Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet96/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Қисман регламентлаштирилган машқ услубиёти. Кўзда тутилган вазифани бажариш учун ўқувчиларга фаолиятни нисбатан эркин танлашга йўл қўяди. Бу услубиётдан, қоида бўйича такомиллашти риш этапида фойдаланилади. Чунки, ўқувчининг етарли даражадаги билими ва бажара олиш малакасига эга эканлиги таълимнинг бу этапида қўл келади.
Бу гуруҳчага кирувчи ўйин ва мусобақа методлари турли белгиларга эга бўлишига қарамай, уларни ягона умумийлиги мавжуд: уларни қўллашда ўқувчилар орасида доимо рақобат (бир-бирини мағлуб қилиш) ҳиссиёти устун бўлади; ўқувчиларда ўз кучини, у ёки бу фаолиятини бажаришда устунлигини исботлаш учун интилиш юқори бўлади. Ўйин услубиёти жисмоний тарбиядаги ўйинларнинг кўпчилик белгиларини ўзида мужассамлаштирган.
Дарсликнинг “Жисмоний машқларнинг педагогик класси фикацияси” бўлимида ўйин жисмоний машқ характеридаги тизим тарзида, яъни жисмоний тарбия воситаси кўринишида берилган. Лекин, жисмоний тарбия жараёнида ўйинлар таълим ва тарбиянинг самарали услубиёти сифатида амалиётда кенг кўламда фойдала­нилади. Шу сабабли ўйин методининг табиатини ўйиннинг моҳияти­ни очиш орқалигина тушуниш мумкин холос.
Ўйиннинг моҳиятини ўрганишнинг нисбатан переспектив йўналиши услубиётлаштириш назарияси ҳисобланади. Шунга муво фиқ, ўйинлар инсоннинг олдиндан белгиланган ҳаётий шароитда ишлаб чиқарган ўзининг юриш-туриши, хулқи чегарасидан чиқмай диган ўзига хос элементларнинг моделидир (Ю.И.Евсеев, 2008)40.
Ўйинда шартли равишда бутун бир ҳаётий ситуация ўз ифодасини топиши мумкин (масалан, ўйинларда тақлид қилиш), инсон ҳаракат фаолитининг айримлари - турмуш, меҳнат, мудофаа фаолияти характеридаги ҳаракатлар бўлиб, уларда асосан одамлар орасидаги ўзаро муносабат моделининг мавжудлилиги ётади.
Ўйин тарихан вужудга келган жамият ҳодисаси бўлиб, одам ларнинг ҳарбий ва меҳнат фаолияти асосида пайдо бўлган ва у инсон ҳаётининг моддий ва ижтимоий шароитлари билан белгиланади. Ўйин ҳаётий реалликни акс эттиради ва бир вақтнинг ўзида ўзининг соф шартли қонунларига бўйсунади. У бизни ўраб олган борлиқни ўзгартиришни назарда тутмайди, лекин, инсонни ижодий меҳнатга тайёрловчи шарт сифатида инсон маданиятининг муҳим манбаи ролини ўйнайди.
Шунга боғлиқ ҳолда ўйин қуйидаги хизматларни бажаради:
-инсонни жисмоний ва руҳий кучларини такомиллаштиради, ижтимоий фаоллик ва ижодкорлики тарбиялайди, кўнгил очиш, ўз аро муносабатларини, шунингдек, уларни ўраб олган муҳит орасидаги муносабатларни шакллантиради.
Қайд қилинганлар ўйинларнинг йўналиши ва мазмунини белгилайди.
Жисмоний тарбия жараёнидаги барча ўйинларнинг асосий мазмунини инсонни жисмоний камолотга эриштиришга имконият яратувчи ҳаракат фаолиятларини ўз ичига олади.
Ўйинлар ҳамда гимнастика, спорт, туризмдаги фарқни кўп ҳолда шартли, деб тан олишимиз лозим, бу шартлар тарбия воситалари­нинг турларни ривожланиши меъёрига кўра янада яққол намоён бўлади. Ўйинларга конкрет ҳаракат фаолиятлари тизими деб қараш зарур. Улар белгиланган қоидалар рамкасида бажарилади ва услубиёт сифатида жисмоний машқ характерига қарамай, турлича педагогик вазифаларни ҳал этиши учун қўлланилади.
Ўйинлар услубиёт тарзида фақат умумий қабул қилин ганларидек амалга оширилмайди. Ўйин услубиёти воситалари ва уларнинг шаклига кўра расмий ўйинларга нисбатан кўламига кўра кенг тушунча ҳисобланади.
Масалан, ўйин услубиёти асосида дарснинг ҳамма қисмларини ўйинларсиз ўтказиш мумкин (тоққа саёҳат ўйини). Мувозанат сақлаш машқини бажараётиб тўсиқлардан ошиши ёки чуқурликлар устидан ўтиш тарзидаги ўйинлардн фойдаланиш мумкин.
Қуйидагиларни ўйин услубиётнинг характерли белгилари деб қараш мумкин:
1. Ўйин ҳолати рақиблик ва эмоционаллик элементларини аниқ ифодалайди. Ўйин услубиёти инсонлар орасидаги энг қийин муно сабатларни юзага чиқариши имконини беради. Ҳатто югуриш мусо бақаси шароитида қатнашувчилар орасида тарбиявий аҳамиятига кўра шунчалар кўп қиррали ҳолатлар вужудга келадики, лекин, у икки ўйинчи ўртасидаги юзага келадиган ҳолатлардан анча фарқ ланади. Қайд қилнган ҳолатлардан қатъий назар ўйин услубиёти ўйинчилар орасидаги муносабатларни қатъиян регламент лаштиришни талаб қилади.
2. Ҳаракат фаолиятини бажариш давомида шароитнинг ўзгарувчанлиги. Ўйинчиларни пайдо бўладиган ҳаракат вазифаларни ҳал қилишнинг турли-туман имкониятларга эга бўлиши; шаклланган малакалар эса ўзгарувчан шароитда мосланувчанлиги ва эгилувчанлиги билан фарқланадилар.
3. Ҳаракат фаолиятидаги ижодий ташаббусларга юқори талаблар қўйиш. Ўйин ҳолатининг ўзгарувчанлиги жисмоний машқларнинг натижа берадиганларини танлашни ва мустақилликни фаолроқ намоён қилиш талабини қўяди.
4. Ҳаракат фаолияти ва нагрузка характерида қатъий регламентлаштиришнинг йўқлиги. Ўқувчилар махсус ёки шартли (соддалаштирилган, мураккаблаштирилган) қоидалар чегарасида пайдо бўлган ҳаракат фаолияти вазифаларини ҳал қилиш учун ўзлари самарали ҳисоблаган ҳаракат фаолиятларидан фойдала нишлари мумкин.
Ўқувчига тушаётган жисмоний нагрузка тўлалигича унинг ўйинда бажараётган функцияси, фаоллиги, бажара олиши даражаси, ўйинчилар сони, ўйин мазмуни ва олдиндан белгиланган шароити (ўйиндан фойдаланиш услубиёт)нинг давомийлиги бошқалар билан боғлиқ.
Янги ҳаракат фаолиятларини ўрганиш учун ўйин услубиётидан фойдаланилса, регламентлаштиришнинг даражаси ошади. Масалан, ўйин методи билан арқонга уч усул билан тирмашиб чиқишнинг бирор-бир элементини ўрганаётган бўлсак, масалан, осилиб турганда оёқларни тиззадан букиб олдинга йиғиш орқали арқонга тираниш (кўтариш)ни ўргатиш, ўйин тарзида чуқурлик устидан осилиб турган канатда учиб ўтиш ўйинини қўллаш билан ўргатиш мумкин.
5. Ўйин фаолияти вазифалари билан мувофиқ ҳаракат фаоли ятлари ва сифатларининг комплекс намоён қилиниши. Жисмоний тарбия жараёнида ўйинлар қандайдир махсус ҳаракатлар йиғин дисидан иборат эмас. Қоидадаги каби уларда ўз шаклиниг табиийлиги билан ажралиб турадиган ҳаракат фаолиятлари учрайди (югуриш, сакраш ва ҳ.к.). Айтарли кўпчилик ўйинларда ўйинчилар ғалабага эришиш учун бир кенг кўламли ҳаракат фаолиятларидан, қолаверса, турлича аралаш шаклдаги фаолиятлардан фойда ланадилар. Буларинг барчаси ўйинчилар организмига комплексли таъсирни таъминлайди.
6. Ўйинчиларнинг ўзаро муносабаларини бирор предмет (масалан, тўп, байроқлар ва бошқалар) орқали амалга ошириш.
Мазмуни ва таснифининг бойлигига кўра ўйин услубиёти ҳаракат малакалари ва ҳаракат сифатларини комплексли ривож-лантириш, ҳаракат координациясини такомиллаштириш учун, бирданига, йўл-йўлакай пайдо бўлган вазифаларни еча олиш, қисқа фурсатда лозим бўлган иш сураътига мослашаолишдек имкониятларини вужудга келтира олишини аҳамияти катта. Бу услубиёт орқали таълимнинг самарадорлигини аниқлаш ва умумий жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш учун восита сифатида фойдаланиш ҳам мумкин.
Ўйиндан тўғри фойдаланиш асосида коллективизм руҳи, фаоллик, ташаббускорлик, қўрқмаслик (ботирлик), катъийятлилик ва онгли интизомни тарбиялаш пухталик билан амалга оширилади ва унинг натижаси таълим жараёнида яққол намоён бўлиши амалиётда исботланган.
Ўйин услубиётининг салбий томони ҳам мавжуд. Таълим жараёнида ундан янги, айниқса, қийин ҳаракат техникасига эга бўлган фаолият малакасини шакллантиришда фойдаланишнинг самарадорлиги айтарли даражада паст бўлади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish