Avaz Mansurov



Download 17,29 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi17,29 Kb.
#63843
Bog'liq
avaz mansurov hayoti va ijodi


Aim.Uz

Avaz Mansurov
Ўзбекистон Ёшлар мукофоти совриндори, Тошкент Давлат консерваторияси композитсия ва чолғулаштириш кафедраси профессори, композитор Аваз Мансуров ўзининг услуби билан алоҳида ажралиб туради. Композитор турли жанр­ларда, айниқса, қўшиқчиликда баракали ижод қилиб келмоқда.
Аваз Мансуров 1957-йил 2-ноябрда Қўқон шалирида туғилди. Авазнинг болалик йиллари театр саҳнасида ҳамда машҳур хонанда ва созандаларнинг мусиқа ва шеърият давраларида ўтди. Дастлаб мусиқа мактабида, сўнгра Қўқондаги мусиқа билим юртининг «Мусиқа назарияси» бўлимида аъло баҳолар билан ўқиди.
1982-йилда М. Ашрафий номидаги Тошкент Давлат кон- серваториясининг «композитсия ва чолғлаштириш» кафед- расини Борис Зейдман синфида, 1986-йили асисстентурани профессор Феликс Янов-Яновский раҳбарлигида битирди.
Композитор А. Мансуров иш фаолиятини 1973-йилда Фарғона вилояти мусиқали драма театри- нинг оркестрида созандаликдан бошлади. 1981 —1983-йилларда ўқиш билан бир қаторда Республика ўқувчилар саройи қошидаги болалар мусиқа мактабида ишлади. 1982-йили консерваторияда ўқишни битиргач, композитсия ва чолғулаштириш кафедрасида педагог лавозимида асисстентурада қолдирилди. Мазкур кафедрада катта ўқитувчи, дотсент, «Шарқ факултети» декани, «Композитсия ва чолғулаштириш кафедра»си мудири ва 2000-йилдан бошлаб консерватория ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида ишламоқда.
А. Мансуров биринчи ижодий қаламини фортепиано учун «Қизча ва тулки», «Қўрқинчли туш» эртакларига мусиқа басталашдан бошлади. Скрипкачилар ансамбли учун «Сўзсиз қўшиқ», форте­пиано учун «Токката-прелудия» ва бир неча қўшиқлар яратди. А. Мансуровнинг ижодий фаолиятида камер вокал жанрлар устунлик қилади. Унинг овоз скрипка ва фортепиано учун ёзган «Муҳаббат» лирик туркуми, 10 дан ортиқ романслари мусиқий жамоатчилик томонидан юқори баҳоланди. Айниқса, болалар қўшиқларини яратишда А. Мансуров юқори натижаларга эришди. Ўзтелерадиокомпанияси қошидаги «Булбулча» болалар хор жамоаси ижросида янграган «Қуёш билан суҳбат», «Кел, бахт куйин куйлайлик», «Оқ кабутар парвози», «Ҳур республикам», «Муз- қаймоқ», «Томчилар қўшиғи», «Дакан хўроз», «Қувноқ болалар», «Қўшиғим, жон қўшиғим», «Оcзбекистон онажон» каби 100 дан ортиқ қўшиқлари машҳур бўлиб, композиторга шуҳрат келтирди. Композитор эстрада жанрида ҳам унумли ижод қилиб келмоқда. «Наврўз», «Чимён», «Чаман-чаманим», «Талабалар қўшиғи», «Ойдин йўл» каби эстрада қўшиқлари шулар жумласидандир. Композитор А. Мансуровнинг ижодий фаолиятида театр саҳна асарларига мусиқа басталаш ҳам устIVор туради. Жумладан: «Ҳайвонлар султони», «Шарқ афсонаси», «Қўнғироқҳ ёлғончи», «Хўжа Насриддиннинг 41-пашшаси», «Ур, тўқмоқ» мусиқали комедияларни яратди.
Симфоник оркестр учун иккита симфония, ўзбек халқ чолғулари оркестри учун увертура, дамли чолғулар оркестри учун «Карнай садоси» ва «Аскарлар марши», «Суғдиёна», камер чолғу асарлари, фортепиано учун «Ҳайвонот боғида сайр» каби мусиқали асарлами яратди.
Аваз Мансуров Ўзбекистон Ёшлар мукофоти совриндори, Ўзбекистон Республикаси фахрий ёрлиғи, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган.

Аваз Мансуров


Композитор Аваз Мансуров 1957 йил 2 ноябрда Қўқон шаҳрида туғилган. 1982 йилда Тошкент давлат консерваториясининг бастакорлик бўлимини проф. Б.И.Зейдман синфида, 1986 йил ассистент-стажёрликни проф. Ф.М.Янов-Яновский синфида тамомлади. Ўзбекистон давлат консерваторияси бастакорлик кафедраси мудири, ўқув ишлари бўйича проректор, профессор, Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси котиби.
Аваз Мансуров Ўзбекистон мусиқа санъатининг ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган ижодкорлардан. Композитор турли жанрларда сермаҳсул ижод қилиб, «Ўзбекистон қўшиқ байрами» Республика танловларида «Ўзбекистон – дўстлик диёри» (1998 йил 1-мукофот), «Соғиниб уйғонар тонглар» (1999 йил 2-мукофот), «Баркамол авлод қўшиғи» (2001 йил 1-мукофот) кабиларни ёшлар жўшиб куйлашди. «Ўзбекистон-она онажон», «Биз ҳур Ватан чечакларимиз», «Бу чаманзор кимники», «Хайр мактаб», «Ким эпчилу ким чаққон» каби 100 дан ортиқ қўшиқлари болажонлар орасида кенг танилган. Мустақиллик ва Наврўзга бағишланган катта байрам тадбирларида бир неча бор асарлари янгради. Республика театрларида ўнлаб мусиқали асарлари саҳналаштирилган ва минглаб томошабинларга манзур бўлган. Унинг «Суғдиёна» оркестри учун янгича услубда езилган «Мозийдан садо» асари асосида мусиқий фильм ишланди ва телевидение орқали томошабинларга эътиборига ҳавола этилди.
А.Мансуровнинг «Ўзга сайёралик робот», «Ҳайвонлар султони» болалар опералари, «Шарқ афсонаси» балети, «Қўнғироқли ёлғончи», «Качал Полвон ва Гармсел», «Ур тўқмоқ» каби 11 та мусиқали спектакл, «Учар ковуш», «Шўх хўтикча», «Кашмир қўшиғи» мусиқали эртаклари, «Бир соатлик халифа» мусиқали драма, 2 та симфония, симфоник поэма, «Байрам увертюраси», «Наврўз» каби 5 та увертюра, «Мустақилликка бағишлов», «Шодиёна» мадҳиялари, фортепиано ва оркестр учун концерт асарларини алоҳида айтиб ўтиш лозим.
А.Мансуров Ўзбекистон Ёшлар мукофоти совриндори (1986), «Ўзбекистон – Ватаним меним» қўшиқ танловининг ғолиби (1998). У Ўзбекистон Фаҳрий Ёрлиғи билан тағдирланган, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари фахрий ёрлиқлари ҳамда мукофотларига сазовор бўлган.
Download 17,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish