Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet42/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Спорт турлари тарзидаги жисмоний машқлар классификацияси. Ҳозирги кун жисмоний тарбия ва спорт амалиётида спорт тури тарзидаги жисмоний машқлар мамлакат ягона спорт классификацисининг таркибига киритилган. Бу ҳақда “спорт тушунчаси” мавзусида айрим маълумотларни ўқидингиз.
Ю.М.Юнусованинг(2005) соҳа бакалавлари, магистрлари, аспирантлар, ўқитувчилари ва спорт мураббийлари учун мўл жаллаб ёзилган ўқув қўлланмасида спорт тури тарзида омма вий спорт турлари, ҳаётий-амалий, техник спорт турлари ва абстракт-мантиқий спорт турлари деб туркумланган.17Қайд қилинган спорт тури тарзидаги жисмоний машқларнинг клас сификациси таркиби ноанъанавий, миллий соғломлаштириш ва бошқа спорт турлари эвазига бойиб бормоқда.
Масалан, соғломлаштириш спорт турлари: акватлон, акробатика рок-н-ролл, армрестлинг, бейсбол, боулдринг, виндсерфинг, гидроаэробика, дайдинг, джаз гимнастика, диско-гимнастика, керлинг, пауэрлифтинг, сепактакроу, сквош ва яна бошқа ундан ортиқ спортнинг янги соғломлаштириш турлари(уларга оид материаллар билан Ш.Ханкельдиев, А.Абдуллаев ва бошқаларнинг “Касб-ҳунар коллежлари ўқувчи ёшларининг соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти” ўқув қўлланмасида танишишингиз мумкин)18 ҳозирги кунда тез оммалашмоқда.
Лекин спорт турлари - спорт ўйинлари, гимнастика, енгил атлетика, сув спорти ва бошқалардек ўзларининг алоҳида индивидуал классификациясига эга. Юқорида қайд қилинганларни жисмоний машқларнинг педагогик класси фикацияси деб ҳам атала бошланган.19


5.8. Жисмоний машқларнинг таъсирини белгиловчи омиллар

Индивиднинг кун тартибидаги режалаштирилиб бажари­лаёт­ган жисмоний машқлар бир хилда бўлса ҳам унинг самараси бир хил тарбиявий таъсир кўрсатмаслиги жисмоний тарбия амалиётида исботланган. Жисмоний машқлар доимий бир хил таъсир хусусиятига эга эмаслигининг исботидир.


Тарбия жараёнида жисмоний машқларнинг самарали таъсирини белгилай оладиган омилларни билиш педагогик жараённи бошқаришни осонлаштиради. Бундай омилларни ҳозирги кунда қуйдагича гуруҳлаш тавсия этилади.
1. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг шахсий тавсифи омили. Таълим жараёни икки томонлама – ўқувчилар ўқийди, ўқитувчи ўқитади. Шунинг учун жисмоний машқларнинг таъсири кенг даражада ким ўқитаётганлигига ва кимларни ўқиётганлигига, ахлоқий сифатлари, иқтидори (интеллек ти)га, жисмоний ривожланганлиги, тайёргарлик даража- сига, шунингдек, бирламчи(илк бор) бажара олиш малакаси, қизиқиши, ҳаракат фаоллиги ва бошқаларга боғлиқ.
2. Илмий омиллар – жисмоний тарбиянинг қонуниятларини билиш орқали шуғулланувчининг онгида унинг ифодаси меъёрининг даражаси билан характер ланади. Жисмоний машқларнинг педагогик, психологик, физиологик хусусиятлари қанчалик чуқур ишлаб чиқилган бўлса, педагогик вазифаларни ҳал қилиш учун улардан шунчалик самарали фойдаланиш мумкин.
3. Методик омиллар – жисмоний машқлардан фойдаланишда амал қилинадиган кенг қамровли талаблар гуруҳини ўзида мужссамлаштиради.
Жисмоний машқларни ўқитиш давомида ёки бошқа педагогик вазифани ҳал қилиш учун қўлланаётган услубиёт шуғулланувчи истеъдодини, жисмоний қабилиятини очишга, ўзлаштиришни осонлаштиришга хизмат қилиши нинг аҳамияти катта.
Масалан, биринчидан: жисмоний қобилиятларни ри вожлантиришда жисмоний машқни бажариб, шуғулла нишдан кутилаётган самара, яъни бу машқлар билан ҳал қилинадиган вазифалар (билим беришми, тарбиялашми, ёки соғломлаштиришми, қайси бири) эканлигини олдиндан аниқлаб олиш, ҳал қилинишини кетмат-кетлиги белги ланиши лозим; иккинчидан, жисмоний машқнинг тузилиши - статик ёки динамик машқми, циклик, ациклик ҳаракатми ёки яна бошқаси эканлиги; учинчидан, ўзлаштириш, мус таҳкамлаш ва такомиллаштиришда қўлланиладиган так рорлаш услуби ётлари (бўлакларга ажратиб машқ қилишми ёки машқни тўла бажариш билан ўргатиш мақсадга мувофиқми, такрорлашлар оралиғида актив дам олишни қўллаш зарурми ёки пассив дам олишними ва ҳ.к.)лар ҳисобга олиниши машқларни организмга таъсири даражасига аниқлик киритади. Жисмоний машқларнинг бундай характеристикаси қўйилган педагогик вазифаларни ҳал қилиш учун жисмоний тарбия воситалари ва методларини мувофиқ ҳолатда танлаш имконини беради.
Жисмоний машқларнинг самараси оптимал юкламани белгилай олиш орқалигина бўлиши мумкин. Фаолиятда юкламанинг давомийлиги ҳамда унинг интенсивлиги, такрорлаш (интервал ва дам) частотаси такрорлашлар оралиғидаги дам олишнинг характерига боғлиқ. Юкламани бошқаришда юқорида кўрсатилаётган ҳолатларнинг ўзаро муносабати ҳисобига олиниши шарт.
Масалан, машқни бажаришнинг чўзилиши, унинг, давомийлигининг ортиши интенсивликни пасайишига олиб келиши жисмоний тарбия жараёнининг қонунияти эканли гини унутмаслик шарт.
Жисмоний машқнинг натижаси унинг ижро усулига боғ лиқ. Масалан, арқонга уч усул билан тирмашиб чиқиш эркин усул билан тирмашиб чиқишдан самаралироқдир, чунки уч усул қўлланганда баландроққа чиқиш имкони бўлади.
Жисмоний машқ бажаргандан сўнг организмда махсус функционал ўзгариш вужудга келади ва бу ўзгариш маълум вақтгача организмда из қолдиради, сақланиб туради. Вужудга келган ўзгариш фонида(соясида) кейинги машқ нинг таъсир самараси янада ўзгачароқ бўлиши мумкин. Дастлабки ва сўнги машқлар машғулот самарадорлигини орттириши ёки пасайтириши мумкин.
Масалан, диққат учун машқлар навбатидаги қийин координация талаб қилувчи ҳаракатларни бажаришни осонлаштирса, думбалоқ ошиш машқларидан сўнг мувоза нат сақлаш машқларини ўзлаштириш қийинчиликларга сабаб бўлиши мумкин.
Таъсирнинг оз ёки кучлилик даражаси, унинг чуқур лиги ва давомийлиги, ўқувчининг ҳолати, унинг жисмоний, ақлий тайёргарлиги ва ҳ.к.лар билан боғлиқ. Машқлар таъсирининг комплексини ишлаб чиқиш ҳаракат фаолия тининг асосий таъсири самарасини ҳисобга олиш имкони ятини яратади. Демак жисмоний тарбия жараёни жисмоний машқларнинг таъсири тизимини яратишни ва ҳар бир ёш гуруҳи учун ишлаб чиқиш соҳа мутахассисидан махсус билимларга эга бўлишни тақазо этади.



Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish