Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

йигицдисини 
акс эттиради. Масалан, юкорида мисол 
килиб келтирилган «фан» тушунчасининг ҳажми мавжуд 
барча фанларни: математика, физика, мантик ва ҳоказо- 
ларни ўзида камраб олади.
Тушунчанинг мазмуни ва ҳажми узвий боғлиқ бўлиб, 
у тушунчанинг мазмуни ва ҳажми уртасидаги тескари 
нисбат қонуни ёрдамида ифодаланади. Бу конунга мувофиқ 
тушунчанинг ҳажми кенгайтирилса, мазмуни тораяди ва 
аксинча, ҳажми торайтирилса, мазмуни кенгаяди. Масалан, 
«фан» тушунчасининг мазмунига «мантиқ»қа оид бўлиш 
белгисини қўшиш билан ҳажм жиҳатидан ундан торрок 
бўлган «мантик фани» тушунчасига ўтилади.
«Фан» тушунчасининг хажмини кенгайтириш билан 
мазмун жиҳатидан унга нисбатан торрок бўлган «ижтимоий 
онг шакли» тушунчаси ҳосил қилинади. Бунда фақат фанга 
хос бўлиб, бошқа ижтимоий онг шаклларида, масалан, 
санъатда бўлмаган специфик белгилар тушунча мазмунвдан 
чиқариб ташланади.
Бу қонун тущунчалар билан олиб бориладиган қатор 
мантикий амаллар асосида ётади.
Т У Ш У Н Ч А Н И Н Г Т У Р Л А Р И
Мантикда тушунчалар мазмуни ва ҳажми бўйича бир 
қанча турларга бўлинадилар. Хусусан, ҳажмига кўра якка 
ва умумий тушунчалар фарқ килинади.
Якка тушунчанинг ҳажмида битта предмет фикр кили­
нади. Масалан, «Ер планетаси», «ЎзМУ асосий кутубхона- 
си» ва шу кабилар якка тушунчалардир. Умумий тушунча­
лар предметлар гуруҳини акс эттиради. «ГХланета», «Ку­
тубхона» тушунчалари умумий тушунчалар хисобланади. 
Умумий тушунчалар акс эттирувчи предметларнинг мик­
дори чегараланган ва чегараланмаган бўлиши мумкин. Ма­
салан, «кимёвий элемент» тушунчасида фикр килинаётган 
предметлар сони чегараланган. «Юлдуз» тушунчаси хажмини 
ташкил килувчи предметлар сони эса чексиз.


Фикр юритиш жараёнида айирувчи ва тўпловчи тушунча­
ларни фарк, қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айирувчи тушунча 
шундай умумий тушунчаки, у акс эттирувчи белшлар берилган 
синфнинг хар бир предметига хосдир. Масалан, «УзМУ 
талабалари иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси Олий 
Мажлиси тўадлзинчи сессияси материалларини ўрганмокда» 
деган фикр УзМУнинг ҳар бир талабасига тегишли. Демак, 
«ЎзМУ талабалари» тушунчаси бу ерда айирувчи тушунчадир. 
«ЎзМУ талабалари иккинчи чақириқ Узбекистон Республикаси 
Олий Мажлисининг тўққизинчи сессияси материалларини 
мухокама этишмокда» деган фикрда эса «ЎзМУ талабалари» 
тушунчаси тўпловчи тушунча сифатида иштирок килади, чунки 
фикр уларнинг тўпламига нисбатан билдирилган.
Мазмуни бўйича тушунчалар, авваламбор, абстракт ва 
конкрет тушунчаларга бўлинади. Конкрет тушунчаларда 
предмет узининг белгилари билан биргаликда фикр килина­
ди. Абстракт тушунчаларда эса предметнинг белгилари ундан 
фикран ажратиб олиниб, алоҳида акс эттирилади. Масалан, 
«Инсон», «Табиат» тушунчалари - конкрет тушунчалар, 
«Қахрамонлик» (инсонга хос хусусиятни акс эттиради), 
«Гўзаллик» (борликдаги предметларга хос хусусиятни ифода 
килади) тушунчалари абстракт тушунчалардир.
Мазмуни бўйича яна нисбатсиз ва нисбатдош тушунча­
ларни хам ажратиш мумкин. Нисбатсиз тушунчалар нисбатан 
мустакил, алохида мавжуд булган предметларни акс эттиради. 
«Давлат», «Бадиий асар» ана шундай тушунчалардир.
Нисбатдош тушунчалар эса зарурий равишда бир-би- 
рининг мавжуд булишини тақозо киладиган предметларни 
акс эттиради. Масалан, «Ўкитувчи» ва «Ўқувчи», «Ижобий 
кахрамон» ва «Салбий каҳрамон», «Сабаб» ва «Окибат» 
тушунчалари нисбатдош тушунчалар каторига киради.
Баъзи холларда ижобий ва салбий тушунчалар хам 
фарк килинади. Ижобий тушунчаларнинг мазмунида пред­
мет унга хос белгилар оркали фикр килинса, салбий ту­
шунчаларнинг мазмунида предмет унга хос булмаган 
белгилар оркали фикр қилинади. Масалан, «саводли киши», 
«виждонли киши» - ижобий тушунчалар, «саводсиз киши», 
«виждонсиз киши» эса салбий тушунчалардир.
Биз юкорида тушунчаларнинг бир канча турлари билан 
танишиб чикдик. У ёки бу тушунчанинг ана шу турлардан 
кайсиларига мансуб эканлигини аникдаш унга мантикий тав­
сиф бериш демакдир. Масалан, «талаба» - умумий, айирув­
чи, чегараланган, аник, нисбатсиз, ижобий тушунча; «А.На- 
воий номли Узбекистон давлат кутубхонаси» - якка, тўплов- 
чи, чегараланган, конкрет, нисбатсиз, ижобий тушунчадир.


Объектив дунёдаги барча предмет ва ҳодисалар ўзаро 
алоқада бўлганлиги учун уларни акс эттирувчи тушунчалар 
ҳам ўзаро маълум бир алоқаларда, муносабатларда мавжуд. 
Бу муносабатлар турли хил булиб, уларни аниклаш учун, 
авваламбор, таққосланадиган ва таққосланмайдиган ту­
шунчаларни фарқ килиш лозим.
Таққосланадиган тушунчалар умумий белгиларга эга булган, 
мазмуни ва ҳажми жиҳатидан бир-бирига яқин турган тушун­
чалардир. Масалан, «металлург» ва «ишчи» тушунчалари ана 
шундай таққосланадиган тушунчалар хисобланади.
Таккосланмайдиган тушунчалар эса бир-бири билан узок 
алоқада бўлган, кўп холларда моддий ёки идеал бўлишдан 
бошқа умумий белгига эга бўлмаган предметларни акс 
эттирувчи тушунчалардир. «Ижтимоий прогресс» ва «Зухро 
юлдузи», «идеал газ» ва «гўзаллик» тушунчалари таккос­
ланмайдиган тушунчалар деб хисобланади. Мантикда так­
косланмайдиган тушунчалар ўртасидаги мантикий муноса­
батлар ўрганилмайди. Таккосланадиган тушунчалар эса ҳажм 
жихатидан сиғишадиган ва сиғишмайдиган бўлади.
Сиғишадиган тушунчаларнинг хажми бир-бирига бутун­
лай, тўлалигича ёки кисман мос келади. Улар ўртасида уч 
хил муносабат мавжуд: мослик, кисман мослик ва бўйсу- 
ниш1. Мослик муносабатида™ тушунчалар битта предметни 
(предметлар синфини) акс эттирувчи тушунчалар бўлиб, улар 
бир-биридан фақат мазмуни билангина фарк килади. Масалан,
«И.А.Каримов», «Узбекистон Республикасининг Пре­
зиденти» тушунчалари худди шу муносабатда мавжуддир. 
Буни куйидаги тузилма ёрдамида кўрсатиш мумкин:
А - И.А.Каримов.
В - Узбекистон Республикаси Президенти.
Кисман мослик муносабатидаги тушунчаларнинг хаж­
ми кисман умумийликка эга. Масалан:
А - Спортчи.
В - Талаба.
Доираларнинг штрихланган кисми бир вактнинг ўзида 
хам спортчи, хам талаба бўлганларни билдиради.
1 Тушунчалар уртасидаги 
муносабатлар доиравий тузилмалар ёрдамида 
курсатилади.


Бўйсуниш муносабатида тушунчалардан бирининг ҳаж- 
ми иккинчисининг ҳажмига тўлиқ кириб, уни ташкил 
қилувчи қисм ҳисобланади. Масалан:
А - Фан.
В - Мантиқ.
Бу муносабатдаги тушунчалардан бири бўйсундирувчи 
(А), иккинчиси (В) бўйсунувчи бўлиб, улар жинс-тур му­
носабатида бўлади. Жинс тушунча предметларнинг бирорта 
синфини, тур тушунча эса шу синфга мансуб предметлар­
нинг бир гуруҳини ёки биттасини акс эттиради. Мантикда 
у ёки бу тушунчанинг жинс ёки тур эканлиги нисбий 
характерга эга. Ҳар бир тушунча ўзидан умумийрок, ту­
шунчага нисбатан тур, камроқ умумлашган тушунчага 
нисбатан жинсдир. М асалан, миллий ғоя, ғоя, фикр 
тушунчалари ўртасида куйидаги нисбат мавжуд: «Ғоя» 
тушунчаси «фикр» тушунчасига нисбатан тур, «миллий 
гоя» тушунчасига нисбатан жинс бўлади.
Сигишмайдиган тушунчалар хажми жихатидан умумий­
ликка эга бўлмаган тушунчалар ҳисобланиб, бир синфга 
кирувчи хар хил предметларни ёки предметлар гуруҳини 
акс эттиради. Уларнинг умумийлиги фақат ана шунда. Бу 
тушунчалар ўртасида хам уч хил муносабат бор: бирга 
бўйсуниш, қарама-қаршилик, зидлик.
Бирга бўйсуниш муносабати куйидаги тушунчалар ўрта- 
сида мавжуддир:
А - Фан.
В - Мантик,.
С - Физика.
Бунда «мантик,» ва «физика» тушунчалари хажмлари жиха­
тидан биргаликда «фан» тушунчасининг ҳажмига бўйсунади.
Қарама-қаршилик муносабатида™ тушунчаларнинг хажм­
лари бир-бирини истисно килади. Улар предметнинг (пред­
метлар гурухининг) қарама-қарши белгилариии акс эттиради, 
яъни бири предметнинг маълум бир белгисини ифода қилса, 
иккинчиси уни инкор килувчи бошқа белгини акс эттиради. 
Қарама-қаршилик муносабатидаги тушунчалар ўзлари бўйсу- 
н ади ган тушунчанинг ҳажмини тўлиқ эгаллай олмайди. Маса­
лан, «баланд бўйли одам» ва «паст бўйли одам» тушунчалари 
«одам» тушунчасининг хажмини тўлик қоплай олмайди.


А - Одам.
В - Баланд бўйли одам. 
С - Паст бўйли одам.
Зидлик муносабатидаги тушунчалардан бири предмет­
нинг бирорта хусусиятини ифода қилса, иккинчиси уни 
инкор қилади ва мазмун жихатидан ноаник. бўлиб қолади. 
Зидлик муносабатидаги тушунчалар, қарама-қаршилик 
муносабатидаги тушунчалардан фаркли ўлароқ, бўйсун- 
дирувчи тушунчанинг хажмини тўлиқ қоплайди. Масалан:
А - Одам. 
а
В - Баланд бўйли одам.
С - Баланд бўйли эмас одам.
Тушунчалар ўртасвдаги муносабатларни аниклаш уларнинг 
мазмуни ва хажмини аниклаштиришга, уларни боглаб, бир 
фикр шаклидан бошкд фикр шаклига ўтишга ёрдам беради. 
Масалан, «талаба» ва «аълочи» тушунчалари ўртасидаги муно­
сабатни аниклаш асосида «Баъзи талабалар аълочилардир» 
деган мулохаза шаклидаги фикрни хосил килиш мумкин.
Т У Ш У Н Ч А Л А Р Н И Ч Е Г А Р А Л А Ш В А У М У М Л А Ш Т И Р И Ш
Тушунчаларни чегаралаш ва умумлаштириш тушун­
чалар устида олиб бориладиган амаллар хисобланади. Улар 
тушунчанинг мазмуни ва ҳажми ўртасидаги тескари нисбат 
қонунига мувофиқ ҳолда амалга оширилади.
Тушунчани чегаралаш ҳажми кенг тушунчадан хажми 
тор тушунчага (жинс тушунчадан тур тушунчага) фикран 
ўтишдан иборат. Масалан, «механик ҳаракат» тушунчаси- 
дан «айланма харакат» тушунчасига ўтсак, унинг хажмини 
чегаралаган бўламиз. Чегаралашда берилган тушунча -
«механик харакат» жинс тушунча, деб кабул килиниб, унинг 
мазмунига тур тушунча хосил килувчи белгилар кўшилади. 
Натижада унга нисбатан тур ҳисобланган янги тушунча -
«айланма харакат» тушунчаси ҳосил бўлади.
Чегаралаш амалини давом эттириб, «Ернинг ўз ўқи 
атрофида айланиши» тушунчасига ўтиш мумкин. Демак, 
чегаралаш давомида ҳосил бўлган ҳар бир янги тушунча


аввалгисига нисбатан тур тушунча бўлади. Чегаралаш амали 
якка тушунча ҳосил бўлгунча давом эттирилиши мумкин. 
Чунки якка тушунчага нисбатан тур булган тушунча йўқ. 
Тушунчани чегаралаш амалининг тузилмаси куйидагича: 
А - Ҳаракат.
В - Механик харакат.
С - Айланма харакат.
Д - Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши.
Тушунчани умумлаштириш ҳажми тор тушунчадан лаж- 
ми кенг тушунчага (тур тушунчадан жинс тушунчага) фик­
ран ўтишдан иборат. Бунда берилган тушунча тур тушунча 
деб қабул қилиниб, унинг мазмун идан тур ҳосил қилувчи 
белгилар чиқариб ташланади. Натижада мазмун жихатидан 
унга нисбатан кенфок, лекин ҳажмига кўра торрок, бўлган 
жинс тушунча ҳосил бўлади. Масалан, «айланма ҳаракат» 
тушунчаси мазмун идан факат ун гагина хос бўлган тур бел­
гиларни чиқариб ташласак, «механик харакат» тушунча­
сини хосил қиламиз. Умумлаштириш амалининг чегараси 
энг умумий тушунча, яъни категориядир. Чунки категориялар 
учун жинс бўлган тушунча йўқ.
Тушунчани умумлаштириш амалининг тузилмаси куйидагича 
А - Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши^
В - Айланма харакат.
С - Механик харакат.
Д - Ҳаракат.
Тушунчани чегаралаш ва умумлаштириш амаллари кун­
далик ҳаётимиз ва илмий билишда кенг кўлланилади. Ху­
сусан, барча категориялар, улар ёрдамида ифодаланади- 
ган назарий қонунлар, гоялар, назариялар мавжуд эмпирик 
тушунчаларни, эмпирик қонунларни умумлаштириш на­
тижасида хосил бўлади.
Умумлаштириш муҳокама юритиш жараёнида индуктив 
хулоса чиқариш усулида яққол ифодаланган бўлади. Ту­
шунчаларни умумлаштиришсиз фаннинг фундаментал ту­
шунчаларини яратиб бўлмайди; мавжуд билимларни тизимга 
солиш кийин ва умуман, фан тараққий эта олмайди.


Тушунчаларни чегаралаш амали эса, яратилган умумий 
билимларни (назарий тушунча, гоя, назария ва шу кабилар­
ни) талқин этишда ишлатилади. Масалан, Ньютон механика- 
сидаги «Инерция» тушунчаси Галилей назариясидаги «эр­
кин тушиш» тушунчаси ёрдамида тушунтирилиши мумкин.
ТУШ УНЧАЛАРНИ БЎЛИШ
Тушунчанинг хажмини унда акс этган предметларни айрим 
гурухларга (айрим предметларга) ажратиш йўли билан 
аниклашга 

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish