Мусобақа услубиёти мусобақалашиш, куч синашишнинг характерли белгиларини ўзида акс эттирган жисмоний машқлар билан шуғулланишнинг ўқувчиларга стимул берувчи алоҳида шаклларидан биридир. Шунинг учун ҳар қандай жисмоний машқни мусобақа предмети қилиб, машғулотларда кенг фойдаланиш мумкин.
Масалан: жисмоний тарбия дарсини бошланишидаги ўқувчи ларни сафланишидан тортиб то ўқувчиларни залдан чиқиб кетгун ларича, мусобақа услубиётини қўллаш ва ундан фойдаланиш жисмоний тарбия таълими амалиётида кўп учрайди.
Мусобақа методининг характерли белгилари:
1. У ёки бу ҳаракат фаолиятида фаолиятни вазифага бўйсун диришни олдиндан белгиланганлиги, ўрнатилган қоидалар билан мувофиқлиги. Бундай вазифалар ўқувчилар ижодий активлигини стимулловчи факторлардан бўлиб, уларнинг тайёргарлигини баҳолаш ва таққослаш учун ўлчов бўлиши.
2. Юқори спорт натижаси учун жисмоний ва психологик қувватни максимал намоён қилиш. Мусобақалашиш услубиёти орқали организмнинг функционал имкониятларини тўла очиш учун шароитнинг яратилиши.
3. Ўқувчилар учун белгиланган нагрузкалар бошқариш имкониятларининг чеграланганлиги.
Бу услубиёт ўқувчилардан ҳаракат фаолиятини бажариш даво мида вужудга келган вазифаларни ҳал қилишда, ўзига хос муста қилликни талаб қилади. Шунингдек, мусобақа услубиёти ҳаракат фаолиятини такомиллаштиришда нисбатан самаралирокдир, лекин, улар ўзлаштиришнинг бирламчи этапида кутилган самарани бермаслиги мумкин.
Мусобақа услубиёти ҳаракат сифатларини энг юқори даражада ривожланганлигини талаб қилади, айниқса, уларни комплексли намоён қилишда бу услубиётга эҳтиёж катта. Бу услубиёт педагогика нуқтаи назаридан ўқувчиларда ўзларининг ғалабаси ва мағлу биятларига турғун психологик тайёргарликни тарбиялашга йўналти рилиши, шундагина таълим жараёнида у ўзини оқлаши мумкинлиги, бошқа томондан эса турли шароитда ҳар томонлама жисмонан тайёргарлигини тўла намойиш қилиш имконини беради ҳамда унинг даражасини ошириш воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ў Н И Н Ч И Б О Б
СПОРТ ТРЕНИРОВКАСИНИНГ АСОСЛАРИ
Спорт тренировкаси кўламига кўра кенг маънони ўзида мужас самлаштирган жисмоний тарбия амалиётининг ихтисослашган жараёни. Мазмунида жисмоний тарбия ва спорт тренировкаси маш ғулотларига оид кўплаб атамалар, тушунчаларга дуч келамиз. Улар нинг мазмуни,маъно, моҳтятини билиш кўп йиллик педагогик жараённинг назарий асосларини эгаллашни осонлаштиради
Юқори спорт натижаларига эришиш ёки спортнинг танланган бирор тури билан мунтазам шуғулланиш орқали эришилган организмни бақувватлиги ёки саломатлиги даражасини пасайтирмай ушлаш мақсадидаги тизимли спорт тренировкаси машғулотлари, соғломлаштириш тренировкалари, соғломлаштириш машғулотлари ўтказилади ва уларни умумлаштириб т р е н и р о в к а л а р деб аташ қабул қилинган.
Мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилган спорт ҳаракатининг асосий мақсади юртимиз ёшларини жисмоний камолоти ва жаҳон спорти майдонида ўз ўрнини топишини назарда тутади. Мамлакат Президенти ва ҳукуматимизнинг соҳага оид қатор қарорлари, фармонлари, фармойишлари эса фикримизнинг дали лидир. Уларда спорт турлари билан мақсадли шуғулланишни ҳатто мактабгача ёшдаги болалар таълим муассасаларидан бошлаш лозимлиги таъкидланиб, уларнинг ижроси асосли равишда қаттиқ назоратга олинган.
Масалан, спортнинг бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси, сузиш, конькида фигурали учиш ва бошқа қатор турлари билан шуғулланиш илк болалик ёши(3-4) давриданоқ бошланиши айрим спорт турларида катта спорт натижаларига олиб келиши ҳозирги кунда ҳам илмий - назарий, ҳам амалий исботланган.
Мунтазам шуғулланиш қанча олдин бошланса бола шу ёшидан бошлаб умрининг ҳар бир дақиқасини қадрлаш, уни мақсадли машғулотларга, спорт тренировкаларига бағишлашга ўрганади, одат(стериотип) шаклланади. Энг муҳими, бу одатга ҳар бир оила аъзосини ўз бурчим деб қарашга ургатиш, уларнинг онгида ҳаётий-зарурий ҳаракат малакалари ва кўникмаларини шакллантириш, уларни ривожлантириш, тарбиялаш спорт тренировкалари ва соғ ломлаштириш машғулотлари ва тренировкалари орқали юзага келади деган тушунчани юзага келтиришдир. Бу мактаб ёшидан бошланишининг якуний натижалари ўзининг самарасини бермоқда.
Спорт тренировкаси жараёни мазмуни таркибида “спорт тайёр гарлиги”, “спортчини тайёрлаш”, “тайёрланганлик”, “шуғуллан ганлик”, “спорт формаси”, “техник”, “тактик тайёргарлик”, “жисмо ний тайёргарлик”, “спорт тренировкасининг принциплари” ва яна бошқа қатор тушунчалар ва атамаларни мужассамлаштирган.
Уларнинг мазмунини билмай машқ қилиш(ҳаракатни такрор лаш), тизимли узоқ вақт шуғулланиш биз кутган натижани бермай ди, спорт тренировкасидек кўп йиллик педагогик жараённинг мазму нини яхши тушуниб бўлмайди. Спорт мураббийи ёки педагоги қайд қилинган тушунчалар, уларнинг мазмунига оид махсус зарурий назарий билимлар, амалий малакаларни эгаллаши ҳозирги кун талабидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |