Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet93/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   119
Bog'liq
1-ТОМ

Плакатлар ҳаракат ҳолатини кўрсатишда бажаришда урғу берадиган қийин жойларни ўзида акс эттириши, ўқувчи диққатини чалғитадиган элементлардан ҳоли бўлиши зарур. Айниқса, мазмунига кўра фаолият таркибидаги ҳаракатлар кетма-кетлигини бир вақтнинг ўзида акс эттирган плакатларнинг қиммати юқори бўлади.
Намойиш қилиш – ўқувчилар томонидан материални қабул қилиш шароитни яратиши зарур: биринчидан, болаларда кузатиладиган предметга қизиқишни шакллантириши; иккинчидан, уларнинг диққати таълимнинг аниқ вазифаларига, ҳал қилувчи етакчи элементларга йўналтирил­ган бўлиши шарт.
Тушунтириш ва намойиш қилиш вақти ва ҳажми таълимнинг вазифасига бўйсундирилиши керак. Ҳар қандай ҳолда ҳам кўргазмали ҳис қилиш ўқитувчи саволлари ва ўқувчининг жавоблари натижаларини аниқлаш учун аҳамияти каттадир.
Плакатларни намойиш қилиш техникасининг барча учун бир хил талаблари мавжуд эмас. Улар дарсдан, машғулотдан олдин илиб қўйилади ёки дарс давомида ҳаракат фаолиятининг зарур бўлган фазалари, элементларини, ўқувчилар диққатининг аниқ вазифаларни ҳал қилишга йўналтириб намойиш қилиш учун амалиётда фойдаланилади.
Ўқувчиларни чалғитмаслик учун кўргазмали қуроллар тезлик билан йиғиштириб олиниши ёки жоиз бўлса, қолдирилиши ҳам мумкин.
Доскага бўр билан чизмалар чизиш ўқитувчи етарли даражада чиройли чиза олиш қобилиятига эга бўлсагина рухсат этилади. Бу усул плакатлар кўрсатишдан бир оз афзалликга эга бўлиши мумкин, лекин уларнинг ўрнини тўлиқ боса олмайди.
Биринчидан, ҳаракат фаолиятини аста-секинлик билан чизаётиб, ҳаракат фазаларини навбат билан алмашиниши, машқ техникасининг асоси, унинг деталлари ҳақида эсда қоларли тасаввурни ҳосил қилиш осон бўлади;
иккинчидан, расм жуда ҳам содда, майда чуйдалардан ҳоли бўлиши, у ўз навбатида, ўқувчиларни чалғитмайди;
учинчидан, доскадаги расм намойиш қилишнинг энг оператив методи, дарснинг ҳар қандай дақиқасида қўшимча вақт сарфламай, ўқитувчи ундан фойдаланиши мумкин.
Ўқувчиларнинг ўзларини ҳаракат фаолияти хақидаги чизмалари, ўз фикрларини график тарзда ифодалаш, бажара олишни образли қилишни ўйлашга ўргатади.
Қайд қилинганлар ҳозирги кун жисмоний тарбия таълими жараёнида қўлланилаётган янги педагогик технологиялар бўлиб жисмоний тарбия амалиётидан ўз ўрнини олган.
Кўргазмали қуроллар, жиҳозлар, анжомлардан фойдаланиш нисбатан чегараланган дидатик имкониятларга эга. Улар тўла кўринишни, ёнбошдан, ҳаракат моделлари ҳаракатнинг айрим звенолари, гавданинг тўла ҳаракати траекторияси, амплитуда-сини намойиш қилиш имконини беради.
Кинофильм, теле-видеофильлар, мулти-видеолар ва бошқа барча техник воситалардан фойдаланишдаги техник қийинчиликларга қарамай, педагогик жараёнда жуда катта дидактик имкониятларни юзага келтиради.
Кинофильм ҳаракат фаолияти ижросининг энг юқори спорт маҳорати даражасида, қолаверса, уни катталаштириб секинлаштириб, турли томонини, тўлалигича, айрим деталларига диққатни қаратиб кўп маротабалаб такрорлаш имконини беради.
Кўргазмали ҳис қилишда ҳаракат ҳолатининг тезлаш-тирилган частотада кинога олиш жудда катта аҳамиятга эга, чунки унда оддий кинога олишдагига нисбатан жуда секинлаштирилган суратлар ҳосил бўлади. Бу, ўз навбатида, ҳаракатнинг барча деталларини кўриш имконини беради.
Овоз ва рангли сигналлар керак бўлган товушли ва рангли мўлжаллар - ҳаракатни бошлаш ёки тугаллаш (ёки алоҳида ҳаракатлар) учун лозим бўлган темп, ритм, амплитуда ва ҳоказоларни беришда қўл келади. Бу метрономнинг “уриши” - ҳаракатга керакли темп бериш учун, ердаги белгилар, байроқчалар, улоқтириш ва ҳ.к. Кенг тарқала бошлаган электрон овозли етакчилар, автоматлаштирилган мўлжаллар (мишеньлар), зудлик билан тез ахборот берувчи махсус қурилмалар, видео, мульти видеолар таълим жараёнининг самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатмоқди.
Хулоса қилиб шуни такидлаш жойизки, таълим жараёнида кўргазмалилик услубиёти ўзининг махсус мақоми билан бошқа услубиётлардан фарқланади. Ҳаракат фаолиятини ўзлаш-тириш, мустаҳкамлаш, такомиллаштириш, унинг ижросини олий мақомига эришиш жараёнида ҳам ўқитишнинг бошланғич этапидагидек услубий хизмат қилади.



Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish