киладиган, математик методлардан
кенг фойдаланадиган
символик мантик (ёки математик мантик)нинг шакллани
ши билан боғлиқ. Унинг негизида Лейбниц илгари сурган
мухокамаларга ҳисоблаш тусини беришнинг мумкинлиги
ва унинг самарадорлиги хакидаги гоя ётади. XIX асрнинг
ўрталари -
XX асрнинг бош ларида
Ж .Б ул, А.М .Де-
Морган, Ч.Пирс, Г.Фреге ва
бошка таникли олимлар бу
ғояни амалга оширишда ўз ҳиссаларини кўшдилар.
XX асрнинг бошига келиб символик мантик мантиқкд овд
илмлар доирасида мустакил фан сифатида шакллавди. Симво
лик мантик буйича дастлабки уч жиддлик фундаментал асар-
«Principia mathematika» Б Рассел ва А.Уайтхедлар томонидан
яратилди ва у 1910-1913 йилларда нашр этидди. Бу асарда
анъанавий мантикнинг баъзи муаммолари хамда унинг доирасида
кўйиб булмайди ган масалалар янгича ёндашиш асосида, сим
волик мантик воситалари ёрдамида тахдил этилган.
Шунингдек, XX асрда ноанъанавий
мантикнинг турли
хил й ў н ал и ш л ар и , хусусан, кўп ки й м атли м ан ти ки й
ти зим лар (Л укасевич, Гейтинг, Р ей хен бахтларн и н г уч
кийм атли м антикий тизим лари, П остн и н г п-кийм атли
мантикий тизими ва шу кабилар), конструктив мантиқлар
(А .Н .К олм огоров, А .А .М арков вариантлари) ва
бош ка
мантикий назариялар вужудга келди ва ривожланди.
XX
асрда мантик илмининг маълум йўналишлари ри
во ж и га В и т г е н ш т е й н , К .П о п п е р , Е .К .В о й и ш в и л л о ,
В.А.Смирнов, Хинтикки кабилар хам ўзларининг муносиб
ҳиссаларини қўшдилар.
Хозирги пайтда мантик ўзининг турли хил сохалари
ва йўналишларида тараққий этиб бормокда.
Машклар
1 .Буюк мутафаккирл арнинг куйидаги мулоҳазалари асосида мантик илми
эволюциясини тушунтириб беринг:
1.1
.Мантик исботлаш тугрисидаги илмдир. Исботлаш деб мен янги билим
берадиган силлогизмни атайман (Аристотель).
1.2.Мантик билимлар тарозусидир (Ибн Сино).
1.3.Хозирда фойдаланилаётган мантик, - Аристотель мантиги хдклкат
ни кидириб топишга Караганда барча тан олган,
кабул килган тушунчаларда
ўз негизига эга бўлган хатоларнинг мустаҳкамланиши ва сакланиб колишига
хизмат килади (Ф.Бэкон. Новый Органон. М., 1935, с .110).
1 АМантикнинг вазифаси нарсаларни тушунишда ёки билимларни бошка
кишиларга етказиб беришда акл фойдаланадиган белгилар табиатини
урганишдан иборат (Т.Гоббс. Избр.произв.в двух томах. Т.2. М.. 1964, с.75).
1.5. Тўфи фикрлаш принциплари: чинлиги ўз-ўзидан равшан бўлмаган
фикрни чин деб кабул килмаслик; мулоҳазаларимизга аклимизга аник ва
равшан бўлиб туюлган, шубхаларга ўрин колдирмайдиган фикрларнигина
киритиш... (Декарт. Избр.произ.М.,1950, с.301).
1.6.Мантик коронғу ва адашган тафаккурнинг
буюк таъкибчисидир
(Д.С.Милль).
1.7. Мантикда биз фикрни тафаккурнинг таркибига кирадиган, унинг
ўзи томонидан яратилган мазмундан бошка мазмунга эга эмас нарса деб
тушунамиз (Гегель. Наука логики. М., 1972. Т. 1, с.52).
2. Хозирги замон мантиғининг илмий билиш методологияси сифатидаги
хусусиятларини куйидаги фикрлардан фойдаланиб тушунтириб беришга
харакат килинг:
2.1. Мантик табиатда нималар содир бўлаётганига кизикиш натижасида
эмас. сабабий ачокаларни тушуниб етиш эхтиёжидан
хам эмас, балки
тажрибада берилган барча нарсаларнинг мохияти ёки асосини тушунишга
интилиш негизида пайдо бўлади (Л.Витгенштейн).
2.2. Тоза математика тоза мантикий асослардан келиб чикади ва
факат мантикий терминларда таърифланадиган тушунчалардангина
фойдаланади (Б.Рассел).
2.3. Илмий ва ноилмий билимларни чегаралаш (демаркациялаш)нинг
бош мезони фальсификациялаш принципи бўлиб, у
хар кандай илмий
назарияпинг рад этилиши мумкинлигини назарда тутади (К.Поппер).
Такрорлаш учун саволлар
1.Кадимги Ш арк мамлакатларида мантикий таълимотлар кандай
шароитларда вужудга келган? Уларнинг асосий хусусиятлари нимада?
2.Қ адим т Грецияда мантик. илмининг шаклланиши ва ривожланиши
кандай хусусиятларга эга?
3.Аристотель нима учун мантик, илмининг асосчиси деб хисобланади?
4.Ўрта асрларда мантик илми кандай ривожланган?
Абу Абдуллох
Хоразмий, Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушд, Журжоний ва бошка Шарк
мутафаккирлари мантик илми тараккиётига кандай хисса кўшганлар?
5.Янги даврда мантикни ислох килишга бўлган уринишлар кандай
натижалар билан тугади?
6. Символик мантик кандай шаклланди?