф 
биродарлар»нинг «Мактублар»ида: «Жон билинаётган нар­
саларнинг шаклини сезгилар воситасида, далиллар воситаси­
да, фикрлаш ва кузатиш воситасида кдбул килади», деб ёзилган. 
Айтиш мумкинки, улар билиш боскичлари ва улар уртасидаги 
алокддорликни тўфи тушунишган.
X асрга келиб мантик илми фалсафий билимларнинг 
энг муҳим кисмига айланиб колди. 
А бу А б д улл оҳ а л - 
Х о р а зм и й
(X аср)нинг «Мафотиҳ-ал-улум» (Илмлар ка-


л и тлар и ) асар и д аги ф ан л ар к л а с си ф и к ац и я си д а м ан ти қ
илмига алоҳида ўрин берилиш и фикримизнинг далилидир.
Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий илмларни «араб» ва «араб­
ча бўлмаган»ларга ажратади. А рабча булмаган илмлар қато- 
рига ф алсаф а, мантиқ, тиббиёт, арифметика, ҳандаса, илми 
нужум, мусиқа, механика, кимёлар киради. Хоразмий ман­
ти к илмига оид масалаларни тў ққи з бобда баён қилади. 
Б о б л ар н и н г ном лан иш и Ф ор об и й ва И бн С и н о л ар н и ки
кабидир. У мантикий таълимот «Исоғувчи»ни баён эти ш ­
дан, ўрганиш дан бошланиши керак, «Исоғувчи» - бу кириш
(юнон тилида эйсагоге), деб аталади, дея ёзади.
Хоразмий Аристотель гоясини давом эттириб, аник нар­
саларнинг х оссалари ни белгилаш учун «индивидуал» ту­
ш унчасини кири тади. Х оразм и й « С о ф бирод арл ар» н и н г 
м ан ти ққ а о и д ғояларини ри вож лан ти р и б ва уни А расту 
фалсафаси руҳига якинлаш тириб, индивид масаласини би­
ринчи ўринга олиб чиқади. «Ш ахс-индивид мантик ахдида 
у Зайд, Амр, бу киши, у эшак, от каби (маънони англатади); 
уни, шунингдек, бирламчи тушунча дейиш хам мумкин», -
деб ёзади Хоразмий. У бир томондан, араб фалсафасидагп 
акл билан тушуниладиган бирламчи, яъни кўпгина объек­
тив бир хил предметлар учун умумий бўлган тушунчаларни, 
и кки н чи том ондан, акл билан туш униладиган бирлам чи- 
ларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи тушунча­
ларни шархдайди. Хоразмийнинг бу масалага оид фикрлари 
мантик илмидаги жинс ва тур тушунчаларга, уларнинг нис­
бий характери ва ўзаро муносабатига оиддир.
Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий мантик масалаларини кўриб 
чиқиш ни сўз ва иборапарнинг ўзаро муносабатини тахлил 
этишдан бошлайди. Ш арк мантиқшунослари сўзларнинг маъно 
англатишига кўра уч турини: сўз ўзининг тўлиқ мазмунини 
англатадиган, сўз ўз мазмунининг бир кисмини англатадиган, 
сўз ўз мазмунидан келиб чикадиган нарсани англатадиган 
ҳолатларни фаркдаганлар. Хоразмий хам бу масалага муфассал 
тўхталиб, бу турларни ва уларнинг тушунчалардаги мантикий 
маъноларини кўриб ўтади. Бу билан олим Я кдн ва Ў рта 
Ш арк мантиқшунослари илгари сурган тушунчаларнинг маъно 
англатиши хакидаги таълимотини давом эттиради.
Абу А бдуллоҳ ал-Х оразм ий А ристотель ва Ф о ро б и й ­
нинг таф а к к у р ва тил, м ан ти к ва грам м атика орасидаги 
боғликлик гоясини янада ривожлантирди. У мулохаза (хукм) 
м асаласига алоҳида тўхталиб ўтади.


Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий хукмнинг модаллиги бўйича 
лозим бўлган, мумкин бўлган ва ҳақиқий каби уч турга 
бўлинишига катга эътибор беради ва уз таълимотида Аристотель 
гоясининг асосий моҳиятини тўлик, акс эттиради.
Х оразмий хулоса чиқариш масалаларига хам алохида 
тўхталиб ўтди. У силлогизмни хулоса чикаришнинг энг му­
хим кўриниш и ва назарий билимларни эгаллашдаги асосий 
восита, деб билди. У исботлаш ва у билан боғлиқ бўлган 
масалаларни, диалектика асосларини, шунингдек, ўша давр­
да силлогизм турлари ҳисобланган софистика, риторика ва 
поэтика билан боғлиқ масалаларнинг хар бирини алохида 
бобларда талкин килди. Умуман олганда, Хоразмий кадимги 
грек-юнон илгор мантикий анъаналарини Яқин ва Ўрта Ш арк 
хамда Ў рта О сиё фалсафаси материалларидаги ўзига хос, 
ажойиб гоялардан фойдаланиб бойитди ва ривожлантирди.
Ф ороб ий н ин г м антик сохасидаги иш ларининг давом- 
чиларидан яна бири турли илм сохаларига оид катор асар­
лар яратган, ўз даврининг дунёга машҳур комусий олими 
Абу А ли и бн С и н од и р (980-1037 й.й.). У Бухоро якинидаги 
А ф ш о н а ш ах р и д а туғилди. Б у х о р о д а тах с и л олиб, шу 
ерда олим, табиб сифатида шуҳрат қозонди, маълум бир 
вакт Хоразмда яшади. Ибн Сино 31ёш ида Хоразмни тарк 
этди, 1037 йили И сфаҳонда вафот этди.
Ибн Сино 400 дан ортик асарлар муаллифидир. Бу асар­
лар илмнинг турли сохаларига оид бўлиб, улардан 150 дан 
ортиғи ф алсаф а ва мантик масалаларига бағишланган. Бу­
лар орасида фалсафа ва мантик фанининг барча масалала­
рини изчил равишда ўз ичига олган асари - «Китоб аш- 
шифо»дир. «Китоб аш -ш ифо»нинг мантиққа оид кисми 9 
бўлакдан иборат бўлиб, уларнинг номланиш и ва тартиби 
Ф оробийники кабидир. М утафаккирнинг бу асари мантик 
сохасидаги барча илмлар асосида вужудга келган бўлиб, 
унда мантиққа оид масалалар тўлиқ камраб олинган.
И бн С и н он и н г «И ш орат ва тан б и ҳот», «А н-Н аж от», 
«Д ониш нома» асарларида хам ф алсаф а ва мантиққа оид 
масалалар баён этилади. М утафаккир мантик илмини бар­
ча и лм ларн ин г мукаддимаси, уларни эгаллаш нинг зарур 
ш арти сиф ати да талкин этади. Ибн С ино «Дониш нома» 
асар и д а к а б у л к и ли н ган тар ти б н и бузган холда, аввал 
м антик асосларини, иккинчи ўринда метафизикани, сўнг 
б ош қа ф ан ларн и баён килади.
У асосан Аристотель ва Форобийнинг мантикий таъли- 
мотларини давом эттирган бўлса-да, кўп масалаларда муста­
кил йўл тутади. Ибн Сино мантик фанини маълум билимлар-


дан номаълум билимларни келтириб чиқариш, уларни бир- 
биридан ф ар қ килиш, чин ва хато билимлар, уларнинг тур­
ларини урганувчи фан ёки назарий санъатдир, деб таъриф­
лайди. М антик илми объектив оламни билиш учун хизмат 
килади, билиш эса реал предметларни, аввало, сезгилар орка­
ли акс эттириш, сўнг акдий, мавҳум билишга асосланади.
Ибн С ино ф алсаф а, билиш назарияси ва м анти к муам­
м оларини аралаш тириб ю бормайди, уларни алохи да-ало­
хида баён ки лади. Б у ж и хатдан И бн С и н он и н г м анти к 
фани ҳақидаги таълимоти Арасту яратган м антик фанига 
нисбатан жуда кўп янги маълумотларни беради. М антикий 
м а с а л а л а р н и ў р г а н и ш д а т у р л и б ел ги (с и м в о л )л а р д а н
ф ойдаланиш хам м утаф аккирн и нг ютуги хисобланади.
И бн С и н о н и н г м а н т и к и лм и д а т а ф а к к у р ш а к л л ар и
бўлган тушунча, хукм, хулоса чикариш , уларнинг тузили­
ш и, турлари , ш унингдек, и сб отл аш м асал ал ар и тсенг ва 
хар том онлам а тахлил этилади.
У туш унчаларни я к к а ва умумийга булади. М утаф ак­
кирнинг таъкидлаш ича, м антик фани умумий тушунчалар 
билан шуғулланади. У хам, Аристотель каби, мавжуд бор- 
ликни н г энг умумий холатларини иф одаловчи ун та уму­
мий категорияларни м антик фанининг урганиш доирасига 
киритади. Туш унчанинг асосий вазифаси хукм ва хулоса 
чикариш ни таш кил этиш , уларга асос бўлиш дир, деб таъ­
ки длайди . У туш ун ч аларн и т аъ р и ф л а ш ва б ўли ш каби
м антикий усулларга хам батаф сил тўхтаб ўтади.
Ҳукм н азар и яси И бн С и н о н и н г м а н т и к и лм ид а энг 
катта ўринлардан бирини эгаллайди. У хукмларнинг тузи­
лиш и, субъект-предикат м уносабатларини хар том онлам а 
тахлил килади. Ибн С ино оддий ва мураккаб хукмларни, 
уларнинг тузилиш и ва турларини батаф сил баён килади.
Ибн С инонинг хулоса чикариш назарияси хам тушун­
ча ва хукм каби чукур хамда изчил иш лаб чикилган. У 
д ед у к т и в х у л о с а ч и к а р и ш г а ои д б а р ч а м а с а л а л а р н и : 
силлогизмнинг тузилиш и, фигуралари, модуслари, мураккаб 
с и л л о г и з м л а р в а у л а р н и н г т у р л а р и , с и л л о г и з м л а р н и
белгилар воситасида иф одалаш ни батаф сил тахлил килади. 
У индуктив хулоса чикариш устида хам ф и кр юритади.
Умуман олганда, Ибн Синонинг мантикий таълимотини 
унинг мукаммаллиги, мавзусининг кенглиги, ҳажми, талқи- 
нининг батафсиллигига кўра, ўрта асрлардаги мантик илми 
ривож ининг энг ю қори дараж аси деб бахолаш мумкин.


Ибн Синонинг мантиқий таьлимощца унгача булган Кдцимги 
ва Ў рта аср мантиқшунослигининг мух,им ютукдари маълум 
даражада мужассамланган бўлиб, кейинги даврларда мантикий 
таышмотларнинг ривожланишига катга таъсир кўрсатди.
Абу Райҳон Беруний 
(9 7 3 -1 0 4 8 й .й .) м ан ти ққ а оид 
а с ар л ар ёзм аган б ўлса хам, унинг қ о н ун -қо и д ал ари дан , 
и сб о тл аш усуллари дан и л м и й -ам али й ф а о л и я ти д а к е н г 
ф о й д а л а н га н . Б е р у н и й н и н г бую к х и зм а т л а р и д а н б и р и
таб и ат ва жамиятни билиш нинг илмий методини иш лаб 
ч и қ қ а н л и ги д а д и р . Б ер у н и й и лм ий м е т о д и н и н г ас о си й
принциплари «К адимги халклардан қолган ёдгорликлар» 
асарида кўрсатиб ўтилган. Булар қуйидагилардан иборат:
- ақлни бекорчи фикрлардан тозалаш ;
- таж рибага асосланиш ;
- билиш ни, аввало, предметни таш кил этувчи элемент­
лард ан бош лаш ;
- хиссий билишга асосланган дедукциядан фойдаланиш;
- мантикий фикрлаш : тахлил килиш ва умумлаштириш;
- кузати ш , та к к о с л а ш , к и ёс л а ш о р к а л и ҳ ак и к атн и
а н и к л а ш ;
- маълум нарсадан номаълум бўлганига, якиндагиси- 
дан узокдагисига караб ф и кр юритиш ;
- у зо к ўтм и ш н и билиш учун п ред м етн и н г, ходиса- 
нинг тари хи ни ва у хакда бош каларн и н г берган маълу- 
м о тл ар и н и ўрган и ш .
Айтиш мумкинки, Беруний Р Д екар т ва Ф.Бэконлардан 
аввалрок илмий билиш методининг зарурлигини таъкидлаган 
ва унинг асосий коидаларини, принципларини ишлаб чиккан. 
Берунийнинг бу масалага оид фикрлари ғарб файласуфлари- 
никига нисбатан кенг қамровлилиги билан ажралиб туради.
М антик илмининг кейинги даврлардаги ривожи Бахманёр 
(1065 й д а туғилган), Ибн Рушд (1126—1198 й.й.), Насриддин 
Тусий, Фахриддин Розий, Қазвиний, Шамсиддин Самаркдндий, 
Тафтазоний (1322-1390 й.й.), Миршариф Журжоний (1340—
1413 й.й.) ва бошкаларнинг номи билан боғлиқ.
Миршариф Журжоний 
хам Ибн С ино каби мантиқни 
«билиш хакидаги фан» сифатида кўриб ўтади. Унинг таълимо­
тига кўра, мантик фани билиш назарияси ҳисобланмавди. Билиш 
жараёнида биз тушунча ва мулохазалар оркали янги, ноаник 
нарса ҳақида фикрга эга бўламиз, деб таъкидлайди. У хар 
кандай фикр тузилишига кўра материя ва шаклдан иборат, 
шунинг учун тўғри ёки хато бўлиш 
фикрнинг мазмунига ва 
шаклига хосдир, деб ёзади. Журжоний фикрича, тушунча - бу


қ а н д а й д и р и н д и в и д у а л н а р с а ҳ и с о б л а н а д и . У а с о с а н
туш унчаларнинг келиб чиқиш и ва кўриниш ига эътиборни 
қаратади. Тушунчанинг пайдо бўлиши жуда кенг ва катга 
маънони олади, тушунчанинг кўриниши эса қисқа булади. У 
тушунчани иккига: як ка ва умумий тушунчапарга булади; 
якка тушунчанинг ўзидан «ҳақиқий якка»сини танлаб олади. 
У я к к а туш унчага таъриф бериб, «якка туш унча - я к к а
предметдан таш кил топган бўлиб, унда факдт шу предметнинг 
ўзи ҳақидаги ф и кр баён килинади», деб таъкидлайди.
Ж урж оний таълимотига кўра, тушунча ва ҳукм уртасида 
ф ар қ бор. Ф икрда нимадир тасдикданса ёки инкор этилса, 
бу ҳукм ҳисобланади. Хукм чин ёки хато булиш и мумкин.
Фикр юритишнинг мухдм боскичларвдан бири бу хулоса 
чиқариш хисобланади, дейди Журжоний. У хулоса чикдриш- 
нинг уч турини: силлогизм, индукция, аналогияни ажратади. 
С и л логи зм х у л о са ч и қ ар и ш н и н г эн г а с о с и й к ў р и н и ш и
хисобланади. Индукция ва аналогия оркали хулоса чикдриш 
ф ар азга оли б келади, улар чин билим ни б ер а олмайди. 
Ж урж они й силлогизм ни Ибн С ино каби и кки га бўлади: 
бирлаштирувчи ва ажратувчи. У мантикий исботлашга хам 
тўхталиб ўтади. Унингча, исботлаш уч хил бўлади: 1. Умумийдан 
яккага қараб исбот килиш - силлогизм. 2. Яккадан умумий­
ликка караб исбот кдлиш - индуктив исботлаш. 3. Аналогия
- бунда яккадан келиб чиқиб, яккани исбот кдлиш.
Ж урж он и й силлогизм нинг структурасини, қоидалари- 
ни, фигураларини, модусларини батаф сил тахлил кдлади.
Ш унингдек, мутаф аккир м антик ф анининг турли таъ- 
лим отларни ўрганиш даги ахамиятига ю қори баҳо берган.
Ю коридагилардан келиб чикиб айтиш мумкинки, У рта 
О сиё мутафаккирлари мантик илмининг масалаларини иш ­
лаб чикдщца мустакдл ижодий йўл тутдилар. Уларнинг ман­
ти ки й таълим отлари А ристотелникидан ф ар к л и равиш да 
силлогизмнинг моҳияти ва ш аклларини таҳ л и л килиш дан 
эмас, балки хукм ва силлогдзмларнинг асосий элементи булган 
тушунчалар табиатини тахлил килиш дан бошланади. Улар 
мантиқ илм ининг ўрганиш доирасини ф акат силлогизмлар 
билан чегаралаб қўймасдан, унга мавжуд билимлар асосида 
ҳақиқатга эриш иш йўлларини ўрганувчи фан, деб таъриф 
б е р д и л а р . У л а р н и н г м у р а к к а б х у к м л а р г а а с о с л а н г а н
гипотетик хулоса чикариш хакидаги таълимотлари мантик 
фанига қўш илган мухдм ҳисса бўлди. Тафаккур шакллари, 
айн икса, хулоса чикариш билан аргументлаш ўртасидаги 
узвий боғлиқликни таъкидлашлари чукур маънога эгадир.


А р и сто те л н и н г м ан ти қи й таъ ли м о ти Ф ор об и й , И бн 
С ино, Ибн Руш дларнинг м антиққа оид асарлари оркали, 
яъни Ш ар қ орқали Европага кириб келди. Ў рта аср Ев- 
ропасида м антик м асалалари асосан умумий ва як ка ту­
ш ун чаларнинг ўзаро м уносабати доираси да ўрганилган.
Янги даврда Европада фаннинг, айниқса, табиатшунос- 
ликнинг ривожланиши илмий метод (услуб) масалаларига эъти­
борни кучайтирди. Бу даврнинг буюк мугафаккирлари Р. Де­
карт, Ф Бэкон, Т. Гоббс, Лейбниц ва бошкалар мантик илми­
нинг турли йўналишларининг яратилишига асос солдилар.
Френсис Бэкон 
(1561-1626 й.й.) машҳур инглиз ф ай ­
ласуф и ва табиатш унос олимидир. У икки кисмдан иборат 
« Ф а н л а р н и н г бую к у й ғо н и ш и » н ом ли а с а р и н и ёзган . 
Б и р и н ч и кисм и «Ф ан л ар н и н г аф за л л и к л а р и » , и кки н чи
к и с м и « Я н ги О р г а н о н » деб а т а л я я и . М а н т и қ қ а ои д
ф и крл ари «Янги О рганон»да уз ифодасини топган.
Бэкон янги м антик яратиш ни максад қилиб куяди. У 
А ристотелнинг «Органон»ини танкид килиб, «Янги орга­
нон» асарини ёзди. Ш у билан ўз мантикий таълимотини 
А ри стотель мантигига қарш и кўйм оқчи бўлди. Хусусан, 
Б экон Аристотель силлогистикасига ўз индукциясини кар ­
ши кўйди, ўзининг илмий индукция назариясини яратди. 
Б эконнинг фикрича, силлогизм гаплардан, гаплар сўзлар- 
дан тузилади, сўзлар буюмларни билдиради. Сўзда иф ода­
ланган тасаввур хато бўлса, силлогизм бузилади.
Б экон индукцияни хулоса чиқариш нинг асосий ш ак­
ли, деб билди. Ф ақат оммабоп индукцияни тан олмади, 
уни танкид килди. У индукциянинг асосий методларини 
чукур ўрганди. Булардан таш кари индукциянинг ёрдамчи 
усулларини - я к к а м исоллар, адашган м и соллар, кўрса- 
тувчи холатлар ва бош қаларни каш ф этди.
Бэкон истисно килишга асосланган индукция назариясини 
яратди. Индукциянинг максади максимал даражада кўпроқ 
фактик материалларни таккослаш ва ўрганилаётган воқеаларнинг 
номухим томонларини истисно кдлиш ва шу асосда уларнинг 
мухдм томонларини аникдащдир, деб хдсоблади.
Б экон индукция жараёнини кдскартириш ва шу билан 
бирга иш ончлироқ хулоса олиш мумкин, деб таъкидлади. 
Л екин кдскарти риш йўлини ан и қ иш лаб чикмади.
Бэкон мантиқни илмий метод, услуб хакидаги фан деб 
билган. Илмий услубни қўллаш янги ҳакдқатларни очишга 
олиб келади. У Д емокрит, Эпикурнинг индукция назария­
сини тиклади ва ривожлантирди, лекин тугалланган индук­
тив назария яратмади, унинг асосини курди, холос.


Томас Гоббс 
(1588-1679 й.й.)нинг асосий фалсафий асари 
«Ф алсаф а асослари» деб аталади. У уч қисм дан иборат 
бўлиб, биринчи қисм ининг биринчи боби «М антиқ» деб 
ном аланади.
“М антиқ” бобида Гоббс Б э к о н йўлини давом эттирди. 
У туш унчаларни таъриф лаш га катта аҳамият берди. Гоб- 
бснинг фикрича, таъриф лаш бир сўздан иборат бўлмаслиги 
керак; ном таъриф лаш да қайтарилмаслиги лозим.
У н и н г ф и к р и ч а , ҳ у к м л а р н о м л ар н и н г б и р и к у в и д а н
иборат. Ҳукм чин ёки хато бўлиш и мумкин. У биринчи 
ў р и н га ш а р тл и х у км лар н и қ ў я д и , чунки улар са б а б и й
боғланиш ни ўрганиш да муҳим аҳамиятга эга. Гоббс тил 
ва таф а к к у р бирли гин и тан олади. Н ом лар туш унчалар 
билан, гаплар ҳукмлар билан тенглаш тирилади.
Гоббс силлогизмни куйидагича таърифлайди: силлогизм 
учта гапдан иборат булган, учинчи гап аввалги 
иккитасидан 
келиб чикадиган мулоҳазадир. У биринчи фигурани табиий 
фикр юритишга мос келадиган фигура деб кўрсатади, бошка 
фигуралар биринчи фигуранинг турлича кўриниш ларидир. 
Силлогизмлардаги хатолар асослар хато бўлганда ва хулоса 
чикариш шаклидаги хатолар натижасида юз беради.
Гоббс таф а к к у р қо н у н лар и н и н г учтаси ҳ ақида ф и кр
билдирган. Айният қонуни ан и клик шарти сифатида тал­
кин қилинади. Сўз доим бир маънода иш латилиш и керак. 
Бу ҳақиқатга эриш иш ни н г биринчи талабидир.
Гоббс зиддият ва учинчиси истисно конунларини а к ­
сиома, деб билади.
Г о б б с н и н г ф и к р и ч а , и с б о т л а ш х у л о сал а р зан ж и р и
бўлиб, силлогизмлар унинг алоҳида ҳалқаларидир. Гооос 
биринчи м арта мантик, ф ан и га генетик таъриф лаш ни к и ­
ритди. У нинг ф и кри ча, предм етн и нг ки см ларин и санаш
оркали хам таъриф бериш мумкин. Ф акат таърифларгина 
ф ан принциплари хамда исботлаш асоси бўла олади.
Гоббс мантиғида рационализм устун туради. Унда д е­
дукция, индукция, тахлил ва синтез бир хил ўрин тутади.
М антик илмининг ривож ланиш ида, илмий услуб билан 
б о ғл и қ м а сал ал ар н и ҳал эти ш д а 
Р. Декарт 
(1 6 0 6 -1 6 5 0
й .й.)нинг хизматлари алоҳида ахамиятга эга.
Д екарт м аш хур ф ай ласуф , й и ри к м атем атик ва ман- 
тикш унос олимдир. У нинг ф алсаф и й қараш лари «Ф алса­
ф а муқаддимаси» асарида ўз иф одасини топган. М ан ти ­
ки й қ араш лари эса, унинг «У слуб ҳақида м улохазалар» 
р и со л аси д а баён этилган . А й н и к са, «У слубнинг асо си й
коидалари» деб аталувчи қисм и мантик. фани ривож и учун 
аҳамиятли бўлган. Унда б или ш н и нг илмий услубини ха- 
рактерлайдиган асосий кои д ал ари иш лаб чикилган.


Интуиция деганда Д екарт хаёлий нарсани эмас, балки 
соғлом аклда туғиладиган б ар қар о р ва ан и қ тасаввурни 
тушунган. Интуиция ёрдамида ҳар кандай киш и узининг 
мавжуд эканлигини, нималарни ўйлаётганини, учбурчак уч 
томонга эга эканлигини ва бошқаларни аниклаши мумкин.
Декарт фикрича, интуиция билан бирга биз дедукциядан 
ҳам фойдаланамиз. Дедукция дейилганда аввал билинган 
нарсалар асосида билишни таъминлайдиган жараённи тушу­
ниш керак. Дедукция ёрдамида фикрнинг мунтазам харакати 
билан хулоса хосил килинади. Дедукцивда маълум харакат ва 
муайян узлуксизлик мавжуд бўлиб, бу нарса интуицияда йўқцир. 
Нарсалар интуиция ва дедукция йўли билан билиниши мумкин.
Д екарт фикрича, дедукциядан геометрияда ва алгебра- 
да кўпрок, фойдаланилади. Д екартнинг машхур афоризми 
(«М ен ф и кр килаяпман, демак, мен мавжудман») ни баъзи 
олим лар силлогизм нинг қи сқарган кўри н иш и деб кўрса- 
тад и лар. Д екарт эса унда хулоса силлогистик йўл билан 
ч и қ ар и л м аган , деб айтади.
Д едукция ёрдамида б евоси та билим хосил килинади. 
Д екарт фикрича, хулоса чиқариш да асосий нарса билин­
ган нарсадан билинмаган нарсага ўтиш , ноаник, нарсани 
а н и қ килиш дир. У слубнинг ахамияти дедукцияни қандай 
ки либ куриш кераклигини кўрсатиш дадир. Услуб кандай 
к и л и б ақлдан тўғри ф о й д а л ан и ш н и кў р с атад и , т а д к и к
ки ли ш мумкин бўлган н арсаларни , билиш да дедукцияни 
кандай килиб куриш керак эканлигини аниклайди.
Д екарт тахлил ва си н тез ж араён лари хакида махсус 
таълимот яратади. Унинг караш лари анъанавий мантик фа- 
нидаги қарашлардан ф арқ килади. Декарт тахлил ва синтез 
туш унчаларини фикрнинг мазмуни билан боглайди. М аса­
лан, агар фигурадан учбурчак тушунчасига, ундан тенг ёнли 
учбурчак туш унчасига ф и кран ўтилса, бу си нтетик усул, 
яъни дедуктив усул булади. Лгар тенг ёнли учбурчакнинг 
фигура бўлиш, учбурчакли оўлиш , тенг ёнли бўлиш хосса­
лари аникланса, анализ усули, яъни индуктив усул бўлади.
И ндукцияни Д ечарт Б э к о н г а Караганда бир оз бош - 
қ ач ар о к талкин .'ллади. Унинг фикрича, индукция гажри- 
бага асосланади, унда текш ирилаётган буюмларнинг тўлик 
рўйхати кўрсатилади. С анаш (энумерация) оркали муайян 
м асал а б ўйи ча хамма ҳолатлар текш ирилади. Ҳ ар доим 
хам тўли қ энумерация, яъни санаш лозим бўлавермайди. 
Баъзи вақтларда тўлиқсиз айрим олинган санаш хам етарли 
бўлади. Ш ундай килиб, м утаф аккир ф икрича, интуиция, 
дедукция ва индукция хақиқатн и топиш йўлларидир.


Декарт мантиқнинг ҳамма соҳаларига оид маълум сис­
тем а яратмаган бўлса ҳам ўз рационализми билан мантик 
ф ан и тар акки ёти га катта хисса кўш ди.
1662 йилда 
Антуан Арно 
ва 
Пьер Никол 
томонидан 
«М антик ёки ф и кр кдлиш санъати» деб номланувчи китоб 
ёзилиб, н аш р этилади. К ей ин чалик бу асар «П ор-Рояль 
мантиғи» номи билан машҳур бўлди. П ор-Рояль мантиғи 
Д екартн и н г м анти ки й караш лари га асосланади.
П ор-Рояль мантиғи гояларни умумий, жузъий ва якка 
гояларга ажратади. Б ир буюмни ифодалаган гоя якка, кўп 
буюмларни ифодалаган гоя умумий гоя - ж инс бўлади.
П ор-Р ояль мантиғи вакиллари д еф и н и ц и я - таъ ри ф - 
лаш н и н г и кки тури ни кўрсати ш ад и - ном и нал в а реал 
таъриф лаш . Н оминал таъриф лаш исбот талаб килмайди, 
реал таъриф лаш ни исбот кдлиш керак, деб таъкидлаш ади.
Уларнинг хукмлар хакидаги таълимоти Аристотель манти- 
гини танкид кдлиш га асосланади. Аристотель ҳукмларнинг 
хамма турларини кўрсатмаган; аслида унинг турлари кўпрокдир, 
деб таъкидланган ҳолда, ҳукм ларнинг б о ш қ а турларини, 
хусусан, ажратиб кўрсатувчи ва истисно кдлувчи хукмлар 
хамда мураккаб хукмларнинг бир неча турларини кўрсатишади.
П ор-Рояль мантиғи вакиллари китобнинг учинчи кдс- 
мини хулоса чикариш га багаш лайдилар. Х улоса чиқариш
инсон учун зарурдир. Хулоса чиқариш да бирор хукмнинг 
чинлиги ёки хатолиги масаласи хал килинади. Х укмнинг 
субъекти к и ч и к терм и н , п редикати к а т т а терм и н , улар 
уртасидаги туш ун ча ў р та терм ин бўлади. Х улоса чика- 
риш да икки асос ва хулоса иш тирок этади. Х улоса чиқариш
энтимема ш аклида бўлиш и мумкин - унда асослар ан и к 
и ф о д а л а н м а й д и . Х у л о с а ч и қ а р и ш н и н г у ч т а в а у н д а н
кўп роқ хукмлардан тузилган тури бўлиш и мумкин, у сорит 
бўлади. С иллоги зм лар оддий ва бирлаш ти рувчи булади. 
О ддий си л л о ги зм д а ў р та тер м и н ч е к к а те р м и н л а р н и н г
биттаси билан боғланади. Бирлаш тирувчи силлогизмда ўрта 
терм ин и кки та ч екка термин билан богланади.
Пор-Рояль мантигдда хулоса чикариш системаси кеншйти- 
ридди, унинг вакиллари томонидан индукция дедукцияга кдра- 
ма-қарши қўйилди, уларнинг ўзаро алокаси кўрсатилмади.
rjB . Л ейбниц (1646-1716 й.й.) - йирик немис олими. У 
XVII аср охири X V III аср бошларида яш аб ижод кдлган. 
Ф алсафий қараш лари «Инсон ақли ҳакдцагд таж рибалар» 
асари да ўз и ф о д а си н и топ ган . « М о н ад о ло ги я» ас ар и д а 
фалсафий ва мантикдй қарашларини кдсқа шаклда баён этган.


Лейбниц тафаккур қонунлари ҳақвдаги таълимотни кай­
тадан ишлаб чикди. У биринчи ўринга айният қонунини 
кўяди. Бу конунга онтологик таъриф беради: хар бир буюм 
шу буюмнинг ўзидадир, яъни А -А дир, В -В дир ва ҳ.к. 
Зиддият қонунини куйидагича таърифлайди: бир вактда буюм 
ҳам мавжуд, хам мавжуд эмас булмайди, А бўлса, нарса А 
эмас бўла олмайди. Буни куйидагича ифодалаш мумкин: ҳар 
бир гап ё чин, ё хатодир. Бунда зиддият ва учинчиси истисно 
қонуни бирлаш ти рилади : 1.Бир гап хам чин, хам х ато 
бўлмайди. 2.Ҳақикат ва ёлгон уртасида хеч нарса йўқ, яъни 
гап чин хам, хато ҳам бўлмаслиги мумкин эмас. Лейбниц 
фикрича, зиддият ва учинчиси истисно конунлари хулоса 
чиқариш да асос бўлади. Етарли асос конунини Л ейбниц 
куйидагича ифодалайди: хам ма мавжуд нарсалар мавжуд 
булиш и учун етарли асосга эга, етарли асоссиз б ирорта 
воқеа чин, ҳақиқий булмайди. М антикий конунлар билиш 
жараёни учун аҳамиятлидир. Таф аккуримиз объектлари ё 
фақат фикрда мавжуд булади, ё реал мавжуд булади.
Л ейбниц хозирда символик м антик номи билан юри- 
тиладиган м антиққа асос солди, таф аккурнинг турли ж а­
раёнларини, жумладан, таф аккур ш акллари ва конунларини 
ифодалаш да математик усуллардан фойдаланиш йўлларини 
таклиф килди. 1666 йилда Лейбниц «К омбинация килиш
санъати ҳақида» номи билан асар ёзган бўлиб, символик 
мантикнинг тугилиши шу йил ва шу асар билан бошланади.
Л е й б н и ц м а н т и к ф а н и н и н г п р ед м ети ва в а зи ф а с и
ҳақида тўхталиб, унинг вазиф аси таф ак к у р н и н г ф орм ал 
алоқал ар и н и тасви рл аш , унинг предмети билим нинг м аз­
мунини ўрган и ш дир, дейди. У м ан ти к илм ин и нг амалий 
а х а м и я ти н и ю ко р и б аҳ о л ай д и .
Л ейбницнинг мантикий таълимоти куйидаги принцип- 
ларга асосланган: 1) хар бир тушунчани оддий кайд кили­
надиган, б о ш қа бўли н м а^ди ган туш унчаларга келти ри ш
мумкин; 2) мураккаб туш унчалар оддий туш унчаларнинг 
ҳаж м и ни к ў п а й т и ги ш ва к еси ш ти р и ш м ан ти ки й амали 
в о с и та с и д а к е л ти р и б ч и қ ар и л а д и ; 3) д а с т л а б к и оддий 
тушунчалар тўилами зиддиятсиз булиши шарт; 4) ҳар кандай 
чин мулохаза предикатив хисобланади, яъни у эквивалент 
тарзда бош қа ш аклга ўтказилади ва предикатнинг субъектда 
мавжудлиги назарда тутилади; 5) ҳар кандай чин бўлган 
тасд и к л о в ч и гап шу м аънода ан ал и ти к ҳи со б лан ад и ки , 
унинг предикати субъектда мавжуд булади.
Лейбниц мантикий модалпиклар тизимини ишлаб чикади:



Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish