Таснифлаш
(туркумлаш, классификация) тушунчалар
ни бўлишнинг алохида туридир. Таснифлаш предметларни
маълум бир турларга (кичик синфларга ёки айрим пред-
метларга) ажратишдан иборат бўлиб, бунда хар бир тур
бошқаларига нисбатан ўзининг аниқ ва қатьий ўрнига эга.
Таснифлаш натижалари ҳар хил жадваллар, тузилмалар,
графиклар, кодекслар ва шу кабиларда ўз аксини топади.
Мантикда сунъий ва табиий таснифлар фарк килинади.
Сунъий тасниф предметларнинг бирорта умумий белгисига
кўра амалга оширилади. Унга мисол килиб кутубхонадаги
китоблар каталогини кўрсатиш мумкин. Табиий таснифни
амалга ошириш учун бўлиш асоси килиб предметларнинг
бирорта мухим белгисини олиш керак. Ана шунинг учун
хам у предметларнинг айрим мухим хоссалари ҳақида
фикр юритиш, қонуний богланишларини аниклаш имко
нини беради. Бунга Менделеевнинг кимёвий элементлар
даврий жадвали, Дарвиннинг жонли табиат предметлари
таснифи мисол бўла олади.
Таснифлашда тушунчани бўлиш қоидаларига амал
килиш зарур.
Таснифлар нисбий турғун характерга эга. Улар билишда
ва кундалик турмушда узок йиллар давомида ишлатилади.
Албатта, билимларимизнинг тараққий этиши, янги билим
ларнинг вужудга келиши кўп холларда таснифларга тузатишлар
киритиш ни,
баъзан
эса
бутунлай
янгиси
билан
алмапггирилишини тақозо этади. Шунга кдрамасдан, таснифлаш
мавжуд билимларимизни тизимга солиш юситаси сифатида
билишда узининг мухдм аҳамиятига эга бўлиб қолади.
Т У Ш У Н Ч А Л А Р Н И Т А Ъ Р И Ф Л А Ш (Д Е Ф И Н И Ц И Я )
Таърифлаш
(ёки дефиниция) тушунчанинг мазмунини очиб
берадиган маншкий амалдир. Таъриф аниқланувчи ва аникловчи
қисмлардан ташкил топади. Аникданувчи киемни мазмуни очиб
берилиши лозим бўлган тушунча, аникловчи кдемни эса
аникданувчи тушунчанинг мазмунини очиб берувчи тушунчалар
ташкил этади. Масалан, «мантик, тугри тафаккур шакллари ва
қонунларини урганувчи фалсафий фандир» деган таърифда
«Мантик» аникданувчи қисмни, қолганлари эса аникловчи
қисмни хосил кдлади. Таърифлаш билишда куйидаги асосий
вазифаларни хал кдлишда ёрдам беради: 1) тушунчада акс
этувчи предметнинг мухдм белгилариии курс атади; 2) тушунчани
ифода килувчи сузнинг (терминнинг) маъносини очиб беради;
3) термин ҳосил килишга имкон беради. Юкоридаги вазифалардан
кайси бирининг хал кдлинишига караб номинал ва реал таъ
рифлар фарк кдлинади.
Номинал таърифлар ёрдамида предметни тасвирловчи
мураккаб ифодалар янги термин билан алмаштирилади хамда
унинг маъноси аникланади. Масалан, «Мантик, грекча «logos»
сўзвдан олинган бўлиб, тушунча, фикр, сўз, қонуният каби
маъноларга эга», десак, мантик тушунчасига номинал таъриф
берган бўламиз. «Тил белгилариии урганувчи фан семиотика-
дир», деган таъриф хам номинал таърифга мисолдир.
Реал таърифда предметнинг мухим белгиси аникланади.
Масалан, «Атом - модданинг ядро ва электронлардан ташкил
топган заррачаси», деган таъриф реал таърифдир.
Реал таъриф аниқ ва ноаниқ кўринишларда бўлиши
мумкин. Аник реал таъриф предметларнинг мухдм белгила-
рини тўғридан-тўғри кўрсатиб беради. Ноаник реал таъриф
да эса тушунчанинг мазмуни ёрдамчи воситалар орқали очиб
берилади. Масалан, ўқиган парчамизда нотаниш терминлар
учраб қолганда, унинг маъносини луғатдан фойдаланмасдан,
бошқа сўзларнинг маъносига караб аникдашимиз мумкин.
Аник реал таърифнинг иккита асосий» тури мавжуд: 1)
я кин жинси ва тур белгисини кўрсатиш орқали таърифлаш;
2) генетик таъриф.
Якдн жинси ва тур белгисини кўрсатиш оркали таъ
рифлаш реал таърифнинг энг кўп ишлатиладиган тури
бўлиб, у иккита босқичдан ташкил топади. Биринчи
боскдчда аникданувчи тушунчанинг якдн жинси топилади.
Шу тариқа унинг мазмуни кдсман очиб берилади. Иккинчи
босқичда аниқланувчи тушунчанинг шу жинсга кирувчи
бошқа тур тушунчалардан фаркд аникланади, яъни унинг
тур белгиси курсатилади. LLIy тариқа мазкур тушунча
мазмунининг колган қисми очиб берилади. М асалан,
бизнинг олдимизда «метафора» тушунчасининг мазмунини
аниклаш вази ф аси турибди, д ейли к. Бунда, аввал
аникланувчи тушунчанинг якдн жинси топилади: у «сўз»
тушунчасидир. «Метафора сўздир» дейиш билан «сўз»
тушунчаси мазмунида фикр килинадиган мухдм белгиларнинг
метафорага хам тегишли эканлигини кўрсатамиз, яъни
«метафора» тушунчаси мазмунини ташкил с этувчи умумий
белгиларни аниклаймиз. Кўчирма маънода ишлатилиши эса,
метафора сифатида ишлатилаётган сўзнинг тур белгиси,
яъни индивидуал белгиси хисобланади. Бу тур белгини якдн
жинсга қўшиб «Метафора кўчирма маънода ишлатиладиган
сўздир», деган тўла таъриф ҳосил қиламиз. Шу тариқа энг
кдсқа йўл билан, яъни якдн жинси ва тур белгисини кўрсатиш
билан тушунчанинг мазмунини аниклаймиз.
Генетик таърифда аникланувчи тушунчанинг мазмуни у
ифодалаган предметнинг келиб чиқишини кўрсатиш орка
ли очиб берилади. Масалан, «Оксид металларнинг кислород
билан реакцияга киришиши натижасида хосил булган кимё
вий бирикмадир», деган таъриф генетик таърифга мисолдир.
Бу таърифнинг мантикдй таркиби якдн жинси ва тур белгисини
кўрсатиш орқали таърифлаш билан бир хилдир.
Таърифлаш маълум қоидаларга риоя килишни талаб
этади. Улар куйидагилардан иборат:
а) таъриф тенг ҳажмли бўлиши керак, яъни аникланув
чи тушунча ҳажми билан аникловчи тушунчалар ҳажмлари
йигиндиси тенг бўлиши керак. Бу қоида бузилса, таъриф ё
ҳаддан ташкари кенг, ё ҳаддан ташқари тор бўлиб қолади.
Масалан, «Мантик тафаккурни ўрганувчи фандир» - ҳад-
дан ташқари кенг, «Мантик исботлаш таркибини ўрганувчи
фандир» - ҳаддан ташқари тор таърифдир;
б) таъриф аниқ бўлиши керак. Бунинг учун образли
иборалар, мазмуни ноаниқ сўзлар ишлатилмаслиги лозим.
Масалан, «Хаёл - учқур от», «Давлат дунёвий руҳнинг
сиёсий жихатдан намоён бўлишидир» (Гегель) деган таъ-
рифларда бу коида талаблари бузилган. Уларда чукур маъно
бўлса-да, тушунчанинг мазмуни аник очиб берилган эмас;
в) таъриф айлана шаклида бўлиб колмаслиги керак. Таъ
риф беришда аникловчи тушунчанинг мазмунини аниклаш
учун аникланувчи тушунчанинг ўзига мурожаат этилса, таъ
рифда айлана ҳосил булади. Масалан, «Мантик тўғри фикр
лаш хакидаги фандир», дейилганда таърифда айлана вужуд
га келади. Чунки «Тўғри фикрлаш нима?» деган саволга,
«У мантик, қонун-қоидаларига риоя қилинган холда фикр-
лашдир», деб жавоб беришга тўғри келади, яъни «мантик»
тушунчасига мурожаат килинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |