Туркум машғулотларда УЖТ ва МЖТнинг ўзаро муносабати қуйидагича бўлиши мумкин:
-тайёргарлик даврининг I босқичида, айниқса, пойдевор мезоциклида УЖТ устунлик қилади, кейинчалик аста-секин у камайтирилади;
-тайёргарликнинг II босқичида ва мусобақалашиш даврида МЖТ ортади, бу даврда УЖТ актив дам олиш шаклида марка зий ўрин эгаллайди.
10.5.Тренировка жараёнининг узлуксизлиги, нагрузка ва дам олишнинг навбатлашуви
Узлуксизлик тренировка жараёнининг етакчи жиҳатларидан бири ҳисобланиб, у ўқув тренировкасими, спорт тренировкасими, ўқув - тренировка йиғиними, кайсинисидан қатъий назар машғулотларда узилишлар содир бўлмаслигига эътиборни қаратиш лозимлигини, уни қоидага айлантирилишини тақазо этади. Профессор Л.П.Матвеев - тренировка жараёнинин гузлуксизлиги қуйидаги асосий компонентлар билан характер-ланади деб таъкидлайди. Улар:
1) танланган спорт турининг тренировка машғулотлари жараёни такомиллаштириш жараёнининг моҳиятини сақлаган ҳолатда қатор йиллар давомида олиб борилади;
2) навбатдаги ҳар бир тренировка машғулоти жисмоний юкламасининг шуғулланувчи организмига таъсири олдинги тренировкада бажарилган машқнинг тенировкасидан шуғулланувчи организмида юз берган таъсирга - “изи”га (соясига) тушиши мустаҳкамланади ва чуқурлаштирилади;
3) машғулотлар орасидаги дам олиш интервали, оганизмини юкламадан сўнг тикланиши ва иш қобилиятининг ўсишининг умумий тенденцияга мос келадиган даражада узлуксиз бўлиши керак.
Биринчи қоиданинг муҳимлиги ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди.
Иккинчи ва учинчи масалалар баҳсли ҳисобланади. Навбатдаги машғулотнинг олдинги машғулот изига жойлаштириш самараси тўғрисида гап борганда, «из» маъносида организмда содир бўладиган ижобий (физиологик, биохимик, морфологик) ўзгаришлар тушунилади. Улар иш қобилиятининг ўсиши, ҳаракат сифатларнинг ривожланиши, билим ва малакаларнинг яхшиланиши билан кўзга ташланади.
Ҳафталик ўтказиладиган машғулотларнинг барчасини умумий сони спортчининг спорт разрядига боғлиқ. Чунки машғулотларнинг сони спорт билан шуғулланишни эндигина бошлаганларида (янги ўрганувчиларда) ҳафтада 2-3 марта, тайёргарлиги 3-спорт разряди ва ундан юқори разряддаги спорт тайёргарлигига эга бўлганларнинг машғулотларининг сони эса 5-6 маротаба ва ундан ортиқ бўлиши мумкин.
Лекин, ҳар бир тренировканинг таъсири организмга бир хил бўлавермайди. Айрим жисмоний нагрузкалар тўлиқ тикланишдан кейин, бошқалари эса юқори тикланиш ёки организмни сарфлаган энергиясини тиклаб улгурмаган даврида берилиши мумкин. Бу жиҳатлар турли хилдаги функционал системалар ва органларнинг турли вақтдан кейин – гетерохроник(бир вақтнинг ўзида эмас) тикланиб улгурмаганлиги оқибатида содир бўлади.
Масалан, юрак - томир (ЮТ) тизимида –– қон босими, юрак қисқаришининг механик кучи, нафас олиш тизимларининг функцияси, нисбатан тез тикланади, бироқ, қон ҳосил қилиш, чиқариш тизимларининг тикланиши учун узоқроқ вақт талаб қилинади. Шунинг учун тикланиш воситалари қанчалик тўғри танланса, машғулот нагрузкаси шунчалик муваффақиятли бўлади.
Дам олиш учун пассив дам олиш эмас, балки тикланишнинг барча шакл ва воситалари - машғулот жараёнида ҳар 30-40 минутли ишдан кейин, шунингдек, машғулотлар ўртасида ҳам (чўзиш, бўшатиш машқлари, аутоген чиқиш, ташқи баланд ҳарорат шароитида аутоген машқ қилиш, гипотермик паузалар ва ҳ.к.), шунингдек, тўқ тутувчи таом (шоколад, сузма, шарбатлар, олмалар, кўк чой, марафончилар учун пиёвалар ва ҳоказо)лар берилади. Бироқ, тренировка машғулотларининг турли давр ва босқичларидаги ҳолатларини давом этиши турлича бўлиб, тренировканинг айрим босқичларда иш ҳажмини, бошқаларида эса шиддатини ошириш ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.
Нагрузка ва дам олишнинг навбатлашувининг узлуксизлигини кўриб чиқиб биз, мавҳум нагрузка тўғрисида фикр юритдик. Бироқ, амалий машғулотда нагрузка ҳажми, шиддати, тўхтовсиз-навбатлашади, шунинг учун навбатлашувнинг реал тизими турли-туман бўлиши мумкин.
Масалан, агар бутун “А” нагрузка қўлланилса, албатта, шу нагрузкадан кейин тўлиқ тикланишни кутиш зарур эмас, балки бошқа аллақачон тикланган “Б” нагрузкани бериш мумкин ва шу билан бир вақтда “А” нагрузка учун актив дам олиш нуқтаси юзага келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |