Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet10/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Жисмоний тайёргарликнинг икки кўриниши мавжуд бўлиб, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик тарзида амалга оширилади.
У м у м и й ж и с м о н и й т а й ё р г а р л и к (УЖТ) деб инсон организмининг ҳаракат сифатларини тенг, бирини - биридан устун қилиб ривожлан­ти­рмай, барчасини тенг ривожлантиришга йўналтирилган кўп йиллик педагогик жараён тушунилади.
Ҳозирги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилган СТТ жисмоний маданиятининг асосида ҳам жамият аъзосини УЖТини яхшилаш масаласини ҳал қилиш ётади.
УЖТнинг мазмуни, восита­лари, усуллари ва машғулотларни ташкил этиш жараёнида инсон фаолиятининг барча шакллари, у спорт фаолиятими, меҳнат жараёни фаолияти кўри­нишида бўладими, кенг жиҳатли базавий жисмоний тайёргарликни юзага келти­ришга йўналтирилади.
УЖТ жараёнидаида асосан қуйидаги в а з и ф а л а р ҳал қилинади, улар:

  1. инсон организмининг ҳар томонлама жисмоний ривожланишини таъминлаш - чидамлилик, куч, тезлик, чаққонлик ва эгилувчанлик сифатларини ривож­лан­­тириш билан жамият аъзосини умри давомида ёши учун мос даражадаги ҳаракат активлиги тонусини ушлашнинг оптимал базасини яратиш;

  2. саломатликни мустаҳкамлаш, организмни ташқи муҳитнинг зарарли омилларига қарши тура олиш жиҳатини кучайтириш;

  3. ўқув ва меҳнат фаолияти давомида иш қобилияти пасайган ҳолатларда фаол ҳордиқ чиқариб, организм қувватини тиклаш учун шароит яратиш;

  4. қўшимча ёки кутилмаганда юзага келадиган қийинчиликларни енгиш учун ирода кучини мустаҳкамлаш ва бошқалар.

Маънавий меросимизга тааллуқли Шарқ мутафаккирларининг концептуал-методологик тарихий асарлари, ҳалқ педагогикаси анъаналарида, диний адабиёт манбааларида ҳам инсон жисмоний тайёргарлиги жараёни, уни ривожлантиришнинг муҳимлигига, фақат ундан кундалик турмуш шароитидагина эмас, ватан ҳимояси жараёнида ҳам муҳимлигига оид айтилган фикрларга дуч келамиз.
Абу Наср Форобий, Абу Райхон Беруний, Фирдавсий, Алишер Навоий, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Заҳириддин Бобур ва бошқа алломаларимизнинг тан тарбияси, инсон жисмининг жисмоний қуввати ҳақидаги фикрлари биз ўрганишни мақсад қилган муаммони аждодларимиз даврида ҳам муҳим эканлигини кўрсатади. Бобокалонимиз, тиббиёт оламининг етакчи намояндаси Абу Али ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” асарида “Жисмоний машқлар билан мунтазам равишда шуғулланган одам ҳеч қандай даволанишга муҳтож бўлмайди” деб ёзган 6.
Жаҳонгир бобомиз Амир Темур жаҳонга машҳур асари саналмиш ўзининг “Тузуклари”да ўз қўшинига сарбозларни танлаш қоидасида қуйидаги уч жиҳатга эътибор бериш лозимлигини уқтирган: энг аввало, соғлом ва бақувват бўлиши, иккинчиси, қуролни бирор туридан моҳирона фойдалана олиши, учинчиси-ақли, заковати, иқтидорини синаб кўриш лозимлигини талаб қилган.
Эътбор берсак, бўлажак жангчи танининг сиҳатлиги, жисмининг бақувватлиги биринчи ўринга қуйилган. Байрамлар, сайллар ва бошқа йирик тантаналарда ёки сарбозликка номзодлар танлашда, жаҳонгир бобомиз ўзи кураш тушганлиги, кўрикларда шахсан ўзи, ҳозирги замон тили билан айтсак, “маҳорат” (мастер-класс)ини намойиш қилганлиги ҳақидаги маълумотлар сақланган. Улуғ султон,давлат арбоби, фалакиёт оламининг етакчи олими Мирзо Улуғбек бобомизнинг педагогик қарашларини ҳозирги кунда Президентимиз давлат сиёсатига айлантирган муаммо, ёшлар жисмоний тайёргарлигига чақириқ қилиб олиш мумкин ”Фарзандингиз соғлом ва бақувват бўлишини истасангиз, уни кичик ёшидан бадан тарбиясини йўлга қўйинг, чиниқтиринг” деган сўзларининг аҳамаяти ҳозирги кунгача хам ўзининг аҳамиятини йўқотгани йўқ.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, умумий жисмоний тайёргарликка шахсни жисмо­ний етукликка эриштиришнинг базавий шакли деб қарашга тўғри келади. Бошқачасига айтганда жисмоний етуклик индивиднинг жисмоний ривожла ниши асносида, уни жисмоний машқ, ихтиёрий ҳаракатлар тўғрисидаги назарий билимлари ва амалий малака ва кўникма ларини имкон қадар тўлиқ намоён эта олиш даражасидир.
Умумий жисмоний тайёргарлик аслида индивиднинг атлетик жиҳатини тарбияланишини таъминлайди, саломат лигини мустаҳкамлайди, ҳаракат сифатларининг имконият ларини бир хилда кенгайтиради ва организмини жисмоний ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратади.
Организимдаги мавжуд ҳаракат сифатлари – куч, тезлик, чаққонлик, чидамлилик, эгилувчанлик ва бошқа сифатларни ривожланганлиги жи­­ҳа­ти­ни бир хил, тенг тарбияланишини йўлга қўяди. Бу билан жисмоний тайёргарлик амалиётда учрайдиган куч жиҳати юқори, лекин чидамлилик талаб қиладиган фаолиятни қийналиб бажарадиган ёки уни тескариси – ўта чидамли, лекин куч талаб қиладиган фаолиятларни бажаришда қийналадиган бир томонлама шаклланган шахсларни тарбияланишига йўл қўймайди.
Тадқиқотлар ва жисмоний тайёргарлик амалиётида умумий жисмоний тайёргарлик инсонни бақувватроқ, соғломроқ, катта юкламаларга чидамлироқ қилиши исботланган.
Умумий жисмоний тайёргарликнинг в о с и т а л а р и бўлиб, снарядлардаги машқлар, предметлар ва предметларсиз бажариладиган умумий ривожлантирувчи спорт турлари машқла­ри ёки уларнинг элементлари ва бошқа оғирлик кўтариш, танасининг вазнидан ҳамда қаршиликларни енгиш билан бажариладиган машқлар хизмат қилади.
Умумий жисмоний тайёргарликда барча орган ва системаларни фаол ишлашини таъминловчи (юриш, югуриш, сайрлар, саёҳатлар) машқлар муҳим роль ўйнайди. Улар орқали тайёргар­­­лиги ҳамда ривожланишида орқада қолган, функционал ҳолати яхши бўлмаган аъзоларимизни, орган ва тузилмаларимизни хизмати даражаси, имкониятларини ошириш учун фойдала­ниш мақсадга мувофиқ.Қайд қилинган воситаларни табиатнинг соғломлаштирувчи кучлари билан қўшиб қўлланишига эришилса, жисмоний тайёргарлик жараёни самарадорлигидан кутилган мақсадга осон эришилади.
УЖТ соғлиқни мустаҳкамлашга, кенг доирадаги ҳаракат малакалари ва кўникмаларга эга бўлиш, қайд қилинган тайёргарликка эса ўзидан сўнг амалга ошириладиган махсус жисмоний тайёргарлик(МЖТ) учун замин бўлишга хизмат қиладиган асосий ҳаракат сифатларини ривожлантиришга йўналтирилади.
УЖТ жисмоний тарбиянинг барча этапларида кўпроқ мактаб жисмоний тарбия тизимида, оммавий жисмоний маданият тадбирлари, ишлари ҳамда жисмоний машқлар билан индивидуал шуғулланиш машғулотларининг турли шакллари орқали амалга оширилади. Бундай машғулот­ларнинг мазмуни ҳаракат сифатларини ҳар томонлама гармо­ник ривожлантиришга йўналтирилади.
М а х с у с ж и с м о н и й т а й ё р г а р л и к. Инсон организмининг жисмоний тайёргарлигини қайд қилинган йўналиши танланган меҳнат фаолияти, касби(ўт ўчирувчи, машинист, ҳайдовчи, новвой, дурадгор ва бошқалар) учун ёки спорт фаолиятида танланган спорт тури талаб қиладиган жисмоний сифатларни ривожлантириш ва тарбиялашни бошқаришни ўз ичига олади.
Масалан, ўт учирувчи касбининг соҳиби махсус кийим бош кийиб, ноқулай шароитда, чегараланган сатҳ-нарвон ёки оддий тахта устида, маълум вазнга эга бўлган иш қуроллари­дан фойдаланиб, ўз вазифасини бажаришда белгиланган даражадаги тезкорлик,куч,чидамлилик ва бошқа жисмоний сифатларни намоён қилиши лозим бўлади.Қайд қилинган сифатларни тарбиялашни махсус жисмоний тайёргарлик жараёнидаги машғулотлар орқали амалга оширилади.
Ҳар қандай касб соҳибининг жисмоний тайёргарлиги, айниқса, касбий жисмоний тайёргарлиги ўзининг хусусий томонларига эга. Машғулотлар касб соҳиблари учун махсус ишланган дастурлар асосида ташкилланади.Спорт фаолияти ва унга тайёргарлик жараёнидаги махсус тайёргарлик фақат танлаб олинган спорт тури учун керак бўладиган сифатларни ривожлантиришга йўналтирилади.
Махсус жисмоний тайёргарликка оид матералларни асосан спорт тренировкаси асослари бобида эътиборингизга ҳавола қилганмиз.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish