5.5. Жисмоний машқларнинг классификацияси
Жисмоний машқлар ҳақидаги назарий билимлар бўлажак мутахассис касбий тайёргарлигининг мазмунида ўз ўрнига эга. Таълим-тарбия жараёнида ҳар бир машқдан ўз ўрнида фойда ланиш, ишлатиш учун жисмоний машқлар класси фикацияси ҳақидаги билимлар зарур. Индивиднинг жинси, ёши, жисмоний тайёргарлигининг даражасига қараб, шуғулланиш учун машқ танлаш ва улардан мақсадли фойда ланишда турли туркумдаги машқларнинг таъсир доираси турлича бўлишини ҳисобга олиш лозим бўлади.
Жисмоний машқларнинг тарихий классификацияси. Жисмоний машқлар тарихан – ўйинлар тарзидаги, гимнастика кўриниши даги, спорт ва туризм шароитида учрайдиган, фойдаланила диган машқлар, деб номланиб классификация қилин ган(тур кумланган).
Ўйинлар, гимнастика, спорт, туризм жисмоний тарбия тизимининг асосий воситалари сифатида тан олиниб келинган ва ҳозирги кун жисмоний машқлар классификацияси тарки бида ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Кўпчилик олимлар нинг фикрига қарама-қарши ўлароқ, улар доимий ўзгарти рилиб, такомиллаштирилиб, жисмоний тарбия ва спорт амали ётида фойдаланилмоқда.
Тарихий қабул қилинган жисмоний машқлар туркуми давр ўтиши билан ўз ўрнини ўзидан прогрессив бўлганларга бўшатиб бермоқда ёки уларнинг таркибида такомил лаштирилмоқда. Жисмоний машқларни жисмоний тарбиянинг асосий воситаси эканлиги ҳорижий жисмоний тарбия тизимларида ҳам ўзининг илмий асосига эга. Демак, ўйинлар, гимнастика, спорт, туризм таркибига кирган жисмоний машқларни тарихий жисмоний машқлар туркуми дейиш бизда айрим ҳолларда нотўғри фикр туғдиради. Чунки, спорт туркумига кирган югуриш, юриш, сакрашлар жисмоний машқ сифатида ўйинлар, гимнастика, туризм машқлари тарзида ҳам учраши табиий. Аслида бу машқлар бир-бири билан ўзаро узвий боғлиқ ҳолда фойдаланилади.
Ў й и н атамаси хилма-хил фаолиятни ифодалайди. Табиат ўйини, чаққонлик, куч ўйини ва бошқалар. Маданият соҳаси бўйича эса, актёр ўйини, олимпиада ўйинлари ёки спорт ўйини, буларнинг ҳаммаси хилма-хил маъно беради.
Ўйин тарихий тўпланган ижтимоий ҳодиса сифатида фаолиятнинг айрим тури ҳисобланади. Ўзининг ҳаётий аҳамияти орқалигина жамиятда ўзига қизиқиш уйғотади ва айрим зарурий ҳолатларда одамларни ўзига тортади, тарбия жараёнида восита тарзида фойдаланилади.
Ўйин фаолиятида одам ўзини ўраб олган муҳит билан ўзгача алоқада, бир мақсадга йўналтирилган фаолиятда бўлади ва ҳам жисмоний, ҳам ақлий қобилиятини машқ (тренировка) қилдиради. Меҳнатдан фарқли ўлароқ, ўйин пайтида моддий неъмат яратилмайди. Ўйин шароитида турли хилдаги ҳаркат ларни танлаш ва бажариш имконияти бор, ўйновчининг ҳис-ҳаяжонини, ижодий қобилиятини, фаоллигини ҳамда ташаб бусини ишга солишга мажбур қилади.
Ҳозирги кунда ўйинчилар сонига қараб яккама-якка, жамоа бўлиб, кўпчилик (омма билан) ўйнайдиган ўйинлар мавжуд. Булар педагогика ва ҳаётда ҳ а р а к а т л и ў й и н лар ва с п о р т ўйинлари сифатида тарбия жараёни воситаси бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Ҳ а р к а т л и ў й и н л а р жисмоний тарбия воситаси сифатида ж а м о а л и, ж а м о а г а у ю ш м а й, ўзининг маълум спорт майдонига, стандарт қоидасига эга бўлмаган, қийин жисмоний машқларнинг айрим элементларини ўз ичига олган ҳолдаги ҳаракатлар тарзида, сўнг аста-секинлик билан содда ўйин қоидалари, ўйин майдонлари чегараланиб, ўйин қоидалари қийинлаштирилиб маълум шаклга келтирилиб, спорт ўйинларига айлантирилади.
Жамоа бўлиб ўйнайдиган ҳаракатли ўйинлар уч турга бўлинади: а) ўйинчиларни жамоаларга ажратмай ўйнайдиган ўйинлар; б) жамоали ўйинга айланиб кетадиган ўйинлар; в) жамоаларга бўлиниб ўйналадиган ўйинлар (барча спорт ўйинлари киради). Демак, спорт ўйини ҳам ҳаракатли ўйиндир.
С п о р т ў й и н л а р и жисмоний тарбия воситаси сифатида ўзининг катъий ўйин қоидалари ва талабларига, чегараланган спорт майдони жиҳозларига эга. Ўйин пайтида вазифаларни индивиднинг ўзигина ҳал қилмай, жамоа ҳал қилади. Бу ўйинлар бўйича мунтазам мусобақалар уюштирилади. Ўйинчиларга даража (разряд) ва унвонлар берилади. Спорт ўйинлари мунтазам такомиллашади ва ривожланади (техникаси ва тактикасининг ривожланиши унинг самарадорлигини оширади).
Кейинчалик эса ўйин ўйинчиларнинг ўзаро фаолияти шаклига кўра (командали ўйналадиган ўйинлар) қуйидаги ларга бўлинади:
а) ўйин пайтида рақиб команда ўйинчилари танаси, унинг қисмлари бир-бирига тегмай ўйналадиган ўйинлар - волейбол, городки, бадминтон, стол тенниси, шахмат-шашка ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |