Жисмоний машқларнинг м а з м у н и в а у н и н г ш а к ли. Барча ходиса ва жараёнларга ўхшаш жисмоний машқлар ўзининг мазмуни ва шаклига эга.
Жисмоний машқни бажаришда содир бўладиган механик, биологик, психологик жараёнлар мазмунларининг мажмуйи-тўплами жисмоний машқларнинг м а з м у н и н и юзага келтиради, уларнинг ўзаро мувофиқлиги эса ҳаракат фаолия тидаги қобилиятни намоён бўлиши орқали кўзга ташланади.
Шунингдек, машқ мазмунига ҳаракат бўлакларининг тўплами, масалан, узунликка сакрашда танага тезлик бериш (югуриш), депсиниш (сакраш чуқурлиги тахтаси устидан), ҳавода учиш, ерга тушишдек шу машқнинг харакат таркибидаги звенолари ва уларга қўшимча машқни бажариш жараёнидаги ҳал қилинадиган умумий ва хусусий вазифалар, машқни бажаришда организмда содир бўладиган функционал ўзгаришлар ҳақидаги назарий билим ва амалий ҳаракат малакалари киради. Бу элементларнинг барчаси жисмоний машқнинг умумий мазмунини вужудга келтиради.
Жисмоний машқнинг ш а к л и уларнинг и ч к и ва т а ш қи с т р у к т у р а с и н и н г мувофиқлигида намоён бўлади. Машқнинг и ч к и с т р у к т у р а с и га шу фаолиятни бажаришда иштирок этадиган скелет мускуллари, уларнинг қисқариши, чўзилиши, буралиши ва ҳ.к.лар, био-механик, биохимик боғланишлари – энергия сарфланиши, юрак-томир, нафас олиш, нерв бошқаруви ва бошқа органалардаги жара ёнлар, уларнинг ўзаро боғлиқлигини ўз ичига олади.
Биологик, механик, психологик ва бошқа жараёнларнинг машқ бажаришда бирининг бири билан алоқаси, ўзаро келишил- ганлиги, югуриш машқларида бошқача бўлса, штанга кўтаришда бошқачалиги билан, машқнинг ички структу расини турлича бўлишини намоён қилади.
Машқнинг т а ш қ и ш а к л и, т а ш қ и с т р у к т у р а си нинг мазмуни эса ўша машқнинг ташқи кўриниши, ҳаракатни бажариш учун кетган вақт ёки куч сарфлашнинг меъёри ва ҳаракат интенсивлиги кўринишида намоён бўлади.
Жисмоний машқлар шакли ва мазмуни ўзаро бир-бири билан боғлиқ. Мазмуннинг ўзгариши шаклнинг ўзгаришига олиб келади. Мазмун шаклга нисбатан асосий ролни ўйнайди. Масалан, ҳар хил масофада тезлик сифатининг намоён бўлиши югуриш техникасининг ҳам турлича бўлишига сабаб бўлади (қадамнинг катталиги, частотаси, тананинг ҳолати ва ҳ.к. лар).
Шакл мазмунга таъсир кўрсатади. Аниқ маълум бир ҳаракат учун намоён қилинадиган жисмоний сифатлар шу жисмоний машқни бажариш малакасига таъсир қилади. Шунинг учун сузувчи кучи билан гимнастикачи кучи, штанга кўтариш билан шуғулланувчининг кучи бири-биридан фарқланади. Жисмоний машқнинг шакли ва мазмунининг рационал мувофиқлигига эришиш жисмоний маданият назарияси ва амалиётининг асосий муаммоларидандир. Бу муаммо қисман ҳаракат малакаси ва кўникмасига, шунингдек, жисмоний сифатларига ҳам тааллуқлидир.
5.2. Жисмоний машқ техникаси
Академик дарсларда, спорт тренировкаси, соғломлаш тириш ва бошқа машғулотларда ҳар бир машқ ёки ихтиёрий ҳаракат ижро техникасига кўра турли услубда бажарилади. Масалан, баландликка сакрашда планкадан сакраб ўтиш учун планканинг тўғрисидан, унга нисбатан чап ёки ўнг томон лардан югуриб келиб, планкага яқин ёки ундан узоқроқдан депсиниш билан сакраш мумкин.
Аслида шу машқни юқорида қайд қилинганидан бошқачароқ - осон, оз энергия сарфлаб, белгиланган ҳаракатни (вазифани) самарали ижро этиш услуби мавжуд. Бундай услуб ўз номига ва “т е х н и к а” атамаси орқали ўзининг мазмунининг тавсифига эга бўлади.
Т е х н и к а – грекча сўз бўлиб, «бажариш санъати» деган маънони билдиради. Ҳаракат вазифасини осон, самарали ҳал қилиш учун танланган ҳаракат акти (фаолият)ни – ж и с м о н и й м а ш қ т е х – н и к а с и деб аташ қабул қилинган.
Жисмоний машқ техникаси ҳар қандай ҳаракат акти, ҳаракат фаолияти таркибидан икки нарсани:
а) бажарилаётган ҳаракат, уни бажаришдан келиб чиқадиган мақсад;
б) ҳаракат вазифасини ҳал қилишнинг усулини фарқлаш, ажрата билишни тақазо этади.
Ҳаракат техникаси доимий равишда такомиллашиб боради, охир оқибат юқори натижаларга олиб келиши мумкин. Лекин бунга спортчиларнинг тинимсиз меҳнати, тер тўкиши орқали эришилади.
Спортчининг жисмоний тайёргарлик даражасининг яхшиланиши ёки унинг тана тузилиши (анатомияси)даги, бошқача айтганда, жисмоний ривожланганлик кўрсат-кичларининг турлича ўзгаришларга (сон суягини калталиги ёки узунлиги, елка суяги ўлчамининг турли хиллиги ва ҳ.к.) юз тутиши спорт тури – жисмоний машқларни бажариш техникасининг асосини, унинг звенолари ёки деталларининг ўзгаришига, алмашишига сабаб бўлиши мумкинлиги жисмоний тарбия, спорт амалиётида исботланган ҳолатлигини билиши миз лозим бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |