б) рақиб ўйинчилари бир-бирига тегиши билан ўйналадиган ўйинлар: футбол, баскетбол, регби, хоккей, майса устидаги рус лаптаси ва бошқалар.
Тарихан мавжуд жисмоний тарбия тизимлари ўйинларнинг шу томонларини ҳисобга олиб, жамият аъзоларини ҳар томонлама жисмонан баркамол қилиб тарбиялашнинг асосий воситаларидан бири, деб тан олганлар ва тарбия жараёнида ундан фойдаланганлар.
Г и м н а с т и к а – ўйинлар, спорт, туризм қатори у ҳам жисмоний тарбия воситасидир. Асосий вазифаси турли ҳаётий фаолият учун умумий жисмоний тайёргарликни йўлга қўйишга хизмат қилади. Бундан ташқари, ўзининг гавдасини тута билиши ёки тананинг аъзолари ҳаракатини бошқара олиши, танадаги жисмоний камчиликларни тўғрилашдек махсус вазифаларни ҳам ҳал қила олади. Ҳозирги кунда жаҳон халқлари гимнастикаси тизимини танқидий ўрганилиб, кераксизларини улоқтириб, фойдали томонини ўзида илмий мужассамлаштирилган ҳолда жисмоний тарбия жараёнида ижобий фойдаланилмоқда.
Гимнастикада жисмоний машқларнинг барчасидан фойда ланилиши мумкин. Улар:
а) с а ф л а н и ш ва қ а й т а сафланиш машқлари. Бу машқлар сафланишнинг рационал йўллари, гавдани тўғри тутиш, командаларга бўйсуниш, қадди-қоматни ростлаш ва бошқа вазифаларни ҳал қилади;
б) а с о с и й ж и с м о н и й м а ш қ л а р. Бу машқлар тананинг барча аъзоларига умумий ёки айрим ажратиб олинган аъзоларини ривожлантиришда фойдаланилади, ҳаракат малакаларининг тез шакилланиши учун қулайлик яратади;
в) э р к и н м а ш қ л а р. Бу ном орқали мусиқа остида бажариладиган ҳаракатлар комбинацияси тарзида тузилган машқлар тушунилади. Эркин машқлар билан шуғулланувчиларнинг ҳаракатини кузатсак, биз ҳаракатларни мусиқа ритми, темпига тушаётганлигини ёки унинг нафосати, гўзаллигини кўриб, инсон ҳаракатлари заҳираси-нинг бойлиги ва бетакрорлигининг гувоҳи бўламиз;
г) з а р у р и й ҳ а ё т и й – а м а л и й м а ш қ л а р: юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, тирмашиб чиқиш, юк кўтариш ва бошқа қатор машқлар. Булар жисмоний сифатларни ривожлантиришдаги асосий воситалар саналади;
д) м а х с у с г и м н а с т и к а с н а р я д л а р и д а б а ж а р и л- а д и г а н м а ш қ л а р: перекладинада, брусpяда, конp, халқада, якка-чўпда ва бошқаларда бажариладиган машқлар. Улар куч, чаққонлик, бўғинлар ҳаракатчанлиги, мускуллар эластикаси, руҳий ва бошқа сифатларни тарбиялайди;
е) а к р о б а т и к а м а ш қ л а р и: қўлда туриш, ёнбош томонга танани букмай айланиш, «рандат», «фляг» ва бошқа қатор якка жуфт, гуруҳ бўлиб бажариладиган машқлар киради.
Улар асосий зарурий ҳаётий ҳаракат малакалари ва кўник маларини тарбиялайди. Спорт маҳоратини оширишда ва умумжисмоний тайёргарлик учун етакчи воситадир;
ж) б а д и и й г и м н а с т и к а: рақс тарзидаги, жисмсиз, жисмлар билан бажариладиган машқлар бўлиб, ўз ичига юриш, сакраш, эгилувчанлик талаб қиладиган қатор машқларни олади ва уларни мусиқа билан қўшиб бажариш тушунилади, у спортнинг алоҳида тури саналади.
Гимнастика машқлари тизими доимо ривожланиб ва таркиби бойиб бормоқда. Илмий тадқиқот ишлари ва кузатишлар айрим машқларнинг қайтадан тузилаётганлиги, янгиланаётганлиги, айримларини мустаҳкамланаётганлиги ва такомиллашаётганлигини кўрсатмоқда.
Собиқ Иттифоқ гимнастикачиларининг 1948 йили бўлиб ўтган конференциясида гимнастиканинг ҳаётда амалий қўлланишига қараб, қуйидаги турларга ажратилган:
А с о с и й г и м н а с т и к а – вазифаси умумжисмоний тайёргарликни йўлга қўйишдир. Асосий гимнастика машғулотлари ҳар томонлама жисмоний қобилиятларни ривожлантириб, спорт маҳоратини оширишга имконият яратади. Асосий гимнастикага сафланиш ва қайта сафланиш, умумий ривожлантирувчи машқлар, ҳаётий-амалий машқлар, акробатика, бадиий гимнастика ва бошқа машқлар ҳамда айрим гимнастик жиҳозларда бажариладиган машқлар киради.
Г и г и е н и к г и м н а с т и к а билан шуғулланиш организм-нинг саломатлигини мустаҳкамлайди. У кишида бардамлик, иш қобилиятининг юқори даражада бўлишини таъминлайди. Гигиеник гимнастика эрталаб, кундуз куни, оқшом ёки уйқудан сўнг ўтказилади. Ёши ўтганларда эрталаб ки гимнастика яккама-якка ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши аҳамиятли. Улар организмнинг ҳаракат аппарати, юрак томирлари, нафас олиш тизими ва бошқа органларнинг ишини нормаллаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |