Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet39/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

С п о р т й ў н а л и ш и д а г и г и м н а с т и к а. Спорт гимнастикасининг вазифаси юқори жисмоний тайёргарликка ва спорт маҳоратини ошириш мақсадида қийин ҳаракатлар қилиш санъатини эгаллашдир. Спорт гимнастикасига эркин машқлар, перекладинадаги машқлар, брусьядаги, халқаларда, дастали кон (эркаклар учун) бревно ва ҳар хил баландликдаги брусьядаги (қизлар учун) ва сакраш машқлари киради.
Б а д и й г и м н а с т и к а – акробатика ва спорт гимнастикасидек спорт характерига эга. Вазифаси эса ўзининг махсус йўллари билан ҳал этилади. Асосий машқлари мусиқа билан боғлиқдир. У ҳаракат координациясини, ҳаракат пласти касини ривожлантиради. Машқлар рақс характеридаги ҳара катлар тарзида бажарилади. Машқ мазмунига барча машқлар киради. Спортнинг бу тури ҳозирги кунда мамлакатимиз хотин-қизларини оммавий спортга жалб қилиш воситаси сифатида мамлакатимиз Президентининг эътиборида бўлиб, уни оммалашишининг шарт-шароитини яхшилаш чора- тадбирларига бағишланган қатор қарорлар қабул қилинган.
Г и м н а с т и к а н и н г қ ў ш и м ч а т у р л а р и г а спорт гимнастикаси, ишлаб чиқариш гимнастикаси, даволаш гимнастикаси, соғломлаштириш гимнастикаси, СТТ жисмоний маданияти таркибидаги ноанъанавий ва бошқа машқлар киритилган.
С п о р т г и м н а с т и к а с и шуғулланаётган спортчига ўзи танлаган спорт турида ўз маҳоратини эгаллашга ёрдам беради. Спорт гимнастикаси машқлари умумий ва махсус тайёр гарлик жараёнида қўлланилади.
И ш л а б ч и қ а р и ш гимнастикасининг асосий вазафаси ишчининг ишлаб чиқариш қобилиятини ва унинг меҳнат унумдорлигини оширишдир. Бу гимнастика ишчининг кунлик иш режими таркибига киритилади. У халқ хўжалиги, катта, ўрта, кичик бизнес корхоналарида, таълим муасса саларида физкультура танаффуси ва иш(дарс)дан олдинги гимнастика паузаси, дақиқалари тариқасида олиб борилади.
Д а в о л а ш г и м н а с т и к а с и саломатлик ва меҳнат қобилиятини тиклаш вазифасини ҳал қилади. Асосан, тана тузилиши камчиликлари, ҳаракат аппарати ишларини яхши йўлга қўйишда хизмат қилади. Дам олиш уйлари, санато риялар, касалхоналардаги даволаш кабинетларида амалга оширилади.
Гимнастика ҳозирги кун давлат сиёсатига айланган СТТ жисмоний маданиятнинг машғулотларидаги етакчи восита сифатида ўзининг анъанавий машқлари ва машғулотлари таркибида “Джаз гинастикаси”, “Диско-гимнастикаси”, “Стретчинг” (турли позаларда туриб мушаклар,бўғинларни тортиб, ззиб, осиб чўзиш, узайтириш ва бошқалар), “Ушу”, “Аэробика”, “Фитнес-аэробика”, ”Акробатика-рок-н-ролл” ва бошқа янги воситалардан фойдаланишни тавсия қилмоқда.16
С п о р т сўзи аввалига ўйин маъносида тушунилар эди, кейинчалик эса кўнгил очиш воситаси деб қарала бошланган. Чунки шуғулланувчилар фақат ўзаро куч синашиб мусоба қалашар эдилар(“Жисмоний тарбиянинг назариясининг асосий тушунчалари”мавзусига қаранг ). Хатто XIX асрнинг охири ХХ асрнинг бошларигача спортга юқори натижаларга эришиш ёки мусобақада ғолиб бўлиб чиқиш, кўнгил очиш, дам олиш воси таси, деб қаралиб келинди. Узоқ вақтгача таълим тарбия ишларида аҳамиятга эга бўлмаган, ҳаёт учун кераксиз нарса деб баҳо берилди.
Cпортнинг жисмоний тарбия воситаси эканлиги соҳанинг етук олимлари – Лесгафт(1909), Эббер(1925), Гаулгоффер ва Штрейхер(1930), А.А.Тер-Овонесян(1978) ва бошқалар томони дан ўтказилган тадқиқотлар орқали ўзининг илмий назарий исботини топди.
Спорт кўп қиррали маънога эга бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг маҳсулидир. Жамиятда спорт билан шуғулланишнинг жисмоний тарбия жараёни деб қабул қилинади. Спорт жамият маданиятининг асосий элементи сифатида спорт маҳоратини ошириш, ҳаракат санъатини эгаллаш, жисмоний сифатларини ривожлантириш орқали жисмоний тарбия жараёнида асосий воситалардан бири. Спортнинг қайсидир тури билан шуғул- ланиш орқали жисмоний тарбия жараёнида ҳаракат қобили ятини ривожлантиришнинг имконияти чексиз эканлиги ҳозирги кунда сир эмас. Бунинг исботи сифатида ўрнатила ётган рекордлар, спорт натижаларини айтишимиз мумкин.
Спорт натижасини яхшилаш учун олиб борилаётган изланишлар, янги услубиётлар, воситалар, спорт тайёргар- лигнинг мазмунини бойитмоқда. Ўз навбатида бу кўплаб спортчи ва тренерларнинг жисмоний тарбия амалиётини янги инновацион лойиҳалар, назарий ва услубиётига оид янги илмий-амалий қонуниятлар билан бойитилишига сабаб бўлмоқда.
Ҳозирги кунда спортга қўшни қардош мамлакатлар билан ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик ўрнатишдек, мусобақалар пайтида чин инсонийлик ҳислатларини чуқурроқ намоён этишни юзага чиқариш вазифаси юклатилган.
Турли ижтимоий шароитда спортнинг айрим хусусият лари бир-бири билан бутунлай зид келади, деб қаралди. Бунга собиқ совет спортининг мақсади ва вазифаси ҳамда буржуа спортидаги профессионализмнинг мазмуни мисол бўлади.
Ривожланган мамлакатларда спорт билан кўпроқ ўқув чилар, талабалар, армия ва флот хизматчилари шуғуллана дилар. Асосий сабаб спорт ҳарбий ва ҳаётий тайёргарликдаги муҳим омилдир. Бундан ташқари уларда спортнинг иқтисодий роли асосий ўринни эгалайди. Спорт билан улар дам олиш, одам организмининг формаси, функциясини ўзгартириш учун эмас, яшаш, моддий неъмат яратиш учун шуғулланадилар.
Чунки спортнинг тарихий ривожланиши шунга олиб келдики, унинг айрим турлари халқаро обрў қозонди, ҳаётий-зарурий аҳамият касб этди, жисмоний тарбия учун асосий восита сифатида тан олинди. Енгил атлетика, оғир атлетика, классик кураш, бокс, сузиш, баскетбол, футбол, гандбол, теннис, велоспорт, волейбол, сувда тўп ўйини, спорт гимнас тикаси ва унинг бошқа турлари бўйича миллий ва ҳалқаро федерациялар тузилди. Осиё, Оврупа, Жаҳон чемпионатлари, Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ҳамда спортнинг миллий турлари деб аталиб, таълим-тарбия жараёнида фодаланиладиган ҳаётий-амалий, ҳарбий-амалий машқлар ҳамда спорт турлари ва бошқалар тарбия жараёнининг асосий воситаси саналади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish