Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet29/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

4.2. Шахсни ҳар томонлама ривожлантириш
принципи

Маълумки, мавжуд жамиятда яшайдиган ҳар бир шахс ҳар томонлама ривожланган бўлиши лозим, чунки, кишилар руҳий, маънавий ва жисмоний сифатларни ўзида мужас самлаштирган ҳолда туғилмайдилар.


Бу сифатларнинг камол топиши, ўша ижтимоий шароитга ва мавжуд тарбия тизимига боғлиқ. Жисмоний маданият таълими ва жисмоний тарбия эса тарбиянинг бошқа томон лари ичида муҳимларидан.
Ижтимоий муҳит ҳар томонлама гармоник ривожланишни, ҳар доим ва ҳар ерда инсон органлари ва системаларининг биологик ривожланишини ички талаб тарзида қўяди.
Шунинг учун ҳам инсон тарбиясида қўлланиладиган тарбиянинг ҳар қандай шакллари жисмоний маданият таълими ва жисмоний тарбия жараёни билан иложсиз боғлангандир. Бусиз ҳар томонлама гармоник тарбия амалга ошмайди. Жисмоний тарбиянинг бошқа тарбия турлари билан боғликлигини диалектик материалистик фалса фа ва табиий-илмий фанларнинг очиқ мунозараси, фандаги уша эски баҳсни ҳозир ҳам давом эттиришга уринувчилар мавжуд, улар одам танасининг ташқи кўриниши ва унинг функциясига ташқи таъсир орқали ўзгартириш киритиш мумкин эмас деб, жисмоний маданият таълими ва жисмоний тарбиясининг ролини ҳозир ҳам инкор этадилар.
Жисмоний маданият таълими ва унинг тарбия жараёни қонуниятлари эса ҳар томонлама жисмонан гармоник ривож ланишни йўлга қўйиш мумкинлигини илмий асослаб бўлди.
Кишининг руҳий, маънавий қобилиятининг ўсишига, энг аввал ўша ижтимоий шароит, сўнгра эса инсоннинг ўзи яша ётган муҳитни ўзгартириш ёки ўша ўзгартириш учун олиб бо рилган фаолиятнинг роли муҳимлигини академиклар И.М. Се ченов ва И.П. Павловлар табиий фанлардаги илмий - тадқи қотлар орқали аллақачонлар илмий ва амалий исботлаганлар.
Инсон организмининг ташқи муҳит билан алоқасида шартли рефлексларнинг моҳияти катта эканлигини ҳам жисмоний, ҳам психик фаолият, бош мия пўстлоқ қисмида содир бўладиган «вақтли алоқа» орқали юзага келишининг амалий исботининг шоҳидимиз.
Улар таълим ва тарбия жараёнини кишиларда “қатор, узун шартли рефлексларни ҳосил қилиш” деб тушунтирадилар. Шартли рефлекслардаги вақтли алоқаларини юзага келтириш шахснинг фақат маънавий шаклланишигагина эмас, балки жисмоний жиҳатдан камолотга эришишига физиологик пойдевор бўлиши мумкинлигини исботладилар.
Шахсни ҳар томонлама ривожлантириш принципининг жисмоний тарбия мутахассисига қўядиган асосий талаблари:
1. Тарбиянинг турли томонларининг яхлитлиги, бир бутунлигига эришиш. Жисмоний тарбия орқали эришилган юқори натижа кўрсаткичи эмаслиги, шахсни ҳар томонлама ривожланаганлигини, жисмоний сифатларга қўшиб ақлий, аҳлоқий, руҳий, эстетик, ва маънавий сифатларни қўшиб тарбиялаш ва бу билан шахсни ижодий меҳнат ва Ватан мудофаасига тайёрлаш. Бу талаб ўз навбатида жамиятимиз аъзоларининг ҳал қилувчи вақтда, меҳнат вахтасидами, мудофаадами, қонуний демократик давлатни барпо этишдек шарафли ишларнинг барчасида олдинда бўлиш имконини беради.
2. Кенг ва умумий жисмоний тайёргарликка эга бўлиш. Жамият аъзолари фаолиятларининг барчаси маълум маъно даги касбга, ҳунарга, айниқса, меҳнат ва ҳарбий фаолият даво мида йўналтирилган бўлишлиги, қуролли кучлар сафидами ёки меҳнат фронтидами ютуқ жисмоний тайёргарликка боғ лиқ. Умумий жисмоний тайёргарлиги суст бўлганлар қийин чиликларга дуч келишининг олдини олиш заруриятдир.
Жисмоний сифатлар инсонда қанчалик яхши ривож ланган, ҳаёт учун керакли зарурий ҳаракат ва меҳнат малака лари етарли бўлса, у бошқа фаолиятни осон ва тез ўзлашти ради. Жисмоний тайёргарликни йўлга қўйиш учун олиб борилган режали фаолият ҳар томонлама гармоник ривожлан тиришнинг омили бўлиши лозим.
3. Ҳаракат сифатларини ривожлантиришда машқларни бажаришнинг кетма-кетлиги қорнуниятларига риоя қилиш. Тезлик талаб қилувчи машқларни машғулотнинг охирига сурмаслик ва бошқа сифатларни ривожлантириш машқларини бажартириш кетма – кетлиги қонуниятлари талабларига риоя қилишни тақазо этади.


4.3. Жисмоний маданият таълими ва тарбиясини соғломлаштиришга йўнал­­тириш принципи

Жисмоний маданият таълими ва жисмоний тарбия жара ёнини соғломлаштиришга йўналтирилганлиги принципи шуғ улланувчиларнинг жисмоний машқлар билан машғул бўли шида уларни соғлигига жавоб бериш масъулиятининг мавжуд лигини мутахассисларга эслатиш талабини ўртага ташлайди. Жисмоний маданият ташкилотчилари, тренерлар, давлат, халқ олдида шуғулланувчиларнинг соғлигига жавоб берибгина қолмай, уни мустаҳкамлашга ва такомиллаштиришга ҳам жавоб берадилар.


Жисмоний машқлар билан врач ва педагог назорати остида шуғуллансагина, машғулотдан ижобий эффект кутиш мумкин лиги жисмоний тарбия амалиётида исботланган.
Машқлардан фойдаланишда унинг таъсири даражаси ҳақидаги билимларга эга бўлиш соҳа мутахассисининг касбий тайёр гарлигининг асоси ҳисобланиб, шуғулланувчи соғлигига салбий таъсирнинг олдини олади. Шунинг учун ҳам индивид организмининг б и о л о г и к х у с у с и я т л а р и – ёши, жинси, соғлиғи ни ҳисобга олиш, тизимли тиббий ва педагогик назоратни йўлга қўйиш тарбия жараёнида етакчи қонуни ятларидан биридир.
Амалда соғломлаштириш жараёнининг истиқболини режасиз ташкиллаш ўта салбий оқибатларга олиб келади. Танланган услубиётлар, машқларнинг меъёри, бажариш интенсивлиги, юкламанинг умумий миқдорини танлашдаги педагогнинг арзимас хатоси шуғулланувчи учун ўта қимматга тушиши мумкин.
Жисмоний тарбия, спорт амалиётида шундай ҳоллатлар юзага келиши мумкинки, спорт натижаларини вақтинчалик ўсиши, жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларининг нисбатан ортиши, организмда кечадиган вақтинчалик ижобий ўсиш бўлиб, оқибати спортчи учун сезилмайдиган патологик ўзгаришларга сабаб бўлади. Ўзгаришлар салбий ёки ижобий бўлиши мумкин. Салбий оқибатлар жисмоний маданият ва спортнинг обрўсига салбий таъсир этади.
Шу сабабли врач назорати далилларини эътироф этиш билангина чекланмай, асосий эътибор уларнинг таҳлилига қаратилиши лозим. Назоратни тизимли эмаслиги салбий оқибатларга олиб келиши муқаррардир.
Жисмоний тарбияни соғломлаштириш билан боғлаб олиб бориш принципи врач, педагог ва шуғул ланувчининг кунлик мунтазам мулоқотини талаб қилади.
Жисмоний тарбия принциплари ўзаро бир-бири билан ўзаро узвий боғлиқлик бўлсагина улар аҳамиятини сақлаб қолади.
Хулоса қилиб шуни эътироф этиш лозимки, жисмоний тарбия жараёнининг умумий (назарий) принциплари ўзаро узвий бўлиб, тарбия жараёнининг боришини, унинг йўнали шини белгиланган қоидалар, қонунлар асосида тартибга солади, бошқаради. Масалан, жисмоний тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлиқлиги принципининг ўзи мамлака тимизда амалга оширилаётган жисмоний тарбиянинг асосий қонуниятининг мазмунини ифодалайди. Аҳамиятининг муҳим лиги шундаки, бу принцип жамиятимиз аъзоларини ижодий меҳнатга ва Ватан мудофаасига тайёрлаш хизматини бажаради.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish