Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet21/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

2.4. Спорт ва унинг классификацияси

С п о р т – жисмоний маданиятининг таркибий қисмидир. Спорт, хусусан, аҳамиятли даражада жисмоний ва унга боғлиқ бўлган қобилиятларнинг ривожланишини ва ўсишини таъмин лайди. Жамият жисмоний маданиятининг таркибий қисми ҳисобланган спорт юнонча сўз бўлиб, бошланғич маънода «куч синашаман», «мусобақалашаман» деган маънони беради.


XIX асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларигача спортга дам олиш, кўнгил очиш, сўнг, жисмонан юқори спорт кўрсаткичга эришиш воситаси, мусобақаларда ғалаба қозониш тарзидаги фаолият деб қаралган.
Спорт асосан уч кўринишда – ўқув предмети, оммавий-кўнгилли спорт, «катта спорт» тарзидаги йўналишларда ўзининг назарияси ва амалиётини ривожланиши билан намоён бўлади.
Ў қ у в п р е д м е т и сифатида давлат таълим муасассалари ва армияда жисмоний тарбия жараёнининг воситаси тарзида, умумий жисмоний тайёргарлик ҳамда спорт тайёргарлигида унинг назарий асослари мажбурий ўқитилади.
О м м а в и й – к ў н г и л л и с п о р т жамиятимиз аъзоларининг бўш вақтларини самарали ўтказиш, соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти соҳибининг жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларининг воситаси тарзида фойдалнишда, болалар, ўқувчи, талаба-ёшларнинг дарсдан ташқари вақтини фойдали ўтказиш учун ҳар бир индивиднинг ташаббуси билан амалга оширилади. Спорт маҳоратини ошириш мақсадида ҳам оммавий кўнгилли спортдан мақсадли фойдаланиш ҳам йўлга қўйилиши мумкин.
Оммавий–кўнгилли спорт атамаси ўз мазмунига кўра кўпчилик шуғулланиши мумкин бўлган ёки шуғулланишни ёқтирадиган спортнинг – минифутбол, футбол, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, енгил атлетиканинг юриш, югуриш машқлари, сузиш, шахмат, шашка ва бошқа қатор турлари ларни ўз ичига олади. Турли хилдаги ҳаракатли ўйинлар, ўз қоидаси, ўйин майдонига эга бўлган халқ миллий ўйинлари ва миллий спорт турлари ҳам бундан мустасно эмас.
К а т т а с п о р т - “олий даражадаги ҳаракат мақоми” соҳиблари бажарадиган ҳаракатлар, яъни жисмоний машқлар тушунилади. Бошқачасига айтганда, спортнинг танланган тури бўйича юқори ҳаракат мақомини эгаллашни мақсад қилиб шуғулланувчиларнинг маҳсус тайёргарлигини ўз ичига оладиган тушунча. Бундай махсус тайёргарлик танланган спорт турига қараб 8,12,15 ва ундан ортиқ йиллар давомида мунтазам ва тизимли амалга ошириладиган жараёндир. Шуғул ланувчиларнинг кўпчилиги спортчи сифатида жисмоний машқлар билан шуғулланишни фақат юқори спорт натижаларга эришишни мақсад қилиб қўйадилар. Ҳозирги кунда бу касб ҳисобланади.
Шу кунларда «спортчи» сўзи талаффуз этилганда, тасаввуримизга кучли, чидамли ва чаққон, қадди-қомати келишган алп қомат йигит ёки қиз образи, шу билан бирга, иродали, тўғри сўзли, ҳаётга доимо яхши умид билан қарайдиган оптимистик руҳ соҳиби, ҳар қандай қийинчи ликларни осон енгувчи, камтарин ва ўзининг спортдаги маҳорати ва ютуқларига нисбатан хотиржам инсонни кўз олдимизга келтирамиз.
Шундай экан, спорт жамият манфаати учун хизмат қиладиган фаолият бўлиб, тарбиявий ва коммуникативлик функцияларини ҳам бажаради.
Катта спорт шуғулланувчидан (спортчидан) ўзига нисбатан ўта талабчан, уюшган, белгиланган қоидаларга риоя қиладиган, ташкилотчи, киришувчан (бегонасирамайдиган), тез мулоқотга киришувчан бўлишни, талаб қилинса, фидоийлик, ўзини аямасликдек, қатор инсоний сифатларнинг талабларини қоидага айлантира оладиган, унга риоя қилаоладиган, ориятли, шан-шуҳратга нисбатан босиқликдек хислатлар ҳамда бошқа қатор қадриятлар талабларига бўйсунувчан бўлишга ўргатади.
Спорт доимий касб эмас. Спорт ҳаёти 8-20 йил давом этиши мумкин, моддий неъмат (бойлик) яратиш билан боғлан маган ва ўқув тарбия жараёни қонуниятларига бўйсун дирил ган инсон тарбияси жараёни воситасининг бир қисми холос.
Болалар спортида спорт фаолияти дарсдан ташқари ҳисобланиб, ўқув фани сифатида умумтаълим мактаблари ўқув режалари ва дастурларига қисман киритилган ва синфдан ташқари ишлар, мактабдан ташқари муассасалардаги машғулотлар шаклида алоҳида аҳамият, эътибор билан кўнгили тарзда йўлга қўйилади.
Спортнинг характерли аломатларининг барчаси бир бутун бўлиб, болалар спортида ўз аксини топган. Уни боланинг дарсдан ташқари фаолиятининг турли кўриниши деб белгилаш ҳам, махсус тайёргарлик, мусобақаларда қатнашиш ёки ўзидаги мавжуд имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, олдиндан белгиланган оптимал ҳаракат қобилиятларини ривожлантириш жараёни, деб қараш ҳам мумкин. Болалар спорти уларнинг ёши билан чегараланган, махсус тайёргар ликка киришишга рухсат берилган муддатдан то умумтаълим мактабини битиргунгача бўлган даврни ўз ичига олади.
Ё ш л а р с п о р т и. Бу тушунчада айтарли қисқа мазмун ифодаланган. Унинг чегараси ёшга қараб ўсмирлар, ёшлар спорти, деб чагараланади. Ёшлар спорти ўз ичига асосан катта мактаб ёшидаги ўқувчилар, студентларнинг биринчи курсларидагиларни қмраб олади. Бу ибора шартли ҳисобланиб, спортда қизларнинг ҳам иштироки назарда тутилади. Бу ёшдагилар мамлакат катта спортининг заҳирасидир.
М а к т а б с п о р т и шуғулланувчиларнинг ёши ва бошқа белгиларига қараб болалар спортига ўхшаш. Фарқи шундаки, болалар спорти мактаблар ва мактабдан ташқари муассасалар орқали, мактаб спорти эса фақат мактаб ўқувчилари билан мактаб спорт секцияларида йўлга қўйилади.
Спорт жамиятимиз жисмоний маданияти учун кўрса таётган хизматидан ташқари жисмоний тарбия қилиш хизматини ҳам ўзида мужассамлаштирган. Спортда жисмоний тарбиянинг хусусий томони шундан иборатки, жисмоний камолотга эришишнинг педагогик тизими мутахассислаш тирилади ва спортчининг тайёргарлиги деб номланади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, спорт жисмоний маданият таркибига киради ва мавжуд жамият маданиятининг умумий мулки, спорт тайёргарлиги эса, жисмоний тарбиянинг мутахассислаштирилган бўлаги сифатида тарбия тизимининг манфаатига хизмат қилади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish