Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet34/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Ҳ а р а к а т н и н г й ў л и (траекторияси) жисмоний машқ техникасини ўзлаштиришда, уни намойиш қилишда муҳим аҳамиятга эга. Амалиётда тананинг фазодаги ҳолатини, ҳаракатнинг троекторияси (йўли)га қараб тавсифлаймиз. Ҳаракат ни бажаришда унинг ижроси учун лозим бўлган траекторияга эришилмаса, қўйилган мақсадга эришиш қийинлашади.
Машқни бажаришда тана ҳаракати йўлининг қандай шакл далиги, йўналиши ва ҳаракатнинг амплитудасини белгилай олсак, гавда (ёки унинг қисмлари) ҳаракатининг йўлини аниқлаймиз.
Инсон органзми анатомиясининг турличалиги уни бир хил ҳаракатни бажаришда ҳар бир индивид учун турлича ҳаракат йўлини танлашни тақазо қилади.
Ҳаркатнинг шаклига қараб, уларнинг тўғри чизиқ бўйлаб бўлиши мумкинлиги аниқланди. Кузатишлар шуни кўрсатадики, индивиднинг ҳаракати ҳеч қачон тўғри чизиқ бўйлаб эмас, балки оддий ҳаракатлар ҳам қатор мускуллар гуруҳининг турли кўринишдаги айланма ҳаракатларидан иборат. Уларнинг органи зми энергия сарфлаши учун самарали томони юқори бўлиб, тананинг айрим қисимлари, маълум бўлаклардаги ҳаракатлар учун катта куч сарфлашлар билан бажариладиган ҳаракатларни осон бажариш имкониятини яратади. Масалан, боксчи зарбаси учун елка мускулларининг маълум қисмигина турлича ҳаракат қилса бас, лозим бўлган кучга эга бўлган зарба ҳосил бўлади.
Ҳ а р а к а т н и н г й ў н а л и ш и. Машқнинг эффективлиги шунда кўзга ташланадики, агар, бажарилиши лозим бўлган ҳаракат учун керак бўлган ҳаракат йўна лишини мушаклар юзага келтира олса, машқ техникаси аниқ, равон бажарилишига гувоҳ бўламиз.
Масалан, қўлларни тирсакдан кўкрак олдига кафтларни пастга қилиб буккан ҳолда «ривок»ларнинг бажарилиши кўкрак мускул ларини таранглатади ва бўшатади. Агар шу ҳаракатни тирсакни бир оз пастга туширган ҳолда бажарсак, машқ ўз аҳамиятини йўқотади. Чунки биз ишлатишимиз лозим бўлган мушаклар гуруҳи ижрода иштирок этмайди, ишламайди.
Баскетбол тўпини саватга тушириш учун тўпнинг йўналишини олти градусдан тўрт градусгача ўзгартириш уни саватга тушиш имкониятини йўққа чиқариши мумкин.
Амалиётда ҳаракатнинг йўналиши тананинг сатҳига ёки бирор мўлжалига қараб белгиланади. Қўлни олдинга кўтаришда биз гавдага нисбатан унинг ҳолатига қараб ҳаракат йўналишини белги лаймиз. Ядрони маълум баландликка ўрнатилган «планка» устидан ошириб ирғитишда, бизга мўлжал бўлиб планка хизмат қилади.
Инсон танаси пастга-юқорига, олдинга, орқага, ўнга, чапга томон йўналишларда ҳаракатланади.
Ҳ а р а к а т н и н г а п л и т у д а с и ҳаракатнинг оғиши. Физикада амплитуда деб маятникнинг тинч ҳолатига нисбатан ўнг ва чапга оғиши (градуслари) тушунилади. Бизда эса тананинг айрим қисмларининг оғиш ҳаракатлари тушунилади. Тўғри йўналишдаги ҳаракатнинг амплитудаси қадамнинг узунлиги (75см) ёки шартли белгисига қараб, ярим, тўла ўтириш ва бошқалар орқали аниқланади. Одам танасининг айрим қисмларининг амплитудаси ўша тананинг бўғинлари эластиклигига боғлиқ бўлади.
Ҳаракатлар актив ва пассив мускул қискаришида рўй беради. Спорт тренировкасида, турмуш шароитида бўладиган ишлар ҳаракатнинг амплитудасига боғлиқ. Катта қўзғалиш учун мослашти рилмаган мускулни катта амплитудада ҳаракат қилишга мажбур қилиш шикастланишга олиб келади. Агарда ҳаракатнинг амплиту даси қўйилган вазифа талабларига жавоб бермаса, бундай ҳаракат лар аниқ ҳаракатлар сифатида намоён бўла олмайди. Ҳаракатлар бир-биридан ажралиш вақтларига кўра ҳам тавсифланади.
Ҳ а р а к а т н и н г т е з л и г и деб инсон жисмининг ёки унинг айрим аъзосининг маълум вақт бирлиги ичида фазода ўрин алмашиши тушунилади. Бошқачасига тезлик йўл узунлигини тананинг ёки унинг маълум қисмини шу йўлни босиб ўтиш учун сарфланган вақтга нисбати билан ўлчанади.
Тезликни аниқлашда метр секунддан фойдаланилади. Йўлнинг ҳамма нуқталарида ҳаракат тезлиги бир хил бўлса, бу ҳаракат маромли текис ҳаракат ёки йўлнинг айрим нуқталарида тезлик ҳар хил бўлса, бу ҳаракат маромсиз нотекис ҳаракат, деб тушуниш қабул қилинган. Тезликни қисқа вақт давомида оширилиши тезланиш деб аталади.
Ҳаракат ижобий ва салбий ҳам бўлиши мумкин. Ҳаркат юқори тезликда бошланиб, мароми тезлашиб ва секинлашиб турса, бу каби ҳаракат кескин ҳаракат деб номланади. Одамда доимий тезлик ва тезланиш билан бажариладиган ҳаракатлар онда-сонда учрайди. Бундан ташқари, техникаси тўғри бажарилган жисмоний машқ ларда бирданига тез ёки сакрашлар билан бажариладиган машқлар бўлмайди. Нотўғри бажарилган машқлар тезлиги қисқа фурсатли, тез сакрашлар тарзида намоён бўлади.
Шундай ҳолатлар юзага келадики ҳаракат тезлиги тушунчасининг мазмуни, индивиднинг танаси аъзоларининг ҳаракат тезлиги тушунчаси билан алмаштирилиб, унинг айрим бўлаклари (қисмлари)нинг тезлиги ҳам тушунилади. Юқоридагилар, бўғинларнинг узун-калталиги, ташқи муҳит таъсири, қаршилиги, ҳаракат қобилиятларининг турли-туманлигидек бошқа фактор ларга ҳам боғлиқ бўлиб, тезликни намоён қилишда етакчи ўринни эгаллайди.
Спортчида ҳаракат тезлиги асосий жисмоний сифатлардан биридир. Тезликнинг юқори бўлиши-юқори кўрсаткич омили. Тезлиги сифатининг даражасини намоён қилишдан кўра мусобақа, машқ бажариш давомида эришилганини, уни ривожланаган даражада ушлай олиш тарбия жараёнида муҳим аҳамиятга эга. Тезликни олдиндан режалаштирилган жадвал бўйича белгиланган муддат давомида ушлай олиш малакаси мунтазам машғулотлардан сўнг юзага келади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish