Газсимон моддаларнинг молекуляр массасини топиш .
Газсимон моддаларнинг молекуляр массаларини аниклаш Авогадро конунидан келиб чикадиган иккинчи ва учинчи хулосага асосланади.
I. Авогадро конунининг иккинчи хулосасига мувофик, бир моль газ нормал шароитда 22,4 л хажмни эгаллайди. Агар биз маълум хажмдаги газнинг маълум температура ва маълум босимда неча грамм келишини билсак, унинг молекуляр массасини хисоблаб чикара оламиз. Бунинг учун аввал Бойль- Мариотт, Шарль ва Гей-Люссак қонунларининг тенгламасидан фойдаланиб, газнинг нормал шароитдаги хажмини хисоблаймиз :
Vo = P.V.273,2/ Po.T (1.12)
(P— газнинг Т oK даги босими, Vo- газнинг нормал шароитидаги
хажми, V- газнинг босими Р ва температураси Т бўлгандаги ҳажми), Vo ни топганимиздан кейин куйидагича пропорция тузамиз: агар Vo л газ g грамм бўлса, 22,4 л газ М грамм бўлади:
M = 22,4 / Vo
Маълум хажмдаги газнинг массасини аникдаш учун махсус
газ пикнометрларидан фойдаланилади.
II. Авогадро конунининг учинчи хулосасига мувофик тенг хажмда олинган икки хил газнинг массаси кандай нисбатда бўлса, уларнинг молекуляр массаси хам худди шундай нисбатда бўлади. Масалан, хажми 1 л бўлган икки хил газ олайлик. Олинган хар кайси газда N тадан молекула бўлсин. Биринчи газнинг массасини билан g1 , иккинчи газнинг массасини g2 билан, молекуляр массасини М1 ва M2 билан белгилаймиз. 1 литр газнинг массаси ундаги молекулалар массасининг йигиндисига тенг бўлгани учун:
G1 = M1.N1 ; G2 = M2. N2 булади. Биринчи тенгликни иккинчисига булсак, G1/G2 = M1/M2 келиб чикади.
Маълум хажмда олинган бирор газ массасининг худди шу температура ва шу босимда, худди шундай. ҳажмда олинган бошка газ массасига нисбати биринчи газнинг иккинчи газга нисбатан зичлиги деб аталади. Масалан, 1 л карбонат ангидрид 1,98 г, шундай шароитда I л водород 0,09 граммга тенг. Шу сабабли карбонат ангидриднинг водородга нисбатан зичлиги 1,98:0,09=22 га тенг бўлади.
Газ зичлигини D харфи билан белгилаб, G1/G2 = D
булгани учун M1/M2 = D кўринишида кўчириб ёзамиз, бундан:
M1 = DM2 (1.14) келиб чикади.
Демак, бирор газнинг молекуляр массаси, шу газнинг иккинчи бир газга нисбатан зичлигини иккинчи газ молекуляр массасига купайтмасига тенг.
Купинча, турли газларнинг зичлиги водородга нисбатан aниклана ди. Водороднинг молекуляр массаси 2,016 га тенг бўлгани учун моддаларнинг молекуляр массаларини хисоблаш формуласи:
М = 2,0 . D H2
кўринишца ёзилади (бу ерда, DH2 газнинг водородга нисбатан
зичлиги). Газнинг молекуляр массаси унинг хавога нисбатан зич-
лигига караб хам топилади. Хаво гарчи бир канча газлар аралашмасидан иборат бўлса хам, унинг таркиби доимий бўлгани учун ўртача молекуляр массаси хам доимий бўлиб, 29 г-моль га тенг. Текшириладиган газнинг хавога нисбатан зичлигини билан белгиласак, молекуляр массасини хисоблаб топиш учун куйидаги формулага эга буламиз:
М = 2 9. D havo (1.15)
Бу усулнинг асосий кийинчилиги газнинг нисбий зичлигини топишдир. Молекуляр массани топишнинг иккинчи усуллари бор:
Do'stlaringiz bilan baham: |