Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet1/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ
НАЗАРИЯСИ ВА
УСЛУБИЁТИ
(I ТОМ)

Фарғона - 2014


Муаллифлар:


Абдуллаев А. – педагогика фанлари номзоди, доцент;
Хонкелдиев Ш.Х. – педагогика фанлари доктори, профессор.

Тақризчилар:


Керимов Ф.А.– педагогика фанлари доктори, профессор.
Кошбахтиев И.А. – педагогика фанлари доктори, профессор.
Дарслик жисмоний маданият ва жисмоний тарбия бакалаврияти талабалари, магистрантларини тайёрлаш ДТС, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқлаштирилган. Жисмоний маданият таълими жараёнининг ташкил этилиши, амалга оширилишининг мазмунини, амалий малака ва кўникмаларига оид ўқув материалларини жисмоний маданият, жисмоний тарбия, спорт мутахассисларининг касбий тайёргарлигининг илмий, назарий, ўқув услубий билимлари ҳақидаги инновацияларни мужассамлаштирган. Жисмоний мада ният ва спорт мутахассисларини тайёрлайдиган олий ўқув юртларининг талабалари, магистрантлари, ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқувчи талаба ёшлари, таълим муассаларининг жисмоний маданият ўқитувчилари учун мўлжалланган

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан жисмоний тарбия факультетлари мавжуд бўлган универ ситетлар, педагогика институтилари, педагогика лицейлари, спорт коллежларининг жисмоний тарбия, жисмоний маданият, чақириқ қача ҳарбий таълим ихтисослиги ўқувчи талаба ёшлари, магистран тлари учун дарслик сифатида тавсия қилинган.


Дарслик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузури даги Фан ва техника марказининг инновация ишлари дастури доира сида яратилган.


Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари Вазирли гининг илмий-услубий кенгаши томонидан 2005 йили нашр этишга рухсат этилиб (2005 йил 14 октябрдаги 4-сон баённома), чоп этилган дарсликнинг тўлдирилган 2-варианти ҳисобланади.
© ЎзДЖТИ нашриёт-матбаа
бўлими, 2014 й.
СЎЗ БОШИ

Ҳар бир жамиятимиз аъзосининг зарурий эҳтиёжларидан бири илм олишдир. Мустақил тараққиётимизнинг илк кунла ридан бошлабоқ унинг ҳуқуқ ва манфатлари олий қадрият сифатида улуғланиб келинмоқда. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан инсон манфаатларини таъминлаш барча ўзгариш ва ислоҳотларимизнинг бош мақсадига айланди. Буни биргина таълим соҳасидаги ўзгаришлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Шунинг учун ҳам бу соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар ҳалқаро ҳамжамият томонидан ҳам кенг кўламда эътироф этилмоқда.


Мамлакатимизнинг жисмоний маданияти ва жисмоний тарбияси таълими жараёни бундан истисно эмас. Ҳозирги кунда давлат сиёсати даражасигача кўтарилган ”Баркамол авлод тарбияси”нинг етакчи ўзани саналган жисмоний тарбия таълимининг ривожланишига инновацион салоҳият ва қулай шарт- шароитлар юзага келганлиги ўз навбатида соҳа кадрла рини тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришни тақазо этади. Шунга кўра ҳалқаро талабларга жавоб берадиган дарсликлрни тайёрлаш ҳозирги кун талаби ҳисобланади.
Жисмоний маданият, жисмоний тарбия, спорт соҳаси кадрларини тайёрлашнинг мавжуд миллий модели талабла ридан келиб чиқиб, Республикамиз олий ўқув юртларининг жисмоний тарбия факультетлари талабаларига мўлжалланган, 2005 йилда чоп этилган”Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият”ҳамда”Чақириққача ҳарбий таълим”бакалаврлари ихтисослигининг касбий билимларини берувчи “Жисмоний маданият назарияси ва услубиёти” дарслигининг 2-тўлдирилган вариантини эътиборингизга ҳавола қилдик.
Чунки, мамлакатимизнинг соҳа кадрларини тайёрлаш миллий модели талаблари жаҳон стандартларига жавоб берувчи, илғор халқаро инновациаларни ўзида мужассам лаштирган давлат тилидаги, айниқса, янги педагогик техноло гиялар асосида ўқитишга мўлжалланган махсус адабиётларни яратишни назарда тутмоқда.
Охирги ўн йилликда Республикамининг етакчи олимлари Ф.А.Керимов Э.А.Сейтхалилов, И.А.Кошбахтиев, Т.С.Усмон ходжаев, Р.С.Саломов, Ю.М.Юнусова, Л.Р. Айрапетьянц, Ш.Х. Ханкельдиев, Р.Д. Халмухамедов ва бошқалар томонидан энг зарур адабиётлар - дарсликлар, монографиялар ўқув қўллан малари ёзилди. 2004 йилдан бошлаб эса”Фан спортга”номли илмий-назарий махсус журнални чоп этилиши мамлакати мизда, ҳорижда олиб борилаётган жисмоний маданият ва спорт соҳаси бўйича янгиликлар билан яқиндан танишиш имкони ятини юзага келтирди.
Одатда, дарсликлар мазмуни унинг яратилиши даврнинг илмий-назарий билимлари ва унинг истиқболига оид маълу мотларнинг мазмунини ўзида мужассамлаштиради. Амалдаги “Жисмоний маданият назарияси ва услубиёти”(2005) дарслиги охирги 7 йилликдаги “Жисмоний маданият ва жисмоний тарбия” бакалаврларини тайёрлашга оид инновацияларни, бой илғор тажрибаларни ўзида мужассамлаштириши лозим. Шунга кўра дарсликнинг 2-тўлдирилган вариантини эътиборингизга ҳавола қилдик. Уни мукаммал деб даво қилиш ниятимиз йўқлигини эътироф этиб, уни Республикамиз олимларининг соҳа бўйича илмий тадқиқотларининг натижалари, ҳорижий мамлакатларнинг ҳозирги кун жисмоний тарбия ва спорт амалиётида фойдаланилаётган инновациялар ҳамда таълим жараёнининг янги ўқитиш технологияларини мужассам лаштиришга имкон қадар уриндик. Етакчи хорижий олимлар Л.П.Матвеев, В.М.Видрин, А.А.Гужаловский, Б.Н.Минаев, Б.М.Шиян, В.А.Ашмарин, Ю.И.Евсеев ва бошқаларнинг илмий тадқиқотларининг натижалари, тўпланган илғор бой тажриба лари, янги яратилган дарсликлари, ўқув, услубий қўлланмала рининг материалларидан фойдаландик.
Жисмоний маданият назарияси ва услубиёти ўқув предметининг мазмуни ҳозирги кунда нисбатан мустақил лекин бир-бири билан ўзаро узвий боғланган муаммоли цикллари билан касбий тайёргарликнинг илмий-назарий, амалий малака ва кўникмаларига оид материалларини ўзида мужассамлаштирган.
“Баркамол авлод”тарбияси миллат келажаги, ёш авлод саломатлиги, унинг соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти эса давлатимиз сиёсатига айланганлигини назарда тутиб, дарсликнинг «Жисмоний маданиятнинг ижтимоий моҳияти» ёритилган бобида жисмоний маданиятнинг жамиятдаги ўрни, унинг хизматлари, “Спорт жисмоний маданиятнинг таркибий қисми” бўлимида болалар, ўсмирлар, ёшлар жисмоний мадан ияти ва спорти, оммавий мактаб спортига оид мавзуларга кенгроқ ўрин бердик.
«Жисмоний сифатларни ривожлантириш» бобида турли ёшдаги мактаб ўқувчиларининг ҳаракат сифатларини физио логик асослари ва уларни тарбиялаш методикасига оид материалларни, ҳаракат малакалари ва кўникмаларини шакллантириш, уларнинг заҳирасини ошириш услубиёт ларини касбий тайёргарлик нуқтаи назаридан кенгроқ ёритдик. Илк бор ”Спорт тренировкасининг асослари” боби янгитдан киритилди, жисмоний тарбия таълимининг янги педагогик технологиялари, тарбия жараёнининг моҳиятини чуқурлаш тириш ва самарадорлигини оширишга оид назарий материалларнинг мазмуни дарсликнинг 12 боб, 23 бўлимининг мазмунидан жой олган. Мамлакатимиз олийгоҳларининг кадрлар тайёрлаш ДТСларининг талаблари асосида, ихтисос ликларнинг намунавий ўқув режалари ва ўқув дастурлари билан мувофиқлаштирилган. Асосан Олий ва ўрта махсус давлат таълими муассасаларининг талаба ёшлари, жисмоний тарбия ўқитувчилари, болалар, ўсмирлар спорт мактаблари тренер лари, жисмоний маданият ва спорт йўриқчилари ва кўп сонли жисмоний маданият ва спорт ихлосмандлари учун мўлжалланган.
Мамлакатиизнинг олийгоҳларида 2005 йилдан бошлаб жисмоний тарбия факультетларининг ўқув тарбия жараёнида дарслик сифатида фойдаланилмоқда. Дарсликнинг тўлди рилган 2 варианти ҳақидаги ҳар қандай фикрларингиз учун олдиндан самимий миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.
Манзилимиз: Фарғона шаҳри, Мураббийлар кўчаси, 19 уй. Фарғона Давлат университетининг ўқув-услубий бўлимига деб ёзилсин.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish