Asosiy vositalar Aсосий воситалар



Download 17,04 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi17,04 Kb.
#77190
Bog'liq
Asosiy vositalar


Asosiy vositalar


Aсосий воситалар - корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар;

Асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга жавоб берадиган моддий активлар киритилади:


а) бир йилдан ортиқ хизмат қилиш муддати;
б) бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон Республикаси (харид пайтида) белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлган буюмлар.
Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли.

Асосий воситалар актив сифатида тан олинади, агар:


а) корхонага келгусида актив билан боғлиқ иқтисодий фойда келиб тушишига ишонч бўлса;
б) актив қийматини аниқ баҳолаш мумкин бўлса.


Асосий воситалар қуйидагилар натижасида корхона балансига киритилади:
а) капитал қўйилмалар тугаганидан сўнг тикланган объектни қабул қилиш-топшириш;
б) олди-сотди шартномаси бўйича объектни сотиб олиш;
в) устав сармоясига таъсисчи улуши кўринишида келиб тушиш;
г) текинга келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича);
д) айирбошлаш;
е) товар-моддий захиралар таркибидан ўтказиш;
ж) узоқ муддатли ижара (лизинг) шартномаси бўйича олиш;
к) асосий воситаларнинг ортиқча (ҳисобга олинмаган) объектларини аниқлаш.


Асосий воситалар актив сифатида тан олинганда улар бошланғич қиймат бўйича баҳоланади.
Ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситалар объектининг бошланғич қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади:
а) активларни етказиб берувчиларга ҳамда шартнома бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар;
б) асосий воситалар объектига доир ҳуқуқни сотиб олиш (олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
в) божхона божлари ва йиғимлари;
г) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);
д) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) билан боғлиқ ахборий ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;
е) асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;
ж) асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган ҳақлар;
з) асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;
и) активдан мўлжал бўйича фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарзга олинган сармоя ҳисобидан буткул ёки қисман сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди.


AMARTIZATSIYA
Асосий воситалар қиймати амортизацияни ҳисоблаш йўли билан сўндирилади. Амортизацияланадиган қиймат бутун фойдали хизмат муддати мобайнида субъект харажатларига амортизация ажратмалари кўриншида мунтазам тақсимланади.
амортизация - фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизацияланадиган қийматини асосий воситаларнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси;
тугатиш қиймати - асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида асосий воситаларни тугатиш чоғида олинадиган активларнинг фараз қилинаётган суммаси.
Amartizatsiya hisoblashning 4 xil usuli mavjud:
1) To`g`ri chiziq usuli

(Asosiy vositani qiymati-tugatish qiymati) ÷ jami foydalilik muddati


= 1 yillik amartizatsiya qiymati

2) Ishlab chiqarish usuli


3) Kumilyativ usul
4) Kamayib boruvchi qoldiqusuli


АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ЧИҚИБ КЕТИШИ

Чиқиб кетадиган асосий воситалар объектининг қиймати баланс ҳисобидан чиқарилади.


Асосий воситалар қуйидагилар натижасида корхона баланси ҳисобидан чиқарилади:


а) тугатиш;
б) сотиш;
в) айирбошлаш;
г) текинга бериш;
д) устав сармоясига муассис улуши сифатида бериш;
е) узоқ муддатли ижара (лизинг) шартномаси бўйича бериш;
ж) камомад ёки йўқотишнинг аниқланиши;
и) иштирокчилар таркибидан иштирокчининг чиқиб кетиши.
Download 17,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish