Ҳ а р а к а т н и н г д а в о м и й л и г и - бажарилишининг узунлиги. Ҳаракатнинг узоқ давом этишида асосий ролни тананинг қисмлари эгаллайди. Машқни бажарилиш вақтини ўзгартириб, яъни бажарилиш вақтини озайтириб ёки кўпайтириб дарснинг, машғулотининг умумий нагрузкасига таъсир этиш мумкин.
Айрим машқлар техникаси таркибида ҳаракатни (ҳаракат ларни) айрим звеноларининг ижроси нисбатан узоқроқ давом этади, масалан, улоқтириш учун югуриш, сузишда қулоч отиш, чанғида сирғаниш ва ҳ.к. ларнинг аҳамияти катта. Шуғулланиш ёки мусобақа давомида бажарилаётган иш ёки унинг вақти ҳақида ахборотлар бериб бориш билан харакатларнинг давомийлиги ҳақида лозим бўлган тушунчаларга эга бўлишимиз мумкин.
Ҳ а р а к а т н и н г т е м п и деганда ҳаракат циклининг қайтарилиш частотаси ёки маълум вақт бирлиги ичида бажарилган ҳаракат тушунилади. Юриш темпи минутига 120-140 қадамдан, эшкакни сувга ботириш тезлиги 30-40 маротаба бўлиши мумкин.
Темп билан тезликни фарқлашимиз лозим. Масалан, қўлни бир темпда турли баландликка кўтариш ва тушуриш ҳаракатини такрорлаш мумкин, лекин бунда қўл ҳаракати тезлиги турлича бўлиши, югуриш қадамларининг узунлиги бир хил бўлмаса-да, қадам частотаси маромли бўлса, югуришнинг тезлиги турлича бўлади.
Ҳ а р а к а т р и т м и деганда, актив мускул зўриқиши ва уни таранглашишини маълум вақт ичида пассив ва кучсиз ҳаракат фазалари билан боғлиқ ҳолда намоён бўладиган характерли томонларини тушунамиз. Бу хусусият фақат ҳаракат фаолияти дагина эмас, ҳар қандай тўлиқ ҳаракат актида ҳам мавжуд бўлади.
Шундай қилиб, ҳ а р а к а т р и т м и фазода маълум вақт давомида ҳаракат тизими таркибидаги мускул зўриқишини нисбатан тўғри ва ўз ўрнида уюштирилиши билан мувофиқлашиш оқибатидир. Бошқачасига айтганда ҳаракат техникасининг умумлаштирилган таснифи(характеристикаси) ҳаракатнинг р и т м и деб тушунилади.
Ҳар қандай, хатто нотўғри бажарилган ҳаракат акти таркибида ҳам (ҳаракат бўлакларининг узун қисқалигига билан боғлиқ) маълум ҳаракат ритми мавжуд.
Демак, ҳаракат ритми рационал, тўғри, юқори натижага олиб келувчи ёки норационал, нотўғри, натижа самарасини пасайтирувчи бўлиши мумкин.
Ритмнинг мажбурий шарти мавжуд ҳаракат таркибида кучли, уни бошқа бўлакларига нисбатан урғу берадиган, эътиборга лойиқ, ҳаракат таркибидаги ҳодиса (ҳаракат)нинг мавжудлиги ва унинг маълум вақт интервалида такрорланишидир. Ритм - ҳаркат техника сининг умумлаштирилган характеристикаси ҳам деб қаралади.
Тренировкалар таъсиридан зўриқишнинг кескин кучайиши ва пасайиши ҳамда ҳаракатнинг актив ва пассив фазаларининг давомийлиги чўзилиши мумкин. Юқори малакали спортчиларда ҳаракат ритми стандарт шароитда турғун характерда бўлади.
Ҳар қандай аниқ ҳаракат фаолияти маълум шахс томонидан техник жиҳатдан юқори ҳаракат мақоми даражасида бажарилса бизнинг эътиборимизга шу машқни бажаришдаги рационал ритм диққатимизни тортади. Лекин бу ритмни ҳар қандай ҳаракатга ҳам абстракт ҳолда қўллаш мумкин бўладиган «ритм» деб қараб бўлмайди. Ҳар бир спортчининг индивидуал хусусиятлари эвазига ҳаракатни бажаришда ўз ритми бўлади. Лекин ритмдаги вариация белгиланган чегарада ҳам ушбу фаолиятнинг асосий рационал структурасидан чиқмаслиги керак. Шунга кўра, ритм ҳаракат фаолияти таркибидаги алоҳида-алоҳида элементларни бир бутун қилиб боғлайди, ҳаракатни тезлаштириш ёки секинлаштириш билан унинг умумий ритмик шакли ўзгармайди.
Жисмоний машқларнинг ритмлари инсон томонидан онгли равишда рационал техниканинг объектив қонунлари асосида шакиллантирилади ва бошқарилади.
Таълим жараёнида шуғулланувчи ёки ўқувчига ҳаракатнинг акцент берилган қисмларига вақтнинг қисқа муддатида катта зўриқишни тўплаб, уни ишлата олса, ишлаётган асосий мускулларни бирлаштириб, уларга дам бериш имкони яратилади. Натижага эса яхши таъсир кўрсатади. Юқори малакали спортчилар, цирк артистлари машқ бажаришдаги ўзлари учун мослаб шакллантирган ритмлар асосида ҳаракатнинг акцент берадиган қисминигина катта зўриқишда бажарадилар.
Ҳ а р а к а т л а р н и н г к у ч и н и инсон жисми ёки унинг айрим қисмлари ҳаракатига таъсир қиладиган ички ва ташқи кучларга бўламиз.
И ч к и к у ч г а:
а) ҳаракат таянч аппаратининг п а с с и в к у ч и –мускулнинг эластиклиги кучи, мускулларнинг таранглашиш кучи, чўзила олишлиги ва бошқалар;
б) ҳаракат аппаратининг а к т и в к у ч и – мускулни тортиша олиш кучи;
в) р е а к т и в к у ч л а р – тана мускуллари звеноларининг ўзаро муносабатидан вужудга келадиган юқори тезланиш ҳосил қиладиган, тезланиш ҳаракатлари билан намоён бўладиган куч.
Т а ш қ и к у ч: - инсон жисмига ташқаридан таъсир қиладиган кучлар:
Do'stlaringiz bilan baham: |