Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet8/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

2.2. Жисмоний тарбия тушунчаси

Жисмоний тарбия тушунчаси – атамаси мазмунига кўра кенг маънодаги “тарбия” деб номланадиган умумий педагогик тушунча таркибига киради ва тарбия жараёнидаги тарбиявий билим (таълим) бериш вазифаларини мутахассис педагогнинг йўналтирувчи хизмати асосида таълим принцпларига мувофиқ ёки ўзини-ўзи тарбиялаш тартибида ҳал қилади.


Жисмоний тарбия бу– педагогик жараён бўлиб, инсон организмини морфологик ва функционал жиҳатдан такомил­лаш­тириш, унинг ҳаёти учун муҳим бўлган асосий ҳаётий- зарурий ҳаракат малакалари, кўникмалари, улар билан боғлиқ бўлган билимларни шакллантириш ва ҳаракат сифатларини ривожлантиришга йўналтирилган кўп йиллик педагогик жараён тушунилади.
Қайд қилинган таърифда, жисмоний тарбияни инсон тарбиясининг мустақил тури сифатидаги ўзига хослиги таъкидланган. Жисмоний тарбияга оид бундай ўзига хосликнинг таркибида алоҳида икки маънодаги «жисмоний билим» ва «жисмоний сифатларни ривожлантириш», деб аталган тушунчалар ётади.
Тарбиянинг бошқа хилларидан фарқли хусусияти шундаки жисмоний тарбия жараёнида ҳаракат малакалари ёки кўникмалари шакллантирилади ва улар орқали инсон жисмининг ҳаракат сифатлари тарбияланади.
Жисмоний тарбиянинг икки хусусий томони ёки қисми мавжуд бўлиб улар - ҳаракат (ҳаракат фаолияти)га ўқитиш (ўргатиш) ва жисмонинй сифатлар (қобилиятлар)ни тарбиялаш деб фарқланади.
Ҳаракатга ўргатши (ўқитиш) ўзининг асосий мазмунига кўра жисмоний билим (таълим) беришни, яъни инсонни ўз ҳаракатларини рационал бошқаришни билишини, таҳлил қилишига оид назарий билимларга эга қилишни ва шу йўл билан эгалланган билимларига асосланиб, ҳаётий-зарурий ҳаракат малакалари ва кўникмалари фондини бойитишни ҳамда уларга оид назарий билимларга эга қилишни назарда тутади (П.Ф.Лесгафт).
Ўз жисми тарбиясига оид билимларга эга бўлиш инсон учун ўзининг ҳаёти давомида эгаллаган, тўплаган ҳаракат заҳираси ва имкониятларидан рационал фойдалана олиши учун керак бўлади.
Жисмоний тарбиянинг моҳиятига кўра яна бошқа аҳамиятли томони- уни организмнинг жисмоний сифатларини мақсадли ривожлантиришга йўналтирилиб, организимнининг табиий хусусиятларига комплексли таъсир ўтказиш,меъёрли жисмоний функционал юкламалар орқали жисмоний машқлар (ҳаракат фаолиятлари)ни бажартириш, шунингдек, индивид ҳаётий режими (турмуш тартиби)ни оптималлаш йўли билан ва табиатнинг ташқи муҳити шароитидан роционал фойдланишни стимуллаш ва бошқариш учун зарурлигидир.
Жисмоний тарбиянинг юқорида қайд қилинган жиҳат-ларига жисмоний сифатларни ривожлантириш ёки тарбиялаш - қ ис қ а м а ъ н о д а г и ж и с м о н и й т а р б и я, деб ҳам қаралади.
Жисмоний тарбия жараёнида жисмоний ҳаракатлар (машқлар) билан шуғулланиш орқали организмни ташқи кўриниши- шакли ўзгаради.Бу ўзгаришлар органлар фаолияти ва хизматида ҳам содир бўлади.
Ҳозирги кунга келиб инсоннинг меҳнат фаолияти ёки онгли равишда ўзи ихтиёрий равишда бажарадиган ҳаракатлари (мушаклари фаолияти)дан организмда “қувват” юзага келиши ва бу энергия фақат мускул иши, фаолияти учунгина сарфланмай (олдин фақат мускуллар фаолияти учун ишлатилади деган назария мавжуд бўлган), ички аъзоларимизнинг фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатиши М.Р.Магендовичнинг “мотор висцериал рефлекслари” назарияси орқали аниқланди3.
Ҳаракатланиш, жисмоний машқлар бажариш орқали ҳосил бўлган энергия мушаклардаги, бўғимлар ва пайлардаги микроскопик нерв толалари орқали марказий асаб тизими (МАТ)томонидан бошқарилиб ички органларимиз- аъзоларимизни фаолиятини яхшилаш, қувватлаш учун узатилиши исботланди. Яхши ривожланган мушакларнинг ишлашидан юқори частатадаги импульсларни юзага келиши,заиф ривожланган мушаклардан эса пас частотали, уларнинг айримлридан эса умуман “қувват” ажралмаслиги тадқиқотлар орқали аниқланди.Бу билан жисмоний тайёргарлиги, мушаклари меъёрида ривожланмаганларнинг кўпчилигини турли хил касалликларга тез берилиши, ҳаётдан нолиб писсимистик руҳда ҳаёт кечиришларининг сабаби ҳам шунда .
«Жисмоний билим» тушунчаси дастлаб юзага келган “тарихий тизимлар”деб номланадиган жисмоний тарбия тизимларида учрайди, масалан, Фит «ўз вужудини тарбия» қилиш мақсадида жисмоний машқлар зарурлиги ҳақида гапириб, ундан қандай фойдаланиш ҳақидаги назарий билимлар зарурлигини эътироф этиб, инсон жисми тарбияси жараёнининг назариясини яратиш лозимлигини таъкидлаган.
Жисмоний билим-жисмоний машқларни, меҳнат ҳаракатларини бажариш, ундан фойдаланиш,лозим бўлганда ҳаётий шароитда қўллаш маҳорати ва кўникмаларига оид назарий тушунчаларни ўз ичига олади.
Песталоции болаларнинг «вужудини тарбиялаш»ни назарий билимларини ишлашни астойдил ёқлаб чиққан.
П.Ф.Лесгафт жисмоний билим назарясининг асосчиси бўлиб,назарий билим беришни, жисмоний тарбиянинг кенгайтирилган маъноси деб тушунтирган. Лекин унинг жисмоний тарбия таълими, жисмоний билимлар ҳақидаги таълимотининг асосий ғояси том маънодаги жисмоний таълим ғояси бўлиб, у ҳар бир бола ўзининг ҳаракатларини таҳлил қилишини, уларнинг ўз ҳаракатларини биридан бирини фарқлашга ўрганиши лозимлигини ёқлаб чиққан.
Жисмоний машқларнинг моҳияти, қўллаш тартиби (кетма-кетлиги), бажариш техникасини фарқлашни ўрганиш лари, уларни таққослаш, бажаришга онгли ёндашиш, ҳаракатларини бошқара олиш, юзага келадиган тўсиқларни енгиш, лозим бўлганларига - тез мослаша олиш, иложи борича, чаққонлик ва қатъият намойиш қилишни ўрганиш, оз вақт ва камроқ энергия сарфлаб, эвазига самарали жисмоний иш қилишни, ғайрат билан ҳаракат қилишни ўрганишлари керак, деб ҳисоблаган.
Хуллас, гап, биринчидан, тўғри ҳаракат кўникмаларини ҳосил қилиш ҳақида бўлса, иккинчи томондан, уларни бажаришга онгли муносабатни ривожлантириш негизида, ҳаракат, кўникма ва малакаларидан ҳаётий вазиятнинг турли ҳолатида, лозим бўлган ҳаракат фаолиятини намоён қилиш, унинг бой заҳирасига эга бўлишни назарда тутадн.
Жисмоний тарбия жараёнидаги жисмоний билимлар индивиднинг жисмоний маданияти даражаси ва жисмоний тарбиясидаги муҳим омил ҳисобланади.
Ж и с м о н и й т а й ё р г а р л и к тушунчаси. Жисмоний тарбия жараёнининг асосий йўналишларидан бири жисмоний тайёргарликни йўлга қўйишдан иборатдир.. Жисмоний тарбия жараёнида учта асосий жисмоний тайёргарлик йўналиши мавжуд бўлиб, улар инсон жисмоний тарбиясининг ана ўша рамкалар асосида ,” умумий жисмоний тайёргарлик”,” касб-ҳунар жисмоний тайёргарлиги”,” спорт тайёргарлиги”деб алоҳида ажратиб йўлга қўйилади.
Одатда, жисмоний тайёргарлик индивид гавдасининг ташқи кўриниши, қадди – қомати, бўйи-бастига қараб тавсиф ланади. Уни жонли тилда “бақувватлик” деб аталади. Жисмо ний тайёргарликни йўлга қўйишнинг асосий шартларидан бири эса тана шаклини яхшилашдир. Бунга асосан тана мушакларини ривожлантириш, унинг вазнини изга солиш(бош қариш), қадди-қоматни тарбиялаш, тузатиш, яхшилаш, орқали эришилади. Қайд қилинган жараённи жисмоний тайёргарлик жараёни деб аташ қабул қилинган.
Мушаклар массасини ривожлантиришнинг асосий услуби куч талаб қиладиган жисмоний машқлар билан шуғулла нишдир. Аслида мушакларнинг ривожланганлиги даражаси жисмоний тайёргарликнинг юқорилиги дегани эмас. Бу жиҳат организмнинг морфо-функционал тайёргарлиги билан жисмоний сифатларни ривожланганлигини мувофиқ­лиги орқали кечса, жисмоний тайёргарликнинг даражаси ҳақида сўз юритиш мумкин.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish