Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet


И .А . K ap tu w e .
Миллий истиклол мафкураси - халк. эътиқоди ва буюк
келажакка ишончдир: «FIDOKOR» газетаси мухбири саволларига жавоблар. -
Т.:«Ўзбекистон», 2000. 30-6.


чинлигини асослашда етарли далил хисобланади. Маса­
лан, «Илм олиш учун тинимсиз изланиш зарур» эканли­
ги ҳақидаги фикрни ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 
«Билмаганни сўраб ўрганган олим, орланиб сўрамаган 
ўзига золим» сўзлари билан, шунингдек, ҳадисларда 
келтирилган «Бешикдан то қабргача илм изла» каби 
фикр-мулоҳазалар ёрдамида асослаш мумкин.
Авторитетларга асосланиш билан авторитар тафаккур­
ни ўзаро фарклаш зарур. Авторитарлик - асосланганлик- 
нинг ўзгарган, бузилган кўриниши бўлиб, унда мулоҳаза 
юритиш ва унинг чинлигини аниклаш вазифаси автори- 
тетлар зиммасига юкланади.
Авторитар тафаккур бирор муаммони ўрганишдан аввал 
ўзини «асосий мулоҳазалар йиғиндиси» билан чеклаб кўяди. 
Бу мулохазалар йигиндиси тадкикот нинг асосий йўналишини 
белгилаб беради ва кўпинча аввалдан маълум бўлган натажа- 
ни келтириб чикаради. Дастлабки асос бўлган фикрлар 
системаси намуна сифатида кдбул килинади ва бошка фикр­
лар унга бўйсундирилади. Агар асосий мулоҳазаларнинг де­
ярли барчаси авторитетлар томонидан айтилган бўлса, унинг 
давомчиларига бу фикрларни тушунтириш ва изохлаш кола­
ди, холос. Бу янгиликпардан ва ижодийликдан маҳрум бўлган 
фикр юритиш усули бўлиб, диалектик тафаккурга зиддир. 
Авторитетлар нуфузли манбалар, жамият аъзолари, хусусан, 
ёшларда миллий мафкура ва миллий гояни шакллантирищда 
асосий омиллардан биридир. Шу ўринда матбуотнинг, айникса, 
радио ва телевидение нинг у ёки бу манбанинг авторитет деб 
тан олинишидаги роли эътиборлидир. Бу ҳакда Презвденги- 
миз И.Каримов: «Бизнинг матбуотимиз, телеввдениемиз хам 
тарихга оид маколалар чоп этганда, кўрсатувлар тайёрлаган- 
да бир кишининг фикрини ягона хақиқат сифатида кабул 
қилинишига йўл кўймаслиги даркор. Муайян масалада турли 
фикрларни бериш, баҳс оркали ҳақиқат ойдинлашувига 
эришиш лозим»1, деб таъкидлаган.
Авторитетлар масаласи мураккаб ва кўп қирралидир. 
Шу сабабдан фикр-мулохазаларнинг чинлигини асослашда 
авторитет хисобланган фикрлардан конкрет шароитга мос 
равишда, меъёрга амал қилган холда фойдаланиш зарур.
Урф-одат авлоддан авлодга мерос бўлиб ўтадиган ва 
муайян жамият ёки ижтимоий гурух томонидан қабул кдлин-
1
И. Каримов
.Тарихий хотирасиз келажак йўқ. «Мулокот», 1998, 5- 
сон, 15-6.


ган бир хил шаклдаги хатти-ҳаракат, хулқ-атвор усули 
бўлиб, кишиларнинг турмуш тарзи ва фикр юритишига 
маълум даражада таъсир кўрсатади. Урф-одатларга 
асосланган холда фикр юритиш ва ҳаракат кдлиш купинча 
кишиларнинг турмуши, ахлоқий меъёрлар ва халқ 
маросимлари доирасида намоён бўлади. Миллий гоя ва 
миллий мафкура урф-одатлар оркали хам жамият 
аъзоларининг онгига сингиб боради. Жамият ёки ижтимоий 
гурух томонидан бирор шахс ёки воқеа-ҳодисага нисбатан 
булган муносабат муайян урф-одатлар билан асосланади. 
Бунда бирор хатти-ҳаракатни асослаш учун «урф- 
одатларимизга кура...», деб фикр юритилади.
Фикр-мулоҳазаларни асослаш мураккаб мантикдй жара­
ён бўлиб, унда бир ёки ундан ортиқ ўзаро боғланган муҳо- 
камалар системасидан фойдаланилади. Мулохазаларнинг 
чинлигини асослаш тафаккурнинг энг мухдм хусусиятларидан 
бири бўлиб, фикрларимизнинг мантикди, тартибли, ишонарли 
бўлишини таъминлайди.
Шундай қилиб, тўғри тафаккурнинг юқорида кўриб 
ўтилган қонунларининг ҳар бири чин билимга эришиш 
учун хизмат қилади. Бу қонунлар тафаккур жараёнида 
алохида-алохида ёки бирин-кетин эмас, балки бир вактда, 
биргаликда фикрлар боғланишининг характерига қараб 
амал кдлади. Айният қонунига кўра, фикрлаш жараёнида 
хар бир мулохаза катъий мазмунга эга бўлиши, айнан шу 
фикр доирасида ўзгармаслиги талаб килинади. Бу талабнинг 
бузилиши фикрда мантикдй зиддиятларни келтириб 
чиқаради. Зид мулохазаларнинг чин ёки хатолигини аниклаш 
уларни мантикдй асослашни такозо этади.
Демак, бу қонунларнинг талаблари бир-бирини тўлдир- 
ган холда яхлит мантикдй тафаккурнинг чин бўлишини 
таъминлайди.

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish