Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева


. Куйидаги мухокамаларни тафаккур конунлари тапабларидан келиб  чиқиб тахлил килинг: 6.1



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

6
. Куйидаги мухокамаларни тафаккур конунлари тапабларидан келиб 
чиқиб тахлил килинг:
6.1 
.«Қачонлардир юнон муаррихининг «Харбий хлйлалар» рисоласида 
ёзиб колдирган шу бир тарихий вокеа: оддий чўпон Широкнинг бутун бошли 
кўшин устидан козонган фавкулодда галабаси, табиийки, хар хил паст-баланд 
гапларга сабаб бўлди.
-Ўша, Ш ирок деганлари оппок сак эмас, қип-кизил сак экан! Бутун 
бошли лашкарнинг бошига битта ўзи етибди-я, бу итдан таркаган сак! -
хуноб бўлишди бир тоифа эронликлар.
-Ў з элинигина эмас, бизни хам шу «Доро» деган золимдан. нихоят, 
кутқарибди-я! Аммо-лекин, боплабди, азамат, чинакам элчи экан! - койил 
колишди бошка бир тоифа эронликлар.
Кўпчилик туронликлар эса хам кувониб, хам ташвишланди:
-Тангри таолога шукр, четдан келаётган бир балога балогардон 
топилибди. Бирок ўзингдан чиккан балоларга балогардон кани?!» 
(Р.Отаев. Элчи. Достон. Т. 1999, 114-115-бетлар.)


6.2. 
Амалий машғупот пайтида талаба ўқитувчидан: «Кишини килмаган 
иши учун жазолаб бўладими», деб сўради. Ўкитувчи: «Йўк, жазолаб 
бўлмайди», деб жавоб берди. Шунда талаба: «Ундай бўлса жазоламанг, 
уйга берилган вазифани килмацим», деди.
Такрорлаш учун саволлар
1. Тафаккур конунлари нималарни акс эттиради?
2. Тафаккур қонунларининг объектиалиги ва универсаллиги нимада?
3. Айният конун идан келиб чикадиган асосий талаб нимадан иборат?
4. Нозидлик конунининг мохляти нимада? Унинг объектив зиддиятларга 
бўлган муносабати кандай?
5. Учинчиси - истисно конуни фикр юритувчи субъект олдига кандай 
талабни кўяди? Бу конун кандай \укмларга нисбатан амал килади?
6
. Етарли асос конуни ўзида тўғри муҳокама юритиш учун зарур бўлган 
кандай талабни ифода этади? У хулоса чикариш, аргументлашда кандай 
ахамиятга эга?


Тушунча - предмет ва ходисаларнинг умумий, мухим 
белгилариии акс эттирувчи тафаккэдэ шаклидир.
Белгилар деб, предметларни бир-биридан фарк килувчи 
хамда уларнинг бир-бирига ўхшашлигини ифода килувчи 
томонларга, хусусиятларга айтилади. Ҳар бир предмет олам­
даги бошқа предметлар билан (бевосита ёки билвосита) 
алокада бўлганлиги учун кўп белгиларга эга. Уларнинг баъ­
зилари факат битга предметга хос булган, унинг индивиду­
ал, яккалик белгилариии ташкил килса, бошқалари пред­
метнинг маълум бир гурухига тегишли бўлиб, умумий белги­
лар хисобланади. Масалан, хар бир киши фақат ўзигагина 
хос бўлган руҳий кечинмалар ва шу каби индивидуал бел­
гиларга эга. Шунинг билан оирга кишиларнинг маълум бир 
гурухига (мехнат жамоаси, миллат ва шу кабиларга тегиш­
ли) ёки барча кишиларга (меҳнат қилиш, фикр юритиш 
қобилиятлари, ижтимоии муносабатларда иштирок килиши 
ва шу кабилар) хос бўлган умумий белгиларга эга.
Индивидуал ва умумий белгиларнинг баъзилари пред­
метнинг мавжуд булиши учун зарур бўлиб, унинг табиа- 
тини, мохиятини ифодалайди. Бундай белгилар предметнинг 
муҳим белгилари дейилади. Масалан, давлатнинг мавжуд 
булиши унинг уз майдони, аҳолиси, ҳокимият органларига 
эга бўлишини тақозо этади.
Номухим белгилар предметнинг мохиятини ташкил 
килмайди. Уларнинг йуқолиши билан предметнинг табиати 
ўзгармайди. Масалан, қайси ирққа, миллатга, жинсга 
тааллуқли бўлиши индивиднинг инсон сифатида мавжуд 
бўлиши учун муҳим эмас.
Шуни хам аитиш лозимки, предмет белгисининг мухим 
ёки номухим бўлиши, бизнинг предметга амалда кандай 
муносабатда бўлишимизга караб хам белгиланади. Хусусан, 
бир муносабатда мухим бўлмаган белгилар бошка муносабат­
да мухим булиши мумкин. Масалан, кишининг лаёкдги унинг 
қавдай касони танлаши учун муҳим бўлса, инсон сифатида 
мавжуд бўлиши учун мухим эмас. Бундай мухим белгилар 
предметнинг маълум бир муносабатдаги муҳим белгилари 
дейилиб, объектив мухим белгилардан (предметнинг мавжуд 
бўлиши билан зарурий алокада бўлган белгилардан) фарк килади.


Ниҳоят, предмет тўхтовсиз ҳаракатда, тараққиётда 
бўлганлиги учун вақт ўтиши билан унинг муҳим бўлган 
белгиси номуҳим бўлган белгига ёки аксинча, номухим 
белгиси мухим белгига айланиши мумкин.
Масалан, бевосита кузатиладиган фактлар эмпирик би­
лиш босқичида муҳим аҳамиятга эга бўлса, назарий би­
лиш босқичида унга камроқ мурожаат килинади.
Демак, тушунчада предмет ўзининг муҳим белгилари оркали 
фикр килиниб, бу белгилар предметнинг умумий ва индивидуал 
белгилари бўлиши мумкин. Масалан, «Ғафур Ғулом» 
тушунчасида предметнинг умумий белгилари (инсон, шоир) 
билан бир каторда, индивидуал муҳим белгилари (хусусан, 
«Сен етим эмассан» шеърининг муаллифи) ҳам фикр кдлинади.
Тушунчанинг хиссий билиш шаклларидан тубдан фарк 
қилишига алоҳида эътибор бериш зарур. Сезги, идрок 
ва тасаввур предметнинг яккол образларидир. Биз фақат 
бирорта конкрет предметни, масалан, ўзимиз ёзиб ўтирган 
каламни идрок килишимиз ёки у тўғрисида тасаввурга 
эга бўлишимиз мумкин. «Умуман қалам»ни идрок килиб 
бўлмайди. Чунки тушунча предметнинг яққол образи 
эмас, балки абстракт образидир. Қалам тушунчаси ўзида 
конкрет қаламларнинг барчасини қамраб олгани холда, 
уларнинг ҳар бирига хос бўлган индивидуал белгиларни 
ташлаб юбориб, умумий, муҳим белгилариии ифода 
килади. Айни пайтда бу белгилар каламни бошка 
предметлардан, масалан, китобдан фарк килдириб 
турадиган специфик белгилар бўлиб ҳам хизмат килади.
Тушунча предметнинг номуҳим белгиларидан четла- 
шар экан, демак, уни тўлалигича акс эттира олмайди. Бу 
маънода у хиссий билиш шаклларига нисбатан борликдан 
узокрокда туради. Лекин, тушунча предметнинг муҳим 
белгилариии инъикос килиши, мохиятини акс эттириши 
билан хиссий билиш шаклларига нисбатан борликни 
чуқурроқ, тўлароқ ифода этади.
Тушунча, хиссий билиш шаклларидан фарқли ўлароқ, 
инсон миясида 
тўғри д ан -тўғри
акс этмайди. У маълум бир 
мантикий усуллардан фойдаланилган холда ҳосил кили­
нади. Бу усуллар таккослаш, тахлил, синтез, абстракция- 
лаш, умумлаштиришлардан иборат.
Таққослаш ёрдамида предметлар ўзаро солиштири- 
либ, уларнинг ўхшаш, умумий томонлари ва бир-биридан 
фарк килувчи индивидуал белгилари аникланади.


Таққослаш таҳлилни тақозо қилади. Чунки предмет­
ларни яхлит ҳолда солиштириб бўлмайди. Улар у ёки бу 
хоссасига кўра таққосланиши керак. Бунинг учун у хос- 
салар ажратилиши лозим. Тахлил ёрдамида предмет фикран 
уни ташкил қилувчи кисмлар, томонларга ажратилиб, хар 
қайсиси алохида ўрганилади.
Синтез 
тахлилга тескари усул бўлиб, у тахлил давомида 
ажратилган кисмлар, томонларни фикран бирлаштириб, 
предметни бир бутун ҳолга келтиришдан иборат. Синтез 
бўлмаса предмет хакдда яхлит фикр ҳосил қилиб бўлмай- 
ди. Тахлил ва синтез узвий боғликдир.
Тушунча қосил килиш учун предметнинг юқоридаги усул­
лар билан аникланган умумий ва индивидуал белгиларининг 
мухимлари ажратилиши, номухимлари четлаштирилиши лозим. 
Бу эса 

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish