Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева


Предикатнинг мазмунига кўра оддий ҳукм турлари



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

Предикатнинг мазмунига кўра оддий ҳукм турлари.
Улар қуйидагилардан иборат: атрибутив хукмлар, мав­
жудлик хукмлари ва муносабат хукмлари. Атрибутив 
(сифат ва хусусият) хукмларда бирор хусусиятнинг 
предметга хослиги ёки хос эмаслиги аниқ, қатъий қилиб 
курсатилади. Шунинг учун атрибутив хукмларни бирорта 
предметнинг синфга кириши (мансублиги) ёки кирмаслиги 
(мансуб эмаслиги) ҳақидаги хукм деб таърифласа булади.
Масалан, «Ҳамма дарахтлар ўсимликлардир» ва «Ҳеч 
бир ўсимлик ҳайвон эмас». Биринчи хукмда дарахтларнинг 
ўсимликлар синфига кириши ҳақида фикр билдирилса, ик­
кинчи хукмда ўсимликлар ва ҳайвонлар синфининг ўзаро хеч 
қандай умумийликка эга эмаслиги хакида фикр билдирилган.
Иккита, учта ва ҳоказо предметлар уртасида муайян 
муносабатларнинг булиши ёки бўлмаслигини ифодалаган 
хукмларга муносабат хукмлари дейилади. Масалан: «Бутун 
бўлакдан катта». «И кки-учдан кичик сон». Биринчи 
хукмда «катталик» муносабати бутун ва бўлак ўртасида 
бўлиши тасдикланса, иккинчи хукмда уч сони билан икки 
сонининг муносабати хакидаги фикр. тасдикданган.
Муносабат хукмлари сифатига кўра, тасдик, ёки инкор 
хукм турларига бўлинади. Тасдикловчи муносабат хукмла- 
рида предметлар ўзаро муайян муносабатда эканликлари 
хакида фикр билдирилади. Инкор этувчи муносабат хукм- 
ларида эса предметлар уртасидаги муайян муносабатлар­
нинг мавжуд эмаслиги ҳақида фикр билдирилади.
Муносабат хукмлари микдорига кўра хам турларга бўлина- 
ди. Хусусан, икки ўринли муносабат хукмлари микдорига кўра 
якка-якка, умумий-умумий, жугьий-жузъий, якка-умумий, якка- 
жузъий, умумий-жузьий, жузьий-умумий турларга бўлинади.
Масалан, «Укаси акасидан баланд» (якка-якка); 
«Гуруҳимизнинг хар бир талабаси факультетимиздаги хамма 
ўқитувчиларни билади» (умумий-умумий); «Гурухимиздаги баъзи 
талабалар баъзи ҳивд кино юдцузларини яхши биладилар» (жузьий- 
жузъий); «Тарих ўқитувчиси [урухимиздаги хар бир талабани 
яхши билади» (якка-умумий); «Дўстим баъзи масалаларни еча 
олади» (якка-жузъий); «Гуруҳимиздаги хамма талабалар инглиз 
тилини ўрганадилар» (умумий-якка); «Гуруҳимиздаги баъзи 
талабалар француз тилини ўрганадилар» (жузъий-якка); 
«Гуруҳимиздаги баъзи талабалар «Пахтакор» командасининг 
хар бир ўйинчисини биладилар» (жузьий-умумий).
Уч ўринли, тўрт ўринли ва хоказо муносабат хукмла­
ри ҳам юқоридаги каби турларга бўлинадилар.


Атрибутив ва муносабат хукмларидан бошқа яна мав­
жудлик ҳукмлари (Кутубхонада мантик дарслиги бор), 
айният хукмлари («A-В » кўринишда булган) ва модал 
хукмлар (эҳтимол ёмғир ёғади)ни курсатиш мумкин. Баъзи 
дарсликларда улар оддий катъий хукм турлари сифатида 
талкин килинади. Биз бу хукм турларини алохида кўриб 
чиқм аймиз, чунки мавжудлик хукмларини кўпинча 
атрибутив хукмлар кўринишида, айният хукмларини 
муносабат хукмлари кўринишида талкин килиш мумкин.
Шунингдек, оддий хукм турлари сифатида ажратиб 
кўрсатувчи ва истисно килувчи хукмлар хам фаркланади. 
«Гурухимиз талабаларидан факат 4 киши мусобакада кат- 
нашади». Бу ажратиб кўрсатувчи хукмдир. «М антик 
тарихи» курсидан бошка хамма ўкитиладиган фанлардан 
дарсликлар етарли». Бу истисно килувчи хукмдир.
МУРАККАБ ҲУКМЛАР
Ҳукм терминлари бирдан ортиқ бўлса, мураккаб хукм 
деб аталади. Мураккаб хукмлар «ва», «ёки», «агар... унда» 
каби м антикий боғламалар, инкор килиш ва модал 
терминларни куллаш оркали икки ва ундан ортик оддий 
хукмларнинг ўзаро бирикишидан хосил бўлади. Мантикий 
боғловчининг мазмунига кўра мураккаб хукмларнинг 
куйидаги асосий турларини фарк кллиш мумкин: бирлаш­
тирувчи, айирувчи, шартли, эквивалент.
Бирлаштирувчи (конъюнктив) хукмлар деб икки ва ундан 
ортик оддий хукмларнинг «ва», «хам», «хамда» каби манти­
кий богловчилар воситасида ўзаро бирикишидан хосил булган 
хукмларга айтилади. Масалан, 1.«Кўнғироқ чалинди ва даре 
бошланди». 2.«А. Навоий шоир ва давлат арбоби бўлган».
3.«Муҳаммад Хоразмий ва Ахмад Фаргонийлар математика 
фанининг ривожланишига катга хисса кўшганлар».
Биринчи бирлаштирувчи хукм икки мустакил оддий 
хукмнинг боғланишидан хосил бўлган. Иккинчи хукмда 
бир хил субъектга эга булган икки оддий хукм ўзаро 
богланган. Учинчи бирлаштирувчи хукмда эса бир хил 
предикатга эга бўлган икки оддий хукм ўзаро боглан­
ган. Ўзбек тилида бирлаштирувчи хукмлар «аммо», «ле­
кин», «бирок» каби богламалар ва (,) воситасида хам 
тузилади. Мантиқий боғламалар конъюнкция белгиси 
«л»орқали ифодаланади.


Конъюнктив (бирлаштирувчи) хукм таркибидаги од­
дий хукмларни «р» ва «q» шартли белгилари билан бел­
ги л а с а к , у нда бу ҳукм pAq ф о р м у л аси о р қ ал и
иф одаланади. Конъю нктив хукм таркибидаги оддий 
ҳукмлар чин ёки хато булиши мумкин. Таркибидаги 
хамма оддий хукмлар чин бўлганда, бирлаштирувчи хукм 
чин булади. Бошқа ҳамма холатларда эса хато булади. 
Масалан, «Ёлгон гапириш ва ўғирлик килиш жиноятдир» 
х укм и д аги б и р и н ч и оддий гап «Ё лгон гап и р и ш
жиноятдир» чин бўлмаганлиги учун бу хукм чин булмайди.
р
q
р /ч q
ч и н
ч и н
хато
хато
ч и н
хато
ч и н
хато
ч и н
хато
хато
хато

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish