Трансформаторлар. Трансформаторларни ишлаш принципи ва турлари



Download 1,08 Mb.
Sana21.02.2022
Hajmi1,08 Mb.
#64778
Bog'liq
2-maruza

Трансформаторлар. Трансформаторларни ишлаш принципи ва турлари.

Электромагнит индукция ходисаси трансформатор назариясининг асосини ташкил килади. Электромагнит индукция ходисаси икки шаклда намоён бўлади: 1) Фарадей таърифи. «Вакт бўйича ўзгармас бўлган магнит майдон куч чизикларини бирор тезлик билан кесиб ўтаётган ўтказгичда хосил бўлган ЭЮК нинг киймати магнит индукция В га, ўтказгич узунлиги l га ва унинг харакат тезлиги v га тўгри мутаносиб бўлади, яъни Е Вlv». 2) Максвелл таърифи. «Магнит окими билан илашган берк ўтказгичдаги ЭЮК нинг киймати магнит окими ўзгариш тезлигининг катталигига тенг, яъни е  – dФdt». [Изох: Бундаги ЭЮК нинг йўналиши рус олими Л е н ц кашф килган принцип (коида) бўйича аникланади, яъни берк ўтказгич билан илашадиган магнит оким (dФdt) > 0 бўлганда берк ўтказгичда вужудга келадиган ЭЮК нинг ишораси «минус» бўлиб, (dФdt) <0 бўлганда эса унинг ишораси «плюс» бўлади]. 3.1-расмда оддий бир фазали икки чулгамли кучланишни пасайтирувчи трансформатор магнит ўтказгич ва унинг ўзакларига жойлаштирилган ўрамлар сони w1 бўлган ЮК (бирламчи) ва ўрамлар сони w2 бўлган ПК чулгамларни тасвирлаш ўнгай бўлиши учун улар хар хил ўзакда жойлаштирилган холда кўрсатилган. Реал трансформаторларда магнит богланишни яхши таъминлаш учун ПК ва ЮК чулгамлар битта ўзакда жойлаштирилади. И ш л а ш п р и н ц и п и. Трансформатор факат ўзгарувчан ток занжирида ишлай олади, ўзгармас токда эса dФdt  0 бўлганлигидан чулгамларда ЭЮК вужудга келмайди. Иккиламчи чулгами юкламага уланмаган трансформаторнинг бирламчи чулгами ўзгарувчан ток манбаига уланса, бирламчи чулгамдан салт ишлаш токи I1  I0 ўтади. Унинг реактив ташкил этувчиси I0.r  I0 шу чулгамда магнит юритувчи куч (МЮК) I0.rw1 ни вужудга келтириб, у эса ўз навбатида, асосий (Ф) ва таркок (Фσ1) кисмлардан иборат деб ка-раладиган ўзгарувчан магнит окимни хосил килади (Фσ1 тўла магнит окимнинг тахминан 0,1  0,25 фоизини ташкил килади).

Магнит ўтказгич трансформаторнинг мухим таркибий кисми бўлиб, у чулгамлараро магнит богланишни кучайтиришдан ташкари, чулгамлари ва ёрдамчи кисмларини ўрнатиш хамда махкамлаш учун конструктив асосдир. Ўзгарувчан токда (f = 50 Hz) уюрма токлар туфайли хосил бўладиган энергия исрофларини камайтириш максадида трансформаторларнинг магнит ўтказгичлари 0,35 ва 0,30 мм калинликлардаги совук холатда жўваланган анизотропли (магнит хоссалари яхшиланган, масалан, 34043406 маркали) электротехник пўлат пластиналари махсус лок ва оксид пардалари билан копланган холда изоляция килиниб йигилади. Бундай пўлатни кўллаш магнит ўтказгичдаги индукцияни 1,61,65 Т гача оширишга (иссик холатда жўваланган пўлатда эса магнит индукцияни 1,4-1,45 Т дан ошириб бўлмас эди) имкон яратиб, трансформаторнинг актив (магнит ва электр ўтказувчи) материаллари массасини хамда энергия исрофларини кескин камайтиришга имкон берди. Магнит системанинг чулгам жойлаштирилган кисмини «стержень», уларни улаб, берк магнит занжир хосил киладиган кисмини «ярмо» дейилади. Уч фазали трансформаторларнинг магнит ўтказгичлари. Уч фазали ток ва кучланишларни магнит ўтказгичи умумий бўлган битта уч стерженли уч фазали трансформатор воситасида ўзгартирилади. Агар учта бир фазали трансформаторни 2.1,а-расмда кўрсатилгандек жойлаштирилса, унда магнит ўтказгичнинг ўзакларини конструктив жихатдан битта умумий ўзакка алмаштириш мумкин. Уч фазали системада синусоидал магнит окимлар оний кийматларининг йигиндиси нолга тенг бўлганлигидан умумий ўзакда магнит окими бўлмайди, шунинг учун бу ўзакка зарурат хам колмайди.

Амалиёт учун мухим маълумот. Битта уч фазали трансформаторни тайёрлаш ва ишлатиш учун ўрнатиш, худди шундай ишларни уч фазали трансформатор кувватига тенг келадиган учта бир фазали куч трансформаторлари учун кетадиган харажатнинг кам бўлганлиги ва уч фазали трансформаторнинг массаси учта бир фазали трансформаторлар массасининг йигиндисидан 3035 фоиз камлиги хамда уч фазали трансформатор ишда ва унга хизмат кўрсатишда иктисодий жихатдан самарали бўлганлиги сабабли ясси шаклдаги магнит ўтказгичли уч фазали «стерженли» куч трансформатор-лари амалда кенг кўлланилади.


Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish