III.Ҳозирги кунда табиий жисмоний ривожланганликнинг назорати назорат қилинувчининг ёши нечада бўлса, шу ёши учун хос бўлган ривожланишида юзага келган, келадиган ёки меҳнат, касби-ҳунари хусусиятидан келиб чиқиб содир бўладиган патологик оғишларни аниқлаш учун ўтказилади.
Спортда, ҳарбий хизмат учун ҳарбийлар сафига танловларда танамиз пропорцияси, унинг массасини ташкил этувчи таркибий қисмларини ифодаловчи кўрсаткичларни эътиборга олиш ва спортчининг соматотипини аниқлашнинг аҳамияти катта. «Соматотип» атамаси инсон конструкциясини морфологик кўрсаткичларининг маъносини ифодалайди.
Ҳозирги кунда мамлакатимиз болалари ўқувчи, талаба-ёшлари ўзларининг жисмоний ривожланганлиги ҳақида билиши зарурият деб ҳисобланган жисмоний маданият назарияси ва унинг ҳаракат малакалари,кўникмалари ҳақидаги билимларига иккинчи даражали билимлар тарзида ёки юзаки қарайдилар.
Бунга сабаб ДТС ва ўқув дастурларида тана скелети мушакларининг меъёрли ривожланганлиги даражаси, уни ривожланганлигидан шуғулланувчининг кўрадиган фойдасининг мотиви, мактаб, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларнинг жисмоний тарбия фани орқали эгаллайдиган билимлари ўзининг аниқ чегарасининг йўқлиги ва берилиши лозим бўлган билимларнинг саёзлигидадир. Қолаверса, жисмоний тарбия фанининг давлат дастури ҳозиргача ҳам устиворликни фақат амалий ҳаракат материалини ўқитишга беради. Назарий билимлар миқдорига ажратилган вақт айтарли кўп эмас. Чунки, олиб борилаётган илмий тадқиқотларда академик дарсларнинг мазмуни ҳам кўпчилик ҳолатларда ҳаракат фаоллигини ёқлаб чиқмоқда.
Масалан, А.А.Кузнецовнинг(1989) тадқиқотлари организмнинг мушаклар ёки унинг айрим органлари ва тузилмаларининг машқлан ганлиги, режалаштирилган мақсадли юкламалар билан машғулот лар, организмнинг ҳали тиббиёт ўрганмаган ички имкониятларини ҳамда заҳираларини очиши мумкинлигини исботлади.
У инсон организмининг ҳолатидан келиб чиқиб, унда юз берадиган, ижобий функционал силжишлар қиладиган асосий механизм мускуллар фаолиятига яширинган деган асосли хулосага келди.
А.А.Кузнецов организмнинг хизмат механизмини фақат мускул лар амалга ошираётган фаолиятда кўрмасдан унинг юрак-томир, нафас, модда алмашинуви ва бошқа жараёнларни яхшилашдаги энг зўр табиий «қўзғатувчи» деб таъкидлади.
Жисмоний ривожланганликнинг назарий билимлари қаторида организмнинг морфологик тизимларига оид билимлар ҳам мавжуд. Уларнинг функциясини ўрганишда қуйидаги тиббиётда қўлланила диган тушунчаларга ҳам дуч келамиз. Улар: калла суягини ўрганишда – краниометрия; юракнинг хизмат фаолиятини ўрга нишда – кардиограмма, юрак қисқариш частотасини ҳисоблашда - пульсометрия, ўпкани – флюрографияси, буйракни – урографияси, турли морфологик тизимларни – морфометрияси; бўғимларнинг ҳаракатчанлик даражасини, ҳажмларини аниқлаш – гониометрия; мушаклар кучини динамометрия ва ретрография деб номланадиган тадқиқот усуллари орқали ўрганилади ва ўлчами йўлга қўйилади.
Жисмоний ривожланганликнинг кўрсатгичларидан яна бири унинг массасини ифодаловчи танамизнинг зичлиги (миқтилиги)дир. Танамиз массаси кўрсаткичларининг юқорилиги жисмоний ривожланганлигимизнинг яхши сифати деб қаралади.
Морфологиясига кўра қуйидаги типлар мавжуд:
а) б р и х и о м о р ф шаклидаги тана тузилиши соҳиблари – гавдаси катта, кенг ҳажмли; кўкрак қафаси конуссимон; оёқлари ва қўллари гавдасига нисбатан калтароқ кўринишга эга бўладилар.
б) д о л и х о м о р ф типидаги тана тузилишидагилар - бўйи баланд, танаси калта, кўкрак қафаси цилиндрсимон, қўл-оёқлари узун кўринишга эга бўлади. Одатда уларнинг жисмоний ривожланганлигининг даражаси нисбатан паст бўлади. Халқ тилида «озғинлар», «нозиклар», «чуваккина» деб номланади.
Жисмоний ривожланганлик кўрсаткичлари ўлчовлар орқали аниқланади. Ўлчовлар контактли ва контактсиз ўтказилади. Кон тактли жисмоний ривожланганлик ўлчовлари уч хил кўринишда: тананинг узунасини, кўндаланги ҳамда тананинг айланасини ўлчамлари орқали ривожланганлик баҳоланади. Бу ўлчамлар ривожлан ганликнинг энг зарурий кўрсаткичлари ҳисобланади.
Кузатишлар инсоннинг жисмоний ривожланиши 25 ёшга бориб сусайиши, айримларини эса, масалан, бўйига ўсишнинг тўхташини кўрсатди. Бу органлар ва тўқималарни ўзгаришдан тўхтади дегани эмас, 25 ёшга бориб шаклланиб бўлади дегани холос. Организимни кейинги ривожланиши икки йўналишда давом этади:
а) агар сиз жисмоний фаолликни (ишни) давом эттирсангиз, мушакларингизни машқлантирсангиз, ҳаракатлансангиз органи зимдаги ўзгариш мускуллар ва тузилмаларни такомиллашиши томон, яъни ташқи кўринишингиз, қиёфангизнинг басавлатлиги томон ўзгаришларга юз тутади;
б) агар кам ҳаракатланиш, жисмоний иш билан шуғулланмаслик, тўйиб овқатланиш турмуш тарзига сингдирилса, организмнинг ривожланишида бузилиш юзага келади, мускуллар сўлишади, толалари ингичкалашади, тери ости ва ички органларда ёғ босиши юзага келади. Тананинг ёғ босиши, тўлишиб кетиш, қорин пресси мушакларини бўшашиши, ҳазим қилиш органларини йўғонлашиши, катталашиши ҳисобига қорин осилиб қолишидек кўриниш юзага келади, тана шакли кескин ўзгаради.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, мукаммал пропорцияли қадди-қомат эгаси бўлиш фақат индивиднинг ўзигагина боғлиқ.
Жисмоний ривожланганлиги кўрсаткичларига қараб турли хилдаги касблар, ҳунарларни эгаллаш учун турли танловлар, тадбирлар ўтказилади. Касб-ҳунарларни эгаллаш учун жисмоний ривожланганликнинг кўрсаткичлари, тана бўлакларининг ўлчам ларининг аҳамияти, айниқса, спортнинг маълум бир тури билан шуғулланиш учун ўтказиладиган танловларда жисмоний ривожланганлик кўрсаткичларига эътибор кучли бўлади.
Масалан, бўйнинг узунлиги – баскетболчи, волейболчи, қўл тўпи ўйинчилари, теннис ва бошқа спорт турлари бўйича спорт чилар тайёрлашда наф беради.
Футболда, хоккейда, гимнастикада тана узунлиги унчалик аҳамиятга эга эмас, лекин футбол, хоккей дарвозабонлар танасининг узунлиги, гавданинг катталиги белгиланган устунликларини юзага келтиради.
Ривожланганликнинг айрим кўрсатгичлари юқори бўлиши қатор спорт турларида салбий роль ўйнаши ҳам мумкин. Масалан, тана массаси кўрсаткичларининг юқори бўлиши, баланд бўй тезлик талаб қиладиган ҳаракатларни, спорт техникасини эгаллашга, юқори натижаларга эришишга ҳалақит бериши ҳам мумкин.
Оғир атлетика спорт тури билан шуғулланувчиларга тананинг узунлиги, унинг массасини кўрсаткичларини юқори бўлиши шарт эмас. Тоси ва кўкрак қафаси кенг, айланаси катта, тери ости ёғ қатлами қалинлиги хусусий белгилар спортнинг бу тури учун хосдир.
Тана аъзоларининг айрим бўлакларини, масалан штангистни елка суяги калтароқ, билак эса нисбатан узунроқ бўлиши, унинг натижаларида фойда келтиради. Курашчиларда унинг тескариси, елка суягининг узунроқ бўлиши, билакни эса калтароқ бўлиши фойда келтиради, чунки куч синашишда узун билакларга рақибни ёпишиши (тирмашиши)га қулайлик туғилади ва бошқалар.
Танамизнинг ташқи қиёфасини ифодаловчи аъзоларимиз юқо ри даражада фаолият кўрсатиши учун, организмнинг ички аъзолари ва тизимларини узоқ вақт давомида юқори даражали фаолият кўрсатишга тайёрлиги, уларнинг (ташқи ва ичкини) ўзаро мувофиқлиги (аутентлиги) ва мослашганлиги билан боғлиқ, улар жисмнинг ривожланишида тўлиқ мутаносибликни юзага келтиради.
Мамлакатимизда қабул қилинган соғлом одамнинг ҳозирги кундаги жисмоний ривожланганлиги пропорциясининг градациясини эътиборингизга ҳавола қилдик:
бўйнинг узунлиги ўртача 165 см. дан – 175 гача;
умуртқа поғонасининг узунлиги бўйини узунлигининг 40% ни ташкил этиши;
тик турганда қўлнинг кўрсаткич бармоғи сон суяги ўртасига етиши;
умуртқа поғонасининг узунлиги ёнга узатилган қўли узунлигига тенг бўлиши;
тирсагининг узунлиги елка суягининг узунлигининг 75% га тенг бўлиши;
оёқларининг узунлиги (сонни ён томонидаги бўртик, силаса –қўлга тегади, товонигача) бўй узунлигининг ўртача 53% га тенг бўлиши;
сонининг узунлиги ўртача бўйининг - ¼ қисмига ва ҳоказо.
Бу ўлчамларнинг энг калталарида 2-3 см. га, узунларида 20-23 см гача фарқланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |