Мусобақалашиш услубиётининг асосини фақат рақиб билан куч синаш эмас, балки ўзи-ўзи билан ҳам мусобақалашиш услубиётларини қўллаш керакли натижани бериши амалиётда исботланган. Шунинг билан бирга, машғулотга киритилган ўйин усуллари ёрдамида, айниқса ижросига кўра бир хил ҳаракатлар билан машқ қилишда бу услубиёт орқали юқори руҳий кўтаринкиликка эришилади, фикрлаш қобилияти, қўйилган мақсадга эришиш, ирода ва қатъийят ривожланади.
Доирани айланиш мақомида машқ қилиш (айлана бўйлаб юриб) жисмоний машқларни тренировка жараёнига қўллашнинг ташкилий томони билан бошқа услубиётлардан шакли жиҳатидан фарқланади. Машғулот давомида шуғулланувчидан барча сифатларни, асосан жисмоний сифатларнинг комплекс намоён қилишни, уни такомиллаштириш мақсадида қўлланилади.
Машғулот муайян спорт турида максимум натижаларга эришишга йўналтирилади, унга эришиш эса кўп қиррали, мураккаб жараён. У спортчининг ўзини ҳар томонлама функционал, жисмоний, техник ва тактик тайёрлаш орқалигина эмас, унинг натижасининг ўсишига таъсир қилувчи бошқа омиллар таъсирида ҳам амалга оширилади.
Бу омилларга биринчи ўринда тренернинг ҳар томонлама тайёргарлигиги: назарий билими, амалий тажрибаси, ташкилотчилик қобилияти, илмий тадқиқот ва методик фаолиятга интилиши, ташқи муҳитнинг шароити, моддий-техника, хўжалик ва медицина таъминоти ва бошқалардан фойдаланишни билиши киради. Шундай қилиб, спортчи рекорд ўрнатишида унга юзлаб кишилар ёрдамлашади, улар уни шахс ва спортчи сифатида шакллантиришади.
10.4.Спортчининг умумий ва махсус
жисмоний тайёргарлиги
Ҳозирги кун спортчиларини тайёрлаш спортчининг жисмоний сифатларини ривожлантириш – жисмоний тайёргарлиги, танланган спорт тури бўйича техник ва тактик тайёргарликларини ҳамда уларга оид назарий билимларининг даражасини тўхтовсиз кенгайтириш, маънавияти, руҳий сифатларини тарбиялашни доимий назоратда тутиш талабини қўяди. Спортчини фақат юқори натижага ҳар қанадай йўл билан эришишга ундаш, тайёрлашнинг оқибати салбий хотима билан тугаши ўзининг исботига эга.
Шуғулланувчининг умумий ва махсус тайёргарлиги кенг кўламли педагогик жараённи ўзида мужассамлаштиради. Спорт тренировкасининг мазмунига шундай йўналиш бериш мамлакатимиз жисмоний тарбия тизимининг умумий принциплари талабларига мос келади. Спорт қайд этилганидек, ягона мақсад бўлмасада шахс қобилиятни ҳар томонлама ривожлантирувчи, ижодий ва онгли фаолиятига тайёрловчи самарали воситалардан биридир.
Спорт тренировкаси машғулотлари икки йўналишни: умумий(УЖТ) ва махсус жисмоний тайёргарлик (МЖТ) жараёнининг мазмунини ўз таркибида умумлаштиради.
Умумий жисмоний тайёргарлик (УЖТ) жараёни органларимиз, тузилмаларимизнинг функцияларни ривожлантириш билан спорт ихтисослиги учун лозим бўлган мавжуд шарт-шароитлар юзага келтиради, тайёргарлик жараёни ҳажмини кенгайтиради, шунингдек, спортчини турли хил ҳаракат, кўникма ва малакалари заҳирарсини ва уларнинг орасидаги ўзаро муносабатларини бойитади.
Махсус тайёргарлик эса, муайян спорт тури учун хос бўлган сифат ва қобилиятларни ривожлантиришни таъминлайди, шунингдек, айнан шу спорт турига хос техник ва тактик билим ва амалий малакалар билан қуроллантиради.
Умумий жисмоний тайёргарликни ҳам, махсус жисмоний тайёргарликни ҳам, машғулот жараёнидан чиқариб ташлаб ёки бирини иккинчиси билан алмаштириб бўлмайди. Чунки умумий ва махсус тайёргарлик орасида ўзаро узвий боғлиқлик мавжуд. Уларнинг ўртасидан чегара ўтказиш мумкин эмас. Айрим мутахассислар шунга таяниб, спорт тренировкасининг бу жиҳатларини ажратмасликни таклиф қиладилар. Бизнинг фикримизча эса умумий ва махсус тайёргарлик ўзининг хусу сий функциялари, воситалари, усуллари ва шунингдек, машғу лот жараёнлари билан бирмунча бир биридан фарқ қилади.
Махсус жисмоний тайёргарлик спорт ихтисослигининг муҳим омилидир. Умумий жисмоний тайёргарлик эса спортчи ривожланишининг у ёки бу томонлари орасидаги турли хил алоқалар орқали ихтисослашиш жараёнига билвосита таъсир қилувчи омилдир.
Спортчининг УЖТги фақат шуғулланувчининг жисмоний сифатларини ҳар томонлама ривожлантириш билан чеклан май, спорт ихтисослиги хусусиятларини ҳам қисман бўлсада жараёнда акс эттириши лозим. Чунки, алоҳида жисмоний машқ лар давомида албатта учрайдиган ижобий ва салбий таъсирлар умумий тайёргарлик жараёнининг йўналишига турлича таъсир ўтказиши, айрим спорт турларида эса тйёргар ликдаги чеклашларга сабаб бўлиши мумкин. Юқоридагилардан келиб чиқиб УЖТ турли хил спорт турларида турлича бўлиши ва уни МЖТ билан алмаштириб қўймаслигимиз лозим.
УЖТ ва МЖТ кўп йиллик спорт тренировкаси жараёни да вомида, узоқ йиллар давомида амалга ошириладиган узлуксиз жараён. Қатор муаллифлар спортчининг маҳорати ортиб бори ши билан УЖТ машғулотларининг сони ва унга ажрати ладиган вақтни камайтириш керак деб ишонтиришга уринади лар. УЖТнинг ҳажми унга ажратиладиган вақтни камайтириш ҳисобига эмас, балки МЖТ устида кўпроқ ишлаш ҳисобига қисқартилиши кераклиги илмий тадқиқотлар ва тажрибали спорт мураббийларининг тажрибаси орқали исботланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |