Л П ( Я и С ) = ( Л П З ) 1 ) М П С ) |
Машклар
1
.Қуйидаги предметлар синфлари учун кайси белгиларнинг умумий,
қайсиларининг якка (индивидуал) эканлигини курсатинг:
1
.1.Узбек тили - тил, ахборот белгилари тизими, она тили, фикрни
ифода килувчи восита, Узбекистон Республикасида давлат тили мақомига
эга тил, туркий тиллар гурухига кирувчи тил.
1.2.Мантик илми: фан, Аристотель асос солган илм соҳаси, тафаккур
шакллари ва конунлари тугрисидаги таълимот, фалсафий фан, турли
йўнапишларга эга, тараккий этиб борувчи илмий тизим, олий ўкув юртларида
ўкитиладиган фан, грекча «logos» сўзи билан аталадиган фан.
2
.Куйидаги предметлар синфлари учун кайси белгилар мухим ҳисобланаои?
2.1 .Онг - борликни акс эттиради, инсон миясининг функцияси, идеал
холда мавжуд, ижтимоий ходиса, Платон гоялар дунёси деб атаган соха,
онгсизлик хдиисаси билан ёнма-ён мавжуд, табиат сингари абадий мавжуд
эмас, нуткда реаллашади.
2.2.Ватан - туғилиб ўсган ер, сажцагох каби мукаддас жой, аждодларимиз
курган ва эъзозлаган маданият маскани, душмандан қўрикланадиган худуд.
3.Куйидаги тушунчаларнинг мазмуни ва хажмини курсатинг.
Жамият, инсон, конун, мулк, дин.
Намуна: «Миллий истиклол мафкураси» тушунчаси мазмунида унинг
куйидаги мухим белгилари акс этади:
« - Узбекистон Республикаси Конституцияси, миллий ва умуминсоний
кадриятлар, демократия тамойилларига асосланади;
- халкимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавияти, анъана
ва удумлари улут бобокалонларимизнинг ўлмас меросидан озикланади;
- адолат ва хакикат, эркинлик ва мустакиллик гоялари ҳамда
халкимизнинг ишонч ва эътикодини акс эттиради;
- юрт тинчлиги, Ватан равнаки ва халк фаровонлигини таъминлашга
хизмат килади;
- жамият аъзоларини, ахолининг барча катпамларини Ўзбекистоннинг буюк
кепажагини яратишга сафарбар этади;
- миллати, тили ва диниаан катьи назар, мамлакатимизнинг хар бир
фуқароси қалбида она-Ватанга мухаббат, мустакиллик гояларига садокат ва
ўзаро хурмат туйғусини карор топтиради;
- жамоатчилик кдлби ва онгига фикрлар хилма-хиллиги, виждон эркинлиги
тамойилларига риоя килган холда маърифий йўл билан сингаирилади». (Миллий
истиклол гояси: асосий тушунча ва тамойиллар.Т.,2000,28-6.).
Унинг хажмини эса Узбекистонда истиқомаг киладиган, ўз такдирини шу
замин билан боғлаган хар бир кишининг, «Ватаним менга нима берди», деб эмас,
балки «Мен Ватаним равнаки учун нима киляпман», деган масьулият тушуси билан
яшаётган кишилар» ташкил этади (кзранг ўша асар, 28-бет).
4.Куйидаги тушунчаларга мантикий тавсиф беринг:
Субстанция, кентавр, норасмий кабул, бахт, гўзаллик, ишсизлик.
Намуна: ўсимлик - умумий, айирувчи, универсал хажмли, конкрет,
нисбатсиз, ижобий.
5.Куйидаги тушунчалар билан мослик муносабатида булган тушунчаларни
топинг
Олий Мажлис, Амир Темур тугипган жой, тенг томонли тўғри
тўртбурчак, Аристотель, «Донишнома» асари муаллифи, тафаккур.
Намуна: «Иккинчи муаллим» - Форобий.
6.Куйидаги тушунчалар уртасидаги муносабатларни аникланг ва уларнинг
доиравий шаклини чизинг:
6.1 .Давлат, Ўзбекистон Республикаси, АҚШ.
6.2.Маърифат, жахолат.
6.3.Фаросатли киши, бефаросат киши.
6.4.Кимёвий элемент, металл, металл эмаслар.
6.5.Ёшлар, талаба. Ўзбекистон Миллий университети.
7.Куйидаги ҳолларнинг кайсиларвда умумлаштириш амати тугри бажарилган?
7.1. Тарих - объектив жараён - борлиқ.
7.2. Театр - маънавият - жамият.
7.3. Дин - кадрият - бойлик.
7.4. Жиноят - терроризм - халкаро терроризм.
7.5. Формал мантик - мантик - фан.
8.Куйидагиларда тушунчаларни чегаралаш амали тўғри бажарилганми?
8.1. Аллома - ислом дунёсида машхур зот - Ал-Бухорий.
8.2. Маърифатпарвар - жадид - Чўлпон.
8.3. Илм - юлдузлар хақидаги илм - илми нужум (астрология).
8.4. Конунчилик - Конституция - Узбекистан Республикаси Конституцияси.
9.Синфпар устидаги куйидаги амалларни ихтиёрий олинган тушунчалар
ёрдамида бажаринг ва уларнинг натижаларини шаклларда штрихланган холда
тасвирлаб беринг.
9.1. АпВ.
9.2. AUB.
9.3. АпВпС.
9.4. AU(BUC).
9.5. (AUB)nC.
Ю.Куйидаги тушунчаларни ўзингиз танлаб олган асослар бўйича бўлинг:
таълим. тарбия, дунёкараш, фан, жиноят. жазо.
11.Куйидаги бўлиш амалларининг қайсилари нотўгри бажарилган ва
уларнинг сабаби нимада?
11.1 .Узбекистон Миллий университети 15 та факультетга бўлинади.
11.2.0нг индивидуал онг ва ижтимоий онгта бўлинади.
11.3.Қонунлар динамик конунлар, статистик конунлар ва жамият
қонунларига бўлинаци.
11.4Давлатлар республика, конституцион монархия, абсолют монархияга
бўлинади.
11.5.Корхоналар банкрот корхоналар ва 6ai гкрот эмас корхоналарга бўлинаои.
12.Куйидагиларни таърифлашнинг кайси турига мансуб эканлигини
аникланп
12.1. « ...Зардуштни етиштирган ўлка номини Арианем Войчах деб
атаган. Бунинг маъноси «Орийлар яшайдиган макон». Кейинчалик бу
Аҳамонийлар ёки парфияликлар тилида - нахвавайча тилида «Хо-орий-
замин» ёки «Хо-орий-зем» шаклида кўлланилган» (яъни Хо - улкан, катта;
Орий - орий; зем - замин, ер, тупрок. ўлка, маскан). (Тоқир Карим. Мукдцдас
«Авесто» изидан. Т., Чўлпон, 2000, 116-бет.)
12.2. Миллий истиклол мафкураси халқни - халк, миллатни - миллат
этадиган, унинг шаьну шарафи, ор-номуси, ишонч-эътик.одини ифодалайдиган,
жамиятимизнинг ўзига хос тараккиёт йўли, турмуш тарзи, туб манфаатларига
таянган холда муттасил ривожланиб, такомиллашиб борадиган гоялар
тизимидир (И.Каримов).
12.3. «Миллий гоя миллат тафаккурининг маҳсулидир» (Миллий
истиклол гояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т.,2000, 6-бет).
12.4. «Иймон - пайгамбар зикр этмиш хукмларни тил билан айтиб, дил
билан тасдиклаб, жон-тан ила унга амал қилмоқпикдан иборат» (Имом
Ғаззолий. Охиратнома («Эй фарзанд» рисоласи). Т., 1994,5-бет).
13. Куйидаги таърифлар тўғрими? Агар хато бўлса, сабаби нимада?
13.1. Жиноятчи - жиноят содир килган кишидир.
13.2. Инсон олди-сотди ишларини бажаришга лаёқатли ҳайвошшр (Ал-
Форобий).
13.3. Фотон - тинч холатда масс ага эга эмас заррачадир.
13.4. Бола калби тоза тахтага ўхшайди, унга хар кандай тасвирни
осонликча чизиш мумкин (Давоний).
13.5. Миллат - кишиларнинг нисбатан турғун тарихий бирлиги.
14. Куйидаги тушунчаларга номинал таъриф беринг: демократия,
алгоритм, мифология, дин, атом.
15. Куйидаги тушунчаларга реал таъриф беринг: оила, ахлок, санъат,
хакикат, фуқаролик жамияти, ислоҳот, мафкуравий бўшлиқ, экологик бўҳрон.
Do'stlaringiz bilan baham: |