Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева


Оддий ҳукмлар сифати ва микдорига кўра, турларга



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

Оддий ҳукмлар сифати ва микдорига кўра, турларга
бўлинади. Сифатига кўра, тасдиқ ва инкор хукмлар фаркда- 
нади. Хукмнинг сифатини мантикий боғлама белгилайди. 
Тасдик хукмларда белгининг предметга хослиги, инкор 
ҳукмларда, аксинча, хос эмаслиги кўрсатилади. Масалан, 
«А .О рипов У збекистон Республикаси М адҳиясининг 
муаллифидир»- тасдик хукм, «Математика ижтимоий фан 
эмас» - инкор хукм. Микдорига кўра оддий хукмлар якка, 
умумий ва жузъий ҳукмларга бўлинади. Бунда субъектда 
ифодаланган предметларнинг сонидан, яъни унинг ҳажмидан 
келиб чикилади.
Якка хукмларда бирорта белгининг бир предметга 
хослиги ёки хос эмаслиги ҳақида фикр билдирилади. 
Масалан: «Узбекистон Республикаси мустакил давлатдир», 
«Ахмедов тарихчи эмас».
Умумий хукмларда бирорта белгининг якка предметлар 
синфининг ҳаммасига ёки ундаги ҳар бир предметга таал­
лукли ёки тааллукли эмаслиги ҳақида фикр баён килинади. 
Масалан, «Ҳар бир инсон бахтли бўлишни хохлайди» ва 
«Хеч бир ақлли одам вақтини беҳуда сарфламайди».
Жузъий хукмларда бирорта белгининг предметлар 
тўпламининг бир кисмига хос ёки хос эмаслиги ҳақида 
ф икр билдирилади. М асалан, «Баъзи ф ай ласу ф л ар
нотикдир». «Кўпчилик талабалар дангаса эмас». Жузъий 
хукмларда «баъзи» сўзи «ҳеч бўлмаса биттаси, балки 
ҳаммаси», деган маънода қўлланилади. Шунга кўра, «Баъзи


тошлар тирик мавжудот эмас», деган хукм чин бўлади, 
чунки ҳеч бир тош тирик мавжудот эмас.
Маълум маънода якка хукмларни умумий хукмлар би­
лан тенглаштириш мумкин. Чунки хар икки хукмда хам 
тўпламдаги предметларнинг ҳар бирига нимадир тааллукли 
ёки тааллукли эмас, деб курсатилади. Якка хукмларда эса 
бу туплам биргина предметдан иборат бўлади.
Мулохазаларнинг тўғри ёки нотўғрилигини аниқлашда 
ва баъзи бошқа холатларда оддий хукмларнинг микдор ва 
сифати бўйича бирлашган классификацияси (асосий 
турлари)дан фойдаланилади. Улар қуйидагилардан иборат:
1.Умумий тасдиқ хукмлар. Улар бир вақтнинг ўзида 
ҳам умумий, хам тасдик, бўлган фикрни ифодалайди. 
Масалан, «Ҳамма талабалар мантиқ илмини ўрганадилар». 
Бу ҳукмлар лотин алифбосидаги А харфи билан белгиланади 
ва «Ҳамма S-Рдир» формуласи оркали ифодаланади.
2.Умумий инкор хукмлар бир вактнинг ўзида хам уму­
мий, хам инкор бўлган фикрни ифодалайди. Масалан, 
«Ҳеч бир ишбилармон режасиз иш юритмайди». Бу хукм 
«Ҳеч бир S-Р эмас» формуласи оркали ифодаланади ва 
лотинча Е харфи билан белгиланади.
3.Жузъий тасдик хукмлар бир вактнинг ўзида хам жузъий, 
хам тасдик бўлган фикрни ифодалайди. Масалан, «Баъзи 
талабалар масъулиятли». У лотинча I ҳарфи билан белгила­
нади ва «Баъзи S-Рдир» формуласи оркали ифодаланади.
4Жуэъий инкор хукм бир вактнинг ўзица хам жузъий, хам 
инкор бўлган фикрни ифодалайди. Масалан, «Баъзи талабалар 
спорт билан шугупланмайдилар». Унинг формуласи «Баъзи S-P 
эмас» бўлиб, лотинча О харфи билан белгиланади.

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish