Мавзу 1. Анорганик кимё фани тараққиёти . Идеал газ конунлари
Режа :
1.Анорганик кимё фани тараққиёти
2. Идеал газ қонунлари
3. Газнинг молекуляр массасини топиш
Анорганик кимёнииг хозирги замон даври . Анорганик кимё тараққиёти хозирги кунда янги йўналишларнинг очилиши билан узвий боғлиқ. Масалан, нанотехнология, нонакимё, опто-электроника, водород энергетикаси, янги анорганик моддалар синтези ( композитлар, интеллектуал материаллар, наномате-риаллар, нанокоппозитлар ). Янги анализ методлари қўллаш нати-жасида юқори даражада тоза моддалар ва материаллар олинди. Электрон приборлар саноатида нанолитография методи ишлаб чиқилди. Синтетик алмаз ва наноалмазлар олиш йўли аниқланди. углеродшиша, алмазга ўхшаш углерод, углерод тола , карбин ( 1961 йил В.В. Коршак, А.М.Сладков ва бошқалар ) , фуллерен ( 1985 йил, Р.Кёрл, Х.Крото, Р.Смоли ) , углеродли наноўтказгичлар (1990 йил) олиш ва графенни ажратиш йўли ( 2004 йил К.С.Ново- сёлов, А.К.Гейм ) ўрганилди. Углерод бирикмаларининг ўрганил -ган соҳалари кенггайди.
Анорганик кимё фанаи тараққиёти XIX асрнинг 60-йиллари дан бошланиб хозирги кунларга қадар давом этмокда. Бу даврни ≪кимёнинг олтин даври≫ деб аташ мумкин. Бу вакт ичида кимё- вий элементларнинг даврий системаси, стереокимё назарияси, атом тузилиши назарияси яратилди, кимёвий богланиш ва валентлик -нинг хакикий маънолари ёритилди, кимё билан табиий фанлар чегарасидаги сохалар (масалан, физик кимё, биокимё, геокимё, био анорганик кимё, биоорганик кимё, космокимё, ядрокимё ва хоказо- лар) вужудга келди, синтетик кимё катта муваффакиятларга эришди, анорганик ва органик модда тушунчалари орасидаги кескин чегара йуколиб, материяга тўғри фалсафий таъриф берилди.
Ўзбекистонда ва умуман, Марказий Осиёда кимёнинг кейин- ги йилларда тараққий этишини қуйидаги беш даврга мумкин:
биринчи давр — бу революцияга кадар давр бўлиб, то 1920 йилга -ча давом этади. Бу давр ичида факат улкани ўрганишга оид (табиий сувлар, қазилма бойликлар ва ёнувчи материалларни анализ килиш) ишлар олиб борилди; чунончи Н. Тейх ташаббуси билан 1870 йилда Тошкентда биринчи кимё лабораторияси ташкил килинди. Кимё фани факат гимназия ва билим юртида ўкитиларди.
Иккинчи давр 1920 йилдан 1933 йилгача булган вактни ўз ичига олади. 1920 йилда Ўрта Осиё давлат университети очилди. Бу давр ичида катта илмий ишларга тайёргарлик олиб борилди ва юкори ихтисосли кимёгарлар тайёрланди.
Учинчи давр 1933 йилдан 1941 йилгача давом этади. Бу давр ичида кимёнинг турли со\аларида куплаб илмий ишлар нашр қилинди ва кимё саноати қурилишига киришилди.
Тўртинчи давр 1941 — 1945 йилларни ўз ичига олади. Шу даврда Марказий Осиёга вактинча кириб келган кимё институтлари, кимё заводлари кимёгарлари билан маҳаллий кимёгарлар орасида ҳамкорлик ва алоқа кучайди, улар амалий ишларни хамкорликда хал килишди. Бу давр кимё фани ва кимё саноатининг кейинчалик тараққий этишига катта таъсир кўрсатди.
Бешинчи давр 1945 йилдан бошлаб ва шу кунгача давом этмокда. Бу давр ичида Ўзбекистон кимёси йирик олимлар С. Ю. Юнусов, О. С. Содиков, И. П. Цукерваник, X. У. Усмонов, К. С. Ахмедов, А. Султонов ва бошка олимлар рахбарлигида катта-катта илмий текшириш институтларида, олий мактабларнинг кафедраларида кимёвий изланишлар тараккий этди. Айникса, кимёнинг пахта учун
зарур бўлган сохалари чукур ўрганилди. Марказий Осиёда
кўплаб кимё заводлари барпо этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |