Спорт педагогикасининг айрим фанлари (спорт ўйинлари, гимнастика, енгил атлетика, сузиш ва ҳ.к. ларни ўқитиш) услубиёти алоҳида мустақил ажратилган илмий ва ўқув фанлари тарзида шаклланган. Жисмоний маданият назарияси ва услубиёти фани эса уларни ягона назарий ва усулий асослар билан қуроллантиради. Ўрганиш предметлари характерига қараб бу фанлар педагогика фанлари тизимидаги алоҳида фан сифатида ўз қоидаларини ижтимоий, психологик ва биологик факторлар ҳисобига тўлдиради.
1.2. Жисмоний маданият назариясининг манбалари
Жисмоний маданият назарияси ва услубиёти фанининг ривожланиши ва такомиллашиши учун қуйидагилар а с о с и й м а н б а саналади:
- мамлакатимизда жисмоний маданият ва спортни янада юксалтиришнинг йўллари ва ҳозирги пайтдаги аҳволи ҳақидаги ҳукумат қарорлари, қонунлари;
- жамият ривожланиши давомида инсонни ҳар томонлама камол топтириш ҳақидаги прогрессив таълимотлар (улар орқали инсоннинг ҳар томонлама ривожланиши ҳуқуқинигина овоза қилиш билан кифояланмай, унинг мазмунини очишга уриниш ҳамда шу ғояларини амалга ошириш йўлларини назарий, амалий жиҳатдан асослаш лозим бўлади);
- жисмоний маданият назарияси ва услубиёти соҳаси бўйича олиб борилган ва олиб борилаётган илмий изланишлар ва бошқа аралаш фанларнинг жисмоний тарбияга оид тўплаган назарий, амалий билимлар банки;
- ижтимоий турмуш тарзи унинг ҳаётий амалиёти тажрибаси, жамиятнинг юқори жисмоний тайёргарликка эга бўлган кишиларга бўлган талабини қондириш бўйича тўпланган амалий тажрибалар;
- жамият аъзоларининг жисмоний тарбия қонуниятларига оид билимлари ва шу аснода инсон жисмоний камолоти тизими ва уни бошқаришга оид назарий ва амалий билимлар;
- мавжуд жамият маънавиятининг бир бўлаги ҳисобланган жисмоний тарбия тизимига оид жисмоний маданият концепциялари;
- жисмоний тарбия амалиётига–манба тарзидаги назарий қоидалар ва уларнинг ҳаётийлиги, жисмоний тарбия амалиётидаги оригинал ғоялар, тарбия назарияси ва услубиётидаги инновациялар;
- архив материаллари, шахсий кузатиш натижалари (кундаликлар, спортчилар ва уларнинг мураббийларининг режалари, мусобақа баённомалари, конспектлар, маъруза матнлари ва ҳ.к.лар) жисмоний маданият назариясини бойитади ва унга манба бўлиб хизмат қилади;
- соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти назарияси ва амалиёти тажрибалари орқали тўпланган назарий билимлар, экологик ва бошқа маълумотлар, жисмоний маданият назарияси ва услубиёти фанини бойитади, унга манба бўлиб хизмат қилади.
1.3. Жисмоний маданият назарияси ва услубиётининг ривожланиш даврлари
Жисмоний маданият назарияси ва услубиётининг ривожланиши бир неча даврларни ўз ичига олади (1-расмга қаралсин) деб ёзади Б.А.Ашмарин (1979), М.Я.Вилен скийлар (1991) таҳрири остида чоп этилган жисмоний тарбия факультетлари талабалари учун ёзилган дарсликларда.
Б и р и н ч и д а в р – башарият тараққиётининг илк фаолиятнинг организмга таъсири ҳақида энг дастлабки (эмпирик) билимлар (Понамарев Н.И. 1975), уларнинг тўпланиши, «машқланганлик» нинг фойдасини сезиб, маъносига етиш ва тўпланган тажрибани авлоддан-авлодга узатиш усулларини англаш, «жисмоний машқлар» ва «жисмоний тарбия»нинг пайдо бўлиши учун шарт-шароит яратилиши омиллари юзага келган даврни ўз ичига олади.
И к к и н ч и д а в р – жисмоний тарбия жараёнида қўлланила бошланган биринчи услубиётларнинг яратилиши–қадимги Юнонистонда қулдорлик давлати даври ва Ўрта асрни ўз ичига олади (Г.Д.Харабуга, 1974). Жисмоний тарбиядаги бу услубиётлар тажрибалар орқали юзага келган бўлиб, файласуфлар, педагоглар, тиббиёт ҳали одам организмининг функционал фаолияти қонуни ятлари унчалик ўрганиб улгурмаган, жисмоний машқлар таъсирининг механизми хали етарли даражада ўрганил маган, жисмоний машқлар билан шуғулланишнинг фойдаси шуғулланувчининг ташқи кўринишига қараб баҳо бериладиган давр бўлган.
Юнонистоннинг жисмоний тарбия услубиётлари кенг оммалашган, унинг мавжуд воситалари ва услубиётларидан куч, чидамлилик ва бошқа ҳаракат сифатларини ривож лантириш учун ягона тизимга бирлаштирилиб фойдала нила бошланган даврни ўз иичига олади.
Ўрта асрнинг ўрталарида жисмоний тарбиянинг воситалари ва услубиётларининг хиллари кўпайди. Гимнастика, сузиш, ўйинлар, камон отиш, отда чопиш, қиличбозлик бўйича дастлабки қўлланмалар пайдо бўлди. Аждодларимиз Абу Наср Фаробий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Берунийларнинг тан тарбиясига оид илмий дунёқарашлари вужудга келди (Усмонхўжаев Т.Н. 1995).
Do'stlaringiz bilan baham: |