3.1. Илмий тадқиқотнинг назарий таҳлил ва умумлаштириш услубиёти
Жисмоний маданият назарияси ёки ҳар қандай фан йўналиши бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ўрганилаётган муаммо бўйича адабиёт материалларини назарий таҳлил қилиш ва умумлаштиришдан бошланади.
Маълумки, назарий таҳлил ва умумлаштириш муаммонинг ўзаги, ҳозирги кундаги ҳолати, уни адабиёт материалларида ёритилганлиги даражасини ўрганиш учун қўл келади. Ҳозирги кундаги чоп этилаётган адабиёт материалларини ҳажми катталиги учун уларни тўлиқ ўрганиб чиқиш жуда қийин. Чунки олиб борилаётган тадқиқотларнинг якуний натижаларининг ўзи ҳар 4-5 йилда яна бир неча борага кўпаяётганлиги ҳозир сир эмас. Бундан ташқари тадқиқотлар ҳақидаги илмий журналлардаги мақолалар, интернет маълумотлари ҳажмининг бир неча маротаба кўпайиши тадқиқотчининг вақт бюджетига таъсир қилмоқда. Ҳозирги кун амалиётида синалган, ўзини оқлаган, тадқиқотчига яқин ёрдамчи саналган фан - “библиография” тадқиқотчининг вазифасини бироз енгиллаштирмоқда.
Библиография нашр қилинган адабиётларни тартибга солади ва рўйхатини тузиб чиқади.
Ретроспектив услуб орқали уларни системага солиб маълум даврга оид адабиётларнинг илмий йўналиши бўйича янгиликла рига қисқа изоҳ беради.
Бундан ташқари, тадқиқотчи “библиографик тавсифнома” дан ҳам фойдаланади. Тавсифнома нашрдан янги чиққан адабиётлар учун ёзма равишда ёки реферат сифатида - илмий иш натижасини қисқартирган ҳолда матнини тайёрлайди, унга изоҳ беради.
Тадқиқотчининг илк фаолияти библиографик изланиш лардан иборат бўлиб, ўрганилиши ёки тадқиқ қилиниши лозим бўлган муаммонинг фарази, ундан юзага келиши мумкин бўлган ноаниқликлар, қарама-қаршиликлар устида назарий бахс, қиёслашлар қилиш имконига эга бўлади.
Назарий таҳлил ва умумлаштиришнинг яна бир услуби ҳужжат материаллари устида ишлашдир. Жисмоний тарбия жараёнининг мазмун, ташкилий томонлари асосан машғулотлар учун тузилган режалар, уларни амалга ошириш учун дастурлар, ишчи дастурлар, машғулотларнинг технологик хариталари, машғулот (дарс)ларнинг конспектлар, мураббийлар, тарбиячи ёки ўқитувчиларнинг кундаликлари, ҳафталик, ойлик, чораклик, йиллик ҳисоботлар ва шунга ўхшашларда ифодаланади.
Албатта, улар жисмоний тарбия амалиётининг машғулот ларини назарда тутган ҳолда тузилади, ёзилади. Уларни илмий жиҳатдан чуқур ўрганиш орқали тадқиқотчида кутилмаган илмий фаразлар, ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар ёки уларнинг ечимига оид натижалар, хулосаларни ўрганиш имконияти юзага келиб қолиши мумкин.
Масалан, жаҳоннинг кучли спортчиларини тайёрлаш ва уларнинг катта спорт натижаларига эришишдаги шуғулланиш режаларини солиштириш, малакали спортчиларнинг кунда ликлари, ҳафталик, ойлик, йиллик жисмоний юкламаларнинг ҳажми, миқдори, бажариш интенсивлиги ва бошқалар тадқиқот чига изланишлари учун манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Илмий тадқиқот учун мусобақа материаллари, уларнинг ҳисоботлари, кўп йиллик тренировка машғулотларининг ҳужжатлари, уларнинг натижаларини таҳлилий ўрганиш ҳам илмий тадқиқотлар объекти бўлиб хизмат қилади.
Илмий мақсадда тузилган турли хилдаги социологик сўров анкеталари, уларни қайта ишлаш орқали олинган натижалар, якуний хулосалар ҳам ҳужжат материаллари бўлиб хизмат қилиши мумкин.
3.2. Педагогик кузатиш илмий тадқиқот услубиёти
Тадқиқотчи қўллаётган бу услубиётнинг ижобий томони шундаки, изланувчининг ўзи тадқиқотда айнан иштирок этмайди. Тадқиқ қилинувчиларни тадқиқот ўтказилишидан хабардорлиги, тадқиқот натижасига салбий таъсир қилиши тадқиқотлар ўтказиш амалиётидан маълум.
Ҳаётдаги оддий кузатишдан фарқли ўлароқ, тадқиқот олиб боришда фойдаланиладиган бу услубиёт кузатиш предметини аниқ ажратиб ўрганади, кузатилаётган ва ундан кутилган, аниқланган далилларни тезлик билан ҳисобга олиб, лозим бўлган тизимга солади, қайта ишлайди ва уни изланиш жараёнида қўллаши осон кечади. Махсус баённомалар, ёзувдаги шартли ифодалагичлар тадқиқот жараёнининг кечишини осонлаштиради.
Барча илмий кузатишлар натижаси кузатувчининг шахсий қобилиятигагина боғлиқ бўлмаслиги лозим, чунки ўрганилаётган далиллар, уларни натижалари кўпчиликда турлича фикр ҳосил бўлишига олиб келади.
Бу услубиётнинг қулай томони шундаки, бир вақтнинг ўзида бир неча кузатувчи бир объектни кузатиши ва натижаларни солиштириб объектив хулоса чиқариш учун имконият яратади. Педагогик кузатиш илмий тадқиқот услубининг тадқиқотчига қулайлик туғдирувчи ижобий томонларидан бири шундаки, жараёнга техник воситаларни қўллаш, улардан фойдаланишни йўлга қўйишнинг мумкинлигидир.
Кузатиш жараёнида содир бўлган баҳсли, мунозарали ҳолат ларни олинган фото сурат, киносёмка, видео, магнит тасмаси ёзуви ва бошқалар орқали қайта кузатувларни ташкиллаб бахсли, мунозарали хулосаларга лозим бўлган тузатишларни қилиш мумкин булади. Энг муҳими, хулосаларнинг объективлигига эри шишнинг мумкинлиги, ҳаракатларнинг ижросидаги камчиликлар ёки янгиликларни такрорий кўриш имконини мавжудлигидир. Лекин қатор спорт турлари, ҳаракат фаолияти ва ҳаракат актини баҳолашда баҳслар, мунозаралар қилишга тўғри келади. Хулосалар субъектив бўлиб якуний хулоса натижасига салбий таъсир қилиш ҳоллари ҳам учрайди.
Ҳозирги замон жисмоний маданият назариясида ҳаракат ларнинг ижроси, бажарилишидаги айрим далиллар ва улар ҳақидаги хулосаларда ноаниқликка йўл қўйилиши кузатилади. Масалан, бадиий гимнастика, акробатика, сувга сакраш, фигурали учиш ва бошқаларда ҳаракатни ифодаланишининг баёни фақат кўз билан баҳоланади. Қатор ҳакамларнинг ҳар бири ўз фикрини субектив холатда ўзича баён қилади, умумий хулоса умумлаш тирилиб, сўнг якуний баҳолар қўйилади. Педагогик кузатиш услубиёти тадқиқотчи ёки кузатувчидан ўта кучли салоҳиятни талаб қилади.
Педагогик кузатиш илмий тадқиқот услубида нисбатан кенг фойдаланиладиган услублардан бири, натижани аниқ ҳисобга олиш услубиётларидан бири х р о н о м е т р л а ш д и р. «Хроно»-вақт, «метр»-ўлчов демакдир. Бунда ҳаракатни бажариш учун сарфланган вақтга қараб натижа таҳлил қилинади. Масалан, 800 метрга югуришда ҳар бир 100 метр учун сарф бўлган вақт ёки дарс, тренировка машғулотининг бошидан охиригача машғулот зичлигини аниқлаш мақсадида машғу лотнинг асосий вақти самарасига баҳо бериш учун хрономерлашдан фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |