У Ч И Н Ч И Б О Б
ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ЖАРАЁНИНИНГ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ УСЛУБИЁТЛАРИ
Жисмоний МАДАНИЯТ жараёнининг илмий тадқиқотлари кўла мига кўра соҳанинг фалсафий, педагогик, социологик, ижтимоий-иқтисодий, тарихий, тиббий, биологик ва бошқа қатор фанларига оид муаммолари бўйича олиб борилиши билан ажралиб туради.
Барча илмий фанлар каби жисмоний маданият назарияси ва услубиёти фани таълим-тарбия жараёнинг илмий-тадқиқотларини олиб боришда қатор илмий изланиш услубларидан - назарий таҳлил ва умумлаштириш, педагогик кузатиш, эксперимент (тажриба) ва математик ҳисоблаш, суҳбат, интервью, социологик тадқиқотлар – тарбия жараёнининг турли муаммоларини ўрганишда фойдаланилади.
Соҳа бўйича тадқиқотлар кўламининг кенгайиши, қўшма фанларнинг тадқиқот услублари, айниқса, физиология, антропо логия, биохимия, психология ва ижтимоий-тарихий йўналиш ларнинг изланиш услубларидан фойдаланиш эҳтиёжини юзага кел тирмоқда. Қайд қилинган тадқиқот услубларидан аввал илмий тадқиқот ишларининг хиллари билан танишсак.
Профессор Ф.А. Керимовнинг (2004) “Спорт соҳасидаги илмий тадқиқотлар” номли жисмоний маданият магистрантлари учун ёзилган дарслигида* ҳозирги кундаги илмий тадқиқот ишлари маъруза, рефератлар, илмий мақола, тақриз, илмий рефератив шарҳ(обзор), тадқиқот иши(монография), магистрлик, докторлик диссертациялари, дарслик, ўқув қўлланмалари ёзиш тарзида олиб борилиши ҳақида маълумотларни берган. Тадқиқотларнинг якуни “Тадқиқот ҳақидаги ҳисобот” билан якунланиши уқтирилган.
Маъруза - белгиланган, танланган мавзунинг долзарблиги, ўрганилганлиги, илмий амалий моҳияти ва аҳамияти, хулоса, фойдаланилган адабийётлар рўйхатининг кетма-кетлиги тарзида ёзилади14;
Реферат - илмий-тадқиқот ишининг дастлабки энг оддий тури бўлиб, унда уни ёзишга туртки бўлган изланиш муаммоси жиҳатлари қисқача ёритилади. Илмийтадқиқотларни бошлов чилар учун реферат ўзига хос”кучни синаб кўриш”, тадқиқотларни бошлаш учун “уриниш”дир. Фикр доирасини кенгайтириш, адабиёт материалларини мустақил таҳлил қилиш, умумлаштириш малакаларини шакллантиради.
Автореферат - рефератнинг хусусий бир кўриниши бўлиб, ўтказилган илмий ишга сиқиқ тавсиф - тадқиқот мавзусининг аниқ номи, ҳажми, тузилиши, ўтказилган тажриба, жадваллар, диограм малар, суратлар, иловалар, якуни ихчамлаштирилиб баён қилинади. Уларнинг тузилиши, мазмунининг ифодаланишига ихтисослаштирилган илмий кенгашлар томонидан тавсия қилинган низомларнинг талаблари асос қилиб олинади.
Илмий рефератив шарҳ оддий рефератнинг айтарли даражада мураккаблаштирилган тури бўлиб, уни ёзиш учун муайян тажрибага эга бўлишлик талаби қўйилади. Бундай шарҳларнинг ўз хусусиятлаидан келиб чиқиб қуйидаги турларига кўра фарқланади:
- журналлар ёки илмий тўпламларнинг рефератив шарҳи;
- муайян мавзу ёки илмий муаммо бўйича адабиётларнинг илмий шарҳи;
- илмий конгресслар, йирик илмий ажуманлар материал ларининг шарҳи. Шарҳлаш тадқиқотчига илмий адбий манбаа устида ишлаш, фикрлаш, мулоҳазаларини ўртоқлашиш, ижобий,танқидий ёндошиш малакаларини беради.
Илмий мақола тадқиқотчининг жисмоний маданият, жисмо ний тарбия ва спортга оид тадқиқотидаги ривожлан тирилаётган муайян мулоҳазалари ва илмий фикрларининг ҳажман чегара ланган илмий асаридир. Ундаги ҳар бир ғоя ўзининг базавий асосига эга бўлиши, муаммонинг назарий ва услубиётининг мунозарали масалаларини очиб бериши, асослаши, ахборот тарзида умумлаштириши ҳам мумкин.
Монография – юнонча сўз бўлиб, “монос” якка, ”графо”ёзаман деган маънони беради. Битта мавзу ёки муаммо ҳар томонлама ўрганилгандан сўнг бир ёки бирнеча муаллиф томонидан якка ёки ҳамкорликда ўрганилган мавзуга доир манбалар, тарихий матери аллар, шахсий, ҳамкорликдаги куза тувларнинг натижалари, фойда ланилган адабиётларнинг библиографик кўрсаткичлари, бажарил ган иш, унинг гипотезасининг исботига оид илмий, назарий фикр лар баён қилинадиган илмий ёки назарий асардир. Монография муаллифига (муаллифларига) алоҳида талаблар қўйилади.
Диссертация – лотинча сўз, мулоҳаза, тадқиқот деган маънони ифодалайди, магистр академик даражаси ва фан доктори илмий даражасини олиш учун якунланган илмий тадқиқот ишини соҳанинг махсус илмий кенгашида ҳимоя қилинганди, сўнг, унинг қарори асосида ДАК қайд қилинган илмий даражаларни берилганлигини эълон қилади.
Тақриз – лотинча сўз бўлиб, ”кузатиш”, ”текшириш” деган маънони беради. Ёзма шаклдаги мақола тарзида илмий мақолалар, монография, дарслик, диссертация, илмий ишлар ёки илмий анжу манлар учун тайёрланган мақолалар ва бошқалар таҳлилининг сиқиқ ҳажмдаги ифодасидир. Тақризчи муаллиф тадқиқоти бўйича янгиликлари, аҳамиятга молик фикрлари, ишнинг ғоявий – назарий даражаси, илмий қимматини очиш, баҳолаш билан бирга, тадқиқотнинг қимматини ошириш учун эътибордан четда қолган томонларини ҳам очиб бериши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |