Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet28/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Сиртқи сўров усулида респондентлар тадқиқотчининг ишти рокисиз саволларга жавоб берадилар. Почта орқали сўров ўтка зишда респондентлар сўровномаларни почта орқали оладилар ва яна шу йўл билан уларни тадқиқотчиларга қайтарадилар. Бунда респондентлар миқдорини янада кўпайтириш мумкин, аммо маз кур усулнинг камчилиги шундаки, сўровномаларнинг озгина қис мигина қайтарилади, шунингдек, уларнинг мустақил равишда тўлдирилганига қатъий ишонч бўлмайди. Бироқ қайтарилган сўровномалар миқдорини айрим нозик жиҳатларга эътибор берган ҳолда кўпайтириш ҳам мумкин, масалан, респондентга жўнати лаётган хатга манзил ёзилган хатжилд қўшиб юборилади ва ҳ.к.
Тарқатма усулда респондент сўровномани олгач, уни уйида тўлдиради ва мустақил равишда тадқиқотчига қайтариб беради.
Сўровномадаги саволларнинг тўғри тузилиши уларга берилган жавобларнининг аниқлиги, сўралаётган муаммо масаласини тўғри ҳал қилиш, саволларнинг мазмунига кўра мукаммалроқ фикрларни аниқлаш имконини беради.


Т Ў Р Т И Н Ч И Б О Б

ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ НАЗАРИЯСИ ВА УСЛУБИЁТИНИНГ УМУМИЙ ПРИНЦИПЛАРИ


Жисмоний маданият назарияси ва услубиёти ўзининг умумий принципларига таянади. Принцип – фаннинг” “асосий қонун-қоидалари”, “низом” ёки “тартиб”,”тарз” маъноларини англатади.


Қайд қилинган принциплардан ташқари, жисмоний тарбиянинг айрим кўринишлари ва хусусиятларини ифодаловчи (масалан, спорт тренировкаси, космонавтлар, ўт ўчирувчилар ва бошқалар)нинг тренировкаларининг принциплари ҳам мавжуд. Улар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, принцип ларнинг ягона тизимини ташкил этади.
Биз жисмоний маданият назариясининг умумий принцип лари билан танишиб чиқамиз. Улар: а) жисмоний тарбиянинг меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлиқлиги; б) шахсни ҳар томонлама ривожлантириш; в) жисмоний тарбиянинг соғломлаштиришга йўналтириш принциплари.
Айрим адабиётларда қайд қилинган принципларни жисмоний маданият жараёнининг назарий принциплари, деб номлайдилар. Улар бир томондан низом вазифасини ўтаса, иккинчи томондан, жисмоний маданият таълими жараёнида ўқитувчини назарий ва методик жиҳатдан маълум рамка (қолип)га, йўналишга солади.
Педагогик жараёнда ёки амалий фаолиятда принцип мажбурият, қонунга яқин қайд тарзидаги моҳиятга эгалигини ёздик. Бошқа ҳолатларда принципга жисмоний тарбиядаги маълум билимларнинг бир қисми, ёки фаолият учун йўл –йўриқ, кўрсатма, турли хилдаги алоҳида вазифани бажариш учун умумий асос, деб ҳам қаралади.


4.1. Жисмоний маданият таълими ва тарбиясини меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлиқлиги принципи


Жисмоний маданият таълими ва тарбиясини меҳнат ва ҳарбий амалиёт билан боғлиқлиги принципи кишиларнинг ҳаракат фаолиятига ёки меҳнатга тайёрлашда жисмоний тарбия жараёнининг асосий ижтимоий қонуниятлари ва унинг хизмат функциясини ифодалайди.
Жисмоний тарбия тизмининг барча звеноларида бу қонуният ўзининг махсус ифодасини топади. Ҳозиргача ҳам айрим олимлар гуруҳи жисмоний маданият ва спортнинг хизмат функцияси жамият аъзоларининг турмуш тарзи, ҳаётий фаолиятидаги тарангликни юмшатишдан иборат бўлган восита, деб қарайдилар. Улар ҳозирги замон ишлаб чиқариши механикаси, автоматикаси, индустрияси вужудга келтирган психик ва жисмоний мувозанатни сақлаш учун оммавий спортни асосий восита қилиб олишга уринишларидан тўхта ганлари йўқ.
Жисмоний маданият ва спорт жисмоний тарбия жараёнида ҳаёт учун керак бўлган ҳаракат малакаларини тарбиялаш ва ривожлантиришдагина ҳаётий аҳамият касб этиш билан чекланмай, ижтимоий ҳаётда ҳам ўз ўрнига эга. Аслида эса у ёки бу жисмоний машқлар билан шуғулланиш орқали ҳосил қилинган ҳаракат малакаси тўғридан-тўғри меҳнат фаолияти жараёнига кўчсагина, у ҳаётий амалийдир.
Тўғри, велосипедда юриш малакаси, граната улоқтириш ва бошқалар айнан ҳаётий амалий аҳамиятга эга. Лекин бу билан жисмоний тарбиянинг ҳаётий зарурияти айтарли чекланмайди. Агар чекланса, биз футбол ва бошқа спорт ўйинлари, гимнас тика, штанга билан бажариладиган жисмоний тарбия жараё нидаги энг муҳим машқлар асосий омиллар, ҳаётий аҳамиятга эга эмас, деган хулосага келишимиз мумкин бўлар эди.
Аслида мамлакат жисмоний тарбия тизими қайд қилинган машқларни “ҳаёт учун зарур” деб ўзининг педагогик жараёни таркибида сақлайди. Тушунарлики, футболчининг кундалик ҳаёти, меҳнат ёки мудофаа шароитида кучини тежаб сарфлаб, тўпни аниқ нишонга уришига эҳтиёжи йўқ. Меҳнатда ёки мудофаада тўп тепишнинг фойдаси йўқ. Бироқ футбол ўйини машғулотларида эгалланган чаққонлик, чидамлилик, тезкор лик, қисқа вақт ичида ҳал қилувчи қарор қабул қила олиш, унинг ижросини дадил аниқ ҳал қилиш малакаси, бу машқ билан ҳаракат сифатларини ривожлантиришга эришиш ҳаётий заруриятга айланганлигини асослашга ҳожат йўқ.
Жисмоний маданият ва жисмоний тарбиянинг мақсади меҳнатга ва мудофаага тўғридан-тўғри йўналтирилса, индивиднинг жисмоний маданият таълими, тарбияси орқали эгалланган малака ва кўникмалар заҳираси катта бўлса, у кундалик турмушдаги дуч келинадиган ноқулай шароитга ишлаб чиқаришдами, армиядами, қисқа вақт ичида мослашади ва лозим бўлган ҳаракат фаолияти техникасини тез эгаллайди.
Маълумки, чаққон, кучли, чидамли, тезкор ва эгилувчан киши янги ҳаракат малакасини эгаллашда қийинчиликка бошқаларга нисбатан кам учрайди. Амалда соғлом бўлса-да, ҳаракат заҳираси кам бўлса, у киши лозим бўлган ҳаракат техникасини у ҳаётий-амалийми, ҳарбий – амалийми ўзлашти ришда қийинчиликка учрайди.
Гимнастика машқлари ҳаётийми? Албатта! Оддий мисол: иш бошланишидан олдинги бажариладиган гимнастика организмни ишга киришишини яхшилайди, толиқишнинг, чарчашнинг олдини олади, организмнинг юқори иш қобили ятини таъминлайди.
Сузиш мувозанат сақлаш аппарати (мияча)нинг функци ясини яхшилайдиган энг яхши восита деб қаралади. Гимнас тика жиҳози - “Кон”(“ёғоч от”) даги хилма-хил машқлар вазн сизлик шароитида, парашют билан сакраш, сувости ишларига осон мослаштиради.
Ташқи кўринишидан бу машқлар ҳаётий-амалий эмасдек туюлса-да, аслида... Яна мисол, маълумки, самалёт ва космик кеманинг учиш тезлиги жуда юқори. Уларнинг бошқарув чиларининг организмида кутилмаганда хилма-хил ўзгаришлар рўй беради - маълум вақт ичида мияга бирданига қон бормай қолади ёки оз боради. Сабаби, босимнинг юқори ёки камлиги, тезликнинг ўта юқорилигидир. Бу таъсирдан тез қутилишни эса яхши ривожланган тана мускулларигина уддалайди. Тана мускуллари эса жисмоний машқлар билан шуғулланиш орқали ривожлантирилади.
Демак, жисмоний маданият таълими ва жисмоний тарбия жараёни ҳаётий ва зарурий. Шунинг учун жисмоний тарбия мутахассиси жисмоний тарбия жараёнида меҳнат ва ҳарбий амалиётнинг ҳаётий-амалий машқларидан мукаммал фойдала нишни ўз фаолиятининг принципига айлантириш шарт.
Вазнсизлик гавдани бошқаришни талаб қилади. Батута, Лопинг ва бошқалардаги машқлар космонавтлар тренировка машғулотларининг асосини ташкил қилади.
Иккинчи жаҳон уруши ва ҳозирги замон ҳарбий ўқув машғулотлари тажрибаси, максимал автоматлашган ҳарбий техника, тез манёвр қилиш учун солдат ва офицердай юқори тайёгарликка эга бўлиш талабини илгари сурмокда. Бунга эса ҳарбий ҳаётда жисмоний машқлар билан системали шуғул ланиш, машқ қилиш орқалигина эришиш мумкин.
Юқори даражада уюштирилган ишлаб чиқариш меҳнати корҳона ишчисидан бир томонлама ривожланишни эмас, ундан универсалликни талаб қилади. У ўз навбатида юқори даража даги жисмоний тайёргарлик сифатлари ёки кўрсаткичларига эга бўлишни тақазо этади.
Шунинг учун ҳам меҳнатни уюштиришнинг юқори дара жаси такомиллашган меҳнат ишлаб чиқариши «ҳар томонлама ривожланган шахс тарбияси» муаммосининг пайдо бўлишига олиб келиши табиийдир.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish