Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet12/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Жисмоний тарбияни тарбиянинг бошқа йўналишла ри билан боғлиқлиги. Жисмоний тарбия жараёнида ақлий, аҳлоқий, руҳий, эстетик, меҳнат тарбияси ҳамда ўқувчи, талаба-ёшларнинг маънавий тарбияси ўз аро ўзвийликд амалга оширилади.
Жисмоний тарбия жараёнида ақлий тарбия. Жисмонан етарли даражадаги ривожланганлик ақлий жиҳатдан нормал ривожланишга шароит яратади.
Ҳар қандай меҳнат – бу ақлий ҳам жисмонийдир. Агар ақлий ва жисмоний меҳнат орасидаги фарқни ажратсак, бирида асосий ролни мия, иккинчисида мускуллар ўйнайди. Миянинг фаолияти мускулларнинг ўзаро фаолиятига, мускуллар фаолияти эса миянинг бошқариши функцияси билан узвий боғлиқлиги фанда исботланган.
“Жисмоний билимлар” назарияси асосчиси П.Ф. Лесгафт кўрсатганидек, ақлий ва жисмоний ривожланиш бир-бири билан узвий боғлиқ. Ақлнинг ўсиши ва ривожланиши ўз навбатида жисмоний ривожланишни тақазо қилади.
Жисмоний тарбиянинг вазифаси шунда муваффақиятли ҳал қилинадики, шуғулланувчилар жисмоний машқларни онгли равишда мақсадли бажарсалар, спорт машғулотларига қизиқиб, ташаббус кўрсатиб ижодий ёндошсалар, ҳаракат малакаларини тўғри шаклланиши, функционал қобилиятларининг ривожла ниши учун умумий ва махсус билимларни ўзлаштиришни мақсад қилиб қўйсалар.
Жисмоний тарбия, спорт жараёни шуғулланувчидан умумий жисмоний ривожланганлик ва тайёрланганликни ҳамда соҳа бўйича чуқур малакавий билимларга эга бўлишни, бош мия, мускуллар фаолиятидан фойдаланишда кўр-кўроналикка йўл қўймасликни талаб қилади. Машғулотга онгли муносабатда бўлмаслик талантнинг сўнишига сабаб бўлади. Энг ҳавфлиси шуғулланувчида бир томонламалилик, фақат спорт билан шуғулланишгагина одатни шакллантириб – жамият учун боқимандаларнинг кўпайишига сабаб бўлиши мумкин.
Спорт тренировкаси сирларига шўнғиш, уни тушуниш, шуғулланувчи маҳоратининг ошишига олиб келади. Бунга фақат ҳар томонламалилик орқалигина эришиш мумкин. Жаҳон рекордларини ўрнатиш, чемпионлик унвонлари учун курашиш спортчидан юқори савия, чуқур билим ва жисмоний қобилиятни талаб қилади. Бунга эришиш учун эса, машаққатли меҳнат, ўткир интеллект соҳиби бўлиш талаби қўйилади.
Ақлий ва жисмоний тарбияниг ўзаро боғлиқлиги масаласи табиий-илмий фанларнинг тадқиқотлари асосида улуғ рус физиологи И.М. Сеченов ва И.П. Павлов томонидан исбот ланган. “Мен бутун ҳаётим бўйи ақлий ва жисмоний меҳнатни севдим, кўпроқ иккинчисини. Айниқса, мияда пайдо бўлган фикрни ҳал қилиш учун ақлимни қўлим билан боғлаганимда ўзимни жуда яхши ҳис қилар эдим”, - деб ёзган эди улуғ рус олими И.П. Павлов.
Демак, жисмоний тарбия интелектни ақлий тарбия элементлари билан ўзаро узвий боғлаб амалга оширишни тақазо этади.
Жисмоний тарбия жараёнида аҳлоқий тарбиянинг йўлга қўйилиши. Ҳар қандай жамият азал-азалдан ўзининг аҳлоқ нормалари ва уларнинг талаблари билан бири-биридан ажралиб турган, айрим ҳолда кескин фарқланган. Бу талаблар ва нормалардан жамиятнинг мавқеи, ўрни, даражасини белгилаш, баҳолашда фойдаланилган. Аҳлоқий тарбия жамият аъзоларига риоя қилиши зарур бўлган муаммоларни ҳал қилишда жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғу лотлари, спорт тренировкалари, турли хил мусобақалар ва кўнгил очиш тадбирлари давомида иштирокчилар аҳлоқ нормаларининг шаклланиши, тарбияланишининг воситаси ролини ҳозирги кунда ҳам ўйнаб келмоқда. Ўзаро муносабат, мулоқот, умуминсоний қадриятлар, миллати, халқи, давлати, шони-шуҳрати учун қайғуриш ҳиссиёти жисмоний тарбия жараёни, унинг қатор тадбирларда тўғридан-тўғри тарбияланиши амалда исботланган.
Мамлакат спортчисининг аҳлоқи – бу, миллат вакили, мавжуд жамият кишисининг аҳлоқидир. Ўзбек спортчисининг аҳлоқ нормалари хусусий ёки алоҳида эмас. Улар ҳам мазкур жамият оддий аъзосининг аҳлоқий нормаларидан фарқ қилмайди. «Спортчининг аҳлоқи» деган аҳлоқни тузишга уриниш шарқ ҳалқлари аҳлоқ нормаларидан узоқлашишга олиб келади.
Биз қисқа фикрли, тор ўйлайдиган, фақат спорт билан шуғулланадиган бақувват, яхши хазм қилиш органларига эга бўлганларни эмас, фикрлаш доираси кенг, маънавий бой, киришувчан, ташкилотчилик қобилияти яхши бўлган индивидни тарбиялашни назарда тутмоғимиз лозим. Бу сифатлар кўпроқ навқирон мамлакатимиз ёшлари учун тааллуқлидир.
Спортчи ва жисмоний маданият соҳибларининг маънавий тарбиясининг асосий хусусиятлари, унинг жисмоний тарбия жараёнида йўлга қўйилиши қуйидаги йўналишлар ва шаклларда бўлишига эътибор қаратилиши лозим:
1. Жамоатчилик бурчига ижтимоий муносабатда бўлиш, жамият ишини ўз шахсий иши билан тенг қўйиш, жамият ва давлат иши даражасини пасайтирмаслик. Ўзининг жисми тарбиясига онгли муносабатда бўлиш, Ватан мудофаасига доимо тайёрлик, ҳар бир жамият аъзосининг умумий бурчига айланган бўлишлиги, спорт ҳаётидаги мақсаднинг ягоналиги ва умумийлиги барча учун қонуний аҳамиятга эга бўлишлиги, уни жамоа фаолиятида гавдалантириш, мамлакатнинг жисмоний маданияти тарихи, анъаналарини билиш, миллатининг шони учун жамоа кучини сафарбар қила олишлик хусусияти.
Мамлакат спортчиси халқаро майдондаги ғалабаларнинг ҳал қилувчи омили эканлиги, ўз халқи, Ватани олдидаги жавобгарлик бурчини ҳис қила билиши.
2. Жамоат мулкига (спорт иншоати, ундаги жиҳоз ва анжомларга) ижтимоий муносабатни шакллантириш, спорт майдонларини жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш ишида иштирок этиш.
3. Жамият аъзоларининг аҳлоқ нормаларини билиш, энг асосийси меҳнатга ижтимоий муносабатда бўлиш. Жисмоний машқлар билан шуғулланиш, шуғулланувчини меҳнатда, ишлаб чиқариш жараёнида ҳар томонлама гармоник ривожланишини амалга ошириш имкониятини юзага келтиради. Спортчининг спорт натижасига эришиши машаққатли бўлиб, чидамли меҳнатни талаб қилади. У рекордларнигина янгилаш билан чегараланмай, меҳнат жараёни учун ирода, интизомни мустаҳкамлайди, меҳнат қилиш одатини шакллантиради, уни қадрлашга ўрганади.
4. Жисмоний маданият жамият қонунчилигига бўйсунишга ўргатади. Гимнастика, ўйинлар, спорт, туризм ва бошқа жисмоний машқлар билан шуғулланиш тарбияланувчиларда белгиланган қоидага, тартибга қатъиян риоя қилиш талабига бўй сунишига ўргатади. Уларга риоя қилмаслик, бўйсунмаслик спортчини ёки тарбияланувчини умумий мақсаддан узоқлаштиради. Спорт фаолияти спортчи ҳаётини ҳавф остида қолдириши – масалан, тўп учун курашаётганда ўйинчиларнинг бир-бири билан тўқнашиб кетиши вақтида айбдорнинг унга қўполлиги учун жавоб бериш ўрнига спортчи аҳлоқ нормаларига риоя қилиш масулияти ўзини қўлга олишни ва низоли ҳолатдан тинч йўл билан чиқишни, лозим бўлган аҳлоқий нормалар талабларига риоя қилишни тақазо этади.
5. Гуманизм, инсонни ҳурмат қилиш, келажак учун, тинчлик учун курашишга замин яратиш, бир-бирини қўллаш, ёрдам бериш, айниқса, мусобақалар давомида ўзаро ўртоқлик ёрдами, рақибларига нисбатан ҳурмат руҳи туркий халқларда ўта юқори бўлганлигини эътироф этиш, мустаҳкам саломатлик ва жисман тайёргарлик жамият аъзосининг аҳлоқ нормаларига айланиши, иродаси ва бошқа хусусиятларни тарбиялаш шакллантириш аҳлоқий тарбиянинг негзига айланиши лозим.
Жисмоний тарбия жараёнида эстетик тарбия.Жисмоний тарбия жараёни орқали э с т е т и к т а р б и я н и н г алоҳида вазифалари ҳал қилинади. Улар:
1. Муомала эстетикасини тарбиялаш. Гимнастика, спорт ўйинлари, туризм ва жисмоний тарбиянинг бошқа воситалари, юқорида баён этилганидек, инсоннинг барча хусусий томонларини намоён қилади. Спортчиларнинг юриш-туриши, спортдаги, ҳаётий жараён ва ундан ташқаридагиси ҳавас қилгудекдир. Лекин унинг асосида шарқ халқлари аҳлоқ нормаларининг ётиши қайд қилинганларни янада безайди, турмуши давомида ўз муомаласини эстетикага зид баҳоланишига йўл қўймаслик ётади.
2. Инсон гавдасининг кўриниши, шакли-шамойилининг гўзаллги тарбиялаш. Жисмонан гармоник ривожланган одам гавдаси, унинг чиройлилиги, организимининг соғлиги ва ҳаётий имкониятлари яхшилигининг белгисидир. Улуғ рус адиби К.Д.Чернишевский: «инсон гўзаллиги ҳақида гапирар эканмиз, у жисмининг таркибий қисми бизда маълум даражада ажойиб таассурот қолдиради. Унда ҳаёт намоён бўлади ва биз уни тушунамиз»,-деган7. Бу билан адиб жисмимизнинг бекаму кўстлигига ишора қилаётганлигини тушунамиз.
В.В. Гориневский эса: «гўзаллик бахтга қарши соғлик билан қарама-қаршиликда эмас, аксинча, носоғлик нормадан четга чиқибоқ, гўзаллик тушунчасини бузади», - деб ёзган эди.
3. Гўзалликни қабул қила билиш, ҳис қилиш, тушуниш қобилияти, спорт техникаси, ҳаракатлар нафислигининг ифодасида яширинган гўзалликни ажратиб олиб уни тушуниш билан боғлиқ.Тарбия жараёнида худди шуни тарбиялаш машаққати мавжуд. Ҳаракат техникаси - гўзаллик, ҳаракат нафосати, унинг мазмунини ифодалашнинг ўзи ҳам гўзал. Бу қалбингизни жўнбушга келтиради.
Жисмоний тарбия жараёнида фойдаланилаётган ҳаракат фаолиятларининг барчаси бири-бирига ўхшаш эмас. Лекин уларнинг ҳар бири-югуришнинг чиройлилиги, баландликка сакраш ҳаракатлари, рекорд оғирликни кўтариш техникаси, гимнастика снарядларида «ишлаш маҳорати»нинг барчаси гўзал.
Футбол майдонидаги ўйинга қараб, ўйинчи ҳаракатларини баҳолаш: «чиройли ўйин бўлди», «ўйин жуда қизиқарли чиқди», «жамоа ҳужум пайтида тўп билан муомала санъатининг намойиш қилди» ва ҳоказо иборалар завқланишдан сўнг айтилади. Инсон ҳаракатлари, ўз жисми аъзоларини бошқариш гўзаллиги эстетик завқ беради. Спортдаги ҳаракат гўзаллигини тушуниш томошабин ёки шуғулланувчига ҳузур бахш этади. Спорт курашида гўзалликни, чиройлиликни кўра олсак, бу бизнинг эстетик дидимиз, эстетик савиямиз даражасидан далолатдир.
Жисмоний тарбия жараёнини меҳнат тарбияси билан боғлиқлиги. Жисмоний тарбия жараёнининг тарихига назар ташласак ибтидоий одам озиқланиш мақсадида энг аввал “ов қилиш”дан фойдаланганлиги ҳақидаги маълумотларга дуч келамиз.У овини тутиб олиш учун унинг орқасидан соатлаб, кунлаб, керак бўлса, ҳафталаб ва ундан ошиқ муддат давомида қувлаган. Албатта, бу овчи оганизмига катта жисмоний талабларни қўйган. Аслида бу жараён одамнинг ҳозирги кундаги ижтимоий шароит талабларидан келиб чиқиб бажараётган меҳнатининг элементлари бўлган.
Моддий неъмат яратиш инсон организмидан лозим бўлган даражадаги энергия сарфлашни талаб қилади. Сарфланадиган энергиянинг ҳажми ва миқдори эса иш бажарувчининг – меҳнат қилувчининг организмини жисмоний тайёргарлиги,жисмоний ривожланганлиги даражасига боғлиқ. Қайд қилинган тайёргарлик ва ривожланганлик эса индивиднинг организмини жисмоний тарбия кўрганлигига бориб тақалади.
Демак, жисмоний тарбия жараёни меҳнат тарбияси билан чамбар час боғлиқ ва ўзининг хусусий томонларига эга. Одатда жисмоний тарбия жараёнини меҳнат фаолияти билан алмаштирувчилар ҳозирги кунда ҳам топилади. Улар тарбия жараёнидаги жисмоний юкламалар билан меҳнат фаолиятидаги юкламаларни организмга таъсирини бир хил деб, нотўғри тушунадилар. Меҳнат фаолиятида, у ақлийми ёки жисмонийми, фақат бир хил мушаклар гуруҳи ишлаши оқибатида барча мушаклар гуруҳини тенг жисмоний юклама бериб ривожлантиришни мақсад қилиб қўйган кўп қиррали жисмоний тарбия жараёнининг ўрнини босолмайди.



Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish